тупроқларни таснифлаш

DOC 90,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663269081.doc тупроқларни таснифлаш режа: 1. тупроклар таснифи 2. тупроқ таснифининг рус мактаби 3. тупроқлар таснифининг ғарбий европа мактаби узоқ йиллардан буён турли олимлар томонидан турли мамлакатларда тупроқ таснифи олиб борилишига қарамай жаҳонда ягова қабул қилинган тасниф ҳам, илмий принцип ҳам мавжуд эмас. тупроқшунослик буйича жаҳонда етук мутаҳассисларнинг мавжудлигига қарамай тупроқ таснифининг турли миллий системаси турли услубиётга эга. тупроқни таснифлаш тупроқ қопламининг давомийлиги ва дискретликнинг йўқлиги; турли тупроқлар орасида намлик, шўрланиш, чиринди миқдори эрозияланиш каби параметрлардаги ўтма шаклларнинг кўплиги; тупроқ хоссаларининг вақт ва фазовий (горизонтал) вариабиллиги, тупроқ хоссаларининг вақт (сутка, фасл, кўп йиллик, аср) давомидаги динамикасининг катталиги, тупроқ кесмасидаги реликт ва ҳозирги замон белгиларини қосил қилувчи табиий тупроқ эволюциясининг узоқ давом этганлиги; шароитнинг турли-туманлиги, тупроқдан фойдаланиш технологияси ва турлари билан боғлиқ антропогеи таoсирларга нисбатан тупроқ реакциясининг ҳар хиллиги; жаҳон тупроқларининг ва уни ўрганиш даражасининг турли туманлиги; тупроқ қопламининг горизонтал вариабиллигини камайтириш, гомогенлик ва экологик мослашувга келтириш учун одамларнинг хўжалик фаолиятида олиб …
2
рус мактаби в.в.докучаевнинг илмий тадқиқотлари билан боғлиқ. в.вдокучаев тупроқ таснифини тупроқ қесмаси, тузилиши ва генезиси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган литогенези ва тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг нисбатига асосланиб тузган эди. н.м.сибирцев ҳамма тупроқларни учта синфга, синфлар ичида тупроқ типларига ажратади. 2-жадвал. тупроқлар таснифи (в.м.фридланд, 1979). в.в.докучаевнинг тупроқ ҳосил қилувчи омиллар ва илғор омилни ажратиш ҳақида таoлимоти қатор таснифий схемаларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилмоқда. н.г.вқсоцкий (1906) тузган тупроқлар таснифи гидротермик режимнинг хусусиятига асосланган бўлиб, и.п.герасимов, а.а.завалишин ва е.н.ивановлар (1939) томонидан ривожлантирилди. с.а.захаров (1927) тупроқ яратувчи омилларни ҳисобга олиб тупроқларни систематикага солди. п.с.коссович (1911) биринчи марта тупроқларни эволюцион-генетик таснифлашга ҳаракат қилди. к.к.гедройц (1925) алмашинувчи катионлар миқдорига аоосланган тупроқ типларини ҳосил бўлиш системасини тузди. е.н.иванова ва н.н.розов (1966-1967) лар тупроқлар таснифининг батафсил схемасини тавсия қилдилар. унда 10 та тупроқ синфи мавжуд бўлиб, вертикал бўйича биофизик-кимёвий тупроқ группалари, горизонтал бўйича намланиш қаторлари берилган эди. в.р.волобуев (1964) органоминерал реакция типини тупроқлар таснифининг энг юқори таксономик …
3
формацияга, тупроқ-стадиал группага, тупроқ-иқлимий фацияга ва тупроқ типларига ажратилди. и.п.герасимов (1975) элементар тупроқ жараёнлари систематикасига асосланган тупроқ таснифини ишлаб чиқди. в.м.фридланд (1980, 1981) таснифий схемасига кўра дунё тупроқлари синлитоген, органоминерал, постлитоген, торфли синорганотен, торфли посторганоген устунларга бирлаштирилган. ҳар бир устун бўлимларга (28), бўлимлар қаторларга (53) ва улар ўз навбатида катта типлар ва типчаларга бўлинади. дунё тупроқларининг умумий схемасини тузиш бўйича энг сўнгги ҳаракат б.г.розанов (1981, 1982)нинг тадқиқотларига тегашлидир. б.г.розановнинг дихотомик системасига кўра дунё тупроқ олами, тупроқ ҳосил бўлишига кўра табиий ва сунoий кичик тупроқ оламларига бўлинади. сўнгра тупроқ шохчалари - тупроқ кичик шохчалари ажратилади. навбатда тупроқ синфлари, тупроқ кичик синфлари, тупроқ бўлимлари, тупроқ кичик бўлимлари ва нихоят тупроқ тартиблари бўлинади. рус тупроқшунослик мактаби, шундай қилиб, тупроқ таснифининг аниқ схемасини тузиш учун турли-туман усуллардан фойдаланганлигига қарамай ҳамма усулларда тупроқ-генетик концепция ривожлантирилиб борилади. тупроқ таснифининг ақш мактаби содда ва қарама-қарши йўналишларни бошдан кечирди. м.уитни раҳбарлигида биринчи марта тупроқ-картографик ишлари амалга оширилди. бунда …
