matn tiplari. umumiy va o'ziga xos belgilari

DOCX 8 стр. 99,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
матн типлари. уларнинг умумий ва ўзига хос белгилари. мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: минимал матн (микроматн). максимал матн (макроматн). телеграмма. маълумотнома. ариза. ишонч хати. тушунтириш хати. эълон. кичик хабарлар. ҳикоя. қисса. шеър. достон. поэма. повесть. роман. драматик асарлар. трилогиялар. тема. рема. гипертемали боғланиш. изчил тема- рематик боғланиш. 1.ҳажм белгисига кўра матн типлари. матн гапдан кўра йирик ҳажмли алоқа воситаси, нутқий фаолият маҳсули, муайян қонуниятлар асосида шаклланган ёзма нутқ кўринишидир. матнни ҳажм белгисига кўра иккига ажратамиз: минимал матн (микроматн) ва максимал матн (макроматн). шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, айрим адабиётларда матн ҳажм жиҳатидан учга ажратилган: кичик, ўрта ва катта ҳажмли матнлар. «телеграмма, маълумотнома, ариза, ишонч хати, тушунтириш хати ҳамда вақтли матбуотда чиқадиган эълон ва кичик хабарлар кичик ҳажмдаги матнлар саналади. ўрта ҳажмдаги матнларга ҳикоя, қисса, шеър, достон, поэмалар киради. катта ҳажмдаги матнларга повесть, роман, драмматик асарлар, трилогиялар киради.»1 лекин бу тарздаги бўлиниш айрим чалкашликларни юзага чиқаради. шундай достонлар борки, ҳажм …
2 / 8
лик тушунилади. матннинг ички томонини мазмун яхлитлиги, ташқи томонини эса турли шаклдаги боғламалар, синтактик воситалар бирлаштириб туради. масалан: талантсиз ёзувчи товуққа ўхшайди. ёнғоқдек тухум туғади-да, қақоғлаб оламни бузади!(ў.ҳошимов)2 ёки: севги нима? инсоният пайдо бўптики, шу савол устида бош қотиради. аммо жавоб тополмайди. агар инсон севгининг барча сир- асрорларини билганида эди, унинг модели – қолипини яратган бўларди. севги ҳеч қандай қолипга сиғмагани учун ҳам сирли ва абадийдир (ў.ҳошимов). микроматн деб аташ мумкин бўлган иккита парчани келтирдик. таркибланиш жиҳатидан биринчиси иккита гапдан тузилган. мазмунни бирлаштиришга хизмат қиладиган сарлавҳа берилмаган. бу вазифа товуқ ва у билан боғлиқ сўзларга юклатилган (товуқ-тухум-қақоғламоқ). истеъдодсиз ёзувчи биринчи гапда товуққа ўхшатилмоқда. иккинчи гап эса бу ўхшатишни тўлароқ изоҳлаш ёки сабабини кўрсатиш учун келтирилган. яъни, истеъдодсиз ёзувчи товуққа ўхшатилди, аммо товуқнинг қайси сифат ва хусусиятига? муаллиф муносабати иккинчи гапда тугал ифодасини топган. матн бутунлигини таъминлашда товуқ-тухум-қақоғламоқ сўзлари мазмуний ўқ вазифасини бажармоқда. кейинги кичик ҳажмли матнни оладиган бўлсак, ушбу матннинг …
3 / 8
подшонинг ишончига кирасан, юртнинг сир-асрорини билиб келасан» дебди. хуфия ўша юртга борибди. вақти келиб, чиндан ҳам подшонинг ишончига кирибди, мулозимларидан бирига айланибди. сўнг, ўз мамлакатига қайтиб бориб, шоҳига «бу юртни олиб бўлмайди!» дебди. «нима, қалъаси мустаҳкамми?»-деб сўрабди шоҳ. «гап қалъада эмас»,-дебди хуфия. «бўлмаса гап нимада ўзи?»-дебди шоҳ дарғазаб бўлиб. шунда хуфия ўзи гувоҳ бўлган бир воқеани айтиб берибди: -бир куни ўша подшо шикорга чиқди. ёнида қирқ нафар йигити ҳам бор эди. мен ҳам уларга қўшилдим. подшо учқур бир кийик ортидан от қўйди. ҳаммамиз унга эргашдик. кийик чўққига қараб югурди. подшо ҳам унинг ортидан от суриб кетаверади. бир маҳал кийик чўққи тепасига етганда тубсиз дара устидан сакради-да, нариги чўққига ўтиб кўздан ғойиб бўлди. подшо ноилож жилов тортиб, ортидан тушди. терлаб кетган эди. ёнидан рўмолча чиқариб, пешонасини артмоқчи бўлган эди, ногаҳон шамол келиб, рўмолчани дарага учириб кетди. шунда қирқ йигитнинг ҳаммаси ўзини тубсиз жарликка отди. қанчаси парча-парча бўлиб кетди. қанчаси майиб- мажруҳ …
