тупроқларнинг ҳолати ва уни кўрсаткичлари

DOCX 29 pages 130.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
тупроқларнинг гумусли ҳолати ва унинг кўрсаткичлари тупроқнинг гумусли ҳолати деганда органик моддаларнинг морфологик белгилари, умумий заҳираси, хоссалари ва унинг ҳосил бўлиши, ўзгариши ҳамда тупроқ профили бўйлаб ҳаракати (миграцияси) каби жараёнларнинг йиғиндиси тушунилади. тупроқнинг гумусли ҳолатини белгиловчи асосий кўрсаткичлар системаси л.а.гришина ва д.с.орлов (1977) томонидан тавсия этилган. бу системада тупроқнинг гумусли ҳолатини кўрсатувчи қатор белгилар жумладан, органик моддалар миқдори ва заҳираси, унинг тупроқ қатлами бўйлаб тарқалиши, азот билан бойиганлиги, гумус ҳосил қилиш даражаси, гумус кислоталарининг типлари ва уларнинг алоҳида белгилари эътиборга олинган. турли тупроқларда гумусли ҳолат бир хил эмас, масалан, тундра тупроқлари органик моддаларнинг кам гумусга айланиши, гумус заҳирасининг ўртача бўлиши ва профил бўйлаб кескин камайиб бориши, гумуснинг гумат-фульват типда бўлиши ва азотни кам сақлаши каби хусусиятлар билан характерланади. подзол тупроқларнинг гумусли ҳолати ўзига хос бўлиб, бунда қалин ўрмон тўшамасининг бўлиши, гумус миқдори ва заҳирасининг жуда камлиги, органик моддаларнинг ўртача даражада гумус ҳосил бўлганлиги ва азот билан ўртача бойиганлиги, гумусининг фульват …
2 / 29
характерланиб, тупроқ "нафас олиш" даражасининг юқори эканлиги муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. гумус горизонтининг қалинлиги қора тупроқларда 1-1,5 метрдан кам эмас, украина ва кубан қора тупроқларида 2 м дан ошади. қора тупроқлардан жануб ва шимол томонга қараб гумус миқдори камайиб боради. бўз тупроқларда гумус миқдори жуда кам, профиль бўйлаб кескин камайиб боради, гумусли қатлам қалинлиги 30-40 см атрофида бўлади. бу зонадаги тупроқлар таркибидаги органик моддалари юқори гумус ҳосил қилиши, азот билан жуда бойиганлиги ва фульват-гуматли таркибидаги гумуси билан характерланади. тупроқ гумусли ҳолатининг асосий кўрсаткичи, унинг юқори горизонтларидаги органик моддалар миқдори кўп бўлганидан, кўпинча тупроқ унумдорлиги ана шу белгиси асосида баҳоланади. гумус миқдорига (тупроқдаги органик моддаларнинг умумий миқдори, фоиз ҳисобида) кўра барча тупроқлар шартли равишда қуйидаги группаларга бўлинади: жуда юқори - >10 юқори - 6-10 ўртача - 4-6 кам гумусли -2-4 жуда кам - 2,00. аммо барча градацияларда 15 (илгари 12) ва 30 фоиз чегараси ўзгармас стандарт ҳисобланади. тупроқларнинг гумусли ҳолати қатор агрономик …
3 / 29
даги оралиқ группа моддалари), гумусли моддаларнинг айрим группалари тупроқ пайдо бўлишида, унумдорлигида ва ўсимликлар озиқланишида муҳим, аммо турли-туман аҳамиятга эга шуни таъкидлаш керакки, тупроқ унумдорлиги маълум жараёнларда юзага келади. тупроқ унумдорлигининг қайта тикланиш негизини органик моддалар биогеокимёвий айланиши ва уни вужудга келтирадиган айрим жараёнлар ва механизмлар ташкил этади. у нафақат органик моддалар миқдори ва сифатига, бундан ташқари яна турли гуруҳдаги органик моддалар иштирокида содир бўладиган, тупроқдаги моддаларнинг ўзгариш жараёнларининг жадаллигига ҳам чамчарбас боғлиқдир. жадвалдаги рақамларда ифодаланган маълумотларда турли гуруҳдаги органик моддаларнинг биогеокимёвий айланишини ташкил этадиган ҳамда унинг тупроқ унумдорлигининг шаклланишидаги санитар-ҳимоялаш ва бошка хоссаларидаги функциялари баён этилган. а. органик моддаларнинг тупроқ пайдо бўлиши, унинг морфологик белгилари, моддий таркиби ва хоссаларининг шаклланишидаги функциялари. 1. тупроққа хос органик профилнинг шаклланиши. 2. чиринди ва лойли-чириндили бирикмалар иштирокида агрегатлар ҳосил бўлиши. гумуснинг минераллар билан ўзаро таъсирлашуви ва микробиологик ва термодинамик жихатдан чидамли структуранинг вужудга келиши. 3. қовушмасининг шаклланиши ва гумусли моддаларнинг тупроқнинг сув-физик хоссаларига …
