бобурномада навоий хакидаги маьлумотлар

DOC 84,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662585338.doc бобурномада навоий ҳақидаги маълумотлар бобурномада навоий ҳақидаги «бобомиз заҳириддин муҳаммад бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. ўзбек халқининг довруғини дунёга торатган улуғ аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни тарихимизни қадрлашга келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади» и.каримов. «бобурнома» асарида 1551 киши номи тилга олинган. улар ичида жуда кўп тарихий шахслар (темурий ҳукмдорлар, ҳарбий амалдолар. илм-фан ва санъат намояндалари)нинг шоир машоирлари (портретлари) ва руҳиятлари моҳирона чизилган, уларнинг хатти-ҳаракатлари, фаолиятлари баёни орқали шахсий хусусиятлари (характерлари) очиб берилган. тарихий шахсларнинг қиёфалари ва фазилатларини ёритганда, бобур уларга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва шароитидан келиб чиқиб, феъл-атворларининг энг муҳим жиҳатларини мумкин қадар аниқ ва ихчам ибораларда, лўнда ифодалашга ҳаракт қилган. «бобурнома»да навоий ҳақидаги фикрларни кўздан кечирайин. бобур навоий билан учрашмаган бўлса-да, лекин ёшлигидан унинг шахсига ва ижодига катта меҳр –муҳаббат билан тарбия топган. бобур туғилган йили навоий буюк «хамса»ни ёзишга киришган, самарқанд тахтини эгаллаган 1498 йили эса навоий «хазойин-ул маоний» …
2
ва хўп айтғони» мана шу шаклда биринчм марта жомий томомнидан айтилган. жомий баҳористон китобининг 7-бобида навоий ҳақида сўз юритиб, ана шундай образли фикр айтган эди. бобур давом этади: олти маскавий китоб назм қилибтур, беш «хамса» жавобида, яна бир «мантиқ-ут тайр» вазнида «лисон-ут тайр» отлиқ. тўрт ғазалиёт девони тартиб қилибтур: «гаройиб ус сиғар», «наводир-уш шаббоб», «бадойи-ул васат», «фавоид-ул кибар» отлиқ. . .яна «мезон-ул авзон» отлиқ аруз битибтур, бисёр мадхулдур. йигирма тўрт рубоий вазнида тўрт ғакот қилибтур» кўринадики, бобур навоийга танқидий муносабатда бўлмоқда. навоий арузнинг мураккаблигини тушунган ҳолда китоб охирида шундай ёзган эди: илтимос бу фан аҳлидин улким, ҳар ерда саҳв ва хатос воқеъ бўлмиш бўлса, эътироз била ўтмагайлар ва қалами била тузатгайлар. бобур «бобурнома»да навоий хатолари ҳақида фикр айтса-да, «мухтасар» асарида бу ҳақда тўхталмайди. с.хасанов фикрига кўра, бобур аввал котиблар томонидан нотўғри кўчирилган нусхани кўрган бўлса, «мухтасар»ни битишдан аввал тўғри матнни кўрган бўлса керакки, навоий хатоларига тўхтамаган. бобур давом этади: форсий …
3
сабабини тил имкониятларидан қидирмоқ керак. туркий тилнинг сержилолиги, ифода имкониятларининг бойлиги юқоридаги бобур баҳосига сабаб бўлган. унга «хазойин-ул маоний»даги шеърларга нисбатан «девони фоний»даги шеърлар бўшроқ кўринган. бобур навоийнинг мусиқадан хабардор эканини, ўзи куйлар яратганини қайд этади: яна мусиқада яхши нимахор боғлабтур. яхши нақшлари ва яхши пешравлари бордур» навоий адабиёт ва санъатнинг чинакам хомийси эди. талантли ва иқтидорли кишиларни қадрлар, уларга моддий ва маънавий кўмак берар эди. хиротдаги ва бошқа жойлардан хиротга келган ихтидорли кишилар навоий кўмагида камолотга эришганлар. бу ҳақда бобур шундай ёзади: «аҳли фазл ва аҳли хунарга алишербекча мураббий ва мунаввий маълум эмаски, харгиз пайдо бўлмиш бўлгай. устоз қулмуҳаммад ва шайхи нойи ва ҳусайн удайнинг, созда саромад эдилар, бекнинг тарбият ва тақвияти била мунча тараққий ва шуҳрат қилдилар. устоз беҳзод ва шоҳ музаффар тасвирда бекнинг саъй ва эхтимоли била мундоқ машҳур ва маъруф бўлдилар. мунча бинойи ҳар ким, ул қилди, кам киши мундоққа муваффақ бўлмиш бўлғай.» маълумки, навоий ўзини …
