тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

DOC 14 стр. 134,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «тасдиқлайман» тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори ш.м.бобомуродов __________________________ «____» _______________2020 йил «маъқулланди» ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги оак раиси а.т. юсупов __________________________ «____» _______________2020 йил 03.00.13-“тупроқшунослик” ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон д а с т у р и ўзбекистон республикаси олий аттестация комиссияси раёсатининг 2020 йил “____” __________ ____-сон қарори билан тасдиқланган тошкент – 2020 кириш тупроқ – биосферанинг, ерда ҳаёт тарқалган жабҳанинг, таркибий қисми. тупроқ – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий воситаси. академик в.и. вернадскийнинг таърифига кўра тупроқ табиатнинг биокос танаси ҳисобланади. тупроқшунослик – тупроқ ҳақидаги фан, унинг пайдо бўлиши (генезиси), тузилиши, таркиби, хоссалари ва географик тарқалиши, шунингдек, муҳофаза қилишнинг йўллари ва услублари, ундан халқ хўжалигида самарали фойдаланишни ўргатади. тупроқшунослик кенг қамровли табиий-илмий мустақил фан ҳисобланади. тупроқшунослик физика, кимё, математика каби фундаментал фанлар билан чамбарчас боғланган ва уларнинг услубларидан кенг фойдаланади ҳамда табиий, …
2 / 14
аклиф қилинади ва уларни билишни ўзларининг экспериментал ишларини олиб боришда, уларни умумлаштириш ва халқ хўжалигига жорий қилишда зарур ҳисобланади. бу масалалар қуйидагилар: тупроқларни шаклланиши ва ривожланиши (генезиси), маконда тарқалиши ва тупроқларни табиий хилма-хиллиги (география, систематика), тупроқларнинг моддий таркиби (тупроқларнинг морфологияси, кимёси, физикаси, биологияси), тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари ва тупроқ режими. регионал жиҳатдан тупроқлар классификацияси, диагностикаси ва тупроқ пайдо бўлиш шароитлари масалалари муҳим аҳамиятга эга. саволлар дастурига шунингдек республикамизда кенг тарқалган шўрланган, эрозияга учраган тупроқлар генезиси ва мелиорацияси ҳамда суғориладиган деҳқончиликда тупроқлар эволюцияси, воҳа тупроқларига оид масалалар киритилган. шунингдек, тупроқ унумдорлиги, нисбийлиги, бонитети ва уни сақлаш, ошириш йўллари, тупроқлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва тупроқлар муҳофазаси масалаларини билиш муҳим ҳисобланади. i. умумий масалалар тупроқнинг мустақил табиий тана эканлиги ҳақидаги тушунча. биосферада тупроқнинг ўрни ва роли. тупроқларнинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш маҳсули ва меҳнат премети эканлиги. в.в докучаев илмий генетик тупроқшуносликнинг асосчиси. унинг тупроқ пайдо қилувчи омиллари ва тупроқ зоналари ҳақидаги таълимоти. в.в.докучаев …
3 / 14
асосий даврлари ва энг муҳим онлари. ломоносовнинг тупроқ ҳақидаги билимга қўшган ҳиссалари. хiх асрда кадастр ишларига боғлиқ ҳолда картографиянинг шаклланиши. в.в.докучаев ва унинг генетик тупроқшуносликни ташкил этилиши, ривожланишидаги роли. докучаевнинг йирик шогирдлари ва ишларини давомчилари – сибирцев, измаильский, висоцкий, морозов, глинка, вернадский, танфильев. университетларнинг, олий ўқув юртларининг тупроқшунослик ва агрокимёнинг ривожланишидаги роли. костичев, kосович, гедройц, вильямс, просолов, неуструев, геммерлинг, захаров, тюрин, ковда, димо, орлов, рыжов, панков, боходиров, расулов, умаров, комилов ва бошқа олимларнинг тупроқшуносликнинг турли йўналишлари ва муаммоларини ривожлантиришдаги ҳиссалари. тупроқшуносликнинг ҳориждаги ривожланиши. тупроқшуносларнинг халқаро ассоциацияси тарихи ва тупроқшуносларнинг муҳим халқаро конгресслари. iii. тупроқ пайдо бўлиш жараёнларининг умумий схемаси, тупроқ пайдо бўлишининг омиллари тупроқ пайдо бўлишининг умумий схемаси. тупроқ пайдо бўлишининг стадиялилиги. тупроқларнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси. тупроқ пайдо бўлишида қарама-қарши ҳодисалар. а.а.роде бўйича умумий ва хусусий тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари. тупроқ пайдо қилувчи микро- ва макрожараёнлар. и.п.герасимов бўйича элементар тупроқ жараёнлари (этж) (ёки а.а.роде бўйича хусусий тупроқ пайдо қилувчи …
