aнтик давр фалсафаси

DOC 9 pages 81.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
маъруза: aнтик давр фалсафаси режа: 1. aнтик натурфалсафа 2. сократ, платон ва aрастуларнинг юксак интеллектуалл фалсафаси 3. эллинистик давр фалсафа қадимги шарқ ва ғарб фалсафаси вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари. қадимги шарқ ва ғарбда шаклланган фалсафа инсониятнинг илм, фан, маънавий тараққиётининг дебочаси ҳисобланади. уларнинг ривожланиши, ўзига хослиги ва бетакрорлигидан қатъий назар, айрим умумий қонуниятларга эга. биринчидан, фалсафий тафаккур шарқда ҳам, ғарбда ҳам ижтимоий онгнинг дастлабки шакли сифатидаги мифология негизида вужудга келган. мифология инсон ўзини атроф муҳитдан ажратишга ва ҳодисаларни табиий сабабларга мувофиқ тушунтиришга қодир эмаслиги билан тавсифланади. инсон дунёни ва ундаги барча ҳодисаларни худолар ва қаҳрамонлар ҳаракати билан тушунтиради. аммо мифологияда инсоният тарихида илк бор бир қанча фалсафий масалалар ҳам қўйилади: дунё қандай вужудга келган ва у қандай ривожланади; ҳаёт ва ўлим нима ва ҳ.к. иккинчидан, ғарб ва шарқ фалсафаси синфий жамият ва давлат пайдо бўлиши билан ижтимоий онг шакли сифатида вужудга келган. масалан, қадимги ҳиндистонда фалсафанинг вужудга келиши …
2 / 9
клланиши билан боғлиқ. амударё бўйларидаги халқлар, хусусан хоразмда энг йирик давлат тузилмалари бўлган. шуни қайд этиш лозимки, кейинроқ вужудга келган давлатларда фалсафанинг шаклланишига қадимги давлатларнинг илк фалсафий тизимлари таъсир кўрсатган. учинчидан, ғарб ва шарқ фалсафаси умуминсоний қадриятларга қараб мўлжал олади. у инсонни ҳамиша қизиқтирувчи ҳодисаларни ўрганади, қадимги манба “авесто”да кўрсатилгани каби “қандай қилиб яхши фикрлаш, яхши сўзлаш ва яхши иш кўриш мумкин”, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилади. бу ноёб мевалардан баҳраманд бўлиш учун инсон фалсафий донишмандликни ўзлаштириши лозим: у дунёни англаб етиш, инсон ва табиат, инсон ҳаётининг мазмуни ва бошқа шунга ўхшаш муаммоларда мўлжал ола билиши керак. аристотель ҳам шоҳ искандарга насиҳатида “шуни билгилки, ўзинг бузуқ ва фосиҳ эрсанг, раияту фуқарони ислоҳ қилолмайсан. ўзинг адашган, гумроҳ экансан, уларга йўлбошчилик қилолмайсан. ахир ўзи кўр одам қандай қилиб ўзгаларга раҳнамо бўлсин? ўзи қашшоқ ўзгани бой қила оладими? кимки ўзи хору залил бўлса, ўзгани қандай қилиб машҳуру азиз эта олсин. билгилки, ислоҳ …
3 / 9
сликларидан ғам чекма, ўзинг одамларни билмаслигингдан ғам чек”; - лао-цзи: “юксак фазилатли инсон одамлар билан муносабатларда хушмуомала бўлиши, мамлакатни бошқаришда изчил бўлиши лозим; ишда имкониятлардан келиб чиқиши, ҳаракатда вақтни ҳисобга олиши лозим”; - зардўшт: “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”; - гераклит: “мен учун бир киши, агар у ҳаммадан яхши бўлса, ўн минг кишига тенг”; - демокрит: “ахмоқни мақтаган аслида унга ёмонлик қилади; - эпикур: “ўлим қўрқинчли эмас: мен унгача мавжудман, у мендан кейин мавжуд”; - платон: “олийҳимматлилик – вазиятдан моҳирона фойдаланиш: ақл-идрок билан боғланган саҳоватлилик”; - аристотель: “дўстлик бирга яшашнинг зарурий шартидир” деб ҳисоблайди. шунингдек унинг фикрича, маънавият ва маърифат шундай бебаҳо бойликки, дунёда ундан наф кўрмайдиган инсон йўқ ва бўлмайди ҳам. марифат оддий халқ оммасию, тижорат аҳли учун ҳам, олим-у фузало, шоҳу султон учун ҳам бир хилда зарур ва муҳимдир. ҳам ўнг қўлида ва ҳам чап қўлида адолат тарозисини қўтариб олмаган, билими, одоби, муомаласи билан халқининг кўнглига йўл …
4 / 9
алес сувни, анаксимен – ҳавони, анаксимандр – апейрон (мавҳумлик)ни ҳамма нарсанинг биринчи асоси деб ҳисоблайди. дунёнинг материалистик асосларини анаксагор таклиф қилади. унинг фикрича, барча нарсалар муайян «уруғлар»дан иборат. уларни анаксагор гомеометриялар деб номлаган. эмпедокл ўзининг “табиат ҳақида” асарида олов, ҳаво (уни эмпедокл эфир деб номлаган), сув ва ер турли нарсаларнинг биринчи асосларидир, деб қайд этган. шунга ўхшаш фикрларга шарқ фалсафасида ҳам дуч келишимиз мумкин. масалан, зардуштийлик таълимотида олов, ҳиндларнинг қадимги фалсафий китоби “упанишада”да, шунингдек “чорвака” қадимги ҳинд фалсафий мактабига доир манбаларда сув, олов, ер, ҳаво, бутун борлиқнинг субстанционал асосидир, деб қайд этилади. бу фикр эса эмпидокл таълимоти билан ҳамоҳангдир. олтинчидан, шарқ ва ғарб қадимги дунё фалсафасида идеализм ўзининг икки кўринишида: объектив идеализм ва субъектив идеализм сифатида намоён бўлади. шарқ фалсафасида бу “йога”, буддизм, жайнизм, зардўштийлик, конфуцийчилик, даочилик фалсафаси, ғарб фалсафасида – бу пифагор ва пифагорчилар уюшмаси фалсафаси, элей мактаби фалсафаси, шунингдек суқрот, платон фалсафаси ва ш.кларда ўз ифодасини топади. жумладан, …
5 / 9
асосининг моҳияти” сифатида амал қилувчи гўзаллик ғояси ётади. унинг ёнидан яхшилик ғояси ва оқиллик (ҳақиқат) ғояси ўрин олади. шундай қилиб, платон “ғоялар дунёси” “нарсалар дунёси”ни вужудга келтиришини назарда тутувчи объектив идеализм фалсафий тизимини яратган. платон ғоялар ва нарсаларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини қайд этса-да, лекин буюк мутафаккир учун “ғоялар дунёси” бирламчидир. аристотель “метафизика” асарида платоннинг нарсаларнинг вужудга келиш асоси сифатидаги ғоялар ҳақидаги таълимотини рад этади. у моҳият-ғоялар ҳиссий идрок этиладиган нарсадан ташқарида мавжуд эмас, деган тезисни илгари суради. платон фикрларига эътироз билдирар экан, аристотель умумийлик фақат айрим нарсада мавжуд деб ҳисоблайди: “айрим нарса бўлмаса, умумийлик ҳам бўлмас эди”. “метафизика”да аристотель фалсафа борлиқ ва унинг атрибутларини, борлиқнинг олий тамойиллари ёки сабабларини ўрганишини қайд этади. булар “умумий метафизика” муаммоларидир. аммо “хусусий метафизика” ҳам мавжуд бўлиб, у “ҳаракатсиз субстанция ёки биринчи боқий двигатель”ни ўрганади. айни вақтда шуни таъкидлаш лозимки, аксарият шарқ ва ғарб файласуфларининг фалсафий қарашлари фақат материалистик ёки фақат идеалистик хусусият касб этмайди. …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "aнтик давр фалсафаси"

маъруза: aнтик давр фалсафаси режа: 1. aнтик натурфалсафа 2. сократ, платон ва aрастуларнинг юксак интеллектуалл фалсафаси 3. эллинистик давр фалсафа қадимги шарқ ва ғарб фалсафаси вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари. қадимги шарқ ва ғарбда шаклланган фалсафа инсониятнинг илм, фан, маънавий тараққиётининг дебочаси ҳисобланади. уларнинг ривожланиши, ўзига хослиги ва бетакрорлигидан қатъий назар, айрим умумий қонуниятларга эга. биринчидан, фалсафий тафаккур шарқда ҳам, ғарбда ҳам ижтимоий онгнинг дастлабки шакли сифатидаги мифология негизида вужудга келган. мифология инсон ўзини атроф муҳитдан ажратишга ва ҳодисаларни табиий сабабларга мувофиқ тушунтиришга қодир эмаслиги билан тавсифланади. инсон дунёни ва ундаги барча ҳодисаларни худолар ва қаҳрамонлар ҳаракати билан тушун...

This file contains 9 pages in DOC format (81.0 KB). To download "aнтик давр фалсафаси", click the Telegram button on the left.

Tags: aнтик давр фалсафаси DOC 9 pages Free download Telegram