4
йлиддин васифийнинг «бадос-ул воқое» китобида келтирилган мана бу воқеа ҳам исботлайди. бир куни ҳусайн байқаро ва хадича бегим навоийнинг уйланмаслик сабаби масаласида тортишиб қоладилар. бу масалани ойдинлаштириш учун давлатбахт исмли хадичабегим канизакларидан бирини шеър кўрсатиш баҳонаси билан намоз асрдан сўнг навоий хузурига жўнатадилар. канизак шом вақти бўлса ҳам, уни буни баҳона қилиб кетишга шошилмайди. навоий бу ҳила шоҳ ёки унинг хотини томонидан қурилганини тушуниб, канизакни мурод мақсадига етказиб кузатиб қўяди. х.даврон эса «сирли олам» журналида эълон қилган «навоийнинг ички армони» номли мақоласида «навоий хадичабегимни севган, унга ҳусайн байқаро уйлангач уйланмай ўтишга қарор қилган» деган фикрни айтади. бу фикр ҳам тўғри эмас. чунки хадичабегим гўзал аёл бўлса-да навоий севадиган аёл эмас эди. ўтмишда шаҳарнинг расмий хотинларидан ташқари «ғунчачи», «ғулма» номлари билан юришадиган хотинлари ҳам бўлган. гулчаги шундай хотин эдики, у шоҳ ҳарамида яшайди, шоҳ хоҳлаган вақтда у билан учрашиб туради. гулмалар эса бахти қаро хотинлардир. шоҳ улар билан бир марта учрашгач, …
5
чрайди. семёнов гули тимсолининг ҳаётий асоси йўқлиги, халқ томонидан киритилган тимсол эканини кўрсатган. бобур берган маълумотга кўра навоий шоҳ хазинасидан оладиган маошини ҳам олмаган. ўзи тез-тез шоҳ хазинасига эхсонлар қилиб турган. «мирзодин нима олмас, балки йилда мирзоға куллий маблағлар пешкош қилур эди». навоий ўрта осиёда хўжа аҳрордан кейинги энг бой одам эди. унинг бир кунлик даромади ўн саккиз минг динор эди. бу бойлик навоийга шоҳ томонидан инҳом қилинган ерлардан келар эди. навоий бу бойликлар ҳисобидан масжид, мадрасалар қурдирди, кўприк ва йўллар барпо этди, бева-бечораларда турли инъомлар қилиб турди, ихтидорли кишиларни қўллаб-қувватлади. «бобурнома»да навоий қурдирган иморатлар ҳақида ҳам маълумотлар учрайди: алишербекнинг ўлтурур уйлариним, «унсия»дерлар, мақбара ва масжиди жоминининг «қурсия» дерлар, мадраса ва хакакоҳким «халосия» ва «ихлосия» дерлар, ҳаммом ва доруш-шифосиниким «софоия» ва «шифоия» дерлар». бобур андижон шаҳри ҳақида маълумот берар экан, шундай ёзган: «эли турлдур, шаҳар ва базорасида турки билмас киши йўқтур. элининг лафзи қалаш бирла ростур. ани учунким, мир алишер …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бобурномада навоий хакидаги маьлумотлар" haqida

1662585338.doc бобурномада навоий ҳақидаги маълумотлар бобурномада навоий ҳақидаги «бобомиз заҳириддин муҳаммад бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. ўзбек халқининг довруғини дунёга торатган улуғ аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни тарихимизни қадрлашга келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади» и.каримов. «бобурнома» асарида 1551 киши номи тилга олинган. улар ичида жуда кўп тарихий шахслар (темурий ҳукмдорлар, ҳарбий амалдолар. илм-фан ва санъат намояндалари)нинг шоир машоирлари (портретлари) ва руҳиятлари моҳирона чизилган, уларнинг хатти-ҳаракатлари, фаолиятлари баёни орқали шахсий хусусиятлари (характерлари) очиб берилган. тарихий шахсларнинг қиёфалари ва фазилатларини ёритганда, бобур уларга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва шароитидан кел...

DOC format, 84,0 KB. "бобурномада навоий хакидаги маьлумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.