сурия ёзувчилари уюшмаси

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662627162.doc сурия ёзувчилари уюшмаси сурия ёзувчилари уюшмаси режа: 1. сурия ёзувчилар уюшмасининг ташкил топиши. 2. сурия ёзувчилар уюшмасининг мақсад ва вазифалари. 3. сурия ёзувчилар уюшмаси вакиллари асарларининг мавзулари. сурия адабиётида реалистик тамойилларнинг ривожланишига ёзувчиларнинг рус адабиёти билан ошнолиги ижобий таъсир кўрсатди. сурия бошқа араб мамлакатларига нисбатан кўпроқ даражада рус адабиёти билан чуқурроқ танишиш имкониятига эга эди. бу ҳол xix асрнинг 80-йилларида фаластин жамияти томонидан ташкил этилган мактаблар туфайли бўлиб, уларда рус тили мажбурий фан сифатида ўқитилар эди. шу боис сурия ва ливан ҳозиргача рус адабиёти билан бўлган анъанавий боғланишларини сақлаб қолдилар. адабиёт соҳасидаги давлат мукофоти совриндори араб ёзувчиси ҳусейн фавди бундай ёзган эди: "биз "зайнаб" ёки "исо ибн ҳишом" эмас, рус ёзувчилари асарлари таржималари орқали улғайганмиз". сурия ёзувчилари уюшмаси аъзолари қуйидагилар эди: мавохиб ал-қайали (раис), хасиб ал-қайали, васфи ал-бунни, шавқи бағдодий, саид ҳавранийа, адил абу шанаб ва б. сурия ёзувчилари жаҳон адабиёти классикларининг реалистик методларини ўзлаштиришга жуда кўп ҳаракат қилар …
2
миз қон қусмоқда", саид хавранийанинг "одамларнинг ўз шодлиги бор", мавахиб ал-кайалининг "оқ рўмоллар", хасиб ал-қайалининг "қишлардан хабарлар", васфи ал-буннининг "гута марказида", одил абу шанабнинг "дунё, аммо у тордир" каби тўпламлари мавжуд. уюшма аъзолари ижоди орқали сурия ҳикоянавислигига халқ вакилларининг образи кириб келди. ёзувчилар деҳқонлар, аёллар масаласига алоҳида диққат қилар, халқнинг миллий - озодлик кураши билан боғлиқ воқеаларни қаламга олар эдилар. адабиётга янги қаҳрамон - яқиндагина фақат кулги учун ёки иккинчи даражаси сиймо сифатида тасвирланган фаллоҳ-деҳқон образи кириб келди. ёзувчиларнинг адабий услублари турли-туман бўлишига қарамай демократик эътиқод, ватанга муҳаббат туйғулари, ижтимоий адолатсизликни қўпориб ташлашга бўлган интилиш, ўз халқига сидқидилдан хизмат қилиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш истаги уларни бирлаштириб турар эди. ушма аъзолари асарлари бадиий жиҳатдан ҳам мукаммалликка эга бўлди. улар ижодида анъанавий эстетик қонун-қоидалар - кўпгина шарқ адабиётларига хос бўлган насиҳатгўйлик, дидактикага мойилликни енгиб ўтишга қаратилган мураккаб жараён ўз аксини топган. бу ёзувчиларнинг адабий изланишларига а.чехов, л.толстой, г.мопассан, в.гюго каби жаҳон …
3
ғдодий ливанга, х.мина хитойга, васфи ал-бунни совет иттифоқига муҳожирот қилдилар. ушма - қисқа муддат давомида фаолият кўрсатган бўлса-да, сурия адабиёти тарихида из қолдирди. ёзувчилар нафақат ижтимоий адолатсизлик мавжудлигини қаламга олдилар, балки унги қарши курашиш йўлларини ҳам кўрсатиб бердилар. сурия адиблари ижодида деҳқонлар мавзуси салмоқли ўрин эгаллайди. мустақиллик даврида қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳатлар аграр муаммони охиригача ҳал қилиб бера олмади. кам ерли дехқонлар ва ижарачилар аҳволи илгаригидек оғирлигича қолди. шуни таъкидлаш жоизки, 30-40 - йиллар адабиётида фаллоҳлар ҳаёти фақат ушма ёзувчилари асарларида ҳаққоний реалистик ва демократик ёндашув асосида акс эттирилди. бу даврда хасиб ал-кайали ижоди кенг жамоатчилик эътиборини қозонди. унинг новеллалари қаҳрамони оддий одамлар, ёзувчи улар билан ҳар куни кўчада, дўконларда, мачитда учрашади. адиб уларнинг ҳаётини, турмушини, анъаналарини яхши билади, бу эса унга ёрқин, жонли образлар яратиш имконини беради. "қаҳрамон" ҳикоясида қишлоқ турмушнинг мунгли манзараси жонлантирилади. зайтун дарахтлари ёниб кетгунга қадар иддибада ҳаёт чидаса бўладиган даражада давом этарди. тирикчиликнинг ягона …
