ибн синонинг илмий мероси

DOCX 13 sahifa 1,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
ибн синонинг илмий меросини шартли равишда 4 қисмга, яъни фалсафий, табиий, адабий ва тиббий соҳаларга бўлиш мумкин, олим шуларнинг ҳар бирида чуқур из қолдирган. лекин ибн сино асарларининг миқдорий нисбатига назар солсак, олимнинг қизиқиш ва эътибори кўпроқ фалсафа ва тибга қаратилганини кўрамиз. гарчи, уни «авиценна» сифатида ғарбда машҳур қилган унинг тиббий мероси, хусусан, «тиб қонунлари» бўлсада, «шайх-ар-раис» номи, энг аввал, унинг буюк файласуфлигига ишорадир. олимнинг фалсафага оид энг йирик ва муҳим асари «китоб аш-шифо»дир. у 4 қисмдан иборат: 1) мантиқ — 9 бўлакка бўлинган: ал-мадҳал — мантиққа кириш; ал-мақулот — категориялар; ал-иборат — интерпретация; ал-қиёс — силлогизм; ал-бурҳон — исбот, далил; ал-жадал — тортишув, диалектика; ас-сафсата — софистика; ал-хитоба — риторика; аш-шеър — поэтика (шеър санъати); 2) табииёт (бу ерда минераллар, ўсимликлар, ҳайвонот олами ва инсонлар ҳақида алоҳида-алоҳида бўлимларда гапирилади; 3) риёзиёт — 4 фанга бўлинган; ҳисоб (арифметика), ҳандаса (геометрия), астрономия ва мусиқа; 4) метафизика ёки илоҳиёт. бу асарнинг айрим …
2 / 13
тартиби, ўзаро муносабати, бир-бирига ўтишини зарурият, имконият, воқелик, сабабият омиллари асосида ҳар томонлама ўрганишдан иборат. оламда мавжуд барча нарсалар иккига бўлинади: зарурий вужуд (вужуди вожиб) ва имконий вужуд (вужуди мумкин). зарурий вужуд энг иродали, қудратли, доно тангридир. қолган нарсалар имконият тарзида мавжуд бўлиб, тангридан келиб чиқади. зарурий вужуд билан имконий вужуд муносабати сабаб ва оқибат муносабатидир. бу жараёнда оламдаги ҳамма нарсалар эманация тарзида, яъни қуёшдан чиқаётган нур шаклида аста-секин амалга ошади. шу тартибда имконият шаклида мавжуд бўлган ақл, жон, жисм, улар билан боғлиқ осмон сфералари келиб чикади. булар ҳаммаси субстанция (жавҳар) бўлиб, яна борлиқда акциденция — нарсаларнинг белгилари, ранги, ҳажми, хиллари мавжуд. жисм шакл ва моддадан ташкил топади. худо абадий, унинг оқибати бўлмиш материя ҳам абадийдир. унинг ўзи бошқа тайин жисмларнинг асосидир. нарсаларнинг моддий асоси ҳеч қачон йўқолмайди. материянинг энг содда бўлинмас шакли 4 унсур: ҳаво, олов, сув, тупроқдан иборат. уларнинг турлича ўзаро бирикуви натижасида мураккаб моддий нарсалар ташкил топади. …
3 / 13
вжуд билимларни эгаллаган инсонгина ҳақиқий мусулмон бўла олади, деб тушунади. ибн сино мантиқни илмий билишнинг, мавжудотни ўрганишнинг илмий усули деб билади. «мантиқ, — деб ёзади ибн сино — инсонга шундай бир крида берадики, бу крида ёрдамида инсон хулоса чиқаришда хатолардан сақланади». у мантиқий усуллар, таърифлаш, ҳукм, хулоса чиқариш, исботлаш масалаларини чуқур ўрганди, мантиқ фанини форобийдан сўнг билишнинг тўғри методи сифатида ривожлантирди. ибн сино ўз давридаги табиий фанларнинг ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган олимдир. унинг табиий-илмий қарашлари «китоб аш-шифо»нинг табиий фанларга оид қисмида баён қилинган. олимнинг баъзи геологик жараёнларга оид мулоҳазалари ҳозирги илмий назарияларга жуда яқиндир. унингча, вулқонлар аслида тоғ пайдо бўлиши ва зилзилалар билан боғлиқ. тоғ пайдо бўлишининг ўзи эса 2 йўл билан бўлади: 1) кучли ер қимирлаши вақтида ер қобиғининг кўтарилиши; 2) сув орқали ва ҳавонинг аста-секин таъсири натижасида чуқур жарликлар пайдо бўлиб, натижада уларнинг ёнида баландлик ҳосил бўлиб қолиши. зилзиланинг пайдо бўлишига ҳам бир неча сабаблар бор. уларнинг …
