qon va limfa

DOCX 7 sahifa 24,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
маъруза мавзуси: қон ва лимфа маъруза режаси: 1. қоннинг умумий тавсифи. унинг вазифалари. 2. қон таркиби: 1) плазмаси; 2) қон ҳужайралари. 3. лимфа. қон ва лимфа организмнинг ички муҳит тўқимаси ҳисобланади. мазкур тўқиманинг ўзига хос хусусиятлари – унинг мезенхимадан ривожланиши, ҳужайралараро модданинг кўплиги, ҳужайра элементларининг турли туманлиги. қоннинг вазифалари: 1) транспорт – газларни, озиқ моддаларни, гормонларни, оқсилларни, ионларни, алмашинув натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни ташийди; 2) трофик; 3) нафас олиш 4) ҳимоя – яллиғланиш ва иммун реакцияларда иштирок этиш; 5) экскретор – метаболизм маҳсулотларини чиқариш; 6) гомеостазни бошқариш – организм ички муҳитини доимийлигини таъминлайди, тана ҳароратни, осмотик мувозанатни, кислота-ишқор ҳолатини бошқаради; 7) қоннинг ивишини – қон кетишини олдини олувчи тромбларни ҳосил қилиш. қоннинг оғирлиги тана оғирлигининг 5% ташкил этади, қоннинг ҳажми – тахминан 5-5,5 л. қон таркиби: · ҳужайралараро модда (плазма), · шаклли элементлари (ҳужайралари). плазма: сувдан (90-95%) ва унда эрийдиган оқсиллар, аминокислоталар, нуклеотидлар, глюкоза, минерал моддалар, алмашинув маҳсулотларидан (7-10%) ташкил …
2 / 7
итларнинг пайдо бўлиши анизоцитоз дейилади. эритроцитларнинг тузилиши ва таркиби: 66% - сув, тахминан 33% - гемоглобин. гемоглобиннинг оқсил қисми глобин ва пигменти – гемдан тузилган. бундан ташқари ферментлар ва липидларга эга. эритроцитлар ёпишқоқ – устунсимон тангалар ҳосил қилиши, эластик капиллярлардан ўтиш хусусиятларига эга. эритроцитлар ҳужайра мембранаси билан ўралган ва ядросиз. электрон микроскопда цитоплазмаси зич, гемоглобин (нв) доначалар тутади, анемияда базофил киритмалар пайдо бўлади. вазифаси – гемоглобин, кислородни бириктириб олади (оксигемоглобин) ва эритроцитлар ҳамма ҳужайраларни кислород билан доимий таъминлайди. эритроцитлар со2 ни тўқималардан ўпкага транспортида иштирок этади. бу вазифаси эритроцитлар таркибида карбоангидраза ферментининг бўлиши билан боғлиқ. оксигемоглобин юз териси, лабларда ва шиллиқ пардаларга пушти ранг беради. қоннинг оксигенлигини бузилиши уларнинг рангини ўзгартиради – цианоз. гемоглобин углерод оксидини (со) бириктириб, карбоксигемоглобинни ҳосил қилади – унинг натижасида о2 нинг ташилиши бузилади. гемоглобиннинг миқдори аёлларда – 13,5 г/100 мл, эркакларда 15 г/100 мл. эритроцитларнинг яшаш даври – 120 кун. қари ҳужайраларни макрофаглар танлаб олади …
3 / 7
цитнинг марказий қисмида турли доначалар учрайди. чекка қисмида эса микронайчалар ва филаментлар жойлашади. бўйлама кесмаларда микронайчалар бевосита ҳужайра мембранаси остидан ва унга параллел равишда ўтади, тахмин қилинишича улар пластинка шаклини ҳосил қилади. филаментлар ивитмаларини ретракциясида иштирок этиши мумкин. тромбоцитлар периферик қисмларида мембрана каналлари системаси мавжуд. улар юза билан боғланган (кўндаланг кесмаларда пуфакчалар), чуқурроқда эса зич найсимон системали найчалари жойлашади. тромбоцитларда 4 хил донача фарқланади: альфа - , дельта-, ламбда, ва микропероксисомалар. альфа – доначалар – яхши бўяладиган, ёруғлик микроскопида аниқ кўринади, улар мембрана билан боғланган, турли оқсиллар сақлайди; масалан, фибронектин, фибриноген, ўсиш омили, тромбопластин ва бошқа. дельта доначалар – зич таначалар – юқори электрон зичликка эга, уларнинг сони ҳужайрадаги серотониннинг миқдорига боғлиқ. бундан ташқари са, атф, адф, гистамин тутади. ламбда – лизосомалар ҳисобланади, лизосомал ферментлар сақлайди. микропероксисомалар – кам миқдорда пероксидаза сақлайди. бундан ташқари, тромбоцитлар майда гранулалар кўринишида гликоген тутади. кўп қон йўқотганда қонга глюкопротеид – тромбопоэтин ажралади, у мегакариотитларни …
4 / 7
ислотали бўяладиган). донасиз лейкоцитлар – лимфоцитлар ва моноцитлар. лейкоцитларнинг миқдори 1 мл қонда 3,8 – 9,0 мингта бўлади. лейкоцитлар псевдоподиялари ёрдамида ҳаракат қилади. қон орқали лейкоцитлар бутун организмга тарқалади. қонда 8-12 соат бўлади. кейин эса бириктирувчитўқимага ўтади ва шу ерда ўзининг вазифасини бажаришни давом эттиради. лейкоцитлар ҳимоя вазифасини бажаради ва гуморал ва ҳужайравий иммунитетда иштирок этади. гранулоцитлар. нейтрофиллар – юмалоқ шаклда, диаметри 7-9 мкм, миқдори 65-75 %. яшаш даври 8 кун. қонда турли етилиш даражасидаги 3 хил нейтрофил учрайди: ёш (0-0,5%), таёқча ядроли (3-5%), ва сегмент ядроли (60-65%). қонда ёш ва таёқча ядроли нейтрофилларнинг миқдори ошса, лейкоцитлар формулада чапга силжийди, дейилади ва муҳим диагностик кўрсаткич ҳисобланади. сегмент ядроли нейтрофилнинг тузилиши: ядро сегментлашган, 3-4 сегментдан иборат, улар кўприкчалар ёрдамида боғланган, цитоплазмада майда донадорлик кўринади, кучсиз оксифил бўялади, ҳужайранинг периферик қисмларида микрофиламентлар жойлашган. бу қисм ҳужайранинг псевдоподияларини ҳосил қилади. цитоплазма кам миқдорда митохондрия, голджи коплекси, лизосомалар, гликоген, липид сақлайди. доначаларнинг 2 хили …
5 / 7
роси тақасимон, таёқча ёки s-симон кўринишда. ёш нейтрофил ловиясимон ядрога эга. нейтрофилларнинг вазифаси – бактерияларни иммун комплексларини (антитело-антиген) фагоцитоз қилади, кейлонларни ажратади ва лейкоцитларнинг кўпайишини бошқаради. кейлонларни нейтрофилда днк синтезини босиб туради. эозинофиллар – йирик ҳужайралар, диаметри 9-10 мкм, суртмаларда 12-14 мкм, умумий лейкоцитларнинг 1-5 % ташкил этади. яшаш муддати 6-8 кун. цитоплазмасида эозин билан бўялган махсус доначалар сақланади. электрон микроскопда зич хроматинли ядро кўринади, 2 та сегментдан иборат, камдан-кам ҳолларда 3 та сегмент бўлиши мумкин, ядроча кўринмайди. ўлчами кўп бўлмаган органеллаларга эга. махсус доначалар – электрон зич, нотўғри шаклда, кристаллоид тузилма сақлайди, бу доначалар узунасига ўтган тиниқ чизиқчалар кўринишга эга. бир қатор ферментлар тутади: кислотали фосфатаза, пероксидаза, цитохром оксидаза, бетта-глюкуронидаза, сукцинатдегидрогиназа, гистаминаза, кининаза. маркер (нишон) ферменти – гистаминаза ҳисобланади. тахмин қилинишича, махсус доначалар лизосомаларнинг маълум бир кўринишидир. махсус бўялмаган доначалар – типик лизосомалардир, бир қатор гидролитик ферментлар сақлайди. нейтрофиллар каби эозинофилларнинг етилиш даражасига қараб 3 турга бўлинади: сегмент ядроли, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qon va limfa" haqida

маъруза мавзуси: қон ва лимфа маъруза режаси: 1. қоннинг умумий тавсифи. унинг вазифалари. 2. қон таркиби: 1) плазмаси; 2) қон ҳужайралари. 3. лимфа. қон ва лимфа организмнинг ички муҳит тўқимаси ҳисобланади. мазкур тўқиманинг ўзига хос хусусиятлари – унинг мезенхимадан ривожланиши, ҳужайралараро модданинг кўплиги, ҳужайра элементларининг турли туманлиги. қоннинг вазифалари: 1) транспорт – газларни, озиқ моддаларни, гормонларни, оқсилларни, ионларни, алмашинув натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни ташийди; 2) трофик; 3) нафас олиш 4) ҳимоя – яллиғланиш ва иммун реакцияларда иштирок этиш; 5) экскретор – метаболизм маҳсулотларини чиқариш; 6) гомеостазни бошқариш – организм ички муҳитини доимийлигини таъминлайди, тана ҳароратни, осмотик мувозанатни, кислота-ишқор ҳолатини бошқаради; 7) қоннин...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (24,7 KB). "qon va limfa"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qon va limfa DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram