ўзбекистон тупроқлари

DOCX 27,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502531480_68806.docx ўзбекистон тупроқлари режа: 1. ўзбекистон тупроқлари 2. чўл тупроқлари. 3. қўнғир тусли сур тупроқлар. 4. воҳа тупроқлари 5. тупроқ ресурслари. ўзбекистон тупроқлари республикамизда шимолдан жанубга ва текислик қисмидан тоғ олди қия текисликлари, тоғларга томон табиат ўзгариб, кенглик зоналари ва баландлик минтақаларини ҳосил қилади. ҳар бир зона ва минтақада рўй берадиган табиий географик жараёнлар бир-биридан албатта фарқ қилади. бинобарин, ўзига хос тупроқлар қоплами шаклланади. ўзбекистон табиатининг мураккаблиги-рельефи, тоғ жинслари, иқлим, гидрологик ва гидрогеологик шароитларининг хилма-хиллиги республикамизда турли хил тупроқларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. ўзбекистон ҳудудининг кенглик зонаси тупроқларини асосан чўлнинг қўнғир тусли сур тупроқлари, тақирли ва қумли чўл тупроқлари ташкил этса, баландлик минтақаларининг тупроқлари, адирларнинг бўз тупроқлари, тоғларнинг қўнғир ва жигар ранг тупроқлари, тоғ яйловларининг оч қўнғир ва ўтлоқ тупроқларидан иборатдир. булардан ташқари катта майдонларда воҳаларнинг маданий тупроқлари ҳамда интразонал тупроқлар тарқалган. ўзбекистон текислик қисмининг жуда иссиқ ва қурғоқчил иқлими шароитида чўл кенглик зонаси вужудга келган. бу зонанинг турли жойларида …
2
зонанинг ўзида бир-бирига ўхшамаган турли-туман тупроқларнинг таркиб топиши мумкин. рельеф ва гидрогеологик шароитларнинг ўзгариши таъсирида зонал тупроқлар орасида азонал тупроқлар-ўтлоқ, ўтлоқ-ботқоқ, ботқоқ, шўрхок ҳамда турли даражада шўрланган тупроқлар вужудга келади. ўзбекистоннинг асосий тупроқ турлари қуйидаги 5 та гуруҳга бирлаштирилган: i.автоморф тупроқлар гуруҳи (грунт сувининг сатҳи 5 метрдан пастда ётади): 1. тақирли (тақир тупроқ ва тақирлар). 2. қўнғир тусли сур тупроқлар. 3. қумли чўл тупроқлар. 4. бўз тупроқлар. 5. оч қўнғир тусли тупроқлар. 6. жигар ранг ва тўқ қўнғир тусли тупроқлар. ii. ярим гидроморф тупроқлар гуруҳи (грунт сувининг сатҳи 2-5 м чуқурда): 7. ўтлоқ-бўз ва ўтлоқ-қумли, ўтлоқ-тақир тупроқлар. 8. бўз-ўтлоқ, қумли-ўтлоқ ва тақир-ўтлоқ тупроқлар. iii. гидроморф тупроқлар гуруҳи. (грунт сувининг сатҳи 2 метрдан юқорида ётади): 9. ўтлоқ тупроқлар. 10. ботқоқ-ўтлоқ тупроқлар. 11. ўтлоқ-ботқоқ ва ботқоқ тупроқлар iv. шўрхоклар: 12. қолдиқ шўрхоклар, шу жумладан тақирли шўрхоклар. 13. типик шўрхоклар. 14. шўрхок-ўтлоқ тупроқлар. 15. шўрхок-ботқоқ- ўтлоқ тупроқлар. 16. шўрхок ўтлоқ-ботқоқ ва ботқоқ тупроқлар. …
3
н ҳудудларда тупроқларнинг шўрланганлик даражасини билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. агар тупроқлар юзасига тўпланган зарарли тузлар миқдори 3 % дан ошса, бундай тупроқлар шўрхоклар деб аталади. чўл тупроқлари. чўл зонаси ўзбекистоннинг марказий ва шимолий қисмларини ўз ичига олиб, унинг майдони республика майдонининг 61,16 % ини ташкил этади. бу зона денгиз сатҳидан 0-400 м мутлақ баландликда жойлашган. чўл зонасининг шимолий қисми мўътадил, жанубий қисми қуруқ субтропик иқлим минтақасида жойлашган. шунинг учун чўллар ўзбекистонда шимолий ва жанубий зоналарга бўлинади. улар бир-биридан экологик хусусиятлари билан фарқ қилади. шимолий чўл билан жанубий чўл ўртасидаги чегара устюртнинг жануби, қуйи амударё (нукус ш.), шимолий қизилқум бўйлаб ўтади. шимолий чўлларда ёғин умуман оз ва йил фаслларига бир текисда тақсимланган. тупроқда склет элементининг кўплиги ўсимликнинг яккам-дуккам ўсишига сабаб бўлади. шимолий чўлларда тошлоқ чўллар катта майдонларни эгаллайди. жанубий чўллар эса иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ривожланиши тарихи ҳамда таркиби жиҳатидан олд осиё чўлларининг давоми бўлиб, улар шимолий чўллардан фарқ …
