рус болалар адабиёти

DOC 123.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664823937.doc рус болалар адабиёти режа: 1. а.с.пушкин эртаклари аҳамияти. 2. л.толстой – болалар китобхонлигида. 3. к.чуковский – болалар шоири ва адиби. 4. с.маршак – болалар шоири таянч тушунчалар: семинария, қироллик, космик свилизатсия, новелла, сарчашма, архаик, антик, славян, византия, грек, монолог, диалог, алифбо-китоб, алифбо-ёзув, сентиментализм, лубочная, лубка, гравюра, тахтакач, масал, грамматика, миниатура, эртакона сужет, мозаика, бадиий сайқал, эртакшунос, германистика, натурморт, иллюстратсия, мифология. александр сергеевич пушкин (1799-1837) таълим-тарбиясида европа маданияти, франсуз уйғониш даври адабиёти таъсири катта. у болалигидан франсуз ва рус тилларида эркин сўзлаша олган. бўлажак шоир литсейдаги талабалик давридаёқ антик адабиётнинг мумтоз ҳамда европа ёзувчиларининг асарларини севиб ўқиш билан бирга, рус классикларининг китобларини ҳам севиб мутолаа қилган. қадимги рус адабиёти унга кам таниш бўлса-да, аммо унинг эстетик жиҳатдан шаклланишида халқ фолклори энг катта таъсир кўрсатган. пушкин даврида, ҳатто дворянлар оилаларида ҳам, эртаклар айтиш урф бўлган. шоир болалигида эртакларни ўз энагаси арина родионовна матвеевадан, бувиси мария алексеевна ганнибалдан, уй хизматчиси никита казловдан …
2
ойиллар билан бойитди. у “руслан ва людмила” достонини ёзишни ўн етти ёшида бошлаб, йигирма ёшида тугатади. шоирнинг ана шу илк ижод намунасидаёқ эртак ажойиботлари олами мавжуд. бу бир неча юз йиллардан буён ўқувчиларни доимо ўзига ром этиб келаётир. “руслан ва людмила” достонининг машҳур муқаддимаси китобнинг иккинчи нашри (1828-йилда) билан пайдо бўлди ва у мустақил асар деб талқин қилинади. муқаддиманинг асосий қаҳрамони қўшиқчи ҳамда эртакчи бўлган “билимдон мушук” (“кот учёний”). муаллифнинг эртакона сужет мозаикасини олдиндан бериши бежиз эмас, бунда қўшиқлар ҳамда эртаклар қандай дунёга келиши, инсон томонидан ўйлаб, тўқиб бўлмайдиган ғайритабиий халқ ғоялари сирли ришталар билан боғлангани англашилади. шу сабабли шоир ўша сирли манзил (яшил эман дарахти ўсаётган денгиз бўйи)да эртаклар эшитганини, шу жумладан “руслан ва людмила” эртагини ҳам тинглаганини муқаддимада таъкидлайди. ажойиботларнинг тасвири гўзал сув париси ва сув алвастиси, ёвуз кучлар (демонологиядан), яъни халқ ишонадиган қаҳрамонлар талқинидан бошланади. кейин мисли кўрилмаган олам тасвирланадики, буни тўқима ё ҳақиқийлиги англаш қийин. “кўз …
3
аҳлавон билан учиб юрган жодугарни ҳам, ёвуз бўри билан маликани ҳам кўришга тайёр. ва ниҳоят, халқнинг оддий тахайюлидан пайдо бўлган энг буюк қаҳрамонлар – ялмоғиз кампир (баба яга) ҳамда ўлмас подшоҳ кашчей (цар кашей) пайдо бўлишади. “у ерда рус руҳияти.... у ерда рус уфуриб турибди!” - шу тариқа, шоир томонидан олиб чиқилган рус халқ эртагига олий баҳо берилади. “мен ҳам у ерда бўлдим, бол ҳам татидим...”шоир халқ фолклори хотимасини сўзма-сўз баён қилиб, ўзининг ижодининг сарчашмаси халқ шеъриятидан олинганлигини барчага аён қилади. шу тариқа, пушкин эртакларни юқори адабий жанрлар билан бир қаторга қўяди. шоир нигоҳида уларнинг ҳар бири бутун бирдостон. бинобарин, болалар китобхонлиги доирасига кирувчи “поп ва унинг хизматкори балда ҳақида эртак” (1831), “шоҳ салтан, унинг шавкатли ва паҳлавон баҳодир ўғли княз гвидон”, “оққуш малика ҳақида эртак”, “балиқчи ва балиқ ҳақида эртак” (1831) каби ўнлаб эртаклар шоир ижодининг энг гуллаб яшнаган, машҳур асарлари яратилган вақтда ёзилган. буларнинг барчаси пушкиннинг халқ оғзаки …
4
ча тилаклари амалга ошган кампир энди қуёш ва ойнинг чиқиши-ю ботишини ўзи белгиламоқчи, худо даражасига кўтарилишни истаганда, эски уйига қайтиб қолади. пушкин эса эртакни халқона услуб, қофиясиз шеър шаклида ёзади. бу вазн эртак ҳикоясига мусиқийлик бахш этган. вазнга мос тарзда унда маънавий-фалсафий мазмун ҳам мавжуд. чол олтин балиқдан аввал янги тоғора, сўнгра уй, кейин қаср сўрайди. маликага айланган кампири денгиз ҳукмрони бўлишни хоҳлаб, чолни ҳайдаганда эски уйча ва тешик тоғора қайтиб олдида пайдо бўлади. демак, гриммлар эртагида битта истак зиёд бўлишдан ташқари, сиёсий ҳаёт ва давлат бошқарувига дахлдор шартлар қўйилган. чол ҳам ўз кампирининг ҳар бир хоҳишига қарши бориб, уни инсофга чақиришга ҳаракат қилади, балиқни бошқа безовта қилмасликни сўраб, ялиниб-ёлворади. шунга ўхшаш, чол-кампир муносабатида мулойимлик, ҳар бир орзу рўёбга чиққач, кампирнинг чолга нисбатан меҳри ийиб, “кўряпсанми, қандай яхши?”, “ҳа, нима ахир, бу ажойиб-ку?”, – деган иқрорлари кўзга ташланади. яъни, эртак қаҳр-ғазабдан холироқ ва халқнинг шунчаки хаёлпарастлик туйғусига монанд. кампир бой-бадавлат, …
5
ашқи кўриниши кифоя қилади, у зодагонлик ва қироллик хизматининг ички мазмун-моҳиятини тушунмайди ва истамайди ҳам. бу оддий халқ наздидаги “ҳокимият аҳлининг бой, фаровон ҳаёт кечириши”га оид содда фикрлашининг ифодасидир. эртакнинг асосий ғояларидан бири – “буюк” вазифаларни бажаришни даъво қилишдан кўра, ҳар ким ўз кучи этадиган ишни (масалан, кампир ипини йигириши, чол тўрида балиқ овлаши) бажариши яхшироқ эканлигидир. денгиз пушкин учун доимо эркин одатлар, яъни ўзига хос олам, ҳар хил чегаралардан холи ўзгача дунё сифатида қараб келингани эътиборга олинса, эртакда инсониятнинг бойлик ва мансаб чўққилари сари интилиш кучи ёки уни ўзига мафтун қилиб, домига тортаётган орзу-истаклар кўпроқ ерга хослиги англашилади. инсоннинг очкўзлиги ва аҳмоқлиги туфайли табиатдаги мутаносиблик бузилишини шоир теран ҳис қилади. шу сабабли, эртак охирида барча нарсаларнинг тартиби ўз ўрнини топади: чол ўз кампирини ўша ертўла ва тешик тоғора олдида кўради. муаммо ечими – ақлсизликнинг мағлуб бўлиши. бу жиҳатлар ҳар иккала эртак варианти учун дахлдор бўлса-да, пушкин ўз эртагида кескинликни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "рус болалар адабиёти"

1664823937.doc рус болалар адабиёти режа: 1. а.с.пушкин эртаклари аҳамияти. 2. л.толстой – болалар китобхонлигида. 3. к.чуковский – болалар шоири ва адиби. 4. с.маршак – болалар шоири таянч тушунчалар: семинария, қироллик, космик свилизатсия, новелла, сарчашма, архаик, антик, славян, византия, грек, монолог, диалог, алифбо-китоб, алифбо-ёзув, сентиментализм, лубочная, лубка, гравюра, тахтакач, масал, грамматика, миниатура, эртакона сужет, мозаика, бадиий сайқал, эртакшунос, германистика, натурморт, иллюстратсия, мифология. александр сергеевич пушкин (1799-1837) таълим-тарбиясида европа маданияти, франсуз уйғониш даври адабиёти таъсири катта. у болалигидан франсуз ва рус тилларида эркин сўзлаша олган. бўлажак шоир литсейдаги талабалик давридаёқ антик адабиётнинг мумтоз ҳамда европа ёзувчила...

DOC format, 123.0 KB. To download "рус болалар адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: рус болалар адабиёти DOC Free download Telegram