педагогик психологиянинг принциплари ва илмий тадқиқот методлари

DOC 103.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500182595_68568.doc педагогик психологиянинг принциплари ва илмийтадқиқот методлари режа: 1. педагогик психология фанининг асосий методлари. 2. педагогик психологиянинг принциплари. 3. педагогик психологиянинг тадбиқий ва амалий соҳалари. 4. амалий педагогик психологиянинг йўналишлари. психологиянинг асосий методлари. аниқ изланиш предметига эга бўлган ҳар қандай фан ўша предметининг моҳиятини ёритиш ва материаллар тўплаш учун махсус усуллар ва воситалардан фойдаланади ва улар фаннинг методлари деб юритилади. фаннинг салоҳияти ва обрўси ҳам биринчи навбатда ўша методлар ёрдамида тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги ва валидлилигига боғлиқ бўлади. бу фикрлар бевосита психологияга ҳам алоқадор бўлиб, методлар масаласи бу фанда жуда катта аҳамиятга молик масала сифатида ҳаралади. чунки юқорида таъкидлаганимиздек, психик ходисаларни бевосита қўл билан ушлаб, кўз билан илғаб, қулоқ билан сезиш қийин. лекин жуда кўплаб фанлар билан фаол хамкорлик шунга олиб келганки, психологиянинг ҳар бир тармоғи ўз вазифаларини ечиш ва маълумотларга эга бўлиш учун кўплаб методларни синовлардан ўтказиб, энг ишончли ва мукаммалларини сақлаб қолган. математик статистика ва эҳтимоллар назариясининг психология соҳасида …
2
ўроқ ёзма сўроқ эркин сўроқ (суҳбат) стандартлаштирилган сўроқ тестлар методи тест - сўров тест - топшириқ проектив тест социометрик тест эксперимент табиий эксперимент лаборатория эксперименти моделлаштириш математик моделлаштириш мантиқий моделлаштириш техник моделлаштириш кибернетик моделлаштириш кузатиш методи табиий методлар жумласига киради. ташқи кузатув моҳиятан кузатилувчи хулқ - атворини бевосита ташқаридан туриб, кузатиш орқали маълумотлар тўплаш усулидир. ўз - ўзини кузатиш эса одам ўзида кечаётган бирор ўзгариш ёки ходисани ўзи ўрганиш мақсадида маълумотлар тўплаш ва қайд этиш усулидир. эркин кузатув кўпинча бирор ижтимоий ходиса ёки жараённи ўрганиш мақсад қилиб қўйилганда қўлланилади. масалан, байрам арафасида аҳолининг кайфиятини билиш мақсадида кузатув ташкил қилинса, олдиндан махсус режа ёки дастур бўлмайди, кузатув объекти ҳам қатъий бўлиши шарт эмас. ёки дарс жараёнида болаларнинг у ёки бу мавзу юзасидан умумий муносабатларини билиш учун ҳам баъзан эркин кузатиш ташкил этилиши мумкин. стандартлаштирилган кузатув эса, бунинг акси бўлиб, нимани, қачон, ким ва кимни кузатиш қатъий белгилаб олинади ва махсус дастур …
3
ар чиқаради. умуман, кузатиш методининг ижтимоий ҳаёт, профессионал кўрсатгичларни қайд қилишда сўзсиз афзалликлари бор, лекин шу билан бирга кузатувчининг профессионал маҳорати, кузатувчанлиги, сабр қаноатига боғлиқ бўлган жиҳатлар, яна тўпланган маълумотларни субъектив равишда тахлил қилиш хавфи бўлгани учун ҳам бироз ноқулайликлари ҳам бор, шунинг учун ҳам у бошқа методлар билан биргаликда ишлатилади. сўров методи ҳам психологиянинг барча тармоқларида бирламчи маълумотлар тўплашнинг анъанавий усулларидан ҳисобланади. унда текширилувчи текширувчи томонидан қўйилган қатор саволларга мухтасар жавоб қайтариши керак бўлади. оғзаки сўроқни ёки баъзан уни оддийгина қилиб, суҳбат методи деб аталади, ўтказадиган шахс унга маълум даражада тайёргарлик кўргач сўроқ ўтказади. агар мабодо унинг профессионал маҳорати ёки тажрибаси бунга етарли бўлмаса, сўров ўз натижаларини бермаслиги мумкин. лекин маҳоратли сўровчи ушбу метод ёрдамида инсон руҳий кечинмаларига алоқадор бўлган ноёб маълумотларни тўплаш имконига эга бўлади. ёзма сўроқ ёки анкетанинг афзаллиги шундаки, унинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида кўпгина одамлар фикрини ўрганиш мумкин бўлади. унга киритилган саволлар, улардан кутиладиган жавоблар …
