сурат ва сийрат

DOC 86.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662585869.doc сурат ва сийрат сурат ва сийрат кўпинча эл ичида ижодкорлар тўғрисидаги турли-туман миш-мишларга, узунқулоқ гапларга дуч келинадики, гоҳо уларнинг бир-бирига тамомила зидлигию ақл бовар қилмас даражада ажабтовурлигидан шошиб қолади киши. албатта, бу нав миш-мишлар эл наздида катта обрў – эътибор топган кишилар ҳаётига қизиқишнинг зўрлигидан юзага келади. бироқ, ўйлашимизча, буни оммавий қизиқувчанликнинг ўзи билангина изоҳлаш кам кўринади. зеро, бунинг асосий сабабларидан бири сифатида адабиётшунослигимизда ижодкор биографиясини ўрганишга етарли эътибор берилмаслигини кўрсатишга мойилмиз. ҳатто, сир эмас, ижодкор биографияси билан боғлиқ ишларга менсимасданроқ, илмдан йироқ ҳодиса сифатида қараш ҳоллари ҳам йўқ эмас. ҳолбуки, адибу шоирлар ҳаётига оид фактларни тўплашу тавсифлаш илмнинг чинакам «қора иши» сифатида баҳоланиши керак. сабабки, бу хил ишлар конкрет ижодкорнинг шахс ва санъаткор сифатидаги тадрижини кузатиш ёки конкрет асарнинг ижодий тарихини ўрганишу уни тўғри талқин қилиш учунгина эмас, ижод психологияси, ижодкор ва жамият муносабати каби қатор умумэстетик муаммоларни ёритишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. шу маънода, дадил айтиш …
2
қўяди. бас, бундай ўқувчининг кўзи ўз тасаввуридаги шоиру адиб қиёфасига ўтиришмайдиган чизгига тушганида, кўнгли «наҳотки?» дея исён қилади — уни қабул қилишни истамайди. инсон табиати шундайки, у ҳар вақт ўзи учун «кумир» яратиб олишга мойил, ҳартугул, «инжил»даёқ бандаларнинг бундан қайтарилгани ҳам бежиз эмас. ҳолбуки, адибу шоирлар ҳам инсон, баски, инсон боласига хос жамики фазилату иллатлар уларга-да ёт эмас. ўқувчи омманинг аксарияти айни шу оддий ҳақиқатни тан олишни истамайди — шоиру адибнинг илоҳий ижод онларидаги сурату сийратини муқим ҳодиса сифатида қабул қилади. афсуски, аксарият ўқувчилар онгидаги «наҳотки?» кўпинча тадқиқотчи онгида-да акс садо бериб туради: у ҳам беихтиёр тасаввуридаги қиёфани яратишга киришади, ўзига маълум кўп фактларга кўз юмади — уларни «тасодифий», «аҳамиятсиз» деб ҳисоблайди. бироқ, шуниси борки, шоиру адиблар ҳам одамлар орасида яшайди. баски, ўзларининг қисқа ва бағоят узун умри давомида, ўзлари ҳарчанд истамасин, асарларида намоён бўлиб турган қиёфани ҳар вақт ҳам сақлай олмайди. табиийки, адабий давраларга, у ёки бу ижодкорга озми-кўпми …
3
маънода объектив ёритолмайди; бунга ҳалақит берувчи қатор омиллар бор. аввало, «ўзбекчилик» андишасини олайлик. кўпинча ижодкорларнинг яқинларини, улар билан муносабатда бўлган кишилар обрўсини ўйлаб айрим фактларга кўз юмилади — шундай қилмаса бўлмайди. узоққа бориб ўтирмайлик, адабиётшунос н. каримовнинг у.носир ҳаётини ўрганишга қаратилган рисолаю мақолаларини эслайлик. муаллиф биз ҳали кўп ҳам кўникиб ўрганмаган йўлдан борганди — шоир биографиясига оид маълумотлар воситасида унинг шахсини, ижодини англашга интилганди. афсуски, шоирнинг яқинлари бу тадқиқотнинг қатор ижобий томонларини эмас, биринчи галда айрим фактларни, хусусан, у.носирнинг ўгай ота билан муносабатларига оид маълумотларни кўрдилар. қизиғи шундаки, «ахир тадқиқотчи носир отани қоралашни эмас, у.носирни англашни ният қилган-ку!» деган андишага борилмади. ёки бошқа бир мисолни олайлик; «адабиёт надир» номли тўпламда чўлпон ҳақида замондошларининг хотиралари эълон қилинган эди. хусусан, дилшод олимхон ўғлининг хотираларида шоирнинг рафиқаси солиҳа билан ажралиши сабаблари кўрсатилган эдики, диққат қилинса, бу маълумотлар а. холмуҳамедов, ю.мақсудов хотираларида ҳам қисман тасдиғини топади . бироқ бу маълумотларнинг эълон қилиниши шоир қариндошларига …
4
чоғида адибларимиздан бирининг хонадонидаги зиёфатда иштрок қилган бу киши ундаги суҳбатларни жонли гавдалантиргандики, ундан чўлпоннинг бошқа бир катта шоиримизга муносабати ойдинлашганидек, ўша шоиримиз бизнинг тасаввуримизга сиғмайдиганроқ қиёфада намоён бўларди... мулоҳазаларимиздан кўринадики, ижодкорнинг оилавий муҳити, яқин доирасидаги кишилар билан муносабатию инсоний ожизликлари ҳақидаги маълумотлар кўпроқ элакдан ўтказилади — силлиққина ҳаёт йўли яратилади. ҳолбуки, аслида айни шу маълумотлар ижодкор руҳиятини англаш ва асарларини тушунишимиз учун муҳимроқ. энди бир ўйлаб кўрайлик: ижодкор биографиясини ўрганишдан мақсад унинг асарларини чуқурроқ англашми ё ибратли қаҳрамон (бадиий эмас, айнан ҳаётий!) яратишми? ўйлашимизча, юқорида айтганимизча биографик ишларга менсимасданроқ қарашлик, аввало, уларнинг аксарятида иккинчи мақсаднинг кўзланиши билан изоҳланиши мумкиндир. тан олайликки, ҳаётда ҳаммамиз ҳам озми-кўпми актёрмиз. айни шу нарса ижодкор биографиясини объектив ёритишга ҳалал берувчи омиллардандир. зеро, ижодкор шахс — бизлардан кўра талантлироқ актёр: у асарлари воситасида ўқувчи наздида ҳосил қилинган қиёфага мос «имиж»ни сақлашга интилади. шеърият кечаларида саҳнага чиқаётган озми-кўпми танилиб улгурган шоирларга эътибор берганмисиз: бириси дунёга нафратнинг …
5
қт ҳам унинг биографиясини ёритишда «охирги сўз» бўлолмайди. боз устига, айрим ҳолларда ижодкор бошдан ўткарганларини бузиб кўрсатишга мажбур бўлиши ҳам мумкин. мисол учун чўлпоннинг 1933 йилда ёзувчи в.янга айтган гапларини олайлик. шоир отасининг «мусулмончиликка ҳаддан зиёд берилгани»ю ўғлини мударрис қилишга аҳд қилганини айтаркан: «аммо мударрислик қилиш ўрнига мен миллий ўзбек ёзувчиси бўлишга аҳд қилдим, отамдан ҳам, муллалардан ҳам қочиб тошкентга бордим ва у ерда шеърлар, ҳикоялар ёзиб, журналларга юбордим». чўлпоннинг, ўзи айтмоқчи, «тошкентга қочиб бориши» 1913-14 йилларга тўғри келади, чунки унинг ижодий фаолияти айни шу даврда бошланган. энди фактларга мурожаат қилайлик: «садои фарғона» газетасининг илк сонларидан бирида, аниқроғи, 1914 йил 4-сонида, газетанинг андижондаги «обуна ва эълон қабул қиладиган вакили» сулаймонқул юнус ўғли эканлиги қайд қилинган. кейинроқ, 6-сонда отанинг ёнига «абдулҳамид сулаймонқул ўғли юнусов» қўшилади. демак, 1914 йил апрелида чўлпон отаси билан бирга «садои фарғона»нинг андижондаги вакили бўлиб турган. айни шу апрель ойида тошкентда чоп этилган «садои туркистон» газетасида унинг «туркистонли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сурат ва сийрат"

1662585869.doc сурат ва сийрат сурат ва сийрат кўпинча эл ичида ижодкорлар тўғрисидаги турли-туман миш-мишларга, узунқулоқ гапларга дуч келинадики, гоҳо уларнинг бир-бирига тамомила зидлигию ақл бовар қилмас даражада ажабтовурлигидан шошиб қолади киши. албатта, бу нав миш-мишлар эл наздида катта обрў – эътибор топган кишилар ҳаётига қизиқишнинг зўрлигидан юзага келади. бироқ, ўйлашимизча, буни оммавий қизиқувчанликнинг ўзи билангина изоҳлаш кам кўринади. зеро, бунинг асосий сабабларидан бири сифатида адабиётшунослигимизда ижодкор биографиясини ўрганишга етарли эътибор берилмаслигини кўрсатишга мойилмиз. ҳатто, сир эмас, ижодкор биографияси билан боғлиқ ишларга менсимасданроқ, илмдан йироқ ҳодиса сифатида қараш ҳоллари ҳам йўқ эмас. ҳолбуки, адибу шоирлар ҳаётига оид фактларни тўплашу тавси...

DOC format, 86.0 KB. To download "сурат ва сийрат", click the Telegram button on the left.

Tags: сурат ва сийрат DOC Free download Telegram