дастлабки терговда суд назорати

DOCX 24,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538558630_72470.docx дастлабки терговда суд назорати режа: 1. дастлабки терговда суд назоратининг ҳажми ва чегараси 2. жиноят процессида суд муҳокамасини амалга ошириш дастлабки терговда суд назоратининг ҳажми ва чегараси ўзбекистон республикасида босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, экинлаштириш ва модернизация қилишдан иборат. бунинг заминида ўзбекистон республикасида амал қилинаётган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни конституциямизга ҳамда миллий хусусиятимизни эътироф этган ҳолда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро нормаларга мослаштириш ётади, токи инсон ҳаёти, дахлсизлиги, эркинлиги қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилсин. дастлабки терговда суд назоратини ўрнатилиши жиноят процессига айнан шундай янги мазмун, янги шакл ва янги тушунчаларни олиб кирди. барчамизга маълумки, ўзбекистон республикаси президентининг “қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисидаги” 2005 йил 8 августдаги фармонига асосан қабул қилинган ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 13 июнда қабул қилинган ва сенат томонидан 2007 йил 29 июнда тасдиғини топган “ўзбекистон республикасида ўлим …
2
атларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашнинг процессуал кафолатларини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам бўлдики, бу ўз ўрнида суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришнинг яққол далилидир. суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либерализация этиш жараёни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини суд тартибида қўлланилишининг ишлаб чиқилишида номаён бўлди. бу қонунга кўра, дастлабки терговга холислик, тортишувчилик, суд мурожаат қилиш эркинлиги ва суд орқали ҳимояланиш принциплари жорий қилинади. судга мурожаат қилишнинг янги шаклларидан бири бўлган терговчи ва прокурорнинг гумон қилинувчи ва айбланувчини қамоққа олишга ёки дастлабки тергов муддатини узайтиришга рухсат сўраб, илтимоснома шаклида берадиган қарорини киритиш мумкин. «қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга ижодий ёндашилган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, 1. суд муҳокамасининг иштирокчилари таркибида албатта, суд котиби бўлади ва у баённома юритади; 2. айнан шундай баённома илтимоснома ва протестни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш жараёнида ҳам …
3
ини узайтириш тўғрисидаги суд мажлиси ҳамда апелляция тартибида иш юритиш ҳамиша якка судья томонидан ёпиқ суд мажлисида ўтказилади. жиноят процессида суд муҳокамасини амалга оширишнинг янги шакли жорий қилинаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги суд муҳокамаси суднинг биносида ёпиқ суд мажлисида ҳар бир гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан алоҳида тартибда кўриб чиқилади. суд мажлисининг тайёргарлик қисмини иккига бўлиш мумкин. биринчи қисмида суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриш жойи, санаси ва вақти белгиланади ва бу ҳақда илтимоснома киритган прокурор хабардор қилинади, ўз ўрнида прокурор ёки терговчи суд мажлисига ҳозир бўлиши лозим бўлган шахслар ва ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчини судга келтирилиши чорасини кўради. суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилинган суд мажлиси иштирокчиларининг келмаганлиги қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишга халал бермайди. лекин гумон …
4
, рад этиш асослари юзасидан арзлар бор ёки йўқлигини аниқлайди ҳамда ҳар бир суд мажлиси иштирокчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради. суд мажлисининг иккинчи қисмида илтимоснома кўриб чиқилади, бунда прокурор илтимосномани асослантиради ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурияти хусусида фикрларини баён қилади. сўнгра гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар, яъни терговчи ҳамда қонуний вакил эшитилади. суд мажлисининг учинчи қисмида судья гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: 1) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида; 2) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида; 3) тарафлар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг асосланганлиги ёки асосланмаганлигига доир қўшимча далилларни тақдим этишлари учун ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида. судьянинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки уни қўллашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга …
5
ьяси қандай илтимоснома кўриб чиқилишини эълон қилади, рад этиш асосларини баён қилади, ҳозир бўлган иштирокчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради. сунгра судья биринчи инстанция судининг ажрими, унинг мазмуни ва келтирилган протест ёки шикоятнинг важларини эълон қилади. прокурор ўз протести юзасидан асослантирувчи фикрларни баён қилади, гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи шикоятлари бўйича сўзга чиқадилар. суд мажлисининг учинчи қисмида судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. судья қуйидаги ажримлардан бирини қабул қилади: 1. судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; 2. судьянинг ажримини бекор қилиш ва қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтиришни рад этиш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида. қамоқда сақлаш муддати тугаб, озод этилган айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаб туриш муддати узайтирилган тақдирда, суд унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллайди. «қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, жиноят процессидаги муддатлар масаласига бир мунча ўзгартиришлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дастлабки терговда суд назорати"

1538558630_72470.docx дастлабки терговда суд назорати режа: 1. дастлабки терговда суд назоратининг ҳажми ва чегараси 2. жиноят процессида суд муҳокамасини амалга ошириш дастлабки терговда суд назоратининг ҳажми ва чегараси ўзбекистон республикасида босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, экинлаштириш ва модернизация қилишдан иборат. бунинг заминида ўзбекистон республикасида амал қилинаётган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни конституциямизга ҳамда миллий хусусиятимизни эътироф этган ҳолда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро нормаларга мослаштириш ётади, токи инсон ҳаёти, дахлсизлиги, эркинлиги қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилсин. дастлабки терговда суд назор...

Формат DOCX, 24,6 КБ. Чтобы скачать "дастлабки терговда суд назорати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дастлабки терговда суд назорати DOCX Бесплатная загрузка Telegram