ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти ва қиймати

DOC 194,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1693991202.doc ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти ва қиймати режа: 1. ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм. 2. легизм ва унинг моҳияти. 3. юснатурализм ва унинг мазмуни. 4. юридик либертаризм. 5. ҳуқуқ ва қонунни фарқлаш 6. юридик онтология, гносеология ва аксиология 7. либертар ҳуқуқни тушуниш шароитида ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги фан сифатида юриспруденция учун унинг негизида ётувчи ҳуқуқни тушуниш (ҳуқуқ тушунчаси) нинг у ёки бу типи бош ва асосий аҳамият касб этади. айнан ҳуқуқни тушунишнинг типи юридик билишнинг парадигмаси, принципи ва намунаси (мазмун модели) ни, хусусан юриспруденция тегишли концепциясининг илмий-ҳуқуқий мазмунини, предмет ва методини белгилаб беради. бу ҳар қандай изчил, тизимли асослантирилган, ривожланган ва ташкиллашган назария доирасида (хусусан юридик назария доирасида ҳам) тушунчанинг илмий билиш мақоми ва аҳамияти билан белгиланади. ҳуқуқ тушунчасида илмий-мавҳум (концентрациялашган ва ихчам) кўринишда муайян юридик назария, юриспруденция муайян концепциясининг назарий-ҳуқуқий маъноси ва мазмуни акс этади. агар ҳуқуқ тушунчаси - бу ихчам (сиқиқ) ҳолдаги юридик назария …
2
формал манбаларига, яъни мазкур вақтда ва мазкур жойда қонуний кучга эга бўлган йиғма маънодаги қонунга олиб келинади, ҳуқуқ билан қонун тенглаштирилади. ҳуқуқ билан қонун (позитив ҳуқуқ) ни бундай легистик тенглаштириш моҳиятига кўра айнан легистик позитивизм бўлган ―юридик позитивизмнинг принципи ва маъноси ҳисобланади. легистик (позитивистик) ҳуқуқ тушуниш ҳуқуққа нисбатан турли этатистик, авторитар, деспотик, диктаторлик, тоталитар ҳуқуққа ёндошувларга хос. легизм - ҳуқуқни давлат амри, мажбурий қоидалар деб тушунишдир. легизм ҳуқуқни авторитар тушунишнинг норматив ифодасидир (гоббс ва б.) улар ҳуқуқ ва қонунни тенглаштирадилар, ўз эътиборини амалдаги (позитив) ҳуқуққа қаратадилар. легистлар ҳуқуқнинг моҳияти, ғояси, қиймати каби тушунча-ларни хом хаёл, қуруқ гап деб инкор қиладилар. табиий ҳуқуқ назарияси уларнинг энг аччиқ танқиди доимий объекти ҳисобланади. ҳуқуқни тушунишнинг юридик типи учун, аксинча, ҳуқуқ ва қонун (позитив ҳуқуқ) ни фарқлашнинг у ёки бу варианти характерли ҳисобланади. бунда ҳуқуқ деганда қонун ўрнатувчи (давлат) ҳокимиятининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган объектив ҳодиса тушунилиб, бу ҳодиса бошқа ижтимоий ҳодисалардан ўзининг объектив табиати …
3
атида намоён бўлади: 1) норма ва тенглик ўлчовининг мавҳум-формал умумийлиги (норма ва ўлчовнинг ҳамма учун тенглиги); 2) эркинлик; 3) адолат. муносабатлар шакли сифатида ҳуқуқни бундай муносабатлар-нинг фактик мазмуни билан аралаштириб юбориш мумкин эмас. айтиш муҳимки, мазкур элементлар нафақат бир-бирларини тўлдира-дилар, шу билан бирга бир-бирларини тақозо этадилар ва назарда тутадилар, чунки улар ягона ҳуқуқий асос - формал тенглик прин​ципи (шу билан бирга муносабатларнинг ҳуқуқий шакли) нинг турли жиҳатларидирлар. ҳуқуқни тушуниш умумий назарияси нуқтаи назаридан табиий-ҳуқуқий ёндошув ва либертар формал-юридик ёндошув юридик ҳуқуқни тушунишнинг турли шакллари сифатида ҳуқуққа нисбатан назарий ёндошув, назарий-ҳуқуқий фикр соҳасида тараққиётнинг вужудга келиши, чуқурлашуви ва ривожланишининг босқичлари ва даражаларини англатади. либертар ёндошув ҳуқуқ билан қонун нисбати ва фарқланиши-нинг барча шаклларини - улар ўртасидаги қарама-қаршиликдан (ҳу-қуққа зид, ҳуқуқни бузувчи қонун ҳолатида) то уларнинг мос кели-шигача (ҳуқуқий қонун ҳолатида) бўлган шаклларини ўз ичига олади. либертар-юридик ҳуқуқни тушунишга кўра, ҳуқуқ - бу ҳуқуқ субъектларининг формал тенглиги принципи билан белгиланувчи тенглик, эркинлик …
