forobiyning she'r san'ati asari

PPTX 10 pages 256.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
мавзу: форобийнинг ше'р сан'ати асари мавзу: форобийнинг ше'р сан'ати асари абу наср ал-форобий шеър санъати ҳақида шарқда “ал-муаллим ас-соний” яъни “иккинчи муаллим” деган фахрли номга сазовор бўлган буюк мутафаккир абу наср ал-форобий 873 йилда сирдарё бўйидаги фороб шаҳрида турк ҳарбий саркардаси оиласида таваллуд топди. у аввал ҳунармандчилик ишлари билан банд бўлиб, кейин фалсафа илми билан машғул бўлади. у 70 тилни билган, деган ривоятлар бор, 160 дан ошиқ асарлар муаллифи бўлиши билан бирга мусиқа ва шеърият илмларини ҳам мукаммал билиб,шеърлар ҳам ёзиб турган. олим ниҳоятда камтар ва ғарибона ҳаёт кечирган. у сайф уд-давладан кунига 4 дирҳамдан ошиқ пулни олмаган. ал-форобий “катта мусиқа китоби” номли асар ёзиш билан бирга янги мусиқа асбобини ҳам яратади. бугунги кунгача фақатгина 40 га яқин асаригина бизга етиб келган. унинг машҳур асарлари: “шарҳ китоб ал-бурҳон ли аристутолис” (арастунинг “исбот” – “иккинчи аналитика” китобларига оид шарҳ китоби), “шарҳ китоб ал-хитоба ли аристутолис” (арастунинг “риторика” асарига ёзилган шарҳ китоб), …
2 / 10
га кўпроқ эътибор қаратган. ўша давр шеъриятида ишлатиладиган иборалар ритмли, маълум бўлакларга ажратилган бўлиши керак деб ҳисобланган, ҳатто ундаги ҳар бир ритм (зарб), туроқ, сабаб, ватадлар (1) сони ҳам чегараланиши зарур. шеърнинг ҳар бир вазнида қўлланиладиган сўз бўлаклари тартибининг ҳам муайян чегараси бўлади.шеър байтларининг ҳар бир бўлагидан вазн тартиби билан бошқа қисмдаги тартиб ҳамоҳанг бўлмоғи керак. натижада мана шу юқоридаги шартларга риоя қилинар экан, унинг ҳар бир бўлаклари ўқилиш пайтида бир бирига баробар вақтда ўқилади ва равон чиқади. ҳар бир вазнда ишлатиладиган байт сўзларининг ҳам маълум бир тартиби, чегараси бор. бунда байт сўзларининг охирлари ҳам чекланган: ё товушлар худди ўзидагидек ёки уни талаффуз қилганда баробар келадиган сўзлар бўлмоғи kерак 2. шу билан бирга байтларнинг бир-бирига ҳамоҳанг бўлиши ҳам талаб қилинади 3. агарда байтларнинг охирларига аҳамият берилмаса, яъни на вазнга на товушларнинг оҳанграболигига аҳамият берилмаса бу шеър бўлмайди. шеър бирор нарсага тақлид қилинган сўзлардан ташкил топиши керак 4. бу ҳолат шеърнинг …
3 / 10
ўл билан ифодалаганлар. бунинг оқибатида кўпчиликка шеър таъсир қилиб, унинг мазмунига маҳлиё бўлганлар. шоирларнинг асли мақсади ҳам шу бўлган. нотиқлар кўпинча ўз нутқларида мана шу икки ҳолатни жамлаган бўладилар6. кўпчилик шоирларда ҳам аҳвол худди шундай. масалан, мавжуд шеър ва шеърий мулоҳазаларнинг ҳаммаси нима ҳақида сўз кетаётган бўлса, ўшаларга бориб тақаладиган нарсалардан тузилган бўлади. нарсаларга тақлид этиш эса ҳам феъл билан, ҳам мулоҳазалар билан билдириш йўлида амалга оширилади. феъл билан юзага келадиган тақлид икки хил бўлади, уларнинг бири шуки, инсон ўз қўли билан бирор нарсага ўхшаган шаклни ясайди, чунончи, инсон бировнинг тимсолини ишлаб, уни муайян бир кишига ёки бошқа бирор нарсага ўхшатмоқчи бўлади. ёки бўлмаса инсон бирор бошқа одамнинг хатти-ҳаракатига ўхшаган ҳаракатлар қилади7. сўз – мулоҳаза билан бўладиган тақлид-ташбиҳ ҳам икки турли бўлади: бир турида тақлид ўша нарсанинг ўзида деб тасаввур қилинса, иккинчисида эса бир нарсанинг борлигини бошқа нарса орқали тасаввур қилинади. бу ҳол илмий мулоҳаза юритилганда худди шундай бўлади. буларнинг …
4 / 10
аввур қилади. бунинг натижасида у нарсаларнинг борлигини ҳис ва исботда тасдиқлаганда ва унинг ўша нарсада борлигига ишониб, ўшандай қилиш мумкин. ҳатто бу ишда унинг борлиги ёлғон бўлиб, фақат хаёл қилинган тақдирда ҳам, бу ҳаракат — феълни амалга оширади. чунончи, агар киши бирор нарсага назар солса-ю, у нарса унинг хуш кўрмайдиган нарсасига ўхшаган бўлса, у ҳолда унинг тасаввурида ўша заҳотиёқ бу нарсага нисбатан хуш кўрмаслик ҳисси пайдо бўлади. шу билан ҳалиги киши у нарсадан ўзини тийиб, четлашиб юришга уринади. ваҳоланки, аслини олганда бу нарсанинг ўзи ўша хаёл қилингандай ёмон нарса бўлмаслиги ҳам мумкин 9. шунингдек,ёмон нарсани кўрган инсон уни яхши нарсага ўхшатса, у ҳолда унда шу ёмон нарсага нисбатан илиқлик ҳисси ёки ижобий муносабат пайдо бўлади. масалан, ароқ (хамр)ни кўрган бола уни сувга ўхшатади ёки ҳаётда актёр беномус инсон бўлса-да, аммо саҳнада ориятли, иболи инсон образини маҳорат билан ижро эта олса, бизда унга нисбатан ижобий хулоса келиб чиқади. image2.png /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 10
forobiyning she'r san'ati asari - Page 5

