ёш даврлар психологиясининг илмий тадқиқот методлари

DOC 6 pages 77.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
ёш даврлар психологиясининг илмий тадқиқот методлари р е ж а : 1. ёшдаврлар психологиясида қўлланиладиган методлар. 2. қиёслаш ва лонгитюд метод. 3. биография методи ва бошқа ёрдамчи методлар. таянч сўз ва иборалар: қиёслаш, эгизаклар, лонгитюд, сухбат, анкета, психик хусусиятлар, эксперимент,биография,комплекс метод, ташхис, аниқлаш ,текшириш. ёш даврлар психологияси ўрганадиган фактларни муайян психологик усуллар, методлар ҳамда қоидалар ёрдамида тадқиқ этади. шахснинг онтогенетик тараққиётида рўй берадиган психик ўзгаришлар, янгиланишлар, уларнинг кечиши, шарт-шароитларини тадқиқ этишда умумий психология методларидан кенг фойдаданади. шунингдек ёш даврлар психологияси ўзининг махсус методларига ҳам эгаки, улар орқали психик ўсиш жараёнини узлуксиз, комплекс ўрганиш имкониятига эга бўлади. ёш даврлар психологиясида умумий психологиянинг кузатиш, эксперимент, анкета, тест, сўров каби методлари ҳамда комплекс, биографик метод, лонгитюд метод, эгизаклар методи, фаолият махсулларини таҳлил қилиш каби махсус методлари қўлланилади. фан ва техника тараққиёти шахс психикаси тараққиётининг хусусиятларини экспериментал равишда ўрганиш учун мураккаб ва нозик асбобларни яратиш имконини берди. экспериментал материаллар асосида аста-секинлик билан турли ёшдаги …
2 / 6
лаш мақсадида мазкур мавзуга оид илмий ва махсус адабиётларни тахлил қилишдан бошланади. 2. тадқиқот методикасини танлаш. психологик тадқиқотлар турли методлар {бу методлар хақида қуйида батафсил фикр юритилади) билан олиб борилади. текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жихатдан методни тўғри танлашга боғлиқ бўлади. 3. маълумотларни тўплаш. тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар - бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар жихатдан тавсифлаб бериши керак, 4. маълумотларни қайта ишлаш. тўпланган маълумотларни математик ва мантиқий жихатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажраташ имконини беради. бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори (арифметик, квадрат ва хоказо), процентлари аниқланади, сонларга оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади. мураккаб мутаносибликдаги маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари қўлланилади. 5. қонуниятларнинг ифодаланиши. бу тадқиқотнинг бир мунча мураккаб ва масхулиятли босқичи хисобанади. чунки, бу босқичда маълумотларнинг …
3 / 6
? психолог б.г.ананъев психикани ўрганиш методларини тўрт гуруҳга ажратиб, уларни ташкилий, эмпирик, (амалий), натижаларни қайта ишлаш ёки натижаларни шархлаш методлари деб номлаган. бу гурухлар ўзининг мақсад ва вазифаси бўйича яна бир неча тоифа ҳамда турларга бўлинади. қуйида мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда қиёсий тавсифини келтирамиз. тадқиқот методларининг биринчи-ташкилий гурухи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз) комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни олади. қиёслаш методидан умумий психология социал психология (катта ёки кичик гурухларни ҳамда уларнинг хар бир тоифаларини) медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини) спорт психологияси (спортчиларнинг холати, кучлилиги ва ишчанлигини) ўзаро таққослаш кабиларда унумли фойдаланилади. ёш даврлар психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда қўлланилади. ёш даврлар психологиясида қиёслаш методи билан бир вақтда лонгитюд (узлуксиз) методи ҳам қўлланилади. унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, …
4 / 6
хозирги фан ва техника тараққиёти психологик текширишларнинг илмийлигини янада ошириш учун (субъектив омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида) комплекс дастур асосида бошқа фанлар ( медицина, физика, физиология, биология, социология, кибернетика, статистика, философия, логика ва хаказолар) билан биргаликда тадқиқот ишлари олиб боришни тақазо этмоқда. амалий йўсиндаги илмий тадқиқот ана шу кўп қиррали ёндошишни талаб қилади. психология сохаларида (психофизиология, космик психология, медицина психологияси, инженерлик ёки авиация психологияси) тадқиқот объектига системали ёндошиш принципи амалга оширилмоқда. комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи-назардан тахлил қилинади ёки уларга турлича ёндошилади. масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жихатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндошиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. айтайлик кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантиқий жихатларини ёритишда хизмат қилади. комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий аҳамиятга эга бўлиб инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда катта ёрдам беради. илмий тадқиқот методикаларининг иккинчи гурухи эмпирик методларидан иборат бўлиб, бу гурухга кузатиш, …
5 / 6
фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва билиш жараёнининг ўзгаришига, тажриба натижасига суяниб тахриф ҳамда тавсиф беришдир. шунингдек унда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, пайтларга қўшимча шархлар бериш имконияти туғилади. генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар ирсият билан бевосита боғлиқлигининг илдизлари аниқланади. энди тажрибада энг кўп қўлланиладиган эмпирик методлар хақида кенгроқ маълумот берамиз. кузатиш методи. бу методнинг объектив ва субъектив кузатиш турлари мавжуд. инсон психологясидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади. 1. кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади. 2. кузатиладиган объект танланади. 3. синалувчининг ёши жинси аниқланади. 4. тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади. 5. кузатиш қанча давом этиши қатхийлаштирилади. 6. кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида амалга оширилиши тавсия қилинади. 7. кузатишнинг шакли тайинланади. 8. кузатиладиганларнинг қайд қилиб бориш воситалари тахт қилинади. кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, нерв системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти ва хокозолари ўрганилади. аммо шахснинг …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ёш даврлар психологиясининг илмий тадқиқот методлари"

ёш даврлар психологиясининг илмий тадқиқот методлари р е ж а : 1. ёшдаврлар психологиясида қўлланиладиган методлар. 2. қиёслаш ва лонгитюд метод. 3. биография методи ва бошқа ёрдамчи методлар. таянч сўз ва иборалар: қиёслаш, эгизаклар, лонгитюд, сухбат, анкета, психик хусусиятлар, эксперимент,биография,комплекс метод, ташхис, аниқлаш ,текшириш. ёш даврлар психологияси ўрганадиган фактларни муайян психологик усуллар, методлар ҳамда қоидалар ёрдамида тадқиқ этади. шахснинг онтогенетик тараққиётида рўй берадиган психик ўзгаришлар, янгиланишлар, уларнинг кечиши, шарт-шароитларини тадқиқ этишда умумий психология методларидан кенг фойдаданади. шунингдек ёш даврлар психологияси ўзининг махсус методларига ҳам эгаки, улар орқали психик ўсиш жараёнини узлуксиз, комплекс ўрганиш имкониятига эга бўлад...

This file contains 6 pages in DOC format (77.0 KB). To download "ёш даврлар психологиясининг илмий тадқиқот методлари", click the Telegram button on the left.