фан эволюциясининг босқичлари

DOC 129,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481435105_66451.doc фан эволюциясининг босқичлари режа: 1.илмий билимлар ва уларнинг ўзига хослиги. 2. фан, илмий билимларнинг вужудга келиши ва ривожланишининг асосий босқичлари. 3. қадимги шарқ ва антик юнонистонда илмий билимларнинг вужудга келиши ва ривожи. 4. янги давр овропа фани ва фаннинг алоҳида ижтимоий муассаса сифатида эътироф этилиши. 5. ҳозирги замон фанининг асосий хусусиятлари . 6. ҳозирги даврда фан тараққиёти ва олим масъулияти. 1-масала. фалсафа ўрганадиган муаммолардан бири инсон томонидан оламни билиш масаласидир. оламдаги нарса ва ходисаларни, жараёнларни, ўзгаришларини ва ниҳоят инсон ўз-ўзини билиши масалаларини ўрганувчи илм соҳаси фалсафда гносеология ва эпистемология деб юритилади. агар гносеология умуман билиш ҳақидаги илм бўлса, эпистемология асосан илмий билиш тахлили билан шуғулланади. инсон билишини унда борлиқ қандай акс этишига қараб оддий-кундалик ва илмий билишларига ажратиш мумкин.оддий кундалик билиш кундалик оддий кузатиш, ҳаётий тажриба асосида борлиқдаги нарса ва ходисаларни инсоннинг ўз сезги ва тафаккурлари орқали билишидир. масалан ҳаммага аёнки кечадан сўнг кундуз ва яна кеча келишини ва …
2
уитив билиш, ғойибона билиш каби кўринишлари ҳам мавжуд. ҳиссий билиш- инсоннинг ҳис қилиши, сезги аъзолари орқали предмет ва ҳодисаларни, уларнинг ташқи томонларини бевосита идрок қилиш тушунилади. мантиқий билиш ҳиссий билиш берган маълумотларга суянган ҳолда инсоннинг предмет ва ҳодисаларни уларнинг энг муҳим томонлари, моҳиятларини тафаккур орқали умумлаштириб, мавҳумлаштириб ва конкретлаштириб, уларни фикрда билишдир. интуитив билиш кишининг олдинги тажриба, кўникма, малака ва эришган билимларга асосланган ҳолда кутилмаганда , бирданига юзага келадиган билишдир. яъни кишининг фикри маълум муаммо ва масалани ечишга йўналтирилган ва шу асосда ўз фикрини ривожлантираётган бир пайтда, тўсатдан, кутилмаганда юз берадиган билишдир. ғойибона билиш кишининг узоқ масофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиган ҳодиса ва воқеани билиши, ҳис қилиши, бу ҳодиса ва воқеанинг қандай содир бўлиши унга аён бўлади. ғойибона билишнинг механизми ҳозирча фанга маълум эмас. шу сабабли кўпинча ғойибона билишни кишилар илоҳийлаштириб, бундай билиш фақат азиз авлиёларга, алоҳида ғайри-табиий кишиларга хос деб қараб келинмоқда. инсон билишини яна унинг ижтимоий …
3
онинг борлиқни билиши ҳисий билишдан ақлий билишга томон, интуитив билишдан мантиқий билиш томон диалектик йўл билан содир бўлади. ҳиссий билиш ва ақлий билиш, билиш жараёнининг бир-бирига боғлиқ икки босқичи бўлиб, бири иккинчисини тўлдиради, улар бир-биридан ажралмасдир. ақлий билиш орқали инсон борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг ички томонларини, уларнинг ўзгариш ва ривожланиш қонунларини, моҳиятини билиб беради. ақлий билиш нарса ва ҳодисаларнинг инсон миясидаги умумлашган, мавҳумлашган ва канкретлашган фикрий ифодаланишидан иборат. ақлий билишнинг шакллари ҳукм, тушунча, хулосадан иборат. шундай қилиб, инсонинг билиш жараёни ҳиссий билиш шакиллари: ҳис этиш, сезги, идрок ва тасаввурлардан бошланиб, ақлий билиш шакллари: ҳукм, тушунча ва хулоса чиқариш шаклларида тафаккурда қайта ишланиб,билишнинг “қуйи” босқичидан “юқори” босқичи томон кўтарилиб боради. инсонинг борлиқни билишдан мақсади бу ҳақиқатни билишдир.шундай экан ҳақиқат нима? ҳақиқат тўғрисидаги фалсафий таълимот нимадан иборат? ҳақиқат – бу инсон билимларида борлиқнинг тўғри инъикос этиши, предмет ва ҳодисалар асли қандай бўлса, уларни инсон ўз миясига худди шундай инъикос эттирган билимларидир. ҳақиқат …
