қадриятлар тизими ва намоён бўлиши

DOC 59,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483463911_66997.doc қадриятлар тизими ва намоён бўлиши режа: 1. умумий, хусусий, алоҳида қадрият шакллари. 2. қадриятлар намоён бўлишидаги диалектик алоқадорлик ва боғлиқлик. 3. индивидуал ва ижтимоий қадриятлар. таянч тушунчалар:ижтимоий жараёнлар, фадриятлар тизими, қадрият шакллари, қадрият объектлари, умумижтимоий ва умуминсоний қадриятлар, хусусий қадриятлар. 1-масала. қадриятлар тизими мураккаб ва серқирра аксиологик ходисадир. назарий жиҳатдан олганда қадриятлар тизими билан боғлиқ масалаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, тизимнинг муайян ҳолатидаги манзарасини таҳлил қилишда, асосий диққат-эътибор унинг таркибий қисмлари алоқаси, ўзаро муносабатри, мутаносиблиги ёки номутаносиблигига қаратилса, тизимдаги ўзгаришларни қараб чиқиш эса замон билан боғлиқ жараёнлар, кетма-кетлик ва давомийликка, яъни қадриятлар тизимининг амал қилишидаги жараёнларга кўпроқ эътибор беришга тўғри келади. ҳар қандай жамият, ижтимоий-тарихий бирликлар (уруғ, қабила, элат, миллат, халқ), ижтимоий субъектлар ва бошқалар ўзига хос қадриятлар тизимига эга бўлади. бу қадриятлар тизимига асосий бўлмаган қадриятлар муайян қаторни ташкил қилади, турли холатларда намоён бўлади. жамият ривожининг муайян даври ёки бирор давлатда ҳам ана шундай қадриятлар тизими мавжуд бўладики, у …
2
ний боғланишла умумийлик алоқадорликдадир. бундай холатда уларнинг классификациясида табиат ва жамиятдаги нарса воқеа, ходиса жараёнлар муайян кўламда, қадрият шакллари эса улар билан боғлиқ холда намоён бўлади. макон ва замонда ушбу қадрият объектлари борлиқнинг бирор шакли, жиҳати, воқеликнинг бирор қисми оламдаги нарсалар ва атроф муҳининг энг муҳим томонлари сифатида намоён бўлади. ушбу маънода қадриятларнинг умумбашарий, умумсайёравий ва минтиқавий ҳамда бирор кичик худуд ёки жойга боғлиқ бўлган шаклларини кўрсатиш мумкин. бунда умумийлик, хусусийлик ва алохидаликнинг диалектикаси замонавий атамалар “глобал”, “зонал” ва “локал” қадрият объектларининг ўзаро муносабати тарзида зоҳир бўлади. жамиятнинг яшаши, одамларнинг ҳаёт кечириши учун юқоридаги қадриятлар билан бирга жамиятдаги умумижтимоий ва умуминсоний қадриятлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. уларнинг жамият, унинг тузилиши, ижтимоий бирликлар ва ижтимоий онг шаклларига алоқадор туркумларини кўрсатиш мумкин. масалан, жамиятнинг тузилишига хос, миллий, синфий, ирқий ва бошқалар ёки ижтимоий онгнинг шаклларига боғлиқ: сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ҳамда жамиятнинг асосий соҳаларига боғлиқ: иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий. ижтимоий қадрият …
3
одалайди. муайян қадрият шакли ўз навбатида хусусий қадриятлар тизимига ҳам эга бўлади, яъни ижтимоий ривожланиш босқичига хос умумижтимоий қадриятлар системаси бўлгани сангари, шу давр ижтимоий тузилишида мавжуд бўлган ижтимоий субъектларга хос қадриятлар системасига ҳам мавжуд бўлади. масалан, жамият ривожининг ҳозирги даврида мавжуд бўлган миллатлар, синфлар, партиялар ва бошқалар ўзига хос махсус қадриятлар тизимига эгадир. бу холда умумий тизимдаги ҳар бир таркибий қисм ўз тизимидаги алоҳида шакл учун умумийлик сифатида намоён бўлади. ана шу умумий, хусусий ва алоҳида шакллар орасидаги уйғунлик ва мутаносиблик умумий қадриятлар тизимидаги барқарорликни таъминлайди. аммо бу барқарорлик юқорида айтганимиз каби, кўп даражада намоён бўладиган умумий қаадриятлар тизими, унинг таркибий қисмлари орасидаги алоқаларда абадий ўзгармас холат эмас. қадриятлар тизими намоён бўлишидаги турли холатларнинг таҳлилидан воқеа ва ходисаларнинг кетма кетлиги, вақти ва замон реалликларини хисобга олиш, яъни конкрет қадриятлар тизими – муайян воқеликнинг қадри – қимматини ва субъект учун аҳамиятини ифодалайдиган аксиологик ходиса эканлиги қайд этмоқ лозим. бундай холатларнинг …