4
воҳаларда суғориладиган ўтлоқ тупроқлари, ботқоқ ва тақирли тупроқлар ажратилади. ўзбекистон чўл зонаси 27004 минг гектар, шундан 40 % майдонида қўнғир тусли сур тупроқлар, 36 % да қумликлар, 5,4 % да тақирли, 3,18 % да қумли тупроқлар ва 0,5 % да тақирлар тарқалган. қўнғир тусли сур тупроқлар. бу тупроқ типи ўзбекистонда тоғ олдида пролювал текисликларда, қадимги қолдиқ платоларда (устюрт, девхона, қизилқумдаги қолдиқ тоғ этаклари) тарқалган. унинг майдони 11025 минг гектар. шундан атиги 30 000 гектарида суғориб экин экилади. қўнғир тусли сур тупроқлар тошлоқ чўл ва платоларга хос тупроқлардир. турли миқдордаги элювий ётқизиқлари, чақиқ тошлар, пролювий ётқизиқларидаги чағир тошлар ва аллювий ётқизиқларнинг силлиқланган майда шағал тошлари бу тупроқларни склет тупроқларга айлантиради. чўлда иқлимнинг қуруқ ва иссиқ, ўсимликларнинг кам ҳамда сийрак бўлиши туфайли тупроқдаги биологик жараёнлар суст кечади. шунинг учун қўнғир тусли сур тупроқларда чиринди жуда кам -0-10 см қатламда ўртача 0,29 % ни , 40-50 см чуқурликда эса 0,14 % ни ташкил …
5
аниш мумкин. қумли чўл тупроқларида чириндига айланадиган бир йиллик ўсимлик қолдиқлари 372 гғм2 ни ташкил этса ҳам чириндига камбағал, чунки бу тупроқларда биологик жараёнлар қисқа муддатда жуда тез ўтади. тақирли тупроқлар асосан тоғ олди текисликларида, дарё водийлари ва дельталарида, шунингдек қум тепалари оралиғидаги паст текис майдонларда, қадимги аллювал текисликларда тарқалган. бу тупроқлар тарқалган катта майдонлар амударё, қашқадарё дельталарида, сирдарё водийсининг ўрта қисмида жойлашган. республикада бу тупроқ типининг майдони 1780 минг га. тупроқ она жинси турли хилдаги ётқизиқлар бўлиб, кўпчилигини гил-қумоқ жинслар ташкил этади. аллювал текисликлардаги тупроқлар ўтмишда тупроқ пайдо бўлишининг гидроморф босқичини ўтган. бу босқич тоғ этагидаги пролювиал текисликларда пайдо бўлган тақирли тупроқларда кузатилмаган, шунинг учун уларда туз тўпланмаган. тақирли тупроқларда ўсимликлар жуда сийрак, шунинг учун уларда чим ҳосил бўлмайди. чириндига айланадиган 1 йиллик ўсимлик қолдиқлари 108 гғм2 ни ташкил этади, холос. тақирли тупроқларнинг устки 2-6 см қалинликдаги қатлами ёриқлар билан парчаланган қатқалоқлардан иборат бўлиб, улар кўпинча қум билан қопланиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон тупроқлари" haqida

1502531480_68806.docx ўзбекистон тупроқлари режа: 1. ўзбекистон тупроқлари 2. чўл тупроқлари. 3. қўнғир тусли сур тупроқлар. 4. воҳа тупроқлари 5. тупроқ ресурслари. ўзбекистон тупроқлари республикамизда шимолдан жанубга ва текислик қисмидан тоғ олди қия текисликлари, тоғларга томон табиат ўзгариб, кенглик зоналари ва баландлик минтақаларини ҳосил қилади. ҳар бир зона ва минтақада рўй берадиган табиий географик жараёнлар бир-биридан албатта фарқ қилади. бинобарин, ўзига хос тупроқлар қоплами шаклланади. ўзбекистон табиатининг мураккаблиги-рельефи, тоғ жинслари, иқлим, гидрологик ва гидрогеологик шароитларининг хилма-хиллиги республикамизда турли хил тупроқларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. ўзбекистон ҳудудининг кенглик зонаси тупроқларини асосан чўлнинг қўнғир тусли сур тупроқлари, тақ...

DOCX format, 27,5 KB. "ўзбекистон тупроқлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистон тупроқлари DOCX Bepul yuklash Telegram