4
идан ўзбошимчалик билан ёки янглишиб, сунъий тарзда ўрнатилган ҳуқуқ деб қарайдилар. бундай ёндошувга кўра, ҳуқуқ ҳақиқий маънода бу айнан ва фақат табиий ҳуқуқдир. табиий ҳуқуқий ёндошувнинг баъзи ижобий томонлари (назарий жиҳатдан англашилмаган ҳолда юридик ҳуқуқни тушунишнинг баъзи жиҳатлари) ва камчиликлари (ҳуқуқни ҳуқуқий бўлмаган ҳодисалар - ахлоқ, маънавият, дин билан аралаштириб юбориш, ҳуқуқни барча ноҳуқуқий нарсадан фарқлашнинг қатъий мезони йўқлиги, тенглик, эркинлик ва адолатни формал-ҳуқуқий тушунчалар, хусусиятлар сифатида эмас, балки ахлоқ феномени ёки аралаш- ҳуқуқий ҳодиса сифатида тушуниш) ни кўрсатиш ўринли. ҳуқуқни формал-юридик тушунишда формал ва фактик жиҳатларни фарқлашнинг принципиал аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур. қоида бўйича фақат формал нарсагина умумийлик касб этади, фактик мазмун эса, умумий эмас ва ҳар қандай фактик жиҳат хусусийдан бошқа нарса эмас. шу сабабли фақат формал предмет (ўзига хос шакл, алоҳида формаллик) бўлгандагина ҳуқуқ умумийлик ҳусусиятига эга бўлади, муносабатларнинг мавҳум-умумий шакли бўла олади. формал-юридик ёндошувда муносабатларнинг ҳуқуқий шакли (муносабатлар шакли сифатида бутун ҳуқуқ) ни ноформал, ҳар қандай …
5
уқуқий шакл, формал тенглик принципи) ни бундай тушунишда у формал-умумий тенглик ўлчови, эркинлик, адолат каби формал-мазмуний хусусиятларга эга бўлади. формал тенглик принципини англатувчи ушбу формал-мазмуний хусусиятларга кўра шакл ўзининг ҳуқуқий хусусиятини касб этади, бошқа ҳар қандай шаклдан, муносабатларнинг ахлоқий, диний шаклларидан ёки мажбурий-буйруқ характердаги муносабатлардан фарқ қилувчи ҳуқуқий шаклнинг ўзига хос сифатига эга бўлади. бундай формал-юридик ихтисослашган ва малакавий шакл муносабатларнинг ҳуқуқий типи ва тартибга солишнинг ҳуқуқий усулининг моҳияти ва ўзига хослигини ифодалайди. шундай қилиб, ҳуқуқий шакл (бутун ҳуқуқ ҳам) легистларда бўлгани каби ҳар қандай фактик мазмунга йўл қўювчи бўш шакл, буйруқ ва лозим бўлишликнинг шунчаки шакли эмас, балки ҳуқуқнинг хусусиятлари ва талабларини ифодаловчи ва ҳуқуққа зид ҳамма нарсани инкор этувчи юридик белгиланган шаклдир. ҳуқуқ билан қонунни фарқловчи ва тегишлича ҳуқуқни тушунишнинг либертар-юридик назарияси легизм ва юснатурализм ўртасидаги қарама-қаршиликдан ҳоли ва ўз ичига икки ёндошувнинг ижобий жиҳатларини олади. бу назария ҳуқуқ билан қонунни легистик тенглаштиришни ҳам, ҳуқуқни табиий ва позитивга …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти ва қиймати"

1693991202.doc ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти ва қиймати режа: 1. ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм. 2. легизм ва унинг моҳияти. 3. юснатурализм ва унинг мазмуни. 4. юридик либертаризм. 5. ҳуқуқ ва қонунни фарқлаш 6. юридик онтология, гносеология ва аксиология 7. либертар ҳуқуқни тушуниш шароитида ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги фан сифатида юриспруденция учун унинг негизида ётувчи ҳуқуқни тушуниш (ҳуқуқ тушунчаси) нинг у ёки бу типи бош ва асосий аҳамият касб этади. айнан ҳуқуқни тушунишнинг типи юридик билишнинг парадигмаси, принципи ва намунаси (мазмун модели) ни, хусусан юриспруденция тегишли концепциясининг илмий-ҳуқуқий мазмунини, предмет ва методини белгилаб беради. бу ҳар қандай изчил, тизимли асослантирилган, ривожланган ва ...

Формат DOC, 194,5 КБ. Чтобы скачать "ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти ва қиймати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти ва… DOC Бесплатная загрузка Telegram