4
рихийлик жараёнида аниқ бир вақтда пайдо бўлади, бирор бир замонда амал қилади, ўзига хос яшаш даврини бошдан кечиради. шу маънода ҳар қандай тизимнинг вужудга келиши ва муқаррар равишда ўз ўрнини бошқасига бўшатиб бериши орасида тарихий амалий қилиш даври мавжуд. маълум бир формация, цивилизация ёки этнослар тараққиётининг муайян даврига хос умумий қадрият тизимлари хусусида ҳам ана шундай мулоҳаза юритиш мумкин. уларнинг ҳар бирига хос тарихий амал қилиш даврлари бўлади. тараққиёт жараёнида ижтимоий қадрият тизимлари шаклланади, такомиллашади, инкор қилинади ва бошқасига ўз ўрнини бўшатиб беради. бу жараёнда инкор ва ворислик диалектикаси алоҳида ўрин тутади. шу маънода ўтмиш – тарихий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий жараёнларнинг кетма –кетлиги бўлгани сингари, қадрият тизимларининг ўрни алмашинуви инкор этилиши ва янгиланишидан иборат жараён ҳамдир. инкор ва ворислик диалектикаси фақат бир қадриялар тизими бошқасига айланаётганидагина рўй беради дейиш ножоиз. бундай хол муайян қадриятлар тизимининг амалиётида ҳам кўзга ташланади, унда ҳам ички янгиланиш жараёни миқдорий ва сифатий …
5
унлай йўқотиб қўймайди (тизим бутунлай йўқолиши мумкин бўлган холлар бундан мустасно), балки унда нималардир ўзгаради, бошқалари эса, ўз барқарорлигини ва доимийлигини сақлаб қолади. шу билан бирга шаклланган қадрият тизими ана шу қайд қилинган холатларни, яъни доимий янгиланиш, ўзгариш билан бирга, муайян барқарорликни айрим қадриятларнинг доимий мазмунига эга бўлишини намоён қилади. 3- масала. жамиятнинг умумий ижтимоий тузилишига қадриятларнинг энг умумий тизими, ушбу ижтимоий тузилишни ташкил этган ва ўзаро боғланган таркибий қисмларга эга хусусий қадрият тузилмалари мос келади. кишилар бирор бир қадриятлар системасига амал қиладилар, ўз фаолиятлари ва ҳаёт тарзларини унга мослаштиришга интиладилар. яъни жамиятдаги қадриятлар тизими кишиларнинг интилишлари, қизиқишлари ва фаолиятларини белгилайдиган маънавий мезон вазифасини ҳам бажаради. одамлар битта жамиятда, бир даврда ва ўхшаш шароитларда яшаётганликларига қарамасдан, у ёки бу нарсанинг қадри турлича англаб олинади, тушунилади ва талқин қилинади. ижтимоий жараёнлар таъсирида кишиларнинг қадриятлар тўғрисидаги тасаввури, қарашлари ўзгаради, бу эса тараққиёт жараёнида одамларнинг турмуш шароитлари, ҳаёт ва маънавий қиёфасидаги ўзгаришлар билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадриятлар тизими ва намоён бўлиши" haqida

1483463911_66997.doc қадриятлар тизими ва намоён бўлиши режа: 1. умумий, хусусий, алоҳида қадрият шакллари. 2. қадриятлар намоён бўлишидаги диалектик алоқадорлик ва боғлиқлик. 3. индивидуал ва ижтимоий қадриятлар. таянч тушунчалар:ижтимоий жараёнлар, фадриятлар тизими, қадрият шакллари, қадрият объектлари, умумижтимоий ва умуминсоний қадриятлар, хусусий қадриятлар. 1-масала. қадриятлар тизими мураккаб ва серқирра аксиологик ходисадир. назарий жиҳатдан олганда қадриятлар тизими билан боғлиқ масалаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, тизимнинг муайян ҳолатидаги манзарасини таҳлил қилишда, асосий диққат-эътибор унинг таркибий қисмлари алоқаси, ўзаро муносабатри, мутаносиблиги ёки номутаносиблигига қаратилса, тизимдаги ўзгаришларни қараб чиқиш эса замон билан боғлиқ жараёнлар, кетма-кетлик ва давом...

DOC format, 59,5 KB. "қадриятлар тизими ва намоён бўлиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.