жиноятning субъектив томони

DOC 7 стр. 94,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
мавзу : жиноятнинг субъектив томони. жиноят субъекти. мавзунинг асосий масалалари: 1. жиноятнинг субъектив томони тушунчаси, аҳамияти, турлари. 2. жиноятнинг субъектив томони зарурий ва факультатив белгилари. 3. жиноятнинг субъекти. 1. жиноятнинг субъектив томони тушунчаси, аҳамияти, турлари. жиноятнинг субъектив томонини аниқ белгилаш жиноятни тўғри квалификация қилиш ва адолатли, шахснинг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлашнинг зарурий шартидир. жиноят таркибининг субъектив томони – жиноят қонунида жиноят деб белгиланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабати бўлиб, унинг айби, мотиви, мақсади ва ҳис-туйғусини ифодалайди. ўзбекистон республикаси жиноят кодекси 20-моддасига мувофиқ ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилади. жиноятнинг субъектив томонини тўғри аниқлаш жиноятчи шахснинг ижтимоий хавфлилиги даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. жиноятнинг мақсади, мотиви ва айбни етарлича тадқиқ этмаслик жиноятни квалификация қилишда хатоликларга йўл қуйилишига олиб келиб, шахснинг у содир этмаган қилмиш учун жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади, бу …
2 / 7
айдиган ҳолатларга оид жиноий қасд ёки эҳтиётсизликнинг келиб чикишига туртки бўлган сабаб ва шарт-шароитлардир. айб шакли – бу жиноят содир этувчи шахснинг ўз қилмишига ва унинг оқибатларига бўлган муносабатини ифодаловчи онг ва ирода элементларининг жиноят қонуни билан ўрнатилган ўзаро боғлиқлигидир. жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик оркасидан содир этилиши мумкин. 2. жиноятнинг субъектив томони зарурий ва факультатив белгилари. жиноят кодекси моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. жиноят кодекси моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли оқибат юз берган вақт деб топилган қилмишлар тўғри ёки эгри қасддан содир этилган бўлиши мумкин. қасддан содир этилган жиноятларнинг эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятларга нисбатан ижтимоий хавфлилик даражаси юқоридир. шахс қасддан жиноят содир этаётганида уни олдиндан режалаштиради, батафсил тайёргарлик кўради. фақатгина қасддан содир этилган жиноятлар оғир …
3 / 7
бўлса, у эгри қасд билан содир этилган ҳисобланади ўзининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг ижтимоий хавфли эканлигини англаш деганда, шахс жиноят содир этаётганида унинг содир этилиши туфайли вужудга келадиган барча ҳолатларини тушуниши назарда тутилади. масалан, шахс қайси объектга зарар етказаётганлигини, ўз қилмишининг ғайриқонуний, ижтимоий хавфли эканлигини тушунади. шахснинг ўз қилмишининг ижтимоий хавфли эканлигини англаши, унинг ҳаётий фаолияти, билими, малакасига боғлиқ. қилмишнинг жиноят эканлигини олдиндан билганлиги шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти ҳисобланади. шахснинг ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра билиши деганда, шахснинг ўз ҳаракатлари натижасида тажовуз этилаётган объектга қанчалик зарар етишини олдиндан тасаввур этиши тушунилади. тўғри қасд ҳолатида жиноят содир этган шахс муайян ижтимоий хавфли қилмиш туфайли муайян оқибат келиб чикишини (масалан, шахс одам ўлдиришда айнан бировни хаётдан маҳрум қилишни), баданга шикаст етказишда эса айбдор айнан баданга оғир шикаст етказилишни истайди. айнан тўғри қасд эгри қасддан шу билан фарк килинади, тўғри қасдда айбдорнинг ҳаракатларида муайян оқибатларнинг юз бериш истаги мавжудлиги бўлса, эгри қасдда …
4 / 7
алан, қўшнисини уйига ўт қўяётган шахс, уй ичида ҳаракат қила олмайдиган ногирон шахс борлигини билади ва унинг ўлишини хоҳламайди, бироқ шундай бўлсада, бунинг олдини олиш имконияти йўқлигини тушунади ва ўйлаган мақсадидан қайтмайди. эгри қасддан содир этилган жиноятларга нисбатан тўғри қасддан содир этилган жиноят юқори хавфга эга, шунинг учун суд буни жазо тайинлашда ҳисобга олади. формал таркибли жиноятларда айбдорнинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларга бўлган муносабати ижтимоий хавфли қилмишни квалификация қилишда аҳамиятига эга эмас, чунки формал таркибли жиноятларда оқибат жиноят таркибидан ташқарига чиқарилган. масалан, тухмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда киладиган уйдирмалар тарқатиш (жк 139-моддаси) жиноятини охирига етган деб топиш учун кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши ва уни содир этиш истаги етарли. шу сабабли формал таркибли жиноятлар тўғри қасддан содир этилади. жиноят ҳуқуқида қасд шаклланиш вақтига кўра олдиндан ўйланган ва тўсатдан пайдо бўлган турларга ажратилади. олдиндан ўйланган қасдда жиноят содир этиш тўғрисидаги ният пайдо бўлиши ва уни амалга ошириш …
5 / 7
ди. эҳтиётсизлик – ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг суъектив томони зарурий белгисидир. агар шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида эҳтиётсизлик оркасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган ва шундай қилмиш учун оғирроқ жавобгарлик белгиланган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. одатда эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар етказилган оқибатига қараб, айрим ҳолларда эса бу оқибатларни вужудга келтирган усул ва воситага қараб квалификация қилинади. эҳтиётсизлик орқасида давлат ёки жамоат манфаатларига, фуқароларга зарар (зиён) етказилиши, одамлар ҳалок бўлиши ва бошқа оқибатлар келиб чиқиши мумкин. эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик факатгина жиноят қонунида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина келиб чиқади, масалан, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш, эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш каби жиноятларда. кўпчилик ҳолларда эҳтиётсизлик орқасидаги жиноятлар шахснинг ўз вазифаларига совуққонлик билан қараши натижасида ижтимоий манфаатларга бўлган лоқайд муносабатлар ва бошқалар туфайли содир бўлади. айрим эҳтиётсизликдан содир этилган жиноятларда оқибатнинг келиб чикиши назарда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноятning субъектив томони"

мавзу : жиноятнинг субъектив томони. жиноят субъекти. мавзунинг асосий масалалари: 1. жиноятнинг субъектив томони тушунчаси, аҳамияти, турлари. 2. жиноятнинг субъектив томони зарурий ва факультатив белгилари. 3. жиноятнинг субъекти. 1. жиноятнинг субъектив томони тушунчаси, аҳамияти, турлари. жиноятнинг субъектив томонини аниқ белгилаш жиноятни тўғри квалификация қилиш ва адолатли, шахснинг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлашнинг зарурий шартидир. жиноят таркибининг субъектив томони – жиноят қонунида жиноят деб белгиланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабати бўлиб, унинг айби, мотиви, мақсади ва ҳис-туйғусини ифодалайди. ўзбекистон республикаси жиноят кодекси 20-моддасига мувофиқ ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик ...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (94,5 КБ). Чтобы скачать "жиноятning субъектив томони", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноятning субъектив томони DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram