ўртача юксак ва юксак тогларнинг тупроклари

DOC 70.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350569137_16747.doc ўртача юксак ва юксак тоғларнинг тупроқлари режа: 1. уртача юксак ва юксак тоғларнинг тупроқлари 2. жигарранг тупроқлари 3. юксак тоғ ботқоқ тупроқлари бу тупроқлар гарбий тян-шанда, зарафшон, ҳисор, туркистон ва олой тоғларида тарқалган бўлиб, ўзбекистонга қарашли ерларда катта майдонларни ташкил қилмайди. ўзбекистон тупроқшунослари (генусов, горбунов, кимберг, 1976) бу тупроқларнн қуйидагича таснифлаганлар: ўртача юқсак тоғ тупроқлари. xvii. жигарранг тупроқлар. хviii. тоғ-ўрмон қўнғир тупроқлари. юксак тоғ поясининг оч-қўнғир яйлов (ўтлоқи-дашт) тупроқлари. xix. юксак тоғ ўтлоқи тупроқлари. xx. юксак тоғ оч-қўнғир яйлов (ўтлоқи-дашт) тупроқлари. xxi. юксак тоғ ботқоқ тупроқлари. xvii. жигарранг тупроқлари. ғарбий тян-шаннинг бирмунча кўпроқ, намланадиган шимолий қисмларида жигарранг тупроқлар 800-1000) метр, зарафашон тизмасида 1200 метр, ҳисор тоғларида 1200-1500 метр юксакликдан бошланади. кучли шамоллар, қурғоқчилик ва дағал жинсларнинг ер устига чиқиб етишига кўра ғарбий фарғонада уларнинг қуйи чегараси янада юқорироқдан бошланади. делювийлардан иборат туб жинслар, қуйироқда лёсс ва лёссимон енгил созлар тупроқ яратувчи оналик жинс бўлиб хизмат қилади. тик ёнбағирларда тупроқ …
2
евросиё материгига мос ҳолда бореал пояснинг тўқ каштан, чимли-қўнғир тупроқлари деб номланган эди. қалин лёссимон соз жинсларнинг устида ҳосил жигарранг тупроқларнинг устки 10-12 см қатлами чимлашган бўлиб, чириндили қатлам 30 см га боради. жигарранг тупроқларининг ўтма (в) горизонти глина(соз)лашган тўқ-қўнғир ва жигарранг туслидир. бир метрдан пастда карбонатли горизонт пайдо бўлади. оналик жинсда карбонатлар миқдори озаяди ёки алоҳида конкрециялар ва томирчалар шаклида ифодаланади. жигарранг тупроқларнинг турли хилдаги кесмаларини учратиш мумкин. оз ювилган жигарранг тупроқларда карбонатли қатлам 15-30 см чуқурликдан бошланади, ўтма горизонт зичлашган ва структураси ёмонроқдир. туб жинслар устида яратилган жигарранг тупроқларнинг кесмаси қисқа бўлиб, чиричдили қатлам сақланиб қолган. жигарранг тупрақларнинг гранулометрик таркибида йирик чанг қум, қум зарралари оз, ил кўп ва у тупроқ, кесмасининг ўрта қисмида максимал даражада тўпланган. туб жинслар устида яратилган тупроқларда элювийнинг лёссланиши кузатилади. аммо қум фракциялари кўпаяди. пастки қатламларга борган сари йирик чанг зарралари озайиб ил ва нозик фракциялар кўпаяди. а.н.розанов (1951) бунинг сабабини тупроқ профили …
3
инди миқдори 10%, зарафшон тизмасида 8%, жанубда 5% га етади. ялпи фосфорнинг миқдори типик жигарранг тупроқларнинг юқори қатламларида 0,18-0,19% бўлиб, қуйи қатламларга томон секин озайиб боради. порфирлардан иборат делювийларда ҳосил бўлган тупроқларда фосфор оз. лёсслар устидаги жигарранг тупроқларнинг юқори қатламида ялпи калийнинг миқдори 2,4-2,8% бўлиб, оналик жинс таркибида 2% ни ташкил қилади. харакатчан калий бўз тупроқлардагидан анча оз - 300-400 мг/кг. лёсслар устида ҳосил бўлган жиггаранг тупроқларнинг юқоридаги 70-100 см қатламларидан карбонатлар ювилиб кетган, қуйи горизонтларида унинг миқдори 17 % га етади. туб жинслар устида яратилган тупроқларда карбонатли қатлам ҳосил бўлмаган, аммо юқоридаги 0-10 см қатламда биоген йўл билан тўпланган карбонат бор. ялпи кремнезём чимли горизонтда кўпроқ бўлиб, фосфор, калий калpций, магний ва марганец каби моддалар ўсимликлар ассимиляцияси натижасида биоген йўл билан ҳосил бўлган. алюминий ва темир жинслари тупроқ, профилининг ўрта қисмида тўпланган. типик жигарранг тупроқларнинг минерал таркиби гидрослюда, хлорит ва унинг яратмаларидан иборат бўлиб, гетит, юқори дисперсли кварц оналик …
4
ли дарахтлар ҳосил бўлган. е.п.коровин фикрича ўрмонлар сернам иссиқ севар флоранинг реликт ўсимликларидир. тоғ ўрмон-қўнғир тупроқлари қалин соз жинслар устида таркиб топган. чириндили қатламининг қалинлиги жигарранг тупроқларникига ўхшаса-да улардан фарқ қилувчи томонлари бор. бу тупроқларнинг устки қисми чимсиз, ўсимликларнинг чала чириган ўрмон қийи билан қоплаган, тупроқда чиринди кўплигидан қўнғир-тўқ-бўз рангли, донадор кесаксимон структурали, ўсимлик қолдиқлари ва чувалчанг излари жуда кўп, ғовакдир. ўтма қатлам жуда қалин (2 м га яқин), сезиларли даражада созлашган, зич, ёнғоқсимон-кесаксимон структурали, структура бўлакларининг атрофлари кремний сепилганга ўхшашдир. тупроқ ости сарғич-қўнғир лёссли соз пўпанак босган ва карбонат концентрациялари ҳосил бўлган. гранулометрик таркибига кўра юқори горизонтлари оғир соз жинслардан иборат бўлиб, йирик чанг ва ил фракциялари кўп. физик соз ва илнинг кўплигига қараганда тупроқ кесмасининг ўрта қисмида созга айланиш жараёни анча кучлидир. сувга чидамли агрегатлар кўп, чиринди ва ил жинсларнинг кўплиги тупроқнинг сув-физик хоссаларига ижобий таoсир қилган. тоғ-ўрмон-қўнғир тупроқлари даврий ювиладиган сув тартиботидан иборат бўлиб, капилляр қайма даврий …
5
кўп миқдорни ташкил қилади. жигарранг тупроқлардаги сингари тоғ-ўрмон-қўнғир тупроқларида ҳам ювилган ва карбонатли бўлакларга ажратилади. ювилган кучсиз ишқорий, карбонатли қатлам ишқорий реакцияга эга. сувда эрийдигаи тузлар 0,1% дан оз. тупроқнинг сингдирувчи комплекси асосларга тўйинмаган, бу эса унга алмашинувчи водороднинг мавжудлигини билдиради. сингдирувчи асослардан калpций ва магний кўп, калий оз, натрий эса жуда оз. алюминий ионининг эритмага ўтиши билан алмашинувчи кислоталик содир бўлади, тупроқ минерал қисми парчаланади. юқори қатламларда ҳаракатчан алюминий мавжудлигидан минерал бирикмалар кучсиз парчаланишга учрайди. тупроқ йирик фракцияларнинг минерал таркибида (0,1-0,01 мм) енгил минераллар кўпчиликни ташкил қилади (84-94%). енгил минераллардан кварц ва дала шпатлари кўп. нураш озайган сари дала шпати ва слюданинг миқдори кўпайиб боради. ил фракцияларининг ялпи кимёвий таркиби нафақат соз минераллари балки умуман тупроқда содир бўладиган ўзгаришлар ҳақида маoлумот беради. яoни, тупроқ нисбатан ил фракциялари (sio2, cao, na2o) гa камбағал r2o3 типидаги минералларга эса бойдир. минерал таркибида калий ва магнийнинг кўплиги гидрослюдали минералларнинг кўплигидан дарак беради. xix. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўртача юксак ва юксак тогларнинг тупроклари"

