ижтимоий билишнинг ўзига хос хусусиятлари

DOC 102,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413387918_59548.doc ижтимоий билишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ижтимоий билиш илмий билишнинг ўзига хос кўриниши. ижтимоий билишнинг таркиби ва ўзига хос жихатлари. 2. ижтимоий (гуманитар) ва табиий (илмий) билимнинг мутаносиблиги ва фарқи. 3. ижтимоий билиш даражалари. эмпирик ва назарий билиш. 4. ижтимоий башорат ижтимоий билим шакли сифатида. ижтимоий билиш бу жамият, ижтимоий – маданий, жараёнлар, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий тизимлар, хоссалар ва қонуниятлар ҳақидаги тасаввурлар, ғоялар ва таълимотларни ишлаб чиқариш жабҳаси ва мажмуасидир. ўз навбатида ижтимоий билиш кундалик ҳаёт тажрибасини одамлар онгида умумлаштириш, мафкуравий тизимларни яратиш, иижтимоий- гуманитар тадқиқотлар ўтказиш жараёнида шаклланади. одатда ижтимоий билиш тушунчаси икки маънода қўлланилади: биринчидан, жамият томонидан бизни ўраб турган оламни билиш, иккинчидан, жамиятни билиш деган маънони англатади. биз иккинчи маънодаги ижтимоий-билиш ҳақида фикр юритамиз. аввало, эътиборни ижтимоий борлиқни билиш билан бошқа объектларни билиш ўртасидаги муҳим тафовутларга қаратиш мақсадга мувофиқдир. 1.ижтимоий билиш илмий билишнинг энг мураккаб шаклларидан бири бўлиб ижтимоий ривожланишнинг энг юқори шаклини …
2
а тааллуқли ва тааллуқли бўлмаганлиги бу жараёнлар моҳиятини чуқурроқ ва тўғри билишга ёрдам беради. иккинчи томондан, субъектив билиш жараёни турлича бўлади: баъзан субъектнинг иродаси, қизиқишлари, мақсадлари объектга ниҳоятда қарама- қарши бўлади. натижада тарихий жараёнлар ва уларни билишга субъективизм элементлари намоён бўлади. шу ўринда қуйидаги машҳур ҳикматни эслайлик: агар пифагор теоремалари инсонларнинг жуда муҳим шахсий манфаатларига зид бўлганида, улар бу теоремаларни рад қилган бўлар эдилар. ижтимоий билишда кескин бирёқламаликдан қочиш ниҳоятда зарурдир. бу айниқса табиий-илмий ёндашувни ижтимоий ҳодисаларни ўрганишга тўла татбиқ этишда намоён бўлади ( т. парсонснинг «ҳаракат» концепцияси, я. моренонинг социометриялари ва бошқалар). психологиядаги бундай йўналиш кўп жиҳатдан физика, кимё, биология, кибернетика фанларининг ютуқлари билан боғлиқдир. ижтимоий билишдаги бирёқламаликлардан яна бири, бу табииётшуносликнинг билиш методларини жамиятшуносликда ҳам қўллаш мумкинлигини рад этишдир. албатта, конкрет методлар бир-биридан ҳақиқатан ҳам фарқ қилади: масалан, тарихий тадқиқот методи ўз ичига: тарихий фактларни қайд қилиш ва локализация қилиш, шахснинг идентификация қилиш методикаси сингари компонентларни олади. лекин …
3
мизга таъсир кўрсатиб, маълум хулосалар чиқаришни тақозо этади. шу боис немис социологи к.мангейм ижтимоий билишда объектив, илмий ҳақиқат бўлмайди деган фикрга келади. унинг юртдоши о.больнов объектив ҳақиқат у ёқда турсин, ҳатто гуманитар фанларда кўпчилик томонидан олинган натижаларга эришиш мумкинлигини ҳам инкор қилади. «ижтимоий билиш» жамият, инсонни жамиятда тутган ўрни ҳақидаги ҳар қандай ғоялар, тушунчалар, қарашлар мажмуасини билдиради. бундай ижтимоий билиш қадим замонлардан бери мавжуд бўлган. шу маънода ижтимоий билиш турли фалсафий ва диний таълимотлар таркибида бўлган дейиш ҳам мумкин. масалан, “веда”, “упанишада”, «авесто» каби асарларда ижтимоий муносабатлар хусусида қарашлар, таълимотлар ифодаланган. ижтимоий билишни объекти, жамият, ижтимоий муносабатлар тизимидир. ўз навбатида унинг бир томони табиат билан узвий боғлиқдир. шунинг учун ҳам табиат ва жамият туташган чегарани ўрганадиган ижтимоий билиш йўналиши ҳам мавжуд бўлиб, у ижтимоий экология деб аталади. бу фан жамият ва табиат ўртасидаги алоқадорлик ва таъсирини, мавжуд ижтимоий муносабатларни табиатга кўрсатган таъсирини характери ва оқибатини тадқиқ қилади. жамият, ижтимоий реалликни …
