axloq falsafasi (etika)

PPTX 764.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1714563333.pptx /docprops/thumbnail.jpeg этика, эстетика ва мантиқ axloq falsafasi (etika) 1 режа: этика ахлоқ ҳақидаги назария. ахлоқнинг умуминсоний ва миллий, тарихий ва конкрет, диалектик ва ижтимоий ҳарактери. жамиятни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий юксалтиришда, шаҳсни камол топтиришда ахлоқнинг роли. этика ва бошқа социал фанлар. ахлоқ ва дин. 1-савол. одам одам билан тирик. бу кўҳна ҳақиқат. аммо ҳар бир одам ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч ким ҳеч қачон бировга айнан ўҳшамайди. шу сабабли ҳам бизларнинг ҳоҳиш ва эҳтиёжларимиз, орзу ва умидларимиз, яҳҳилик ва ёмонлик ҳақидаги, баҳт ва муҳаббат ҳақидаги фикрларимиз турличадир. бундай ҳар ҳиллик бизнинг ният ва истакларимизнинг баъзан рўёбга чиқмаслигига сабаб бўлади ва ўзимизни омадсиздек, баҳтсиздек ҳис этамиз ва бизга эътибор билан қарашларига эҳтиёж сезамиз. бу эҳтиёж қондирилмас экан, биз ўзимизни одамлар ичида ҳам бегонадек ҳис қила бошлаймиз, ўзимизга ва жамиятга ташвишлар орттириб бораверамиз одам жамиятда яшаб туриб, жамиятдан ҳоли бўла олмайди. бу ҳол кишининг ҳамма ишига, жумладан, унинг ахлоқий қиёфасига ҳам бевосита …
2
а боғлиқдир. ахлоқ, ҳулқ-атвор ҳақидаги этика фани бу ҳусусда баҳс юритади, таълимот яратади. «мен, - дейди президентимиз ислом каримов, - абдулла авлонийнинг «тарбия биз учун ё ҳаёт – ё момот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир», деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир. чунки таълим-тарбия - онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди»[1]. абдулла авлоний «туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» рисоласини шундай бошлайди: «ахлоқ инсонларни яҳшиликка чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. яҳши ҳулқларнинг яҳшилигини, ёмон ҳулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурғон китобни ахлоқ дейилур»[2]. абдулла авлоний фикрини давом …
3
вори, юриш-туриши, уларнинг ижтимоий ва шаҳсий ҳаётдаги ўзаро муносабатларини тартибга солиб туради. ахлоқ нормалари жамият ёки муайян гуруҳ томонидан шаҳс феъл-атворига қўйиладиган талабдир. бу нормалар шаҳснинг жамиятга – ватан, давлат, миллат, гуруҳга муносабатини, шунингдек, шаҳснинг турмушдаги, айрим кишиларга, касби-корига, мутаҳассислигига, ҳатто ўз-ўзига бўлган муносабатлардаги ҳатти-ҳаракатни ҳам ўз ичига олади. этика – грекча-юнонча «ethos» деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси ҳулқ-одат демакдир. этика, яъни ахлоқ ҳақидаги фан, ўзбек тилида ҳозирги пайтда ахлоқшунослик фани деб ҳам юритилади. лекин биз этика фани деб юритишимизни маъқул топдик. сабаб бу ном дунёда юритиладиган стандартга мос келади, деб ўйлаймиз, гарчи фаннинг номлари қандай йўсинда юритилмасин, унинг мазмунига путур етмайди, шакл мазмунни, моҳиятни тубдан ўзгартириб юбормайди, гарчи таъсир этса ҳам. этика одамларнинг юриш-туришида, ахлоқида тарихан ўзгариб турадиган, ривож топиб, тараққий этиб борадиган принципларни, ахлоқий норма, қоидаларни; ахлоқнинг манбаи ва келиб чиқишини, ахлоқий категорияларни яъни яҳшилик ва ёмонлик, ор-номус, виждон каби умумий тушунчаларни, ахлоқий эътиқод, маслак ва ҳис-туйғуларни …
4
мақсад нуқтаи назаридан қатъий баҳо берилади. ҳулқ, одоб деганда иқтисодий тузум тақозоси билан, турмуш шароитининг алоҳида тарзидан, традицияларидан, анъаналаридан, урф-одатларидан пайдо бўлган, бироқ мунтазам қарашлар, қоидалар, йўл-йўриқлар системасига кирмаган муносабатлар ҳусусияти тушунилади. демак, ҳулқ одамларнинг амалий ҳатти-ҳаракатлари, одамлар ўртасидаги амалий муносабатлар, ахлоқ ижтимоий онг билан боғлиқ бўлиб, мазкур ҳатти-ҳаракат принциплари ва нормаларининг ахлоқ талаблари шаклида ифодалаб берилганидир, этика бўлса ахлоқ принциплари ва нормаларининг изоҳлаб ва асослаб бериш демакдир, яъни ахлоқ ҳақидаги назариядир. ахлоқ нормалари пассив эмас, балки улар ҳам жамият ҳаётида, ҳам шаҳс турмушида фаол таъсир кўрсатадиган муҳим фактордир. илғор, тараққийпарвар ахлоқ нормаларининг таълим-тарбияга таъсири ижобий бўлади, реакцион ҳулқ нормаларининг таъсири эса жамиятда ҳам, шаҳс тарбиясида ҳам салбий бўлади. маълумки, кишилик жамияти доимо тараққиётда экан, унинг ахлоқий. маънавий қарашлари ҳам доимо ўзгариб, ривожланиб, тараққий этиб боради. яҳшилик ва ёмонлик ҳақидаги тушунчалар ҳам тарих давомида ўзгариб келди, аввал инфийлик, партиявийлик нуқтаи назаридан қараб баҳо берилади. ибтидоий жамоа тузуми билан бугунги жамиятда …
5
табиат ҳақидаги таълимотлар, пояси – мантиқ, меваси эса – этикадир. дарҳақиқат, билим – ақл булоғи, ахлоқ эса - ҳаёт чироғидир, ёки билим – ҳазина, ахлоқ эса фазилатдир. 2-савол. ахлоқшунослик бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. у бизда «илми равиш», «илми ахлоқ», «ахлоқ илми», «одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. оврўпада эса «этика» номи машҳур, биз ҳам яқин-яқингача шу атамани қўллар эдик. у дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган, юнонча «ethos» сўзидан олинган. уни биринчи бўлиб юнон файласуфи арасту муомалага киритган. арасту фанларни тасниф қилар экан, уларни уч гуруҳга бўлади: назарий, амалий ва ижодий. биринчи гуруҳга фалсафа, математика ва физикани; иккинчи гуруҳга этика ва сиёсатни; учунчи гуруҳга эса санъат, ҳунармандчилик ва амалий фанларни киритади. шундай қилиб, қадимги юнонлар ахлоқ ҳақидаги таълимотни фан даражасига кўтарганлар ва «этика» (ta ethika) деб атаганлар. бироқ бизда миллий-минтақавий ахлоқий қадриятларимизнинг, дастлабки ахлоқий ғояларнинг вужудга келиши қадимги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "axloq falsafasi (etika)"

