ҳиссий билиш

DOC 96.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403341102_44711.doc ҳиссий билиш режа: 1. ҳиссиёт. 2. сезги ва тасаввурлар. 3. сезги аъзоларининг билишдаги гносеологик имкониятлари. 4. сезги ва идрок. агар ташқи дунёни акс эттиришнинг фақат физиологик механизмлари назарда тутилса, унда инсонга хос сезги аъзоларини бу борада энг ривожланган аъзолар яеб аташ қийин. масалан, чумолилар, магнит майдонини бевосита сезишади ва унга қараб ҳаракатланишади еки шакилдоқ илон кенг диапазондаги инфрақизил нурларни ҳис қилади ва ҳ.к. кўплаб ҳайвонлар инсон ҳаваси келадиган ҳиссий қобилиятларга эга. инсонда ҳам биологик эволюциянинг давом этаётганлиги унга озгина бўлсада таскин бериши мумкин, аммо асрлар давомида инсонни ҳиссий акс эттириш қобилиятида деярли сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. шу билан бирга, инсон организмида ҳиссий-сенситив акс эттириш имкониятлари кенглигини тасдиқловчи далиллар кўп. сўнгги ўн йил ичида ўрганилаётган тери-оптик сезгирлик ва биомагнит майдонлари инсондаги янада тараққий этиши мумкин булган қобилиятлар борлигидан дарак беради. инсон билиш қобилиятили ўстиришнинг бу йўли қанчалик муҳим бўлмасин, у барибир чекланган. шу маънода инсоннинг бу борада бир қатор мавжудотлар …
2
ҳақидаги хулосани келтириб чиқаради. ушбу фикр цивилизация натижаси сифатида инсонга нисбатан анъаналарга асосланган тақдирдагина тўғридир. бироқ бу ерда ҳам реалист бўлиш керак. масалан, кўп китоб ўкиш, аклий меҳнат ёки бирон соат заводида унинг кичик механизмларига тикилиб ишлаш, инсоннинг кўриш қобилиятини кучайтирмайди, аксинча, заифлаштиради. ушбу меҳнат турлари билан банд бўлган одамлар орасида майда ёзувларни ўқий олмайдиганларнинг миқдори тез ўсаётганлиги кузатилмоқда. шахс индивидларга нисбатан ҳиссий таассуротларни профессионал тажрибаси қанча кўп бўлса, шубхасиз, шунча кўп олади. умуман, амалиёт воқеликни ҳиссий акс эттириш қобилиятининг ўсишига позитив (ижобий) ёки негатив (салбий) таъсир этишга қодир бўлган омиллардан бири ҳисобланади. бундаги вазифа ижобий тенденциянинг устуворлигини таъминлашдан иборат. ҳиссиёт соҳасида ҳайвонлар ёки ҳашаротларга нисбатан устун бўлишга интилиш зарурми-йўқми, бу тўғрида ўйлаб кўриш мумкин. хўш, бу охир оқибатда инсонга нима беради? адабиётларда бу хусусда шундай фикр билдирилади. нарсаларнииг энг майда қисмларини кўра оладиган, молекула ва ҳатто атомларни ҳам идрок эта оладиган инсон кўзи борлигини тасаввур қилиб кўрайлик. бундай ҳолда …
3
тўлақонли ҳиссий-эмоционал ҳаёти учун шунчалик имкониятлари кенг бўлади. ахборот ва эмоционал муносабатларда ҳиссий чекланганлик ёки ҳаттоки, юзакилик инсонда инсонийликни йўқотишга олиб борадиган маънавиятсизлик билан чегарадошдир. сезги аъзолари кўпроқ ривожланади, аниқроги ўзининг инсонийлашуви маъносида кўпроқ ривожланиши зарур. улардан олинадиган ахборот у ёки бу кечинмалар билан узвий боғланган. бунда сезги, идрок, тасаввурларнинг инсон амалий фаолияти аҳамиятли ёки аҳамиятсизлигини баҳолаш содир бўлади, инсон билимини муайян тарзда ҳис қилинаётган нарсалар безайди, бу дунёда яшашга рухлантиради. сезги ва тасаввурлар муҳитнинг сезги аъзоларига бир ёқлама таъсири туфайли тугилмайди, балки амалиёт жараёнида, табиатнииг, жамиятнинг инсонлашуви жараёнида ҳамда бу инсонлашган тузилмаларнинг инсон шахсииинг ўзига таъсири туфайли юззга келади. шундай қилиб, инсон сезги аъзоларининг табиати биосоциалдир. унга умумбиологик ёндашув ҳам муҳим аҳамият касб этади. бу нуқтаи назардан уларга ижтимоий тараққиёт контекстидаги гносеологик дунёқараш, тарихий ёндашув зарур. ўз даврида л. фейербах қуйидагича таъкидлаган эди: «бизда агар инсон кўпроқ сезги ва аъзоларга эга бўлганида табиат ва нарсаларни янада кўпроқ хосса ва …