4
лимлари иштирокида "7-тахмин" номи билан ишлаб чиқилган тупроқларнинг янги тасниф системаси қабул қилинди. бу системага кўра қатор, кичик қатор, катта группа, группача, оила ва серия каби олтита таксономик бирликлар қатори ажратилди. тупроқ яратувчи диагностик белгилар ёки диагностик қатламларга кўра алpфисоллар, аридисоллар, энтисоллар, гистосоллар, инсептисоллар, моллисоллар, оксисоллар, сподосоллар, ултисоллар, ветисоллар каби юқори даражадаги ўнта қатор ажратилди. тупроқлар таснифининг ғарбий европа мактаби в.в.докучаев ғоялари таoсирида ривожланди. 1964-1967 йилларда ж.обер ва ф.дюшофур рақбарлигида юқори таксономик даражадагн 12 та тупроқ синфлари ажратилди. германияда э.романн, г.штремме, в.кубиена кабиллр тупроқларни литосфера трансформациясининг маҳсули сифатида тасаввур қилдилар ва таснифлашнинг бўлим – синф – тип – типча сингари таксономик даражаларини ажратдилар. асримизнинг 60-йилларида 1:500000 харитасининг лойиҳаси учун ҳаракатлар тупроқларни халқаро даражада систематикалаштиришга киришилди. натижада 1974 й. 26 тупроқ группаси, 106 тупроқ бирлиги ажратилди. 1987 й. эoлон қилинган янги систематик рўйхатда эса 27 тупроқ группаси, 144 тупроқ бирлиги мавжуд эди. фао/юнеско ёрдамида юнеп ташаббуси билан халқаро тупроқшунослар жамияти тупроқлар …
5
димо, с.с.неуструев, и.п.герасимовлар томонидан ривожлантирилди. туркистон (ўрта осиё) текисликларида 1931 йили и.п.герасимов бнр қатор тупроқ яратилиш жараёнларини ажратди. бу жараёнларга кўра туркистон (ўрта осиё) суббореал иқлим поясига киради ва уиинг чекка жанубидир деган фикрга асосланган. кейинроқ и.п.герасимов (1983), е.р.коровин, а.н.розанов (1938) б.в.горбунов, н.в.кимберг, с.а.шувалов (1941) ўзбекистон тупроқларини тасниф қилишда унинг субтропик табиатини асос қилиб олдилар. е.н.иванова ва н.н.розовлар (1960) эса субтропик иқлим яратилиши синфига бўз ва жигарранг тупроқларгина киради деб сур-қўнғир ва тақирли тупроқларни эса суббореал тупроқ яратилиш группасига қўшиб юборганлар. қатор мақола ва монографияларда бундай ҳато тушунчанинг асоссиз исботлаб берилди. қандай минтақада бўлмасин ва ёғин миқдоридан қатpий назар бир-биридан кескин ажралиб турадиган нам илиқ баҳор ва қуруқ иссиқ ёз каби икки хил вегетация фазасининг ҳукумронлиги арид ва гумид поясларда тупроқ яратилиши жараёнини белгилаб беради. турон фациясидан қар қандай тупроқ-иқлим поясларидаги субтропик тупроқ яратилиш жараёни учун хос бўлган нарса алюмо- ва ферросиликатларнинг парчаланиши ҳамда тупроқ кесмаси ўрта қисмининг темирланишидир. тупроқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тупроқларни таснифлаш" haqida

1663269081.doc тупроқларни таснифлаш режа: 1. тупроклар таснифи 2. тупроқ таснифининг рус мактаби 3. тупроқлар таснифининг ғарбий европа мактаби узоқ йиллардан буён турли олимлар томонидан турли мамлакатларда тупроқ таснифи олиб борилишига қарамай жаҳонда ягова қабул қилинган тасниф ҳам, илмий принцип ҳам мавжуд эмас. тупроқшунослик буйича жаҳонда етук мутаҳассисларнинг мавжудлигига қарамай тупроқ таснифининг турли миллий системаси турли услубиётга эга. тупроқни таснифлаш тупроқ қопламининг давомийлиги ва дискретликнинг йўқлиги; турли тупроқлар орасида намлик, шўрланиш, чиринди миқдори эрозияланиш каби параметрлардаги ўтма шаклларнинг кўплиги; тупроқ хоссаларининг вақт ва фазовий (горизонтал) вариабиллиги, тупроқ хоссаларининг вақт (сутка, фасл, кўп йиллик, аср) давомидаги динамикасининг к...

DOC format, 90,5 KB. "тупроқларни таснифлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тупроқларни таснифлаш DOC Bepul yuklash Telegram