ўзбекистон тупроқлари

PPT 973,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1675849007.ppt ўзбекистон тупроқлари slayd ўзбекистон тупроқлари режа: 1. тупроқлар географияси. 2. ўзбекистон тупроқлари. 3. баландлик минтақаси тупроқлари. 4. чўл минтақаси тупроқлари. 1. тупроқлар географияси ер юзидаги барча тупроқлар ўзига хос географик зонада маълум табиий қонун асосида тарқалган. тупроқларнинг текисликда экватордан қутбга томон тарқалиши горизонтал зоналлик ва текисликдан (денгиз сатхидан) тоғликка қараб кўтарилиши (аста-секин ўзгариб бориши) вертикал зоналлик деб аталади. муайян шароитда маҳаллий омиллар таъсирида бир зонада тарқалган тупроқлар орасида бошқа типдаги тупроқларнинг учраши эса интрозоналлик деб юритилади. масалан: подзол тупроқлар зонасида сув ер юзасига яқин жойлашган ботқоқ тупроқлар учрайди. ёки бўз тупроқлар зонасида шўрхоклар учрайди. демак, бу ҳолда ботқоқ (тупроқ) ва шўрхоклар интрозонал тупроқлар ҳисобланади. ер юзининг текислик қисмида қутбдан экваторга томон қуйидаги горизонтал тупроқ зоналари мавжуд: 8) қизил ва сариқ тупроқлар зонаси. 7) чўл тупроқлар зонаси; 6) бўз тупроқлар зонаси; 5) каштан ва қўнғир тупроқлар зонаси; 4) қора тупроқлар зонаси; 3) ўрмон сур тусли тупроқлар зонаси; 2) подзол тупроқлари …
2
нишаблтиги кам бўлгани учун тупроғи шўр ва шўрланишга бир мунча мойилдир. ўзбекистоннинг умумий ер майдони 44405 минг гектар бўлиб, бундан 4277,6 минг гектар ер майдонини алоҳида қимматга эга бўлган суғориладиган унумдор ерлар ташкил қилади ёки улар 9,6 % (фоизни) ташкил қилади. республика бўйича лалми экин ер майдони 743 минг гектарини ташкил этади. лалми экин ерларнинг майдони кичик бўлишига қарамай, баъзи хўжаликларда уларни ишлаб чиқариш қуввати анча каттадир. лалми ерларда қўшлоқ хўжалик экин турларини етиштириш тупроқ қатламида ёғингарчик даврида йиғилган намлик ҳисобига бўлганлинги сабабли, республикада лалми экинлар ўртача йиллик ёғингарчилик 200 мм дан юқори бўлган худудларда жойлашган. бўз ерлар майдони 80,7 минг гектар, шунингдек суғориладиган 46,5 минг гектар, лалми 34,2 минг гектарни ташкил қилади. республиканинг кўпчилик қисмини  22151,3 минг гектарини яйлов ташкил этиб, чорвачиликнинг асосий озуқа манбаи ҳисобланади. сув билан таъминланган ер 19449,2 минг гектар ёки 87 % ни ташкил этади. ўзбекистон тупроқлар геграфиясининг ҳудуд- лари бу қуруқ иқлимли, асосан …
3
манларида 6. ботқоқ ўтлоқи тупроқлар: марказиз фарғона, сирдарё, жиззах, бухоро, хоразм вилоятлари ва қорақалпоғистоннинг бир қисми ерлари 7. тўқ тусли ўтлоқи аллювиал тупроқлар: тошкент вилоятининг ўрта чирчиқ ва қуйи чирчиқ туманларида тарқалган 8. оч тусли бўз тупроқлар: сирдарё, жиззах, наманган, андижон, фарғона, қашқадарёнинг бир қисм ерлари. 9. ўтлоқлашиб ёки ўтлоқдан оч тусли бўз тупроқларга айланаётган ерлар: сирдарё, жиззах, сурхондарё, қашқадарё, андижон вилояти ерларининг бир қисми 10. бўз қўнғир тупроқлар: навоий, бухоро, қашқадарё, наманган вилоятлари ва қорақалпоғистон ерларининг бир қисми 11. сахро-қумоқ тупроқлар: навоий, бухоро, қашқадарё, хоразм вилоятлари ва қорақалпоғистон ерларининг бир қисми ўзбекистон тупроқлари типи ва типчалари т.р. тупроқлар майдони минг гектар ҳисобида умумий майдонга нисбатан фоиз ҳисобида i. баландлик (вертикал) минтақасининг тупроқлари 1. оч қўнғир тусли баланд тоғ тупроқлари 540 1.2 2. жигарранг ва қўнғир ўрта тоғ тупроқлари 1660 3.7 3. тўқ тусли бўз тупроқлар 1050 2.4 4. типик бўз тўпроқлар 3050 6.8 5. оч тусли бўз тупроқлар 2590 …