4 / 29
. (табиий ўстирувчи моддалар, ферментлар, витаминлар ва бошқалар) тупроқдаги биологик актив моддалар манбаси. в. органик моддаларнинг санитар-ҳимоялаш функциялари. 10. пестицидлар микробиологик айниши (деградацияланиши) ни тезлаштириши, пестицидларнинг парчаланиш тезлигига каталитик таъсир этиши. 11. ифлослантирувчи моддаларнинг тупроқда мустаҳкам ўрнашиб қолиши (ютилиши, комплекс моддалар ҳосил қилиши ва ҳ.з), ўсимликларга заҳарли моддаларнинг ўтишини пасайтириши. 12. заҳарли моддаларнинг кўчиш қобилиятини кучайтириш. албатта, органик моддаларнинг барча функциялари бу билан чегараланмайди, модомики уларнинг кўпчилиги ҳали етарли ўрганилмаган. бундан ташқари, турли гуруҳдаги органик моддалар айрим функцияларининг бажарилиши ҳар хил тупроқлар ва маданийлашиш даражаси бир хил бўлмаган тупроқларда турличадир. 3. тупроқдаги органик моддалар тупроқда кечадиган турли жараёнларда, унумдорлигида ва ўсимликларнинг озиқланишида хилма-хил рол ўйнайди. гумус таркибида ўсимликлар учун зарур деярли барча элементлар углерод, кислород, азот, фосфор, кальций, магний, олтингугурт, темир сингарилар борлиги маълум. ўсимлик ва жониворларнинг нобуд бўлган қолдиқларининг парчаланиш жараёнларида улардаги озиқ моддалар аста-секин ажралиб чиқади ва шунинг учун ҳам улар ювилиб кетмай, тупроқ қатламларида мустаҳкам ушланиб турилади. …
5 / 29
дорида энергия тўпланган бўлади. с.а.алиев маълумотича, 1 г гумин кислотасида 18-22 кж, 1 г фульвокислотада 19 кж., 1 г липидларда тахминан 35,5 кж энергия тўпланади. органик моддалари 4-6 фоиз ва гумус заҳираси ўртача (200-400 т/га) бўлган тупроқларнинг 1 гектарида 20-30 т антрацитдагига тенг келадиган энергия сақланади. булгориялик олимлар ҳисобича, бу мамлакатдаги табиий энергетик ресурсларнинг деярли барчаси гумосферада тўпланган. тупроқнинг органик моддаларидаги энергия микроорганизмлар ва ҳар хил жониворларнинг фаолиятида, тупроқда кечадиган турли жараёнлар ва умуман тупроқ унумдорлигини сақлаб туриш учун сарфланади. и.в.кузнецов маълумотича чимли-подзол тупроқларда гумус миқдорини 2,5-3 дан 5-6 фоизгача кўпайтириш натижасида ҳайдалма қатламдаги сувга чидамли структура 50 фоиз ошади, умумий ғоваклиги дастлабкисига нисбатан 55-60 фоиз, энг кам нам сиғими 43-44 фоизга ортади. гумус миқдори кўп бўлган тупроқлар тез етилади, механик ҳайдашда кам куч ва энергия сарфланади, тупроқ зичлиги камаяди. тупроқнинг физик-кимёвий хоссалари (сингдириш сиғими, буферлиги) органик моддалар миқдорига бевосита боғлиқ ҳолда ўзгаради. гумус биринчи галда азот манбаи бўлиб, ўсимлик …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тупроқларнинг ҳолати ва уни кўрсаткичлари"

тупроқларнинг гумусли ҳолати ва унинг кўрсаткичлари тупроқнинг гумусли ҳолати деганда органик моддаларнинг морфологик белгилари, умумий заҳираси, хоссалари ва унинг ҳосил бўлиши, ўзгариши ҳамда тупроқ профили бўйлаб ҳаракати (миграцияси) каби жараёнларнинг йиғиндиси тушунилади. тупроқнинг гумусли ҳолатини белгиловчи асосий кўрсаткичлар системаси л.а.гришина ва д.с.орлов (1977) томонидан тавсия этилган. бу системада тупроқнинг гумусли ҳолатини кўрсатувчи қатор белгилар жумладан, органик моддалар миқдори ва заҳираси, унинг тупроқ қатлами бўйлаб тарқалиши, азот билан бойиганлиги, гумус ҳосил қилиш даражаси, гумус кислоталарининг типлари ва уларнинг алоҳида белгилари эътиборга олинган. турли тупроқларда гумусли ҳолат бир хил эмас, масалан, тундра тупроқлари органик моддаларнинг кам гумусга айл...

This file contains 29 pages in DOCX format (130.7 KB). To download "тупроқларнинг ҳолати ва уни кўрсаткичлари", click the Telegram button on the left.