4
мет ва ҳодисалар ҳақидаги ҳар томонлама тўлиқ, аниқ, мукаммал, келгусида тўлдирилмайдиган, аниқлик киритилмайдиган билимлардир. бундай билимлар инсон тафаккурининг объектга чексиз яқинлашиб бориш асосида қарор топади. нисбий ва мутлоқ ҳақиқатлар ўзаро чамбарчас боғлиқдир. ҳар қандай мутлоқ ҳақиқат нисбий ҳақиқатларнинг чексиз бирлигидан юзага келади.ҳар бир нисбий ҳақиқатда мутлоқ ҳақиқатнинг донаси, зарраси, улуши мавжуд бўлади. шу асосида инсон билиши нисбий ҳақиқатлардан мутлоқ ҳақиқатларга томон боради. инсон билиши ҳеч қачон мутлоқ ҳақиқатга тўлиқ эга бўлмайди, балки унга томон чексиз яқинлашиб боради. ҳақиқат мавҳум эмас, балки у аниқ ва конкрет билимлардир. бундан шундай хулоса келиб чиқадики, яъни ҳамма замонлар, ҳамма вақтлар, шароитлар, маконлар учун тўғри бўладиган, ўзгармайдиган ҳақиқатлар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. масалан, энг содда мисол тариқасида сувнинг нормал атмосфера босимида 00 да муз ҳолига ўтиши, ёки 100 0 –да қайнаб буғ ҳолига ўтиши ҳақиқат. аммо шароит бошқа бўлса бунинг акси бўлади.... юқорида сиз фалсафа курсида ўқиган инсон билишининг хусусиятлари тўғрисида тўхтаб ўтдик. …
5
имли билим бўлиб, у қонунлар билан изоҳланмайди ва формаллаштирилмайди. воқеа ва ҳодисаларни илмийлик мезонлари нуқтаи назаридан асосли тушунтирмайди. кундалик ноилмий билимнинг қатъий тизими ва классификацияси бўлмайди. ҳозирги даврда билимлар илмийлигининг мезонларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 1. умумийлик ва тизимлилик; 2. умумаҳамиятлилик; 3.объективлик; 4. асосланганлик; 5. танқидийлик; 6. тўлдирувчанлик; 7. махсус билиш методларининг мавжудлиги; 8. ворисийлик ва бошқалар илмийликни кундалик билимдан фарқлантирувчи хусусиятлардир. маълум соҳалардаги илмий билимларни бир тизимга келтирилиши фаннинг шаклланишига олиб келган. фан тушунчасининг мазмунини қуйидагича изоҳлашимиз мумкин: “фан англанган билиш методлари асосида тизимли билимларни яратувчи мақсадли билиш фаолиятидир ”. фан мақомига эга бўлган илмий билимлар ишонарли далилларга, гипотезаларга, эксперимент ва қатъий текширувларга, тушунтиришларга асосланиши, рад этиб бўлмайдиган далилларга эга бўлиши билан кундалик, ноилмий билим ва билишдан фарқ қилади. илмийликнинг биринчи мезони унинг тажрибага мос келишидир. аммо фаннинг фалсафий масалаларида илмий билимларнинг ҳақиқатлиги мезони муаммоси ва уни ҳал қилишга доир турлича қарашлар пайдо бўлган. шулардан бири бу ҳақиқатнинг формал логика …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фан эволюциясининг босқичлари" haqida

1481435105_66451.doc фан эволюциясининг босқичлари режа: 1.илмий билимлар ва уларнинг ўзига хослиги. 2. фан, илмий билимларнинг вужудга келиши ва ривожланишининг асосий босқичлари. 3. қадимги шарқ ва антик юнонистонда илмий билимларнинг вужудга келиши ва ривожи. 4. янги давр овропа фани ва фаннинг алоҳида ижтимоий муассаса сифатида эътироф этилиши. 5. ҳозирги замон фанининг асосий хусусиятлари . 6. ҳозирги даврда фан тараққиёти ва олим масъулияти. 1-масала. фалсафа ўрганадиган муаммолардан бири инсон томонидан оламни билиш масаласидир. оламдаги нарса ва ходисаларни, жараёнларни, ўзгаришларини ва ниҳоят инсон ўз-ўзини билиши масалаларини ўрганувчи илм соҳаси фалсафда гносеология ва эпистемология деб юритилади. агар гносеология умуман билиш ҳақидаги илм бўлса, эпистемология асосан илмий били...

DOC format, 129,5 KB. "фан эволюциясининг босқичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.