қадриятлар фалсафаси тарихи

DOC 84,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1483463780_66994.doc қадриятлар фалсафаси тарихи режа: 1. қадриятлар муаммосининг фалсафий – тарихий таҳлили. 2. халқ оғзаки ижодида шаклланган умумнсоний қадриятлар. 3. марказий осиё фалсафасида қадриятлар тўғрисидаги қарашлар. “авесто”. ислом дини. 4. марказий осиё мутафаккирлари асарларида қадрият масалаларининг қўйилиши. 5. тасаввуф фалсафаси ва жадидчилик ғояларида қадриятлар таснифи ва таърифи. таянч тушунчалар:фалсафа, аксиология, тарих, мерос, маданият, урф-одат ва анъаналар, халқ оғзаки ижоди, фалсафаий ахлоқий таълимотлар, “авестон”, ислом дини таълимоти, моддий ва маънавий мерос, тасаввуфий қадриятлар. 1-масала. қадриятларнинг моҳияти мазмуни, намоён бўлиш шакллари билан боғлиқ муаммоларни таҳлили узоқ тарихга эга. кишилар қадим замонларданоқ ўзларини ўраб турган олам, ундаги нарса, воқеа ва ҳодисалар, одамлар ўртасидаги муносабатларга баҳо берганлар, уларнинг қадри тўғрисида фикр юритганлар. замонлар ўтиши жамият ривожи давомида бу борадаги муаммолар кўпайган, уларни ҳал қилишнинг аҳамияти ортаверган. қадриятлар мавзуси бир қатор дунёқарашларнинг асосида ётган, уларнинг марказий қисмини ташкил қилган. кўпгина фалсафий оқимлар ва мутафаккирлар ҳам бир мавзуни четлаб ўтмаганлар. антик дунё тарихчиларидан герадод, ктезий, полиэн, …
2
ий, ибн сино, нажмиддин кубро, яссавий, нақшбанд, улуғбек, навоий, машраб, бедия, беҳбудий, авлоний каби мутафаккирлар ижодида бу мавзунинг изизлари бор, теран қирралари очилган. масалан, фаробий фозил шаҳар кишилар ва навоий комил инсон комил инсон қадриятлари, а. авлоний эса яхши ва ёмон ҳулқлар тизимини ташкил қиладиган қадрият шаклларини ўзаро алоқадорликда изоҳланганлар. гуманитар фанлар муаммоси сифатида қадриятлар назарияси ва фалсафаси ixi асрни охири ва хх аср бошида шаклланди. қадриятлар назарияси ва фалсафаси ҳаёт ва тарихнинг маъноси, билишнинг йўналиши ва асоси инсон фаолиятининг тубмақсади ва ҳаққонийлиги, шахс ва жамиятнинг ўзаро муносабати каби масалаларни ҳал қилишгв уриниш йўлида вужудга келди ва ривожланади. 2-масала. қадриятлар муаммосининг фалсафий –тарихий тахлили заминимизда яратилган қадимги нақллар, ривоятлар, афсона, хикоя, достонларга, яъни халқ оғзаки ижоди намуналарига бориб тақалади. халқ оғзаки ижодида кўпроқ умумбашарий ва умуминсоний қадриятларга эътибор берилган, уларнинг моҳияти, мазмуни турлича талқин қилинган. спитамен, алпомиш, тўмарис ва широқ тўғрисидаги достонларда ватанпарварлик, халқ ва юрт озодлиги учун фидойилик руҳи …
3
иё халқларининг ота-боболари ўз эркларини химоя қилиб, чет эл босқинчларига қарши курашганлар ва бу жанговор кураш табиий равишда уларнинг оғзаки бадиий ижодиётларида ўз аксини топган. халқнинг кўп асрлик хаётий тажрибаси ва маиший турмуш тарзининг ифодаси бўлган мақоллар ўз моҳиятига кўра улкан бадиий қадрият хисобланади. мақолаларда халқнинг ҳаётга, табиатга, инсон, оила ва жамиятга муносабати, ижтимоий-сиёсий, маънавий –маърифий, ахлоқий, эстетик ва фалсафий қарашлари акс этган. юсуф хос хожиб, ахмат яссавий, рабғузий, лутфий, алишер навоий, бобур, мунис, огахий, нодира, муқимий, аваз, садриддин айний, абдулла қодирий, ғофур ғулом ва ўнлаб ижодкорлар ўз асарларида жуда кўплаб халқ мақолларини келтиришган, умуминсоний ғояларни баён қилишда улардан фойдаланишган. махмуд қошғарийнинг “девони луғатит турк” асарида 400 га яқин мақола ва маталлар, гулханийнинг “зарбулмасал” асари таркибида 300 дан ортиқ мақол бор. мақоллар кўп асрлик хаётий тажрибалар, доимий кундалик кузатишлар хулосасини тугал фикр тарзда қатъий қутбийликда ифодалаган. халқ мақолларида дўстлик, дўстнинг яхшилигини унутмаслик, мехр-оқибат ва инсонпорварлик, тўғри сўзлик, эрк ва эрксизлар, …
4
г бу жараёндаги қадри эса, яхшиликнинг ғалабаси учун курашда бефарқ турмаслигида, яшаш тарзида, маънавий қиёфасида, ижтимоий фаолиятида ўз ифодасини топади. марказий осиёда қадриятлар тўғрисидаги қарашлар ривожида 8-12 асрлар катта ахамиятга эга. бу даврда араб истилоси амалга оширилган, ислом расмий хукмрон динга айланган, ижтимоий-сиёсий хаётда муайян тинчлик хукм сураётган эди. ислом дини осиёда фақат арабларнинг дини бўлиб қолмади, у кўпгина шарқ халқларининг хам умумий динига айланди. алохида эътироф этиш керакки, қуръонда таърифлаб берилган илохий қадриятлар халқларимиз тарихи ва маданиятига ниҳоятда катта таъсир кўрсатган. бу таъсирнинг аҳамиятини турлича баҳолаш, таҳлил қилиш мумкин, аммо унинг ўтмишда хам муайян қадрга эга эканлигини инкор қилишнинг иложи йўқ. заминимизда яшаган хар бир мутафаккир, олим, аллома ижодида ислом дини илоҳий қадриятларининг таъсири яққол сезилиб туради. шу билан бирга исломнинг юртимизда тарқалиши ва араб истилоси даврида кўпгина миллий қадриятларимизнинг йўқотиб юборилганини алохида қайт қилмоқ керак. бу тўғрида беруний “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида афсус билан ёзиб қолдирган. кези …
5
олимлар фаннинг турли тармоқлари... соҳасида асарлар ёзиш билан ўзларидан кейинги келадиганларни назарда тутардилар... улардан бири ўзидан аввалгилардан қолган ишларни амалга оширишда бошқалардан ўзиб кетади, уни ўзидан кейинги келувчиларга мерос қолдиради, бошқаси ўзидан аввалгиларнинг асарларини шархлайди, бу билан қийинчиликларни осонлаштиради... ўзидан аввалгилар ҳақида яхши фикрда бўлади, такаббурлик қилмайди ва ўзи қилган ишидан мағрурланмайди” . бу сўзлар бугун шарқ олимлари учун умумий талаб, камолот мезони, ҳозирги интелектуал мулк эгалари маънавий қиёфасининг асосий хусусияти сифатида намоён бўлади. шарқ маданияти тарихида муҳим ўрин тутган аллома абу наср фаробий (873 -959) ҳам қадриятлар масаласига катта эътибор берган. фаробийнинг қадриялар тўғрисидаги фикрларини “мадина ал- фозила” таълимотида яққол кузатиш мумкин. қомусий олим сифатида фаробий фозил жамият тўғрисидаги таълимотида юксак ғоялар, адолатли ижтимоий муносабатлар қарор топган даврда вужудга келадиган маънавий-ахлоқий қадриятларнинг умумий тизимини изоҳлаб берган. фаробий бундай жамиятда диний қадриятлар ҳам муайян аҳамиятга эга бўлишини, аммо унда калом (теология) ва фиқҳ (ҳуқуқшунослик) вакиллари кишиларнинг маънавий –аҳлоқий камолоти учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадриятлар фалсафаси тарихи"