4
оғ тупроқлари оч тусли қўнғир тупроқлар денгиз сатҳидан 3000-3300 м баландликдан бошланиб, баланд тоғларда тарқалган. улар кўпроқ элювий ва делювий ётқизиқларидан ривожланган, эрозияга учраган ва йирик скелетли бўлиб, ер юзасига чиқиб қолган она тоғ жинслари билан биргаликда учрайди. майда заррачали - тошлоқ қатламининг қалинлиги одатда кичикроқ, 2 м дан кам ҳолатларда ортади. чиринди (гумус) қатлами 30-60 см. шимолий қияликдаги (экспозиция) майда заррачали тупроқларнинг чимли қатламида гумус миқдори 4-6 % гача етади, жанубий қияликлардаги шағалли тупроқларда чим қатлами учрамайди. юқори қатламларидаги гумус миқдори 2-3 % дан ошмайди. бу ерлар ёзги чорвачилик яйловлари сифатида фойдаланилади. иқлимнинг ўта ноқулайлиги боис деҳқончилик учун яроқсиз. жигарранг ва қўнғир ўрта тоғ тупроқлари жигарранг тупроқлар асосан ўрта ва паст баландликдаги тоғларда денгиз сатҳидан 1200-1600 м баландликда тарқалган. улар элювиал, делювиал ва тош - шағал пролювиал ётқизиқларда ривожланган. майда тупроқли ёки тош - майда тупроқли қатламининг қалинлиги бир неча метрга етиши мумкин. гумус қатламининг қалинлиги 30-100 см атрофида …
5
адирлик, паст тоғлик ва паст баландликларнинг юқори қисмини ишғол этгани учун деярли суғорилмайди. бу тупроқларда гумус қатламининг қалинлиги 70-80 см гача боради. чиринди миқдори юқори қатламда 0,8-3.0 % ни ташкил этиб, пастки қатламларда кескин камаяди. ўта мураккаб рельефли шароитда бу тупроқлар ҳар-хил даражада эрозия жараёнларига мойил. бу тупроқ тарқалган ерлар баҳорги-кузги яйловлар сифатида фойдаланилади, сокин рельефли ерларда лалмикор (таъминланганлалмикор ерлар) деҳқончилик яхши ривожланган. лалми деҳқончиликни келажакда кенгайтириш, рельефнинг ноқулайлиги ва тупроққа механизациялашган ишлов беришнинг ноқулайлиги сабабли имкон бермайди. асаларичиликни ривожлантириш, доривор гиёхлар етиштириш ва ёввойи мевали ўсимликлар ўстириш учун қулай шароитлар мавжуд. бу минтақа ўрмон ниҳоллари ва мевали дарахтларнинг айрим турларини ўстириш учун қулай. типик бўз тўпроқлар типик бўз тупроқлар мураккаб рельефли тоғ олди, тоғ ости текисликларида ва дарёларнинг юқори терассаларида 350-1000 м денгиз сатҳидан баландликда жойлашган тошкент, самарқанд, қашқадарё, қисман, наманган, андижон ва сурхондарё вилоятларида учрайди. бу тупроқ тарқалган ерлар бирмунча баланд паст ва анча қия бўлиши ҳамда дарё …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон тупроқлари" haqida

1675849007.ppt ўзбекистон тупроқлари slayd ўзбекистон тупроқлари режа: 1. тупроқлар географияси. 2. ўзбекистон тупроқлари. 3. баландлик минтақаси тупроқлари. 4. чўл минтақаси тупроқлари. 1. тупроқлар географияси ер юзидаги барча тупроқлар ўзига хос географик зонада маълум табиий қонун асосида тарқалган. тупроқларнинг текисликда экватордан қутбга томон тарқалиши горизонтал зоналлик ва текисликдан (денгиз сатхидан) тоғликка қараб кўтарилиши (аста-секин ўзгариб бориши) вертикал зоналлик деб аталади. муайян шароитда маҳаллий омиллар таъсирида бир зонада тарқалган тупроқлар орасида бошқа типдаги тупроқларнинг учраши эса интрозоналлик деб юритилади. масалан: подзол тупроқлар зонасида сув ер юзасига яқин жойлашган ботқоқ тупроқлар учрайди. ёки бўз тупроқлар зонасида шўрхоклар учрайди. демак, бу ҳ...

PPT format, 973,0 KB. "ўзбекистон тупроқлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистон тупроқлари PPT Bepul yuklash Telegram