4 / 8
кин эмас. чунки матн структурал жиҳатдан гапдан йирик синтактик бутунлик. демак, гаплардан ташкил топади. яширин мазмун сифатида ҳавола қилинаётган маънолар сўзнинг маъно структураси билан боғлиқ. мазкур гап ўзидан кейин келадиган изоҳловчи ёки кенгайтирувчи гаплар билан бир бутунлик ҳосил қилгандагина матн дейиш тўғри бўлади. агар яширин мазмунга қараб хулоса чиқарадиган бўлсак, исталган сўзни матн дейишимиз мумкин бўлади. масалан, она деган сўзни оладиган бўлсак, бу сўзнинг ҳам моддийлашмаган яширин маънолари мавжуд ва улар мазкур сўзни талаффуз қилишимиз биланоқ, кўз олдимизда у ёки бу тарзда намоён бўлади. максимал матн дейилганда кенг кўламдаги воқеаларни ёритиш эҳтиёжи билан юзага келган бутунлик назарда тутилади. бадиий услубда ҳикоя, қисса, роман, эпопея каби йирик ҳажмли асарлар максимал матн ҳисобланади. максимал матн микроматнлардан ташкил топади. энг кичик бутунлик абзацга, энг катта бутунлик эса боб(қисм ёки фасл)ларга тўғри келади. бундай матн таркибида эпиграф, сўзбоши (муқаддима), сўнгсўз (эпилог) каби ёрдамчи қисмлар ҳам иштирок этиши мумкин. улар асар мазмуни ва ғоясига, шунингдек, …
5 / 8
и қуйидаги схема асосида янада яққолроқ кўришимиз мумкин: микроматн абзацлар бўлимлар қисм ёки фасллар макроматн макроматннинг энг кичик бирлиги абзацдир. абзац бир мазмуний бутунлик бўлиб «матннинг бир хат бошидан кейинги хат бошигача бўлган қисми» ҳисобланади. абзац қисқа хабар (абзацда айтилмоқчи бўлган мавзу ҳақидаги дастлабки, қисқача хабар), олдинги хабар билан кейинги хабарни боғловчи воситалар (боғловчи воситалар абзацни ўзидан олдинги абзацга боғлайди, шунингдек, абзац ичидаги хабар жумлаларини бир-бирига боғлайди), хабарнинг тўлдирилиши (дастлабки хабар тўлдирилади, изоҳланади, шарҳланади) ва хулоса (хабар якунланади, натижа айтилади) қисмларни ўз ичига оладиган бутунликдир. «матн лингвистикаси» қўлланмасида абзацни ташкил этган гаплар ўзаро синсемантик (синтактик ва лексик-семантик) ҳамда, автосемантик (грамматик алоқаларсиз, фақат семантик) алоқа усулида бирикиши айтилади. шунингдек, абзацларнинг структурасига кўра қуйидаги кўринишлари мавжудлиги санаб ўтилади: 1) содда гапдан иборат бўлган абзацлар; 2) қўшма гапдан иборат бўладиган абзацлар; 3) периодик нутқ формасидан иборат бўлган абзацлар; 4) суперфразали синтактик бутунликдан иборат бўлган абзацлар; 5) кўчирма- ўзга гапли абзацлар.4 бунга аралаш типдаги …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "matn tiplari. umumiy va o'ziga xos belgilari"

матн типлари. уларнинг умумий ва ўзига хос белгилари. мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: минимал матн (микроматн). максимал матн (макроматн). телеграмма. маълумотнома. ариза. ишонч хати. тушунтириш хати. эълон. кичик хабарлар. ҳикоя. қисса. шеър. достон. поэма. повесть. роман. драматик асарлар. трилогиялар. тема. рема. гипертемали боғланиш. изчил тема- рематик боғланиш. 1.ҳажм белгисига кўра матн типлари. матн гапдан кўра йирик ҳажмли алоқа воситаси, нутқий фаолият маҳсули, муайян қонуниятлар асосида шаклланган ёзма нутқ кўринишидир. матнни ҳажм белгисига кўра иккига ажратамиз: минимал матн (микроматн) ва максимал матн (макроматн). шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, айрим адабиётларда матн ҳажм жиҳатидан учга ажратилган: кичик, ўрта ва катта ҳажмли матнлар. «телеграмма, маълумотнома, ариз...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (99,6 КБ). Чтобы скачать "matn tiplari. umumiy va o'ziga xos belgilari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: matn tiplari. umumiy va o'ziga … DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram