ахлокнинг маънавият тизимидаги урни

DOC 124.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411280572_59086.doc ахлоқнинг маънавият тизимидаги ўрни режа: 1. маънавият ҳақида умумий тушунча 2.ахлоқнинг бошқа ижтимоий-маънавий ҳодисалар билан ўзаро алоқалари 3. ахлоқнинг маънавият тизимидаги бирлаштирувчилик хусусияти мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин дастлабки ўртага ташланган энг долзарб муаммолардан бири маънавият бўлди. ҳозир ҳам бу муаммо жамиятимизнинг диққат марказида. зеро, маънавиятсизликнинг ҳар қандай жамиятни таназзулга олиб бориши шак-шубҳасиздир. шу муносабат билан маънавият ўзи нима-ю, у қандай келиб чиққан, деган масалага тўхталиб ўтмоқ ўринли. бу масала эса бизни яна одамнинг пайдо бўлиши муаммосига мурожаат этишимизни тақозо қилади. тангри инсоннинг жисмини лойдан - моддий материалдан яратгач, унга жон, руҳ ато этди. энди инсон руҳ ва вужуднинг яхлитлиги сифатида фақат руҳдангина иборат фаришталардан улуғроқ мақомга эга бўлди. руҳнинг вазифаси - вужудни бошқариш. демак, одамда моддийликдан кўра руҳийлик-маънавийлик мантиқан бирламчи. буни инсон сезгиларининг «моддийлик» ва «маънавийлик» нисбатида кўриш мумкин. инсондаги беш сезгидан фақат иккитаси - бирор моддий нарсага тегиш ва бирор нарсанинг таъмини билиш орқали ҳис этишгина бевосита «моддий …
2
лсак, бунинг устига «олтинчи сезги» - ақлнинг мавжудлигини ҳисобга олсак, «маънавий сезгилар» тош босиб кетади. зеро, бу «қорин тўйдирмайдиган» сезгилар инсоннинг олий мавжудот эканини англатувчи белгилардир. тўғри, инсон қорин тўйдириши керак, лекин у қорин тўйдириш учун яшамайди, балки яшаш учун қорин тўйдиради. инсоний ҳаётнинг ҳайвоний ҳаётдан фарқи ҳам шунда. айтилганлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, уч «маънавий сезги» орқали олинадиган лаззат инсон ҳаётининг мазмуни - мақсад, икки «моддий сезги» эса ана шу мақсадни амалга ошириш йўлида восита. ҳақиқий маънавий лаззатга эришиш, том маънода маънавиятли яшаш учун, табиийки, «восита-сезгилар» ҳам покиза, ҳаромдан йироқ бўлиши лозим. зеро, нопок воситалар билан эришилган лаззат - маънавият эмас, у худди бир уюм гўнг устида ўсган атиргул каби кишида афсус ҳиссини уйғотади. «қорин фалсафаси»га асосланган, инсонни фақат қорни тўқ, бир хилда фикрловчи коммунистик жамоа аъзоси қилиб тарбиялашга уринган шўролар тузуми материализмни - моддиятчиликни илоҳийлаштириш баробарида маънавиятга етарли эътибор бермади, уни иккинчи даражали унсур деб ҳисоблади. бизнинг ҳозирги эркин …
3
ш демакдир. ватан ва жаҳон маданиятининг, адабиёт ва санъатнинг ютуқлари ҳар бир оилага етиб бориши учун, оиланинг моддий таъминланганлигидан қатъи назар, қулай шароитлар яратиш талаб этилади. ижодий ходимларнинг маънавий кучига эркинлик бериш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳам катта аҳамиятга эгадир».1 энди маънавиятнинг ҳаётда намоён бўлиши қандай рўй беради, у қандай соҳаларни ўз ичига олади, деган саволларга эътиборни қаратайлик. бу борада ҳозирги пайтда турли хил қарашлар, фикрлар мавжуд. зеро, маънавият қамровига кирадиган соҳалар жуда кўп ва хилма-хил. шу боис фақат уларнинг энг асосийлари, яъни маънавиятнинг шоҳтомирлари бўлмиш унсур-соҳалар ҳақидагина гапириш мумкин. улардан бири ва биринчиси - эзгулик; иккинчиси - гўзаллик; учинчиси - эътиқод, яъни ана шу эзгулик ва гўзалликнинг том маънодаги тимсоли бўлмиш яратганга эътиқод. мутлақ эзгулик эгаси бўлмиш яратган инсонни эзгу ишлар қилиш, эзгуликка эзгулик билан жавоб бериш учун яратди. зеро, тангри инсонни яратиб, буюк эзгулик намунасини кўрсатган экан, унинг бандаси бўлмиш одамзод ҳам эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши …
4
ётларнинг, қалбни юмшатувчи, майинлаштирувчи, инсонга ҳилмлилик (мулойимлик) бахш этувчи, қалбни фориғлантирувчи нозик ҳиссиётларнинг асоси, эстетиканинг муштарак тушунчасидир. демак, гўзалликка муҳаббат ҳам маънавиятнинг асосий устунларидандир. эътиқодни эса эзгуликка ва гўзалликка муҳаббатнинг, уларга иқтидо қилишнинг энг олий даражаси дейиш мумкин. унинг энг мукаммал кўриниши ўзини дин шаклида намоён этади. динлар ҳар хил бўлишига қарамай, муқаддас китобларнинг моҳияти бир: инсон мутлақ эзгулик ва мутлақ гўзаллик соҳибига эътиқод орқали комилликка эришади. зеро, барча динларнинг мақсади комил инсонни тарбиялаш. шу боис ҳам қуръони каримда ҳақиқий мўмин барча нозил қилинган китобларнинг муқаддаслигини тан олиши шарт, дея қайта-қайта таъкидланади. демак, ҳар бир инсон ўз ҳаётини ана шу уч асосга қурсагина, маънавиятли ҳисобланади. ахлоқ - маънавият тизимида энг салмоқли ўринни эгаллайди ва ундаги бошқа соҳалар билан мустаҳкам алоқада иш кўради. энди ана шу алоқаларнинг энг муҳимларига қисқача тўхталиб ўтамиз. ахлоқ ва дин. аввало, ахлоқ билан дин масаласини олиб қарайлик. бу борада яна, юқоридаги фикрларга қўшимча қилиб, шуни айтиш …
5
маънавий ҳодиса сифатида талқин этувчи марк-сча-ленинча қарашлар мантиқий ва илмий асосга эга эмас. дин, таъкидлаганимиздек, инсонни ахлоқийлаштиришнинг воситаси тарзида иш кўради. демак, диний тақво билан ахлоқий талабнинг илдизи бир. ҳар икки ҳолатда ҳам виждон кўзга кўринмайдиган бошқарувчи мурват сифатида намоён бўлади. бу - ботиний кўриниш; зоҳирий кўриниш эса шаръий ҳукмлар ва ҳуқуқий қонунларда ўз аксини топади. ахлоқ ва ҳуқуқ. ахлоқий талаб ҳуқуқий қонун-қоидаларда ўз аксини топади, дейиш билан биз ахлоқ ва ҳуқуқнинг мустаҳкам алоқага эга эканини тасдиқлаб турибмиз. зеро, аслида ҳам шундай. муайян жамиятдаги ҳуқуқий қонун-қоидалар ўша минтақа халқлари томонидан асрлар мобайнида ишлаб чиқилган ахлоқий ақидалар, тамойиллар, меъёрлар, шунингдек, нисбатан умумийлик хусусиятига эга бўлган урф-одатлар замирида вужудга келади. лекин баъзи бир урф-одатлар, анъаналар ҳуқуқий меъёрлар даражасига кўтарила олмаслиги ҳам мумкин. бунинг сабаби, уларнинг, аввало, нисбатан хусусий табиатга эга бўлганида, қолаверса, ахлоқий ва ҳуқуқий тараққиёт талабларига жавоб бера олмаслигида. масалан, жоҳилият даврида арабларда қиз туғилса, уни тириклай кўмиб ташлаш одати бўлган. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ахлокнинг маънавият тизимидаги урни"

1411280572_59086.doc ахлоқнинг маънавият тизимидаги ўрни режа: 1. маънавият ҳақида умумий тушунча 2.ахлоқнинг бошқа ижтимоий-маънавий ҳодисалар билан ўзаро алоқалари 3. ахлоқнинг маънавият тизимидаги бирлаштирувчилик хусусияти мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин дастлабки ўртага ташланган энг долзарб муаммолардан бири маънавият бўлди. ҳозир ҳам бу муаммо жамиятимизнинг диққат марказида. зеро, маънавиятсизликнинг ҳар қандай жамиятни таназзулга олиб бориши шак-шубҳасиздир. шу муносабат билан маънавият ўзи нима-ю, у қандай келиб чиққан, деган масалага тўхталиб ўтмоқ ўринли. бу масала эса бизни яна одамнинг пайдо бўлиши муаммосига мурожаат этишимизни тақозо қилади. тангри инсоннинг жисмини лойдан - моддий материалдан яратгач, унга жон, руҳ ато этди. энди инсон руҳ ва вужуднинг яхлитли...

DOC format, 124.5 KB. To download "ахлокнинг маънавият тизимидаги урни", click the Telegram button on the left.