сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари

DOC 71,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404037710_50159.doc сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари режа: 1.сурдопедагогиканинг предмети ва вазифалари. 2.сурдопедагогиканинг ривожланиш босқичлари. 3. сурдопедагогиканинг методологик асослари. 4. сурдопедагогиканинг илмий-тадқиқот методлари. сурдопедагогика (surdus - лотин тилида кар маъносини англатади) эшитишида муаммолари бўлган шахслар таълими, тарбияси ва ўқитилиши масалалари билан шуғулланувчи педагогик фанлар қаторига кирувчи коррекция педагогикасининг бир тармоғидир. сурдопедагогика фан сифатида эшитишида муаммолари бўлган шахслар таълим-тарбияси амалиёти билан чамбарчас ҳолда, шунингдек, ушбу амалиётни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ривожланади. у нуқсоннинг олдини олиш ва компенсациялаш (ўрнини босиш)нинг илмий асосланган йўл ва воситаларини ишлаб чиқиш, шахснинг ривожланиш шароитларини асослаб бериш билан эшитишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси амалиётига тубдан таъсир кўрсатади. ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ўзбек сурдопедагогикаси ўз олдига қуйидаги вазифаларини ҳал қилишни қўймоқда: · эшитишида муаммолари бўлган болаларни ҳар томонлама педагогик ўрганиш; · эшитишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси объектив қонуниятларини ўрганиш, махсус ташкил этилган таълим – тарбиянинг моҳиятини аниқлаш; · илм …
2
лаштириш; · махсус мактабгача таълим муассасаси, мактаб-интернати, оила ва маҳалланинг эшитишида муаммолари бўлган ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш борасидаги фаолиятидаги ҳамкорликларини кучайтириш; · махсус педагогик билим ва ютуқларни тарғибот қилиш, оммалаштириш; · эшитишида муаммолари бўлган ўқувчиларни инклюзив таълимни жорий этиш орқали ижтимоий ҳаётга эрта уйғунлаштириш масалаларини ҳал қилиш. турли ёшда эшитиш муаммолари моҳиятининг турлича намоён бўлиши сурдопедагогикани уч мустақил йўналишда: мактабгача, мактаб ҳамда катталар сурдопедагогикаси сифатида тадқиқ қилишни талаб қилади. бир неча асрлар давомида жаҳон сурдопедагогик назария ва амалиёти эшитишида муаммолари бўлган болалар ривожланиш хусусиятлари ҳамда билиш имкониятлари, шунингдек, нуқсоннинг мураккаб тузилиши ҳақидаги билим ва тажрибаларни тўплади (арасту, ж..кардано, п.понсе, х.бонет, ш.м.эпе, с.гейнике, л.с..виготский, с.а.зиков, р.м.боскис ва б. ) . ногиронликка бўлган замонавий ёндашувлар республикамиз махсус таълим тизими ходимларини алоҳида эътиборга муҳтож бўлган болалар таълим олиш муаммоларини илмий-методик жиҳатдан асослаб бериш масалаларига жиддий эътибор билан ёндашишларига ундамоқда. ўзбек сурдопедагогикасининг ривожланиши тошкентда 1919 йилдан фаолият юрита бошлаган ўрта осиёда дастлабки барча нуқсонли …
3
а дарсликлар асосида олиб борилмай, россия махсус мактаблари ёки ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари, баъзан ақли заиф болалар мактаблари дастур ва дарсликларини бироз ўзгартириб ишлаш асосида ташкил этилар эди. табиий-ки, бир томондан тил тизимининг тўғри келмаслиги, иккинчи томондан меъёрда ривожланаётган болалар хусусиятларига таянган ҳолда тузилган дарсликлар асосида ишни ташкил қилиш эшитишида муаммолари бўлган болалар мактаблари олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш имконини бермас эди. фақат илғор амалиётчи педагоглар ўз фаолиятлари билан номутахассис педагоглар билан таъминланган махсус кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларининг ишини аста – секин олға силжита бордилар. 1968 йилда нашр этилган “алифбе” дарслиги кар болаларни ўқитиш амалиётининг сифат жиҳатидан бироз юқорилашини таъминлади (а.дўстмухаммедов). низомий номли тдпи дефектология факультети қошида 1983 йилда ўзбек тилида илк бор “сурдопедагогика” бўлимининг очилиши соҳанинг назарий, методик жиҳатдан асослаб берилишини тақозо этган бўлса, иккинчи томондан махсус таълим тармоғи ривожининг ихтисослашган малакали сурдопедагог-мутахассислар билан таъминланиши орқали жадаллашувини келтириб чиқарди. кар ва заиф эшитувчи болаларни ўқитиш дастур ва …
