тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси

PPTX 12 sahifa 662,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
5 – мавзу: мустақиллик йилларидаги тасвирий санъатни ўқитилиши. 12 - мавзу: касб-ҳунар коллежини тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси. тошкент- 2021 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси фанидан инновацион технологиялар тадбиғи «тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси режа: 1. касб-ҳунар коллежида қаламтасвир, рангтасвир машғулотларининг методикаси тўғрисида умумий маълумотлар бериш. 2. касб-ҳунар коллежида композиция машғулотларининг методикасига хос усуллари ҳақида тушунчалар бериш. чизматасвир1 – барча тасвирий санъат турларининг асоси ҳисобланади. уйғониш даврининг буюк рассоми олими леонардо да винчи «рангтасвир қонунлари» номли асарида, шундай деган: «ёшлар, илм-фан, тасвирий санъатда синамоқчи бўлсалар, аввало, расм чизишни мукаммал билмоқлари лозимдир». чизматасвир дарслари назарий ва амалий машғулотлар орқали олиб борилади. амалий машғулотлар қаторида назарий билимлар ҳам бўлажак мутахассисларга уларнинг кейинги педагогик, ижодий ва илмий фаолиятларида муҳимдир. расм чизишни ўрганиш ўқувчиларга атрофдаги жисмларнинг ҳажмини ҳаққоний тасвирлаш билан бирга, уларнинг эстетик дидларини ўстиришда катта …
2 / 12
орқали ривожланади ва такомиллашиб боради. ушбу билимлар педагогик ва ижодий иш жараёнида ҳам муҳимдир. касб-ҳунар коллежида рангтасвир машғулоти тасвирий санъатда ранг инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи ҳодисадир. маълумки, рангларнинг деярли ҳаммаси спектрнинг асосий уч рангини қўшиш орқали олинади. улар қизил, сариқ, зангори ранглардир. булар асосий ранглар деб аталади. асосий рангларни қўшиш орқали қўшимча ранглар олинади. масалан, қизил ва зангорини қўшиш орқали бинафша, қизил ва сариқни қўшиш орқали заргалдоқ, сариқ ва зангорини қўшиш орқали эса яшил рангларни ҳосил қилиш мумкин. ранглар табиатдан икки хил хусусиятли: илиқ ва совуқ бўлади. илиқ ранглар қаторига қизил, сариқ заргалдоқ ва уларга яқин ранглар, совуқ ранглар қаторига яшил, зангори, бинафша ва уларга яқин бўлган ранглар киради. шунингдек, ахроматик ва хроматик ранглар ҳам бўлади. ранг доирасида қарама-қарши жойлашган ранглар «контраст» ранглар деб аталади. контраст ранглар бир-биридан кескин фарқ қилиб, бири иккинчисини янада ёрқин қилиб кўрсатади. ранг билан ишлашда ранг гармониясини, яъни ранглар уйкунлигини билиш катта аҳамиятга …
3 / 12
билан боғлиқ ҳолдаги қурилиши. «композиция» сўзи тасвирий санъат термини сифатида мунтазам равишда уйғониш давридан бошлаб қўллана бошланди. бошқа пайтда композиция термини тасвирлаш саводхонлигининг асосий элементлардан бирини билдиради, у орқали санъат асарлари қурилади ва баҳоланади. қандайдир бир ҳаракатсиз, ўзгармайдиган образни кўрсатиш учун туташтирилган, ёпиқ, мувозанат (ҳаракатсизлик) композиция тўғри келади. чизиқни асосий йўналиши марказга тортилади. айлана, квадрат, тўғрибурчак шакли симметриясини ҳисобга олган ҳолдаги қурилиши керакли ечимини беради. панорамли манзарани тасвирлаш учун, кенг далани кўрсатиш керак бўлса, унда ён атрофини қандай-дир дарахтлар ёки бинолар билан ёпиш керак эмас, яхшиси чегарадан ташқарига йўналтирилганлигини кўрсатиш терак. бу эса очиқ композициядир. чизиқни асосий йўналишлари марказдан юритилган. композициянинг қонун-қоидалари, усуллари ва воситалари бадиий асарнинг қурилишида асосий қонуниятлари ҳисобланади. композиция қонун-қоидалари: ҳаракатларни тасвирлаш (динамика), тинч ҳолат (статика), олтин кесим (учдан бири). композиция усулларига: композициянинг қисмлар мувозанати, ритми, симметрия ва асимметрияси, сюжетли композиция марказини ифодаланиши киради. композиция воситаларига: формат (ҳажм), фазовий кенглик, композиция маркази, мувозанат, ритм, қарама-қаршилик, ёруғ-соя, ранг, …