4
ин бўлади. айни тестга қўйилган талаб ҳеч қачон ўзгармайди, хаттоки, шундай тестлар борки, улар турли миллат ва элат вакилларида, турли даврларда ҳам ўзгармаган ҳолда ишлатилаверади. масалан, равеннинг ақлий интеллектни ўлчаш, кэттелнинг ва айзенкнинг шахс тестлари шулар жумласидандир. тест - сўров олдиндан қатъий тарзда қабул қилинган саволларга бериладиган жавобларни тақозо этади. масалан, айзенкнинг 57 та саволдан иборат тести шахсдаги интроверсия - экстроверсияни ўлчайди, саволларга “ҳа” ёки “йўқ” тарзида жавоб бериш сўралади. тест - топшириқ одам хулқи ва холатини амалга оширган ишлари асосида баҳолашни назарда тутади. масалан, шахс тафаккуридаги креактивлиликни аниқлаш учун кўпинча бир қарашда оддийгина топшириқ берилади: берилган 20 та доира шаклидаги шакллардан ўзи хохлаганча расмлар чизиш имконияти берилади. маълум вақт ва тезликда бажарилиш суръати, расмларнинг ўзига хос ва бетакрорлигига қараб шахс фикрлаши жараёнининг нақадар ностандарт, ижодий ва креактивлигига баҳо берилиб, миқдорий кўрсатгич аниқланади. бу методларнинг умумий афзаллиги уларни турли ёш, жинс ва касб эгаларига нисбатан қўллашнинг қулайлиги, бир гуруҳда натижа …
5
шлари, ҳаётий тамойиллари, қадриятларига муносабати, ишни бажариш пайтидаги эмоционал ҳолатлари аниқланади. бу тестлар жуда ноёб, қимматли, лекин уни фақат профессионал психологгина қўллаши ва натижаларни моҳирона тахлил қилиши талаб қилинади. психологик экспериментнинг моҳияти шундаки, унда атайлаб шундай сунъий бир вазият шакллантирилади ва ташкил этиладики, айнан шу вазиятда қизиқтираётган психик жараён ёки ходиса ажратилади, ўрганилади, таъсир кўрсатилади ва баҳоланади. агар табиий эксперимент ўша қизиқтираётган феномен текширилувчи учун табиий ҳисобланган шароитларда (масалан, меҳнат жараёнида, каникулда ёзги лагерда, лицей аудиториясида ва шунга ўхшаш) мақсадли ташкил этилиб, ўрганилса, лаборатория эксперименти махсус жойларда, махсус асбоб - ускуналар воситасида атайлаб ўрганилади. масалан, диққатингизнинг хусусиятларини билиш керак бўлса, психология лабораториясида махсус тахистоскоп деб аталган мослама ёрдамида ёки “ландольт халқачалари” деб номланган жадваллар ёрдамида ўрганиш мумкин бўлади. ҳаттоки, ижтимоий муносабатлар борасида ҳам ўзаро ҳамжиҳатлик, лидерлик ва конформлилик ходисаларини текшириш учун группавий интеграторлар ва гомеостат деб номланувчи мосламалар яратилган ва улар ёрдамида гуруҳдаги турли хил ходисалар ўлчанган. моделлаштириш методи кузатиш, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик психологиянинг принциплари ва илмий тадқиқот методлари"

1500182595_68568.doc педагогик психологиянинг принциплари ва илмийтадқиқот методлари режа: 1. педагогик психология фанининг асосий методлари. 2. педагогик психологиянинг принциплари. 3. педагогик психологиянинг тадбиқий ва амалий соҳалари. 4. амалий педагогик психологиянинг йўналишлари. психологиянинг асосий методлари. аниқ изланиш предметига эга бўлган ҳар қандай фан ўша предметининг моҳиятини ёритиш ва материаллар тўплаш учун махсус усуллар ва воситалардан фойдаланади ва улар фаннинг методлари деб юритилади. фаннинг салоҳияти ва обрўси ҳам биринчи навбатда ўша методлар ёрдамида тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги ва валидлилигига боғлиқ бўлади. бу фикрлар бевосита психологияга ҳам алоқадор бўлиб, методлар масаласи бу фанда жуда катта аҳамиятга молик масала сифатида ҳаралади. чунки юқор...

DOC format, 103.5 KB. To download "педагогик психологиянинг принциплари ва илмий тадқиқот методлари", click the Telegram button on the left.