этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. этика фанининг фанлараро боғлиқлиги

DOC 119,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1495529431_68276.doc этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. этика фанининг фанлараро боғлиқлиги режа: 1. этика фанининг тадқиқот доираси. 2. этика фанининг мақсади ва вазифалари. 3. этиканинг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси. 4. қадимги шарқ халқлари ахлоқий қарашлари (сомир, бобил). 5. қадимги мисрдаги ахлоқий қарашлар. 6. қадимги хиндистон ва хитойдаги ахлоқий қарашлар. 7. ўрта асрлар мусулмон шарқи ахлоқи. 1. этика фанининг тадқиқот доираси жамиятдаги хар бир инсон якка холда, ташқарида яшамайди. у одамлар орасида ўсади, улғаяди, хаёт кечиради,унинг бутун хаёти ва фаолияти давомида ҳар-хил тоифадаги кўплабигсонлар билан мулоқотда бўлади. бу инсоннинг кундалик хаётий эхтиёжларини қондириш заруратидан келиб чиқади. жамоа бўлиб яшаш жамиятда қабул қилинган урф – одат, анъана ва қонун – қоидаларга амал қилишни талабэтади. ана шу жараёнда инсон ва жамият ўртасида юзага келадиган объектив аълоқадорлик, яъни ижтимоий муносабат – хулқ атвор, одоб, хатти – харакат, принцип ва нормаларнинг мажмуаси ахлоқнинг мазмун моҳиятини ташкил этади. бинобарин, ахлоқнинг манбаи жамият эхтиёжи ва манфаатларидан …
2
и - хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хаттиҳаракатларни ўз ичига олади. хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. ахлоқ - жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. 2.этика фанининг мақсади ва вазифалари миллий мустақилликни мустахкамлаш жараёнида этиканинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ўрни. ватанпарвар, миллатпарвар, ҳалол шахсни – замонавий баркамол инсонни вояга етказиш ва хх1 асрда умумжаҳоний миқёсда ахлоқий муҳитни яратишга ҳизмат қилиш этика фанининг энг долзарб вазифаларидан эканлиги ҳақида маълумот бериш. жамиятимиздаги ҳозирги янгиланиш жараёнида этиканинг ўз ўрни бор. унинг олдида янги демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишга киришган мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса, ёшларнинг ахлоқий даражасига масъуллик ва ҳар томонлама …
3
кучдир. этика олдида қатор глобал муаммоларни ҳам қилишидек ўта муҳим вазифалар ҳам бор. улардан бири ва биринчиси илм-фан тараққиёти туфайли вужудга келган техникавий босини бартараф этиш. хх ва ххi асрда эришилган фан-техника ютуқлари ҳозирги пайтда инсон ва у яшаётган сайёранинг келажагига таҳдид солмоқда. атом, водород, нейтрон бомбалари, баллистик ракеталар, энг янги техникавий кўрсаткичларга эга қирувчи, бомбардимон ҳарбий учоқлар, сув ости ва сув усти кемалари, энг янги русмдаги танклар ҳамда турли-туман қуроллар ҳаммаси инсонни йўқ қилишга қаратилган. уларни ишлаб чиқариш корхоналари ва синов майдонлари экологик буҳронларнинг манбаидир. булар бир ёки бир неча мамлакат учун эмас, балки глобал, умумсайёравий фалокат ҳисобланади. уларнинг олдини олишни фақат бир йўл билан-биз яшаётган техникавий муҳитда (ноосферада) ахлоқий муҳитни (этосферани) барқарор этиш орқали ҳил қилиш мумкин. шунингдек, биологик этика, экологик этика, ўлим жазосини бекор қилиш муаммолари ҳам глобал табиатга эга. 3.этиканинг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги этика ва эстетика. этика бошқа ижтимоий ва фалсафий фанлар билан ўзаро …
4
