жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либераллаштириш масалалари

DOC 97.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351967170_28027.doc жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либераллаштириш масалалари маълумки, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг xii-xiii боблари 64-68, 69-76 моддаларида жиноий жазодан озод қилиш тўғрисидаги нормалар ўз ифодасини топган булиб, бунда ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг инсонпарварлик принципи намоён булади. умумий қоидага кўра, жиноят содир қилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш унга жиноий жазо қўллашда ифодаланади. жиноятларнинг қатъий рўйхати эса, ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси махсус қисмида берилган. шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун унинг ҳаракатида жиноят кодекси махсус қисмининг у ёки бу моддасида назарда тутилган жиноятларнинг барча белгилари бўлган ва тергов материаллари орқали тўла аниқланган бўлиши керак. ана шундагина шахс жиноий жавобгарликка тортилади. бундай талаб ўзбекистон республикаси конституциясида белгилаб қўйилган бўлиб, унинг 26-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди, дейилади.1 ўзбекистон республикаси жиноят қонунининг инсонпарварлик ва одиллик …
2
ериш ва инсон қадр-қимматини камситишга асосланмаган жиноий жавобгарликка тортиш ёки жиноий жавобгарликдан озод қилиб, бошқа ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш назарда тутилади. бу борада ўзбекистон республикаси президенти и.каримов таъкидлаганидек, «жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш самарадорлиги жазонинг оғирлиги ва шафқатсизлигига эмас, балки биринчи навбатда, қонунни бузган шахснинг жазонинг муқаррарлигини нечоғли англашига боғлиқ».2 жиноий жавбгарликдан ва жазодан озод қилиш институтлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. жумладан, жавобгарликдан озод қилиш – жиноят содир этган шахсни давлат томонидан унга нисбатан ҳукм чиқариш йўли билан жазолашдан воз кечиш бўлиб, суд томонидан айблов ҳукми чиқарилгунга қадар, жиноят ишини тугатишда намоён бўлади». бу борада м.ҳ. рустамбоев томонидан янада аниқроқ тушунчалар келтирилиб, «жавобгарликдан озод этиш, ваколатли давлат органининг судлов ёки айбловини бекор қилиш, шунингдек жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ҳақидаги акти» эканлиги тўғри таъкидланган.1 жиноий жавобгарликдан озод қилиш шахсни жиноий жавобгарликка тортилмай қўлланилади, жиноий жазодан озод қилиш эса жиноий жавобгарликка тортилгандан …
3
ксидан тубдан фарқ қилади. жумладан, 1959 йилдаги жиноят кодексида қуйидаги ҳолатлар жавобгарликдан озод қилишнинг турлари ҳисобланган: а) жиноий жавобгарликка тортиш муҳлатларининг ўтиши туфайли жиноий жавобгарликдан озод қилиш (жк 46- модда); б) ишни тергов қилиш ёки судда кўриш даврида шароит ўзгариши туфайли, ҳаракат ижтимоий хавфлилик характерини йўқотган ёки ўша жиноят қилган шахс ижтимоий хавфли эмас, деб ҳисобланиши билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (жк 48-модда); в) айбдорни жамоат ташкилотларига кафилга бериб, жиноий жавобгарликдан озод қилиш (жк 49-модда); г) ишни ўртоқлик судига бериб, жиноий жавобгарликдан озод қилиш (жк 49-1 моддаси); д) жиноий жавобгарликдан озод қилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш (жк 48-1 моддаси). юқоридан кўринадики, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш амалдаги жиноят кодексида ўзига хос хусусиятларга эга: - биринчидан, амалдаги жиноят кодексида олдинги жиноят қонунларида мавжуд бўлмаган жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш тўғрисидаги янги қоидалар киритилди; - иккинчидан, амалдаги жиноят кодексида жавобгарликдан ва жазодан озод этиш қоидалари бундай қарор қилишга ваколатли бўлган шахслар ва …
4
и билан жазодан озод қилиш; 3) шартли ҳукм қилиш; 4) жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш; 5) жазони енгилроғи билан алмаштириш; 6) касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида жазодан озод қилиш; 7) амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод қилиш. юқоридагилардан кўринадики, ўзбекистон республикасининг амалдаги жиноят кодексида олдинги қонунларга маълум бўлмаган жавобгарликдан озод қилишнинг янги турлари, жумладан, айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш, шахснинг касаллиги туфайли жиноий жавобгарликдан озод қилиш, амнистия актига кўра жиноий жавобгарликдан озод қилиш масалалари тўғридан-тўғри жиноят қонунида ўз аксини топган. жавобгарликдан озод қилишнинг ушбу турлари вояга етган ва вояга етмаганларга нисбатан бирдай қўлланилиши мумкин. бу борада қуйидаги жиноят иши характерлидир. дастлабки тергов томонидан т. ўзбекистон республикаси жиноят кодекси 205-моддасининг 2–қисмида назарда тутилган жиноят содир этганликда айбланиб, иши судда кўрилган. иш ҳолатларига кўра, т. ва бошқа бир гуруҳ шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир қатор фирмаларга ўз мансабларини суистеъмол қилган ҳолда, …
5
ирин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, синфдошлари билан ўзаро тил бириктириб, металл гаражнинг орқа томонини очиб, у ердаги жами 60 000 сўмлик тўртта алюмин қозон, ишламайдиган ҳолатдаги битта мотор, гўшт қиймалагич ва бошқа жами 130 000 сўмлик нарсаларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган. суд мажлисида вояга етмаган судланувчилар ўз айбларига тўла иқрор бўлганлар. суд х.а., н.р. ва ш.о. томонидан унча оғир бўлмаган жиноят содир этилганлиги, ўз айбларига иқрор эканликлари, жиноятни очишда фаол ёрдам берганликлари, яшаш ва ўқиш жойидан ижобий тавсифланиши, жиноятни биринчи марта содир этганликларини эътиборга олиб, ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 66-моддасини қўллаган ҳолда, уларни жиноий жавобгарликдан озод қилган.2 шулар билан биргаликда жиноят қонунида вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарликдан ва жазодан озод этишнинг алоҳида қоидалари ишлаб чиқилган. ўзбекистон республикасининг амалдаги қонунчилигида жавобгарликдан ва жазодан озод этиш фақат суднинг ваколатига тегишлидир. жавобгарликдан ва жазодан озод этиш қоидаларини қўллашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноятларнинг турлари, судланганлик, жиноят содир этган шахснинг хавфлилик даражаси, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либераллаштириш масалалари"

1351967170_28027.doc жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либераллаштириш масалалари маълумки, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг xii-xiii боблари 64-68, 69-76 моддаларида жиноий жазодан озод қилиш тўғрисидаги нормалар ўз ифодасини топган булиб, бунда ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг инсонпарварлик принципи намоён булади. умумий қоидага кўра, жиноят содир қилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш унга жиноий жазо қўллашда ифодаланади. жиноятларнинг қатъий рўйхати эса, ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси махсус қисмида берилган. шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун унинг ҳаракатида жиноят кодекси махсус қисмининг у ёки бу моддасида назарда тути...

DOC format, 97.0 KB. To download "жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либераллаштириш масалалари", click the Telegram button on the left.