4 / 12
эгри чизиқлардан ташкил топган буюмлар (шар, конус, стилиндир ва бошқалар) анча ҳажмдор ҳисобланади. машқларни тўғри бажариш контур1 чизиқлар воситасида амалга оширилади. контур чизиғининг буюм шаклини намоён этишда аҳамияти бениҳоят катта. буюмнинг тузилиши, ҳаракати, нисбатлари, унинг қандай материалдан тузилганлигини ва бошқаларни тасвирий ифодалашда рассом контур чизиқлардан фойдаланади. буюмни ҳажмдор тарзда тасвирлаш, унинг қандай шаклга эга эканлигига ва уни тўғри туслаш орқали бажарилади. қиррали буюмларда, масалан, куб ҳажмини тўғри тасвирлашда кўпинча талабалар хатоликка йўл қўядилар. 1 контур – (французча kontour) буюм шаклини акс этувчи чизи³ деб юритилади. рангтасвир методикаси. натюрмортлар кўпинча хоналарга қўйиб ишланади. натюрмортни ишлашдан аввал унинг ранг хусусиятларини таҳлил қилиб, тушуниб олиш муҳимдир. чунки хона ичига қўйилган натюрмортга деразадан тушаётган нур-нарсаларнинг ёруғ қисмида совуқ рангларни беради. буюмлардан тушаётган соялар эса аксинча, илиқ, иссиқ бўлиб кўринади. очиқ ҳаводаги, чизилаётган нарсалар бунинг аксидир, уларнинг сояси совуқ, ёрур қисми эса илиқ бўлиб кўриниши мумкин. ана шундай ҳолатларни диққат билан кузатиб, сўнг эътибор билан …
5 / 12
рия турли даврдаги рассомлар суратнинг симметрик қурилишидан фойдаланишган. уйғониш даврининг рангтасвирчилари композицияларни тез-тез симметрик қонуниятлари асосида қуришарди. бундай қурилиш негизида тинчлик, улуғворлик, серҳашамлик ва воқеани муҳимлик таассуротлари намоён бўлади. бундай композициялар сокинлик ва фикрни, улуғворликни, алохида байрамона тантанаворликни ва муҳим воқеаликни тасвирлашда ёрдам беради. симметрик композцияларда одамлар, жисмлар шундай жойлашганки улар картинанинг марказий ўқига нисбатан ойнавий кўриниш эгаллаган. мусаввирлар масалан, рафаэлнинг «секстин мадоннаси», «заҳриддин муҳаммад бобур» портрети асари, о.татевосянинг «сайл», м.тошмуродовнинг «алла хасан хусан», м.саидовнинг «сўнги чаноқ» ва бошқаларда симметрик бажарилганлигини кўришингиз мумкин. эътиборингиз учун рахмат! image2.png image3.png image4.png image5.svg image6.png image7.svg image8.png image9.svg image10.png image11.svg image20.png image21.png image12.png image13.png image14.png image15.png image16.png image17.png image18.png image19.png image1.png /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси" haqida

5 – мавзу: мустақиллик йилларидаги тасвирий санъатни ўқитилиши. 12 - мавзу: касб-ҳунар коллежини тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси. тошкент- 2021 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси фанидан инновацион технологиялар тадбиғи «тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси режа: 1. касб-ҳунар коллежида қаламтасвир, рангтасвир машғулотларининг методикаси тўғрисида умумий маълумотлар бериш. 2. касб-ҳунар коллежида композиция машғулотларининг методикасига хос усуллари ҳақида тушунчалар бериш. чизматасвир1 – барча тасвирий санъат турларининг асоси ҳисобланади. уйғониш даврининг буюк рассоми олими леонардо да винчи «рангтасвир қонунлари» номли асарида, ш...

Bu fayl PPTX formatida 12 sahifadan iborat (662,6 KB). "тасвирий санъат ўқитиш назарияси ва методикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тасвирий санъат ўқитиш назарияс… PPTX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram