эстетика

DOCX 172 pages 894.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 172
ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўзбекистон давлат жисмоний тарбия спорт университети «ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ» кафедраси таянч маъруза матни “фалсафа фанидан тошкент -2021 1-мавзу: эстeтика режа: 1. эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият. эстетиканинг асосий категориялари. табиат ва техноген цивилизация эстетикаси. 2. санъат ва унинг турлари. эстетиканинг замонавий муаммолари 3. соғлом турмуш тарзи ва спорт эстетикаси 1. эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият. эстетиканинг асосий категориялари. табиат ва техноген цивилизация эстетикаси. эстетика ёхуд нафосат фалсафаси энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. бироқ у ўзининг ҳозирги номини хйиии асрда олган. унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўлмиш гўзаллик ва санъат ҳақидаги мулоҳазалар ҳар хил санъат турларига бағишланган рисолаларда, фалсафа ҳамда илоҳиёт борасидаги асарларда ўз аксини топган эди. «эстетика» атамасини биринчи бўлиб буюк олмон файласуфи александр баумгартен (1714—1762) илмий муомалага киритган. бунда у бошқа бир улуғ олмон файласуфи г. лайбнитс (1646-1716) …
2 / 172
бошланди. эстетика фанининг энг буюк назариётчиларидан бири ҳегел эса ўз маърузаларининг кириш қисмида ёзади: «эстетика» деган ном муваффақияциз чиққани ва юзаки экани сабабли бошқа атама қўллашга уринишлар бўлди... сўзнинг ўз-ўзича бизни қизиқтирмаслигини назарда тутиб, биз «эстетика» номини сақлаб қолишга тайёрмиз, бунинг устига, у одатий нутққа сингишиб кетган. шунга қарамай, мазкур фан мазмунига жавоб берадиган ибора, бу – “нафосат фалсафаси», «санъат фалсафаси» ёки яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда – «бадиий ижод фалсафаси» . ҳегелнинг «эстетика» атамасидан кўнгли тўлмаганлигига жиддий сабаблар бор. булардан бири – юқорида унинг ўзи айтиб ўтган фикрлари бўлса, иккинчиси – мазкур сўзнинг барча ҳис-туйғуларга тааллуқлилиги. ваҳоланки, бу фан фақат нафосатли ҳис туйғулар ва уларнинг зиддини назарда тутади. айниқса, мана шу иккинчи сабабга кўра, «эстетика» атамасининг талабга жавоб бериши шубҳали. бунинг устига аллақачон мазкур фан тадқиқот доираси санъат ҳудудидан чиқиб, инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига ёйилиб кетган. шу боис «нафосатшунослик» атамаси ҳам илмий муомалага киритилди. зеро мазкур атамага асос …
3 / 172
йишга ҳаққимиз йўқ. зеро бугунги кунда инсон ўзини ўраб турган барча нарса-ҳодисаларнинг гўзал бўлишини, ҳар қадамда нафосатни ҳис этишни истайди: биз тақиб юрган соат, биз кийган кийим, биз ҳайдаётган машина, биз учадиган самолёт, биз яшаётган уй, биз меҳнат қиладиган ишхона, биз юргизаётган дастгоҳ, биз ёзаётган қалам, биз дам оладиган томошабоғлар – ҳаммасидан нафис бир руҳ уфуриб туриши лозим. гўзаллик, кўрганимиздек, нафосатнинг бош, этакчи хусусияти ҳисобланади. шу боис у эстетиканинг мезоний тушунчаларидан бири сифатида тадқиқ ва талқин этилади. зеро гўзалликнинг иштирокисиз юқоридаги хусусиятларнинг бирортаси эстетик табиатига эга бўлолмайди. масалан, улуғворликни олайлик. у асосан ҳажмга, миқёсга миқдорга асосланади: бухородаги арслонхон минораси ёхуд минораи калон улуғворлиги билан кишини ҳайратга солади. унга тикилар экансиз, қалбингизни нафосат завқи қамраб олади. лекин худди шундай баландликдаги кимёвий корхона мўрисидан завқланолмайсиз. йоки ёнбағирдан туриб, тоққа тикилсангиз, эстетик завқ туясиз, аммо худди шундай баландликдаги шаҳар четида ўсиб чиққан ахлат «тоғи»га қараб завқланмайсиз. чунки арслонхон минораси меъморлик санъати асари сифатида …
4 / 172
икка айланиши – улуғворлик; фожеавийлик билан улуғворлик хусусиятларининг омухталашуви натижасида эса гўзал манзара, қайғули ва улуғвор гўзаллик вужудга келган. шунинг учун ҳам наполеоннинг ҳайротомуз хитоби бежиз эмас. айни пайтда гўзаллик юқорида келтирилган эстетик хусусиятлар ва тушунчаларнинг «мустақиллигига» дахл қилмайди, фақат уларнинг ҳужайрасида у ёки бу даражадаги унсур сифатида иштирок этади. демак, эстетиканинг асосий тадқиқот объэкти – гўзаллик, бироқ, биринчи галдаги вазифаси ана шу гўзалликни акс эттириш бўлган санъат ҳам ўз навбатида нафосатшуносликнинг кенг қамровли тадқиқот объэкти ҳисобланади. санъат эстетиканинг тадқиқот объэкти сифатида ўзига хос олам. унда эстетик хусусиятлар бўртиб кўзга ташланади. шунга кўра, уни нафосатга бурканган ижтимоий ҳодиса дейиш мумкин. санъат ҳаётни инъикос эттирар экан, инсоннинг ўзини ўзига кўрсатувчи улкан кўзгу вазифасини ўтайди. у инсонни ўргатади, даъват этади, гўзаллаштиради. бу вазифаларни бажаришда эстетика санъатнинг кўмакчиси, этакчиси ҳисобланади. эстетика бир томондан, санъатнинг пайдо бўлишидан тортиб, унинг турларию жанрларигача, санъат асарининг ички мурватларидан тортиб, санъаткорнинг ижодкорлик табиатигача бўлган барча жараёнларни ўрганади. иккинчи …
5 / 172
ётшуносликни олайлик. адабиёт назарияси фақат адабиётгагина хос бўлган бадиий қонуниятларни, бадиий қиёфа яратиш усули ва воситаларини ўрганади. адабиёт тарихи муайян тарихий-бадиий жараёнлар орқали бадиий адабиётнинг ривожланиш қонуниятларини очиб беради. адабий танқид эса адабий-бадиий ижоднинг замонавий жараёнларини тадқиқ этади ва ҳар бир янги асарни баҳолайди, асар ижодкорининг ижодий ривожланишини кузатиб боради. мусиқада ҳам, тасвирий санъатда ҳам, бошқа санъат турларида ҳам шундай. эстетикада эса тадқиқот объэктига ёндашув уч эмас, биргина – назарий жиҳатдан амалга оширилади: тарих ҳам, танқид ҳам назарияга бўйсундирилади. тўғри, «эстетика тарихи» деган ибора ва шу номда курслар ўқитилади. лекин бу ном, ибора шартли тарзда қўлланилади. чунки, у фан тарихи эмас, балки тарихан даврларга бўлинган эстетик назариялар таҳлилидир. маълумки, санъат асарининг мавжуд бўлиши учун тўрт шарт ёки омил албатта зарур. булар: ижодкор – бадиий асар – бадиий асарни идрок этувчи –воситачи. юқоридаги мисол нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак: ёзувчи – роман – китобхон – танқидчи. адабиётшунослик буларнинг ҳар бирини одатда алоҳида-алоҳида …

Want to read more?

Download all 172 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эстетика"

ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўзбекистон давлат жисмоний тарбия спорт университети «ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ» кафедраси таянч маъруза матни “фалсафа фанидан тошкент -2021 1-мавзу: эстeтика режа: 1. эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият. эстетиканинг асосий категориялари. табиат ва техноген цивилизация эстетикаси. 2. санъат ва унинг турлари. эстетиканинг замонавий муаммолари 3. соғлом турмуш тарзи ва спорт эстетикаси 1. эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият. эстетиканинг асосий категориялари. табиат ва техноген цивилизация эстетикаси. эстетика ёхуд нафосат фалсафаси энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. бироқ у ўзининг ҳозирги номини хйиии асрда олган. унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўл...

This file contains 172 pages in DOCX format (894.6 KB). To download "эстетика", click the Telegram button on the left.

Tags: эстетика DOCX 172 pages Free download Telegram