4
лган, бир бурда нон учун темирни букишга, олов кечишга, баданига санчилган игна азобини чекишга тайёр турган одамларнинг унсиз фарёдидек тугалди." одил абу шанабнинг "бу воқеа дамашқда бўлган эди" ҳикояси қаҳрамони саид ва унинг қизи аминани ҳам боши оққан томонга кетишга мажбур қилади. аммо дамашқда ҳам бечора йўқсил тақдири ҳеч кимни қизиқтирмайди. бечораликдан саид севимли қизчасини хизматкорликка беришга мажбур бўлади. "саид хонадонни тарк этаётганида йиғи овозини эшитди. амина нега йиғлайди? энди унинг қорни тўқ бўлади, дамашқда қолади-ку. тўғри, у бундай бўлишини хоҳламасди. аммо бечора, оч ота нима ҳам қилсин?" очлик, қашшоқлик фаллоҳларни жиноятга ҳам бошлайди. "совуқ, ёмғирли кунда қаҳвахона деразасидан бир фаллоҳни кузатдим. у ўткинчилар ўз "матах"ини ўтказмоқчи бўларди. бировлар унинг "матах"ини кўриш учун тўхташар, бошқалар эса, бошлари чайқаб ўтиб кетишар эди" - х.мина ўзининг "бола сотилади" ҳикоясини шундай бошлайди. йўқчиликдан қишлоқни тарк этган бу бечоранинг "матах"и ўн уч яшар қизи эди. ҳикоячи уни дийдаси қаттиқликда айблаганида, у шундай жавоб беради: …
5
из. бу хароба кулбаларга қуёш бир зумгина нур сочар, кейин эса яна барча нарса қоронғулик қаърига чўмар эди. маҳалла аҳлининг онгина ҳам қоронғулик чўлғаб олган. улар ўлимдан қўрқиб яшашар, ўлим эса кунига улар орасида кимнидир юлиб олиб кетар эди. мавҳумлик қаршисида улар ўлимни ҳам худди бир жонли мавжудотдек тасаввур қилишарди. ҳаётнинг бунчалик азоблари нима учунлигини тушунишмагани сабабли улар ўлимдан нажот фақат қуёшда, деб ўйлашарди. муаллиф қаҳрамонлари ўрнига ўзи бунга эътироз билдираади. бу маҳалла аҳолисининг ҳаёти ҳукуматни қизиқтирмайди, амалдорлар фақат уларни шаҳарнинг бошқа қисмларидан ажратиб қўйишнигина ўйлайди. ниҳоят, маҳалла аҳлини шаҳар ташқарисига кўчириб юборадилар. сурия ёзувчилари халқ қашшоқлиги, азоб - уқубатини дард билан тасвирлайдилар. айни пайтда уларнинг асарларига тушкунлик руҳи бутунлай сезилмайди. улар ўз ўқувчиларига фақат хайрия ишлари билан бундай аҳволни ўзгартириб бўлмаслигини ўқтирмоқчи бўладилар. ёзувчилар деҳқонлар, оддий одамларни тасвирлар эканлар, адиблар уларнинг асосий хислатлари - меҳнатпарварлик, одамохунлик, ҳалолликларини бўрттириб тасвирлайдилар. х. ал-кайалининг "шақилдоқфуруш" асаридаги мустафо куни билан харидор излайди. шақилдоқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сурия ёзувчилари уюшмаси"

1662627162.doc сурия ёзувчилари уюшмаси сурия ёзувчилари уюшмаси режа: 1. сурия ёзувчилар уюшмасининг ташкил топиши. 2. сурия ёзувчилар уюшмасининг мақсад ва вазифалари. 3. сурия ёзувчилар уюшмаси вакиллари асарларининг мавзулари. сурия адабиётида реалистик тамойилларнинг ривожланишига ёзувчиларнинг рус адабиёти билан ошнолиги ижобий таъсир кўрсатди. сурия бошқа араб мамлакатларига нисбатан кўпроқ даражада рус адабиёти билан чуқурроқ танишиш имкониятига эга эди. бу ҳол xix асрнинг 80-йилларида фаластин жамияти томонидан ташкил этилган мактаблар туфайли бўлиб, уларда рус тили мажбурий фан сифатида ўқитилар эди. шу боис сурия ва ливан ҳозиргача рус адабиёти билан бўлган анъанавий боғланишларини сақлаб қолдилар. адабиёт соҳасидаги давлат мукофоти совриндори араб ёзувчиси ҳусейн фавди бундай ё...

DOC format, 82.5 KB. To download "сурия ёзувчилари уюшмаси", click the Telegram button on the left.