санъат асарини нафосатли идрок этиш ва нафосатли тарбия

DOC 152,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403336907_44595.doc санъат асарини нафосатли идрок этиш ва нафосатли тарбия режа: бадиий ҳамда нафосатли идрок этиш тушунчаси; санъат асарини хиссий ва ақлий идрок қилиш масаласи. нафосатли тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. санъат-замонавий комил инсоннинг нафосатли жиҳатдан тарбиялашнинг муҳим воситаси сифатида. нафосатли тарбиянинг замонавий омиллари ва воситалари. 1. идрок мазмун кенгқамровли тушунча бўлиб, мавжуд барча соҳаларга даҳлдор саналади. идрок ўз навбатида нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини тафаккур орқали талқин этишда ҳамда турли хил муносабатларни ўрганишда инсонга кўмак беради. шунингдек, идрок жараёнининг тўғри шаклланиши ақлий тараққиётнинг асосий омили ҳамдир. бир сўз билан айтганда, идрок-предмет ва ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттириб, у воқеликни инсон сезги аъзоларининг таъсири орқали белгиловчилик ва бошқарувчилик имкониятларини намоён қилади. мазкур мулоҳаза идрок борасидаги умумий фикрни ифодаласада, идрок ҳусусий кўринишда ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда намоён бўлади. бироқ, идрок образларни ташқи оламдан оддий нусҳа сифатида кўчирмайди, балки изланувчанлик, фаол ҳаракатлар натижасида юзага келади. зеро, ахлоқий идрок ҳам, ижтимоий идрок ҳам, …
2
уд воқеалар тафсилотига қўлламайди. зеро, «ҳтган кунлар» романидаги воқеалар тафсилоти «шайтанат»даги воқеалар тафсилотига мутлақо мос келмайди. бадиий ижодни идрок этиш шу жиҳати билан моддий нарсаларни идрок этишдан фарқланади. ҳолбуки, моддий предмет аксарият холларда ўзгармас ва айни пайтда кишида доимо бир хил таассурот қолдиради. бадиий асарни бадиий тарзда идрок этиш натижасида инсон воқеликка теран кўз билан назар ташлашга, мавжуд муаммоларни нозик туйғулар ёрдамида ҳал этишга ҳаракат қилади. шунингдек, бадиий идрок фавқулодда ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, у ҳеч қачон бир жойда тўхтаб қолмайди. бундай холатни бадиий асарни қайта ўқиш жараёнида кузатиш мумкин. масалан, тоҳир маликнинг «шайтанат» қиссасини оладиган бўлсак, ундаги асадбек образи кишилар тасаввурида ҳам ижобий ҳам салбий қаҳрамон сифатида гавдаланади. шунга кўра, айрим тоифа ўқувчилар асадбекнинг қилмишларини қораласалар, бошқа бир китобхонлар унинг «марҳаматини» яхшиликка йўядилар. энг ажабланарлиси шундаки, у қаҳрамонларни салбий ёки ижобийликка ажратишга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди, аксинча, китобхон уларни бадиий идрок қобилиятларига кўра фарқлайди. чунончи, бадиий идрок ижод жараёнининг …
3
илиш лаёқатига ҳамда уларни онгли тарзда мушоҳада этиш маданиятига эга бўлмоғи лозим. шунингдек, бадиий идрокнинг мазмунига дахлдор бўлган бадиий қадриятлар яратиш жараёнига замонавий-тарихий босқичлардан келиб чиққан ҳолда нафосатли назариялар асосида муносабат билдирмоқ мақсадга мувофиқ саналади. негаки, бадиий асар миллат равнақи учун қандай ҳисса қўшади, у миллат бадиий тафаккурини ўстиришда қандай аҳамият касб этишини тўғри англамоқ учун ҳам нафосатли назарияларга мурожаат этиш ўринли бўлади. ваҳолангки, ана шу жиҳатларга кўра бадиий идрок инсоннинг ҳаётга нисбатан бўлган қизиқишини доимо кучайтириб боради ва ўзи ҳам шу асосда ривожланади. мазкур холатлар бадиий идрокнинг нафосатли идрокдан айри холда мавжуд бўлмаслигининг белгисидир. хўш, унда нафосатли идрок қандай ҳусусиятларга эга? нафосатли идрок ҳам бадиий идрок сингари назарий ва амалий аҳамият касб этадиган тушунчадир. негаки, нафосатли идрокни тадқиқ этмай туриб, бадиий ижод назариясини тўлақонли тарзда англаб етиш ҳамда санъатнинг ижтимоий табиатини очиб бериш мумкин эмас. зотан, «нафосатлиа»ни «санъат», «бадииёт»,»нафосат» тушунчаларини мазмунан бойитиб боради. инчунун, нафосатли идрок масаласи тўғридан-тўғри инсон …
4
сусан, томошабинбадиий асар билан яқиндан алоқа қилиб бории натижасида бадиий жараёнга тўғридан-тўғри таъсир кўрсата олиши мумкин. шундай экан ижодкор ҳохлайдими-йўқми томошабиннинг диди билан ҳисоблашишга мажбур. ана шундай талабларни хис қилган ижодкор агар у драматург бўлса саҳна безакларидан бошлаб токи актёрларнинг қилаётган барча ҳатти-ҳаракатларигача синчиклаб назар ташлайди, уларни эътибор билан кузатади. санъат асарларида рангни идрок этиш мураккаб жараён ҳисобланади. бу эса инсондан санъат асарига нисбатан онгли муносабатда бўлишни, ҳаттоки, рангнинг миллийлик ҳусусиятларига ҳам эътибор беришни талаб этади. зотан, рангни идрок қила билиш томошабин тасаввурининг асоси сифатида намоён бўлади. бу эса ўз навбатида санъат асарини тўлалигича идрок этишнинг муҳим таркиби саналади. бу борадаги фикрларимизни бироз кенгроқ тарзда баён қилиш мақсадида ҳайкалтарошлик санъатига мурожаат этишни лозим деб топдик. маълумки, рассом бирор-бир мавзудаги асарни истаган хажмда чизиб бериши мумкин. масалан, табиат манзарасининг тасвири ҳох катта ҳох кичик ишланишидан қатьий назар томошабин уни табиат гўзаллиги (ёки ҳунуклиги) тарзида идрок қилади. негаки, томошабин уни узоқдан томоша …
5
унни бера олмайди. театр асарини томоша қилиш жараёнида ҳам ана шундай ҳолат кўзга ташланади. томошабин бир пайтнинг ўзида ҳам саҳна безакларига, ҳам актёрларнинг кийимларига, уларнинг ҳатти-ҳаракатларига синчковлик билан назар ташлайди. ва бу холатларнинг барчасини нафосатли тасаввури орқали мутаносиб холга олиб келишга ҳаракат қилади. анашуларни ҳисобга олган холда ижодкор асарни томошабинга кўрсатадиган таъсирида нафосатли масофанинг аҳамиятини ҳисобга олишга интилади. нафосатли идрокнинг шаклланиш жараёни тадрижийлик асосида ривожланиб, маълум бир кузатувлардан сўнг намоён бўла боради. ҳолбуки, у ҳеч-бир даврда ўз-ўзидан тайёр ҳолда шаклланиб қолган эмас. инсон санъат асарини нафосатли идрок этиши билан бир пайтда ўзининг маънавий эҳтиёжини ҳам қондириб боради. ана шу эҳтиёж пировардида унинг турмуш ташвишларини бироз бўлсада енгиллаштиришга, ҳаётнинг мураккаб сўқмоқларидан матонат билан ўтиб боришга кўмак беради ва янгиликлар яратишга ундайди. зеро, нафосатли идроки тарбияланган инсон навоийнинг «ҳамса»сидан бунёдкорлик туйғуларини, қодирийнинг «ҳтган кунлар»идан вафодорликни, чўлпон шеъриятидан ватанга бўлган муҳаббатни, абдулла қаҳҳор ҳикояларидан тубанлик, пасткашлик, тилёғламачиликка қарши нафрат туйғуларини, чустий шеъриятидан бахорий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "санъат асарини нафосатли идрок этиш ва нафосатли тарбия"

1403336907_44595.doc санъат асарини нафосатли идрок этиш ва нафосатли тарбия режа: бадиий ҳамда нафосатли идрок этиш тушунчаси; санъат асарини хиссий ва ақлий идрок қилиш масаласи. нафосатли тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. санъат-замонавий комил инсоннинг нафосатли жиҳатдан тарбиялашнинг муҳим воситаси сифатида. нафосатли тарбиянинг замонавий омиллари ва воситалари. 1. идрок мазмун кенгқамровли тушунча бўлиб, мавжуд барча соҳаларга даҳлдор саналади. идрок ўз навбатида нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини тафаккур орқали талқин этишда ҳамда турли хил муносабатларни ўрганишда инсонга кўмак беради. шунингдек, идрок жараёнининг тўғри шаклланиши ақлий тараққиётнинг асосий омили ҳамдир. бир сўз билан айтганда, идрок-предмет ва ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттириб, у воқеликни ин...

Формат DOC, 152,5 КБ. Чтобы скачать "санъат асарини нафосатли идрок этиш ва нафосатли тарбия", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: санъат асарини нафосатли идрок … DOC Бесплатная загрузка Telegram