4 / 14
ларнинг минералогик таркибини уларнинг хоссаларини аниқлашдаги роли. тупроқларнинг минерал қисмини кимёвий таркиби: кимёвий элементларнинг жинслар ва тупроқлардаги бирикмалари, ўсимликларнинг ўзлаштира олиши. тупроқларнинг органик моддаси, тупроқ гумусининг манбалари, тупроқда органик қолдиқлар ва кимёвий компонентларнинг парчаланиши. гумус ҳосил бўлиши, гумус кислоталари. тупроқларда органоминерал бирикмалар. тупроқларнинг гумусли ҳолати. гумуснинг экологик роли. тупроқ суви, тупроқ намининг категориялари, унинг хоссалари. тупроқларнинг сув хоссалари ва сув режими. тупроқ эритмаси, уни ажратиш усуллари, таркиби ва концентрацияси. тупроқ ҳавоси, шакллари ва таркиби. тупроқ ҳавосининг динамикаси. тупроқ ҳаво режимини бошқариш. тупроқ коллоидларини тузилиши ва заряди. минерал ва органик коллоидлар. тупроқнинг сингдириш қобилияти. тупроқнинг сингдириш қобилиятини турлари. тупроқ сингдириш комплекси. катион алмашиниши ҳажми. тупроқ сингдириш қобилиятининг экологик аҳамияти. тупроқларнинг кислоталилиги. тупроқларнинг ишқорийлиги. тупроқларнинг буферлиги. тупроқларда оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари (оқж). оқжнинг тупроқ пайдо бўлиши ва унумдорлигидаги роли. тупроқларнинг радиоактивлиги. тупроқ қопламини радиоактив ифлосланиши. тупроқнинг иссиқлик хоссалари ва унинг иссиқлик режими. тупроқларнинг умумий физик ва физик-механик хоссалари. тупроқнинг унумдорлиги, унинг турлари (категориялари). тупроқлар …
5 / 14
минтақаси тупроқлари подзол, чимли-подзол тупроқлар зонаси. суббореал минтақа тупроқлари. тоғ олди ярим дашт бўз тупроқлар зонаси. саҳро зонаси сур тусли-қўнғир ва тақирли тупроқлари. тоғ тупроқлари, тоғ тупроқлари типларининг ўзига хос хусусиятлари. шўрхоклар, уларнинг генезиси, таркиби ва хоссалари, классификацияси ва диагностикаси. шўртоблар, уларнинг генезиси, хоссалари, классификацияси, диагностикаси ва мелиорацияси. vi. марказий осиё ва ўзбекистон тупроқлари марказий осиёда тупроқ пайдо бўлиш шароитлари ва омиллари. марказий осиё (турон маъмурий бўлим) тупроқ қоплами, ер ресурслари. турон маъмурий бўлими саҳро зонаси тупроқлари, уларнинг генетик ўзига хос хусусиятлари. марказий осиё саҳро ва бўз тупроқлар зонаси гидроморф тупроқлари, уларнинг морфологик ва генетик ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистоннинг тупроқ пайдо бўлишини табиий-тарихий шароитлари ва омиллари. ўзбекистоннинг тупроқ қоплами, ер ресурслари. биоиқлим ва тупроқлар шароитларига кўра майдонни округларга бўлиниши. ўзбекистоннинг тупроқ пайдо бўлиш шароити ва омиллари. геоморфологик тузилиши ва рельеф. геология, гидрогеология, иқлим ва ўсимлик. ўзбекистон тупроқларининг систематикаси ва номенклатураси. тупроқларни саҳро ва бўз тупроқлар зонасига бўлишнинг тамойиллари. воҳа тупроқлари. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти"

ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «тасдиқлайман» тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори ш.м.бобомуродов __________________________ «____» _______________2020 йил «маъқулланди» ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги оак раиси а.т. юсупов __________________________ «____» _______________2020 йил 03.00.13-“тупроқшунослик” ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон д а с т у р и ўзбекистон республикаси олий аттестация комиссияси раёсатининг 2020 йил “____” __________ ____-сон қарори билан тасдиқланган тошкент – 2020 кириш тупроқ – биосферанинг, ерда ҳаёт тарқалган жабҳанинг, таркибий қисми. тупроқ – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий воситаси....

Этот файл содержит 14 стр. в формате DOC (134,0 КБ). Чтобы скачать "тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тупроқшунослик ва агрокимё илми… DOC 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram