etika, uning vazifalari va jamiiyat tarakkiyotidagi roli

PPT 31 sahifa 169,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
powerpoint presentation этика, унинг вазифалари ва жамият тараккиётидаги роли. режа: 1.этика – ахлок хакидаги фандир. 2.этика фанининг укитилиши тарихидан. 3.этика фанининг таркибий кисмлари. 4.этика фанининг бошка ижтимоий фанлар билан узаро алокадорлиги. ахлоқшунослик шарқда ғарбда илми равиш илми ахлоқ ахлоқ одобнома этика ахлоқ ижтимоий ходиса сифатида инсоният жамияти вужудга келиши билан бир вақтда жамоалар билан шахслар ўртасидаги эҳтиёж ва манфаатларга хизмат қилувчи алоқа тарзида вужудга келиб, ўзининг тарихий тараққиётида: -инсоннинг табиий хислатларини ўзгартирувчи, яратувчи фаолияти шаклида умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми; -жамиятда яшовчи ҳар бир шахсни ҳар томонлама камол топтирувчи маънавий-ижтимоий омил асосларидан бири; -кишиларнинг ички туйғуларини, ҳиссиётларини ўстириб, умуминсоний моддий ва маънавий қадриятларини англаб етиш, уларни асраш ва келгуси авлодларга етказиб бериш йўлларидан энг афзали; -оила ва кундалик турмушда мавжуд бўлган оилавий бурч, ўзаро ҳурмат, садоқат, ор-номус каби анъаналарни наслдан-наслга, авлоддан-авлодга ўтказиш асосида давом эттириш воситаси; -адолатли жамият қуриш ва унда бой-бадавлат, тинч-тотув, бахтли яшаш ғояси сифатида мунтазам равишда ривожланиб келган …
2 / 31
ятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. хулқ – оила, жамоа, маҳалла - миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётигa сезиларли тaъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. ахлоқ – жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. одобга мисол: автобусда ёшгина йигит, талаба ҳамма қатори ўтирибди. навбатдаги бекатдан бир кекса киши чиқиб, унинг рўпарасида тик туриб қолди. агар талаба дарҳол: “ўтиринг, отахон!” деб жой бушатса, у чиройли аъмол қилган бўлади, четдан қараб турганлар унгa ич-ичидан миннатдорчилик билдириб, “барака топгур, одобли йигитча экан”, деб қўяди. аксинча, талаба ё теcкaри қараб олса, ёки ўзини мудраганга солиб, қарияга жой бўшатмаса, ғашимиз келади, кўнглимиздан: “бунча беодоб, сурбет экан!” деган фикр, ўтади, хуллас, у бизда ёқимсиз тaaccурот уйғотади. лекин, айни пайтда, талабанинг қарияга жой бўшатгани ёки бўшатмагани оқибатида автобусдаги йўловчилар ҳаётида бирор-бир ижобийми, салбийми - муҳим ўзгариш pўй бермайди. хулққа мисол маҳалламиздаги оила бошлиқларидан бири имкон борича …
3 / 31
топишини кўзлаб иш юритади, лозим бўлса, ҳокимнинг ноқонуний фармойишларига қарши чиқиб, уларнинг бекор қилинишига эришади; оддий фуқаро наздида нафақат ўз касбини эъзозловчи шахс, балки ҳақиқий ҳуқуқ посбони, адолатли тузум тимсоли тарзида гавдаланади, у – умpни миллат, ватан ва инсон манфаатигa бағишлаган юксак ахлоқ эгаси; у, ўзи яшаётган, жамият учун намуна бўлароқ ўша жамиятнинг янада тараққий топишигa хизмат қилади. агар мазкур прокурор, аксинча. қонун ҳимоячиси бўлатуриб, ўзи қонунни бузса, шахсий манфаати йўлида оқни қора қорани оқ деб турса, у ахлоқсизлик қилган бўлади: оддий фуқаро наздида бошқа киши прокурор-амалдор эмас, балки бутун жамият адолатсиз экан, деган тасаввур уйғoнади ва тасаввурнинг мунтазам кучайиб бориши эса, охир-оқи6aт ўша жамият ёки тузумни таназзулга олиб келади. ахлоқий тарбия натижасида одоблилик хушхуқлиликка, xушхулқлилик юксак ахлоқийликкa айлангани каби, ахлоқий тарбия йўлга қўйилмаган жойда муайян шахс, вақти келиб, одобсизликдан бадxулқлиликкa, бaдxулқллидан ахлоқсизликка ўтиши мумкин. шундай қилиб, ахлоқшунослик мазкур уч ахлоқий ҳодисани бир-бири билан узвийликда ва нисбийликда ўрганади. этиканинг асосий …
4 / 31
лоқсиз», «яхши-ёмон» нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда хатти-ҳаракатлар, муносабатлар, мотивлар, қарашлар, шахсий сифатлар баҳоланади. ахлоқ инсон томонидан қадриятларни ўзлаштириш, уларни ривожлантиришни ҳам назорат қилади. информацион (билиш) функцияси ахлоқий билимлар ҳосил қилишга қаратилган бўлиб, ахлоқий принциплар, нормалар, кодекслар ижтимоий-ахлоқий қадриятлар ҳақидаги информация манбаи ҳисобланади. шу билан бирга одатий ва экстремал вазиятларда, конфликтли ва танг ҳолатларда ахлоқий танлов масаласига эътибор қаратилади. демак, ахлоқ оламни, инсонни, унинг моҳиятини, ҳаётининг маъносини англашга ёрдам беради тарбиявий функцияси ҳар қандай тарбия тизими – бу энг аввало ахлоқий тарбия тизими ҳисобланади. ахлоқий тарбия ахлоқий норма, одат, анъана, умумий хулқ-атвор намуналарини аниқ ташкилий тизим ҳолига келтиради, ахлоқий билимларни ахлоқий ишонч-эътиқодга айлантиради, конкрет вазиятларда ахлоқий билим ва ишонч-эътиқодни қўллашда ижодий ёндашувга ўргатади. демак, ахлоқ нафақат норма ва қоидаларга риоя қилишни, балки ўз-ўзини назорат қилишга ўргатади. этиканинг тарихий кўринишлари: гедонизм, эвдемонизм, аскетизм, утилитаризм, эгоизм, стоиклар мактаби гедонизм (юнон тилидан олинган суз булиб, “хузур-халоват”, “лаззат” маъносини англатади) фалсафий-ахлокий таълимот, этика назариясидаги …
5 / 31
ш учун ноз-неъматлардан ниҳоят даражада воз кечиш билан характерланувчи принстип. дастлабки вақтларда, қадимги грецияда аскетизм эзгулик фазилатини машқ қилиш деб аталган. аскетизм қадимги шарқ диний таълимотларида кейин эса пифагор таълимотида назарий жиҳатдан асослаб берилган. илк христианликда умрини ҳаловатдан ва риёзатдан, рўза тутиб ва намоз ўқиб ўтказган кишилар аскет (зоҳид) деб аталган. егоизм (лотинча, эго – мен)–худбинлик, ҳаётий принстип ва ахлоқий сифат, улар инсонни унинг жамиятга ва бошқа кишиларга муносабати нуқтаи назаридан тавсифлайди. эгоизм шунда ифодаланадики, инсон ўз ҳатти-ҳаракатида фақат ўз манфаатларини кўзлаб иш кўради, жамиятнинг ва теварак-атрофдагиларнинг манфаатлари билан ҳисоблашмайди. у индивидуализмнинг кўринишларидан биридир. эгоизм хусусий мулкчилик муносабатлари учун жуда характерлидир. стоиклар ахлоқ оламий космос қонун билан оламий ақлнинг таркибий қисмидир. ахлоққа мувофиқ яшаш оммавий қонун билан келишиб яшаш, демакдир. табиий олам тартиботи ақлга, мақсадга мувофиқ бўлгани каби шу олам тартиботининг бир қисми билан одам табиати ҳам ақлга мувофиқдир. лекин бу мукаммал ҳолат фақат донишмандларгагина аён бўлади. демак, одам доно …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"etika, uning vazifalari va jamiiyat tarakkiyotidagi roli" haqida