4
униятлари ҳақида анча аниқ билимларга эга бўламиз. бу билимлар чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш, келажакда содир бўлиши мумкин жараёнларни башорат қилиш учун зарурдир. тадқиқотни объекти ва предметига қараб ижтимоий билишни турли типларини (жабҳаларини) фарқлаш мумкин: булардан биринчиси ижтимоий-табиий билимлар бўлса, иккинчиси ижтимоий-гуманитар билиш ҳисобланади. ижтимоий–табиий билимлар. булар янги типдаги билимлар бўлиб, жамият–табиат тизими доирасида амал қиладиган жараёнлар, хоссалар ва қонуниятлар ҳақидаги тушунчалар, ғоя ва қарашлардан иборатдир. ижтимоий–табиий билимлар табиий жараёнлар ва хоссалар ижтимоий ҳаётни асоси ва омили эканлиги аниқланади, жонсиз ва жонли табиатда мавжуд бўлган қонуниятлар, хоссалар, структура ва функциялар инсон ҳаёти, жамият тараққиётига қандай таъсир қилишлари инъикос этилади. ҳозирги пайтда космик ва экологик омилларни инсоният тараққиётига катта таъсир кўрсатиши боис ижтимоий-табиий билимларни роли ва аҳамияти ортиб бормоқда. ижтимоий–фалсафий билишда жамиятни моҳияти, тараққиёт қонунлари олам, борлиқ, инсон, ҳаёт маъноси, қадриятлар муаммолари билан боғланган ҳолда тавсифланади. ижтимоий–гуманитар билиш. бу йўналиш инсон ва жамият ўртасидаги алоқадорлик ва муносабатларни ўрганиш доирасида шаклланган. бунга масалан, …
5
бўлади. инсон ўрганаётган объектни доимий ва у бўйсунадиган қонуниятларни очиб олгач, уларнинг хусусиятларини тушунтиришга, билимларни мантиқ нуқтаи назарда асослашга киришади, билимларни бир бутун, яхлит тизимга айлантиради. бунда предмет ҳақида ҳосил қилинган чуқур билим, уни тизими назарияга айланади. эмпирик билиш даражасида инсон, тадқиқотчи билиш объекти билан бевосита алоқада бўлади, шу боис, бирламчи фактларни, фактлар тафсилоти бўлган маълумотлар йиғади. масалан, тарихий билишда ҳужжатлар ва архивларни таҳлил қилиш, уларни қайд қилиш жараёнида эмпирик (конкрет - ҳиссий) тафсилот, бирламчи ахборот пайдо бўлади. назарий билимларнинг юқори кўрсаткичлари, мавҳумлаштиришнинг юқори босқичларга кўтариши эмпирик билимларнинг муҳим ва зарурлигини алоҳида таъкидлайди. шу ҳолат жамиятни ўрганишга ҳам тааллуқлидир. кузатиш ижтимоий билишнинг эмпирик босқичидаги биринчи ва зарурий жараён ҳисобланади. бу аслида ҳар қандай илмий билишнинг муҳим шартидир. ҳар бир илмий кузатиш ноилмий кузатишдан қуйилган, муаммо ва вазифаларни ҳал этиш билан фарқланади. ижтимоий фалсафа кузатишнинг ўзига хос томонларидан бири четдан кузатиш усулидир. бу усул табиий фанларда ҳам қўлланилади. шуни алоҳида таъкидлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий билишнинг ўзига хос хусусиятлари" haqida

1413387918_59548.doc ижтимоий билишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ижтимоий билиш илмий билишнинг ўзига хос кўриниши. ижтимоий билишнинг таркиби ва ўзига хос жихатлари. 2. ижтимоий (гуманитар) ва табиий (илмий) билимнинг мутаносиблиги ва фарқи. 3. ижтимоий билиш даражалари. эмпирик ва назарий билиш. 4. ижтимоий башорат ижтимоий билим шакли сифатида. ижтимоий билиш бу жамият, ижтимоий – маданий, жараёнлар, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий тизимлар, хоссалар ва қонуниятлар ҳақидаги тасаввурлар, ғоялар ва таълимотларни ишлаб чиқариш жабҳаси ва мажмуасидир. ўз навбатида ижтимоий билиш кундалик ҳаёт тажрибасини одамлар онгида умумлаштириш, мафкуравий тизимларни яратиш, иижтимоий- гуманитар тадқиқотлар ўтказиш жараёнида шаклланади. одатда ижтимоий билиш тушунчаси икки маънода қўллани...

DOC format, 102,0 KB. "ижтимоий билишнинг ўзига хос хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.