4
қиқоти “ иссиқ иқлим шароитининг эшитишида нуқсони бўлган ўқувчилар ишчанлик фаоллигига таъсири ”(1989й.) мавзусига бағишланган бўлиб ,муаллиф тўпланган маълумотлар асосида ҳудудимизга мос равишда махсус мактаб-интернатлари кун тартиби, ўқув жараёнини ташкил қилишда ҳисобга олиниши лозим бўлган талабларни илгари суради. ҳ. м. гайнутдиновнинг педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация иши “ ўзбекистон шароитида карларнинг касбий - меҳнат ва ижтимоий мослашувлари” мавзусига бағишланган бўлиб (1990й.), илмий янгилиги ўзбекистон шароитида кар болалар мактаблари битирувчиларининг касбий - меҳнат ва маиший мослашувлари жараёнининг хусусиятлари комплекс (ҳар томонлама) ўрганилишида бўлиб, амалий аҳамияти ушбу ўрганишлар натижасини таҳлил қилиш орқали кар шахсларни касбий – меҳнатга тайёрлаш, кейинги меҳнат фаолиятлари жараёнини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар бериш, шунингдек, улар мослашувлари даражасини кўтариш йўлларини белгилашдан иборат бўлди. ф.ж.алимходжаеванинг илмий тадқиқоти “ чуқур нутқ камчиликларига эга бўлган заиф эшитувчи ўқувчилар нутқий эшитишларини ривожлантириш жараёнида дидактик материалларнинг роли ” (1992 й.) мавзусига бағишланган бўлиб,унда илк бор эшитишни машқлантириш шаротида ушбу тоифа …
5
ишга қаратилган илк тадқиқот бўлди (1994 й.). н. х. дадахўжаева тадқиқоти (1995 й.) “заиф эшитувчи ўқувчиларни кўп хонали сонлар устида арифметик амалларга ўргатиш методикаси” мавзусига бағишланган бўлиб, илмий янгилиги, назарий ҳамда амалий аҳамияти илк бор заиф эшитувчи ўқувчиларнинг кўп хонали сонлар устида арифметик амалларни бажаришларидаги хусусиятлар, ушбу жараён мобайнида ўқувчиларнинг уларни ўрганишга нутқий ва фикрлаш тайёргарликлари ҳолатини ўрганиш, кўп хонали сонлар устида арифметик амаллар бажаришга ўргатиш бўйича иш усул ҳамда методларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. ф.у.қодирова илмий изланишлари (2006 й.) “бошланғич синф кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар сўзлашув нутқини шакллантириш” мавзусида бўлиб, тадқиқотда эшитмайдиган болалар таълим-тарбияси амалиётидаги камчиликлар таҳлили орқали уларни бартараф этишнинг самарали усул ва йўллари аниқланди,сўзлашув нутқини шакллантириш омиллари ва босқичлари белгилаб берилди. сурдопедагогика учун тил ва таффакур бирлиги ҳақидаги таълимот бош мезон ҳисобланади. тил ижтимоий ҳодиса бўлиб, у биргаликда меҳнат қилувчиларнинг мулоқат муҳтожликлари таъсирида юзага келди. тил мулоқат воситаси ва фикрлаш воситасидир. тил ва таффакур бирлигининг моҳияти …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари"

1404037710_50159.doc сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари режа: 1.сурдопедагогиканинг предмети ва вазифалари. 2.сурдопедагогиканинг ривожланиш босқичлари. 3. сурдопедагогиканинг методологик асослари. 4. сурдопедагогиканинг илмий-тадқиқот методлари. сурдопедагогика (surdus - лотин тилида кар маъносини англатади) эшитишида муаммолари бўлган шахслар таълими, тарбияси ва ўқитилиши масалалари билан шуғулланувчи педагогик фанлар қаторига кирувчи коррекция педагогикасининг бир тармоғидир. сурдопедагогика фан сифатида эшитишида муаммолари бўлган шахслар таълим-тарбияси амалиёти билан чамбарчас ҳолда, шунингдек, ушбу амалиётни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ривожланади. у нуқсоннинг олдини...

Формат DOC, 71,0 КБ. Чтобы скачать "сурдопедагогиканинг предмети, вазифа ва илмий-тадқиқот методлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сурдопедагогиканинг предмети, в… DOC Бесплатная загрузка Telegram