4 / 13
а деярли ўзгаришсиз сақланиб келди. ибн синонинг геология ва минералогияга оид фикрлари унинг «ал-афъол ва-л-инфиолот» («таъсир ва таъсирланиш») асарида ҳам учрайди. ибн сино бошқа табиий фанлар қатори кимё билан ҳам шуғулланган ва унга оид асарлар ҳам ёзган. бу асарларини у турли даврда ёзган бўлгани учун уларда ибн синонинг кимёга бўлган муносабатининг эволюцион ўзгариб бориши яққол акс этган. унинг кимё соҳасида айтган фикрлари ўша даврдаги алкимё учун ниҳоятда илғор эди. ибн сино 21 ёшида, яъни илмий фаолиятининг бўсағасида металлар трансмутациясига, яъни оддий металларни олтин ва кумушга кимёвий йўл билан айлантириш мумкинлигига ишонган ва мутақаддим кимёгарларнинг китоблари таъсири остида «рисола ас-санъа ила-лбарақий» («барақийга атаб санъат (ал-кимё)га доир рисола») номли кичик асар ёзган. лекин 30 ёшларга бориб, илмий тажрибаси ортган ёш олим бу соҳадаги уринишларнинг зое кетишига амалда ишонч ҳосил қилади ва «рисола ал-иксир» («иксир ҳақида рисола») асарида кимёвий йўл билан соф олтин ва кумуш олиш мумкинлигига шубҳа билдиради. 40 ёшларда ёзишга киришган …
5 / 13
игидан астрономияга қизиққан ва бу қизиқиш умрининг охиригача сакланган. у 8 та мустақил рисола ҳамда «китоб аш-шифо» ва «донишнома»нинг риёзиёт қисмларида астрономияга алоҳида бобларни бағишлаган. птолемейнинг «алмагест»ини қайта ишлаб, шунинг асосида амалий астрономия бўйича қўлланма яратган. ибн сино журжон шаҳрининг географик узунлигини ўз даври учун бутунлай янги бўлган усул — ойнинг энг баланд нуқтасини кузатиш opқали аниқлаб берган. беруний «геодезия» асарида бу усулнинг тўғрилиги ҳақида гапириб, уни фақат ибн сино номи билан боғлайди. бу усул европада 500 йил дан кейин (1514 йил) астроном вернер томонидан янгидан кашф қилинди. математика соҳасида ибн сино евклиднинг «негизлар» китобини қайта ишлаб, унга шарҳ ва тўлдиришлар киритди, геометрик ўлчамларга арифметик терминология қўллади, «сон» тушунчаси доирасини «натурал сон»дан анча кенгайтирди. абу али ибн сино ҳайкали. тошкент шеърият соҳасида ҳам ибн сино сезиларли из қолдирди. у ўзининг айрим тиббий асарлари («уржуза»)ни ражаз вазнли шеърда ёзган. бундан ташқари, унинг бир нечта фалсафий қиссалари ҳам борки, улар кейинчалик форс-тожик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ибн синонинг илмий мероси" haqida

ибн синонинг илмий меросини шартли равишда 4 қисмга, яъни фалсафий, табиий, адабий ва тиббий соҳаларга бўлиш мумкин, олим шуларнинг ҳар бирида чуқур из қолдирган. лекин ибн сино асарларининг миқдорий нисбатига назар солсак, олимнинг қизиқиш ва эътибори кўпроқ фалсафа ва тибга қаратилганини кўрамиз. гарчи, уни «авиценна» сифатида ғарбда машҳур қилган унинг тиббий мероси, хусусан, «тиб қонунлари» бўлсада, «шайх-ар-раис» номи, энг аввал, унинг буюк файласуфлигига ишорадир. олимнинг фалсафага оид энг йирик ва муҳим асари «китоб аш-шифо»дир. у 4 қисмдан иборат: 1) мантиқ — 9 бўлакка бўлинган: ал-мадҳал — мантиққа кириш; ал-мақулот — категориялар; ал-иборат — интерпретация; ал-қиёс — силлогизм; ал-бурҳон — исбот, далил; ал-жадал — тортишув, диалектика; ас-сафсата — софистика; ал-хитоба — риторик...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (1,0 MB). "ибн синонинг илмий мероси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ибн синонинг илмий мероси DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram