инсон- олий қадрият

DOC 117,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1483431862_66987.doc инсон- олий қадрият режа: 1. инсон- жамиятдаги қадрли субект. 2. инсон, унинг ҳаёти ва эркинлиги қадрият сифатида. 3. шахс қадри, ижтимоий хусусияти. 4. шахсий қадриятлар тизими ва мазмуни. таянч тушунчалар:инсон қадр-қиммати, маънавий камолот ўзликни англаб етиш, турмуш фаровонлиги, моддий маънавий қадрланиш, шахс мустақиллиги, эркинлиги. 1-масала. қадриятлар ўзининг моҳиятига кўра бир неча турга бўлинади. жумладан, инсон ва унинг ҳаёти энг олий қадрият ҳисобланади. инсон йуқ жойда бирон нарсанинг қадр қиммати ҳақида сўзлаш бемаъниликдир. шунинг учун ҳам инсон қадр қимматини эъзозлаш, унинг турмушини яхшилаш, билими ва маданий савиясини ривожлантириш, соғлиғини сақлаш, ҳаётини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишини ташкил этади. жамиятимизда рўй бераётган туб ўзгаришларнинг, ислоҳотларнинг барчаси кишилар ҳаёти тўқ, бой, гўзал бўлиши, инсон ўзини чинакам эркин ҳис этиши, ўз меҳнати натижасининг, ўз тақдирининг, ўз мамлакатининг эгаси бўлишини таъминлашга қаратилгандир. президентимиз и.каримов таъкидлаганидеқ «жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича кўп қиррали фаолиятимиз марказида инсон, суверен ўзбекистонининг фуқароси туради. ислоҳотларнинг мазмуни ҳар …
2
и ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради. ноғиронлар, руҳий касалманд кишилар, меҳнат қобилиятини йуқотган, боқувчисидан маҳрум бўлиб қолганлар, ёлғиз аёллар, қарияларнинг ҳақ- ҳуқуқлари давлат йўли билан мухофаза қилинади, уларга моддий, маъ​навий ёрдам кўрсатилади. бизда одамларнинг шаҳсий ҳаётлари, уй – жойининг дахлсизлиги, телефон сўзлашувлари, ёзишмалар, почта ва телеграф орқали жўнатилган нарсаларнинг сир сақланиши кафолатланади. ўзбекистон республикаси қонунлари фуқаролар ор номуси, қадр-қимматини сақлаш ва мухофаза этишга мухим вазифалардан бири сифатида қарайди. ўзбекис​тон республикаси конституциясининг 57 моддасига мувофиқ фуқаролар ўз ҳаётлари ва соғликларига, мулкларига ва шаҳсий эркинликларига, ор - номусларига ва қадр-қимматларига тажовузлардан суд орқали химоя қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. кишиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, улар​нинг талаб эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий соҳани тез суръатлар билан ривожлантириш масаласида ҳам ўзбекистонда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. инсон турмуш фаровонлигини яхшилашнинг энг асосий масалаларидан бири уларни уй жой, ичимлик суви, газ, электр энергияси, радио ва телевидение билан таъминлашдир. ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан бу борада дастлабки жиддий қадамлар куйилди. қишлоқ …
3
ло қазодек ёйилди. кимда ким шубҳа остига олинган бўлса, айби борми, йуқми, хақми ёки ноҳақми, сўраб суриштириб утирилмай йўқ қилинаверди. ўта машъум йилларда ҳеч ким ўзини хавфсизман, деб ҳисоблай олмаган, кечаси уйида тинч ухлай олмаган, кишилар нохақдан «халқ душмани», «миллатчи», «жосус», «ёт унсур» деган тавқи лаънатни олиб турмага тушган. одам одамдан қўрққан, бир бирига ишонмаган. ҳамма руҳий изтироб ва даҳшат ичида яшаган. ежов ва берия айғоқчилари истаган одамдан хоҳлаган пайтларида истаганларича «айб» ва «жиноят» топиб, йўқ айбни бор қилиб, бегуноҳ одамларнинг тақдирини ҳал этганлар, ўн, ўн беш йилга қаматганлар, отишга ҳукм қилаверганлар. қамоқхоналарда одамлар чидаб бўлмас хақорат ва тазйиқ остида, қилмаган ишларини қилдим, деб бўйинга олишга, қалбаки кўрсатмаларга имзо чекишга мажбур бўлганлар. бундай дахшатли фожиалар ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1937—1939 йилларида ўзбекистон сср ички ишлар халқ комиссарлигининг «учлик»лари (тройка) томонидан 41 минг нафардан кўпроқ киши судланди, 6 минг 920 киши отиб ташланди. бундай бедодлик 50 йилларга қадар давом этди. умуман, …