4
дай йўл билан ривож топган биологик қобилият нишоналари инсоннинг элементар фаолиятинм таъминлаш учун етарли бўлади. инсонни тушунишнинг бу даражасини агностиклар ҳам қашт қилишади. лекин, инсонда ҳиссийлик диапазонини анча кенгайтириш учун имкониятлар бор. биринчидан, ультрабинафша нурларни, космик радиацияни, рентген нурларини, магнит майдони каби кўп нарсаларни моҳияти ва аҳамиятини пайқашга ва уни қўллаш қобилияти фақат инсонга насиб этган. билишнинг табиий ва сунъий қуролларини яратадиган амалиёт, инсонга зарур бўлганида борлиқнинг шундай чуқурликларига кириб боришга имкон берадики, жонли оламнинг ҳеч бир мавжудотига бу инъом насиб этмаган. иккинчидан, инсон томонидан объектив воқеликни билишнинг чексиз имкониятларига эга бўлган тафаккур, фикр торитиш фаолияти бор. тафаккур сезги аъзоларини бошқа вазиятларда инъикос объекти бўла олмайдиган жиҳатларини инъикос эттиришга йўналтиради. шундай қилиб, инсон сезги аъзоларининг физиологик чекланганлиги ташқи дунёни билишда жиддий тўсиқ бўла олмайди, балки айни пайтда бу чекланганлик инсон фаолиятида, ҳаттоки, ижобий фактор ҳам бўлиши мумкин. маълумки, ҳиссий инъикоснинг учта шакли мавжуд: сезги, идрок, тасаввур. сезги предметнинг алоҳида хусусиятига …
5
и ўзи билан ўзаро боғликлигини англаниши, масалан, боланинг дунёни ўрганишда қўлларининг муайян нарса сирти бўйлаб ҳаракатланиши натижасида шу нарса тузилишининг қандайлигини ҳис қилиши туфайли шаклланади. бунда кўзнинг бевосита фаолияти бўлиб туюлган, бироқ энди субъектдан маълум масофада жойлашган нарса билан боғлиқ ҳолда идрок этилаётган рангни сезиш ҳолати содир бўлади. объект структураси тўгрисида ахборот берувчи бошқа сезгилар ҳам ушбу ҳолда кўриш билан биргаликда фаолият юритади. ўз характерига кўра идрок объектга нисбатан изоморф ҳолатини ифодалайди. шундай қилиб, сезгилар ва идрок ташқи дунёни ҳиссий акс эттириш шаклларидир, уларнинг билиш имкониятлари турлича. уларнинг қайд этилган барча томонлари ва хусусиятлари ҳиссий инъикоснинг учинчи шакли - тасаввурга ҳам тегишлидир, зеро тасаввур уларга асосланади. тасаввурлага асосий ўзига хослик унда инъикос эттирилаётган нарса ёки ҳодиса билан бевосита боғлиқликиинг йўклигидир. тасаввур моҳиятан идрок орқали, нарсанинг яхлит образи тарзида, мавжуд вазиятдан узилган, бироз умумлашган, идрокка нисбатан ўзига хос, кўпроқ умумий белги ва жиҳатлар ифодаланадиган инъикос шаклидир. у орқали илгари идрок этилган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳиссий билиш"

1403341102_44711.doc ҳиссий билиш режа: 1. ҳиссиёт. 2. сезги ва тасаввурлар. 3. сезги аъзоларининг билишдаги гносеологик имкониятлари. 4. сезги ва идрок. агар ташқи дунёни акс эттиришнинг фақат физиологик механизмлари назарда тутилса, унда инсонга хос сезги аъзоларини бу борада энг ривожланган аъзолар яеб аташ қийин. масалан, чумолилар, магнит майдонини бевосита сезишади ва унга қараб ҳаракатланишади еки шакилдоқ илон кенг диапазондаги инфрақизил нурларни ҳис қилади ва ҳ.к. кўплаб ҳайвонлар инсон ҳаваси келадиган ҳиссий қобилиятларга эга. инсонда ҳам биологик эволюциянинг давом этаётганлиги унга озгина бўлсада таскин бериши мумкин, аммо асрлар давомида инсонни ҳиссий акс эттириш қобилиятида деярли сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. шу билан бирга, инсон организмида ҳиссий-сенситив акс эттириш ...

DOC format, 96.0 KB. To download "ҳиссий билиш", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳиссий билиш DOC Free download Telegram