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "forobiyning she'r san'ati asari"

мавзу: форобийнинг ше'р сан'ати асари мавзу: форобийнинг ше'р сан'ати асари абу наср ал-форобий шеър санъати ҳақида шарқда “ал-муаллим ас-соний” яъни “иккинчи муаллим” деган фахрли номга сазовор бўлган буюк мутафаккир абу наср ал-форобий 873 йилда сирдарё бўйидаги фороб шаҳрида турк ҳарбий саркардаси оиласида таваллуд топди. у аввал ҳунармандчилик ишлари билан банд бўлиб, кейин фалсафа илми билан машғул бўлади. у 70 тилни билган, деган ривоятлар бор, 160 дан ошиқ асарлар муаллифи бўлиши билан бирга мусиқа ва шеърият илмларини ҳам мукаммал билиб,шеърлар ҳам ёзиб турган. олим ниҳоятда камтар ва ғарибона ҳаёт кечирган. у сайф уд-давладан кунига 4 дирҳамдан ошиқ пулни олмаган. ал-форобий “катта мусиқа китоби” номли асар ёзиш билан бирга янги мусиқа асбобини ҳам яратади. бугунги кунгача фақатги...

This file contains 10 pages in PPTX format (256.6 KB). To download "forobiyning she'r san'ati asari", click the Telegram button on the left.

Tags: forobiyning she'r san'ati asari PPTX 10 pages Free download Telegram