4
арини химоя қилиш кафолатланади, улар фикр, мафкуравий эътиқодларни ифодалаш ҳамда уни тарқатиш хукуқига эгадир, деб келинди, амалда эса кишилар бундан ҳам маҳрум қилинди. оддий меҳнаткашларнинг, баъзи бир миллатлар ва эллатларнинг ҳақ ҳуқуқлари чеклаб, бутун бутун халқлар қатағон қилинди. 1941 — 1946 йилларда шимолий кавказ ва қрим аҳолиси — қалмоқлар, чеченлар, ингушлар, қарачойлар, қрим татарлари ва бошқалар зўравонлик йўли билан ўз юртларидан шарқда томон кўчирилди. кўчирилган мусулмонларнинг умумий сони тахминан 3 миллион кишини ташкил қилади. «жазоланган» халқлар вакилларининг ҳисоб китобига кўра кўчириш чорида 1 миллионга яқин болалар, аёллар, қариялар, касаллар оламдан кўз юмган . мажбуран равишда ўз худудларидан бадарға қилинган халқларга нисбатан асоссиз равишда чеклашлар жорий этилди, уларнинг барча хақ ҳуқуқлари ва эркинликлари камситилди. булар эса, ўтмишда ижтимоий сиёсий қадриятларнинг ҳам оёқ ости қилинганидан далолат беради. қатағон даҳшатли довулдек қанчадан қанча давлат арбоблари, олимлар, маданият ходимлари, зиёлиларимизнинг гулини—энг сараларини бирма бир супуриб кетди. ўзбек халқининг севимли ва ардоқли фарзандлари файзулла хўжаев …
5
и айтмасдан ўтиб бўлмайди. миллий ўзлигимизни англаб олишимизга йўл бермаслик мақсадида мустамлакачилар томонидан олиб борилган зўравонлик сиёсати натижасида миллий ғуруримиз, урф одатларимиз, инсоний қадриятларимиз ерга урилди. сохта байналмилалчилик шовқинлари остида халқимиз хақ ҳуқуқи, эрки, иззат нафси, тили, тарихи, маданияти тазйиқ остига олинди. ошкора зўравонлик ур йиқит, таъқиб ва тазйикда, миллий хўрлаш ва камситишга асосланган мустабид сиёсатнинг машъум оқибати сифатида баъзи одамларда бора бора итоаткорлик карахтлик тупоғилик лақмалик илдиз ота бошлади. халқ ичида аламонлашув бошланди. мардлик ва жасорат, ҳур фикр ва ғурур, садоқат ва эътиқод, ирода ва қадрият сингари муқаддас тушунчалар кишиларда, айниқса ёшларда аста секин сўна бошлади. миллий руҳга зимдан зарба берилаверди. ана шундай оғир ва мураккаб бир шароитда бахтимизга ўзбекистои республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинди. у юз йилдан кўпроқ вақт давомида эзилган, камситилган, шаъни ва ғурури ерга тапталган халқимиз эзгу ниятиии рўёбга чиқариш учун кенг имконият ва шароит яратиб берди. 2-масала. инсон ва унинг қадри муаммоси – фалсафанинг азалий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон- олий қадрият"

1483431862_66987.doc инсон- олий қадрият режа: 1. инсон- жамиятдаги қадрли субект. 2. инсон, унинг ҳаёти ва эркинлиги қадрият сифатида. 3. шахс қадри, ижтимоий хусусияти. 4. шахсий қадриятлар тизими ва мазмуни. таянч тушунчалар:инсон қадр-қиммати, маънавий камолот ўзликни англаб етиш, турмуш фаровонлиги, моддий маънавий қадрланиш, шахс мустақиллиги, эркинлиги. 1-масала. қадриятлар ўзининг моҳиятига кўра бир неча турга бўлинади. жумладан, инсон ва унинг ҳаёти энг олий қадрият ҳисобланади. инсон йуқ жойда бирон нарсанинг қадр қиммати ҳақида сўзлаш бемаъниликдир. шунинг учун ҳам инсон қадр қимматини эъзозлаш, унинг турмушини яхшилаш, билими ва маданий савиясини ривожлантириш, соғлиғини сақлаш, ҳаётини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишини ташкил этади. жамиятимизда рўй бераётга...

Формат DOC, 117,5 КБ. Чтобы скачать "инсон- олий қадрият", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон- олий қадрият DOC Бесплатная загрузка Telegram