дунё ва ҳозирги давр фалсафаси

DOC 37,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443772932_61441.doc дунё ва ҳозирги давр фалсафаси режа: фалсафанинг умумий ва алоҳида ривожланиш қонуниятлари фалсафанинг ҳозирги давр ривожидаги глобал ва минтақавий хусусиятлари тарих бойлиги бўлган ҳар бир фалсафа икки: умумбашарий, универсал ва алоҳида, маҳаллий (локал) компонентлардан иборат. бошқача айтганда, фалсафий тизимлар ўз даврининг, маълум тарихий вазият ва маданиятнинг маҳсули ҳисобланади. «фалсафанинг маълум образи, - деб ёзган эди хегел, - у қайси халқ орасида мавжуд бўлса, уларнинг маълум образи билан, уларнинг давлат тузилиши ва бошқарув шакли билан, уларнинг маънавияти, ижтимоий ҳаёти, маҳорати, одати ва яшаш қулайликлари билан, уларнинг уринишлари ва санъат ҳамда фан соҳасидаги ишлари билан, уларнинг дини, ҳарбий қисмати ва ташқи муносабатлари билан, ушбу маълум принцип ўз кучини намоён қилган давлатнинг ҳалокати билан, олий принцип туғиладиган ва ривожлана​диган янги давлатнинг вужудга келиши ҳамда илгари қадам босиши билан ҳамоҳангдир» . фалсафий тизимларни макон ва замон ўлчовида кўриб чиқиб, уларнинг минтақавий ва вақтли, даврий хусусиятларини ажратиш мумкин. файласуфона фикр юритишнинг турли усуллари ва …
2
тун дунё учун глобал оқибатларга эга бўлган ҳодиса ва жараёнлар бугун учун ҳам, келажак учун ҳам унинг зиммасида. булар фан-техника революцияси ва унинг натижалари, «социализм» дунёсининг тузилиши ва парчаланиши, классик ва якка ҳоким (монополистик) капитализмнинг инқирози ва сифат трансформацияси, империя ва колониал тизимларнинг емирилиши, иккита жаҳон уруши, ядро уруши таҳдиди, «совуқ уруш» ва «кескинликни юмшатиш», биполяр дунёнинг тугатилиши, глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши, халқаро террорчиликнинг тарқалиши (экспансияси) ва ҳоказолардир. албатта, бутун инсоният манфаатларига дахлдор бу жараёнлар дунё фалсафасида ўз аксини топмаслиги мумкин эмас. бу сциентизм, капитализм ва социализмни фалсафий танқид қилишда, инсон ҳаёти, барқарорлик ва инсонпарварлик муаммоларига жиддий эътиборнинг қаратилишида намоён бўлди. бу муаммоларнинг тадқиқотлари фалсафа ва ижтимоий-сиёсий фикрлашда янги йўналиш​лар: техника фалсафаси, тазйиқ ўтказмаслик фалсафаси, ҳаёт фалса​фаси, модерн ва постмодерн фалсафаси, фалсафий герменевтика, фалсафий аксиология, фалсафий компарати​вис​тика, глобал этика, фанлар этикаси, конвергенция назарияси кабиларнинг пайдо бўлишига олиб келди. саналган фалсафий муаммолар ва йўналишлар хх аср фалсафаси ривожидаги глобал йўналишлар тарзига …
3
«мексика моҳияти фалсафаси» (самуэль рамос, леопольдо сеа ва бошқалар). лотинамерика фалсафаси ва маданиятини ўзига хослиги тўғрисидаги тезисни асослаб, мексика файласуфи л.сеа қуйидаги хулосани ифодалайди: «буни хоҳлашадими, йўқми, америкамиз одамлари тарих яратиб, ўз моҳияти ифодасининг шундай шаклини бунёд этадиларки, бунақаси бошқа тарих ва одам ифодасидан топилмайди. шунинг учун уларнинг фикрлаши бошқаларникидан фарқ қилади, шунингдек фикр мазмуни ҳам фарқ қилиши керак. ҳар бир инсон ва халқнинг пайдо бўлиши ўзига хос бўлгани каби тарих, фикрлаш ва мазмун ҳам ўзига хосдир» . осиёнинг турли мамлакатларида ҳам фалсафий назариялар ўзига хос хусусиятларга эга. шубҳасиз, яқин ва ўрта шарқ минтақаси, жумладан ҳозирги ўзбекистон ҳудудида яшаган халқларнинг ҳам фалсафий тизимлари тарихан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. арасту ва неоплатонизм анъаналари бу ерда ислом анъаналари ва табиий илмий билимлар ривожининг юксак даражаси билан қўшилиб кетган. бу ерда европадан фарқ қиладиган, ўзига хос таълимотнинг шакли – тасаввуф (сўфийлик) пайдо бўлган. сссрнинг парчаланиши натижасида вужудга келган тарихий шароитнинг ўзига хос …
4
стский подход. спб., 1997. 323-бет.
5
дунё ва ҳозирги давр фалсафаси - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дунё ва ҳозирги давр фалсафаси"

1443772932_61441.doc дунё ва ҳозирги давр фалсафаси режа: фалсафанинг умумий ва алоҳида ривожланиш қонуниятлари фалсафанинг ҳозирги давр ривожидаги глобал ва минтақавий хусусиятлари тарих бойлиги бўлган ҳар бир фалсафа икки: умумбашарий, универсал ва алоҳида, маҳаллий (локал) компонентлардан иборат. бошқача айтганда, фалсафий тизимлар ўз даврининг, маълум тарихий вазият ва маданиятнинг маҳсули ҳисобланади. «фалсафанинг маълум образи, - деб ёзган эди хегел, - у қайси халқ орасида мавжуд бўлса, уларнинг маълум образи билан, уларнинг давлат тузилиши ва бошқарув шакли билан, уларнинг маънавияти, ижтимоий ҳаёти, маҳорати, одати ва яшаш қулайликлари билан, уларнинг уринишлари ва санъат ҳамда фан соҳасидаги ишлари билан, уларнинг дини, ҳарбий қисмати ва ташқи муносабатлари билан, ушбу маълум прин...

Формат DOC, 37,0 КБ. Чтобы скачать "дунё ва ҳозирги давр фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дунё ва ҳозирги давр фалсафаси DOC Бесплатная загрузка Telegram