1350569137_16747.doc ўртача юксак ва юксак тоғларнинг тупроқлари режа: 1. уртача юксак ва юксак тоғларнинг тупроқлари 2. жигарранг тупроқлари 3. юксак тоғ ботқоқ тупроқлари бу тупроқлар гарбий тян-шанда, зарафшон, ҳисор, туркистон ва олой тоғларида тарқалган бўлиб, ўзбекистонга қарашли ерларда катта майдонларни ташкил қилмайди. ўзбекистон тупроқшунослари (генусов, горбунов, кимберг, 1976) бу тупроқларнн қуйидагича таснифлаганлар: ўртача юқсак тоғ тупроқлари. xvii. жигарранг тупроқлар. хviii. тоғ-ўрмон қўнғир тупроқлари. юксак тоғ поясининг оч-қўнғир яйлов (ўтлоқи-дашт) тупроқлари. xix. юксак тоғ ўтлоқи тупроқлари. xx. юксак тоғ оч-қўнғир яйлов (ўтлоқи-дашт) тупроқлари. xxi. юксак тоғ ботқоқ тупроқлари. xvii. жигарранг тупроқлари. ғарбий тян-шаннинг бирмунча кўпроқ, намланадиган шимолий қис...

DOC format, 70.5 KB. To download "ўртача юксак ва юксак тогларнинг тупроклари", click the Telegram button on the left.