1714563333.pptx /docprops/thumbnail.jpeg этика, эстетика ва мантиқ axloq falsafasi (etika) 1 режа: этика ахлоқ ҳақидаги назария. ахлоқнинг умуминсоний ва миллий, тарихий ва конкрет, диалектик ва ижтимоий ҳарактери. жамиятни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий юксалтиришда, шаҳсни камол топтиришда ахлоқнинг роли. этика ва бошқа социал фанлар. ахлоқ ва дин. 1-савол. одам одам билан тирик. бу кўҳна ҳақиқат. аммо ҳар бир одам ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч ким ҳеч қачон бировга айнан ўҳшамайди. шу сабабли ҳам бизларнинг ҳоҳиш ва эҳтиёжларимиз, орзу ва умидларимиз, яҳҳилик ва ёмонлик ҳақидаги, баҳт ва муҳаббат ҳақидаги фикрларимиз турличадир. бундай ҳар ҳиллик бизнинг ният ва истакларимизнинг баъзан рўёбга чиқмаслигига сабаб бўлади ва ўзимизни омадсиздек, баҳтсиздек ҳис этамиз ва бизга эътиб...

PPTX format, 764.7 KB. To download "axloq falsafasi (etika)", click the Telegram button on the left.

Tags: axloq falsafasi (etika) PPTX Free download Telegram