хил бўлади. шунга кўра, ахлоқни жамоатчилик асосидаги ҳуқуқ, ҳуқуқни эса қонунийлаштирилган ахлоқ деб аташ мумкин. этика ва педагогика. этика педагогика билан ҳам чамбарчас алоқада. педагогикадаги шахсни шакллантириш, тарбиялаш, таълим бериш жараёнларини панд-насиҳатларсиз, одобнома дарсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. шу боис этика ўзининг назарий ва, айниқса, амалий жиҳатлари билан педагогиканинг асоси ҳисобланади. этика ва руҳшунослик. қадимдаёқ этиканинг руҳшунослик билан алоқаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. зотан, бу иккала фан кишилар хаттиҳаракати, феъл-атвори ва майл-истакларини ўрганади. лекин бу ўрганиш икки хил нуқтаи назардан олиб борилади: руҳшунослик у ёки бу хаттиҳаракат, феъл-атвор, сабабий асосларнинг руҳий табиати ва шаклланиш шарт-шароитларини очиб беради, этика эса руҳшунослик тадқиқ этган ҳодисаларнинг ахлоқий аҳамиятини тушунтиради. этика ва социология. этиканинг социология билан алоқаси ўзига хос. бу иккала фан инсон фаолиятини бошқаришнинг ижтимоий мурватларидан бўлмиш ахлоқни ўрганади. лекин этиканинг миқёси бу борада кенг. маълумки, социология инсонларнинг оммавий хатти-ҳаракати ва уларнинг қонуниятларини фақат муайян ижтимоий тузум доирасидагина тадқиқ этади. этика эса, ўз моҳиятига …
5
ва экология. кейинги пайтларда этиканинг экология билан алоқаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. тарихан этика кўпроқ инсоннинг ўзи, ўзгалар ва жамият олдидаги мажбуриятларини таҳлил этиш билан шуғулланган, унинг табиатга бўлган муносабати диққат марказидан четда қолиб келган. лекин кейинги даврларда, айниқса, хх ва ххi асрда табиатга нисбатан тор манфаатпарастлик доирасидаги ёндашувлар оқибатида пайдо бўлган экологик буҳрон манзарани ўзгартирди. эндиликда глобал экологик муаммолар кўпроқ одамларнинг ижтимоий-ахлоқий нуқтаи назарларига боғлиқ экани маълум бўлиб қолди. 4. қадимги шарқ халқлари ахлоқий қарашлари (сомир, бобил) илм дунёсидаги, ҳар қандай илмнинг тарихисиз назарияси бўлмайди, деган ҳикмат, айниқса, этикака тааллуқли. зеро, этика тарихи ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, маънавий мероснинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд-ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. сомир ва бобилон. амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда сомир (шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган. уларга кўра …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. этика фанининг фанлараро боғлиқлиги" haqida

1495529431_68276.doc этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. этика фанининг фанлараро боғлиқлиги режа: 1. этика фанининг тадқиқот доираси. 2. этика фанининг мақсади ва вазифалари. 3. этиканинг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси. 4. қадимги шарқ халқлари ахлоқий қарашлари (сомир, бобил). 5. қадимги мисрдаги ахлоқий қарашлар. 6. қадимги хиндистон ва хитойдаги ахлоқий қарашлар. 7. ўрта асрлар мусулмон шарқи ахлоқи. 1. этика фанининг тадқиқот доираси жамиятдаги хар бир инсон якка холда, ташқарида яшамайди. у одамлар орасида ўсади, улғаяди, хаёт кечиради,унинг бутун хаёти ва фаолияти давомида ҳар-хил тоифадаги кўплабигсонлар билан мулоқотда бўлади. бу инсоннинг кундалик хаётий эхтиёжларини қондириш заруратидан келиб чиқади. жамоа бўлиб яшаш жамиятда қабул қилинган урф – одат, анъан...

DOC format, 119,5 KB. "этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. этика фанининг фанлараро боғлиқлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.