жиноят процессида суд назорати функцияси ва тизими

DOCX 31,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538559250_72478.docx жиноят процессида суд назорати функцияси ва тизими режа: 1. жиноят процессида суд назорати 2. ўзбекистон республикасида суд ҳокимияти ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин суд тизимида ва жиноят судлов ишларини юритишда жиддий суд ислоҳотлари ўтказилди. суд ислоҳотларидан кутилаётган асосий натижа кучли ва мустақил суд ҳокимиятига эришиш, чунки бусиз демократик ўзгаришларни амалга ошириш мушкул. президентимиз и.а.каримов “ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий мақсади суднинг алоҳида ва мустақил ҳокимият тармоғи сифатидаги мавқеини қайта тиклаш ғояси бўлди”[footnoteref:1] деганларида демократик институт сифатида суд ваколатларини янада ошириш ва фаолиятини кенгайтириш лозимлигини назарда тутадилар. [1: каримов и. ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. // янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. -т.: 5 т. 1997. –б. 106-110. ] ўзбекистон республикаси олий суди пленуми ва ўзбекистон республикаси олий хўжалик суди пленумининг “суд ҳокимияти тўғрисида”ги 1996 йил 20 декабрдаги 1-сонли қўшма қарорида суд ҳокимияти тушунчасига биринчи марта қуйидагича таъриф берилди. “суд ҳокимияти - бу судларнинг ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига …
2
иб, унинг манфаатларига хизмат қилади. давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб белгиланган. шундан келиб чиқиб, суд ҳокимиятининг аҳамияти жиҳатидан одил судловдан фарқ қилмайдиган ваколатларини қайд этиш мумкин. буларга: 1) конституциявий назорат; 2) давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳужжатларининг қонунийлиги устидан назорат; 3) ҳукмлар ва суднинг бошқа актлари ижросини таъминлаш; 4) судларга тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб ҳал этиш; 5) суд амалиёти асосида амалдаги қонунчиликка шарҳ бериш; 6) судлов корпусининг ташкил этилишида иштирок этиш; 7) суднинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиши ва ҳоказо. бу ваколатлар бир-бири билан узвий боғлиқликда амалга оширилиб, суд ҳокимияти таркибига кирувчи органларнинг қарорларини умуммажбурийлигини таъминлайди. суд ҳокимиятининг бундай органи суд ҳисобланади. суд ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органлардан ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. булар қуйидагилар: 1) суд махсус қонунларга риоя қилинган ҳолда ташкил этилади ва фаолият юритади; 2) судьялик номзодига қўйилган талаблар ҳокимиятнинг бошқа …
3
учун ҳам маққул деб ҳисоблаймиз. лекин в.а.лазареванинг бу борадаги фикрига эса қўшилиб бўлмайди. в.а.лазарева суд ҳокимиятининг асосий вазифаси жамиятда юзага келган келишмовчиликларни бартараф қилиш эканлиги ҳисобга олинса, одил судлов – суд ҳокимияти амалга оширадиган ягона шакл ҳисобланади,[footnoteref:6] - дейди ва бу билан суд назоратини суд ҳокимиятининг шакли сифатида тан олмайди. ваҳоланки, суд назорати юқорида қайд қилинганидек, нафақат узоқ тарихий заминга, балки ҳуқуқий асосга ҳам эга. [3: лазарева в.а. судебная власть и ее реализация в уголовном процессе. –самара: 1997. -136 б.; бозоров в.м. современные проблемы российского правосудия по уголовным делам в деятельности военных судов. –екатеринбург: 1999. -236 б.; бойков а.д. третья власть в россии. -м.: 2002. -138 б.; халдеев л.с. судья в уголовном процессе. -м.: 2002. -99 б.; хисматуллин р.с. апелляционное производство по делам несовершеннолетних. -уфа: 2001. -78 б.; судебная власть // под. ред. и.л. петрухина. -м.: 2003. -720 б.] [4: реженевский в.а., чепурнова н. м. судебная власть в российской федерации: …
4
, ўзбекистон республикаси олий хўжалик суди, қорақалпоғистон республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, қорақалпоғистон республикаси хўжалик суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар ва хўжалик судларидан иборат. суд тизимлари таркибида умумий юрисдикция судлари ўзига хос хусусиятга эга. ўзбекистон республикаси олий суди республика умумий юрисдикция судлари тизимида энг юқори орган ҳисобланиб, ўзбекистон республикаси конституциясининг 110-моддаси, ўзбекистон республикаси жпкнинг 29-моддаси ва “судлар тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. у томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар қатъий ва ўзбекистон республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. ўзбекистон республикаси олий суди қорақалпоғистон республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. бу масалалар ичида “суд назорати” тушунчасига эътиборни қаратиш лозим. чунки бунда масала ўрта ва қуйи бўғин судларининг …
5
и, белгиланган мақсади ёки вазифаси билан боғлиқ бўлган фаолият йўналишларининг турлари жиноят процессининг функциялари”,[footnoteref:9] дейилади. [7: функция –круг деятельности, назначение, роль. словарь русского языка -м.: 1961. –805 б. ] [8: алексеев л.б. уголовно-процессуальные функции: курс уголовного процесса. общая часть –м:, 1989. -424 б. ] [9: уголовный процесс. учебник. под. ред. лупинской п.а. -м.: 1995. –б. 47. ] бизнинг назаримизда, бу таърифлар функциянинг мазмун, моҳиятини етарли даражада очиб бермайди, чунки “функция” сўзи қонунда ишлатилмаган бўлса ҳам бу фаолият йўналишини бажариш тартиби ва унинг субъектларини ваколати қонун билан қатъий тартибга солинади. шунинг учун ҳам “жиноят процессуал фаолият тарқоқ ҳаракатлар йиғиндиси эмас, балки ҳаракатларнинг ягона тизими бўлиб, унинг асосида жиноят процессуал қонунида белгиланган вазифаларнинг бирлиги ётади”[footnoteref:10] десак тўғрироқ бўлади. [10: жиноят процесси (умумий қисм) дарслик. з.ф. иноғомжонова умумий таҳрири остида. -т.: “янги аср авлоди”, 2002. –б. 19. ] жиноят процесси иштирокчиларининг жиноят судлов ишларини юритишдаги ўрни, белгиланган мақсади ёки вазифаси жиноят процессида мавжуд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят процессида суд назорати функцияси ва тизими" haqida

1538559250_72478.docx жиноят процессида суд назорати функцияси ва тизими режа: 1. жиноят процессида суд назорати 2. ўзбекистон республикасида суд ҳокимияти ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин суд тизимида ва жиноят судлов ишларини юритишда жиддий суд ислоҳотлари ўтказилди. суд ислоҳотларидан кутилаётган асосий натижа кучли ва мустақил суд ҳокимиятига эришиш, чунки бусиз демократик ўзгаришларни амалга ошириш мушкул. президентимиз и.а.каримов “ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий мақсади суднинг алоҳида ва мустақил ҳокимият тармоғи сифатидаги мавқеини қайта тиклаш ғояси бўлди”[footnoteref:1] деганларида демократик институт сифатида суд ваколатларини янада ошириш ва фаолиятини кенгайтириш лозимлигини назарда тутадилар. [1: каримов и. ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқу...

DOCX format, 31,3 KB. "жиноят процессида суд назорати функцияси ва тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.