powerpoint presentation этика, унинг вазифалари ва жамият тараккиётидаги роли. режа: 1.этика – ахлок хакидаги фандир. 2.этика фанининг укитилиши тарихидан. 3.этика фанининг таркибий кисмлари. 4.этика фанининг бошка ижтимоий фанлар билан узаро алокадорлиги. ахлоқшунослик шарқда ғарбда илми равиш илми ахлоқ ахлоқ одобнома этика ахлоқ ижтимоий ходиса сифатида инсоният жамияти вужудга келиши билан бир вақтда жамоалар билан шахслар ўртасидаги эҳтиёж ва манфаатларга хизмат қилувчи алоқа тарзида вужудга келиб, ўзининг тарихий тараққиётида: -инсоннинг табиий хислатларини ўзгартирувчи, яратувчи фаолияти шаклида умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми; -жамиятда яшовчи ҳар бир шахсни ҳар томонлама камол топтирувчи маънавий-ижтимоий омил асосларидан бири; -кишиларнинг ички туйғуларини, ҳиссиётларини ...

Bu fayl PPT formatida 31 sahifadan iborat (169,0 KB). "etika, uning vazifalari va jamiiyat tarakkiyotidagi roli"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: etika, uning vazifalari va jami… PPT 31 sahifa Bepul yuklash Telegram