1483463780_66994.doc қадриятлар фалсафаси тарихи режа: 1. қадриятлар муаммосининг фалсафий – тарихий таҳлили. 2. халқ оғзаки ижодида шаклланган умумнсоний қадриятлар. 3. марказий осиё фалсафасида қадриятлар тўғрисидаги қарашлар. “авесто”. ислом дини. 4. марказий осиё мутафаккирлари асарларида қадрият масалаларининг қўйилиши. 5. тасаввуф фалсафаси ва жадидчилик ғояларида қадриятлар таснифи ва таърифи. таянч тушунчалар:фалсафа, аксиология, тарих, мерос, маданият, урф-одат ва анъаналар, халқ оғзаки ижоди, фалсафаий ахлоқий таълимотлар, “авестон”, ислом дини таълимоти, моддий ва маънавий мерос, тасаввуфий қадриятлар. 1-масала. қадриятларнинг моҳияти мазмуни, намоён бўлиш шакллари билан боғлиқ муаммоларни таҳлили узоқ тарихга эга. кишилар қадим замонларданоқ ўзларини ўраб турган олам, ундаги на...

Формат DOC, 84,5 КБ. Чтобы скачать "қадриятлар фалсафаси тарихи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадриятлар фалсафаси тарихи DOC Бесплатная загрузка Telegram