гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари

DOC 234,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405919511_56984.doc гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари режа: 1. гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари 2. гапларнинг ифода мақсадига кура турлари 3. нутқий гапларнинг эмоционалликка кура турлари 4. гапда сузлар тартиби. актуал булиниш 5. қушма гап гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари кириш кенгайтирувчилар. маълум буладики, гап [pm] и таркибида майлғмодаллик маънолари хам мавжуд. модаллик гап кесимини шакллантиришда мухим ахамиятга эга. тилшуносликда модалликнинг узигина гапни ташкил этади деган қарашлар хам мавжуд. чунки гап [pm]ида мавжуд ва хилма-хил воситалар билан ифодаланган тахмин, гумон, шубха, ишонч, қатъийлик, шарт, истак, тилак, буйруқ, имконият, зарурият, мажбурийлик каби маънолар ифодаланган хар қандай хукм, фикрда устувор қиймати билан ажралиб туради. шу боисдан гап таркибида гап булаклари билан грамматик алоқага киришмаган, суз бирикмаси хосил қилмаган булса-да, pm даги мазкур маъноларга бевосита дахлдор булган субъектив модаллик муносабатини ифодалайдиган атов бирликлари куплаб учрайди: 1.ака, бугун ота-оналар йиғилишига дадам борадиларми? - дадам, албатта, борадилар, балки, онам хам борарлар. …
2
, кириш кенгайтирувчилар суз ва гап кенгайтирувчилари оралиғидаги «оралиқ учинчи» булганлиги боис уларни гапнинг конструктив булмаган булаги атамаси билан номлаш мумкин. атаманинг конструктив булмаган деган қисми ходисанинг суз кенгайтирувчилари сифатига эгалигини курсатса, булак узви гап кенгайтирувчилар сирасига дахлдорлигини билдиради. киришларнинг гап структур қурилишидаги ўрнини қуйидагича бериш мумкин: е н w pm кириш ёки w pm эга хол кесим кириш кириш кенгайтирувчилар суз, бирикма ва гап куринишларида булиши мумкин. 1.фарғонада, балки, балқарсан.(а.о.) 2.табибнинг таъбирича, шохнинг соғайиши учун уч нарса зарур экан. (эртакдан.) 3.мен сизга айтсам, бир кунда уч махал шахарга қатнашнинг узи булмайди.(самар нурий.) шу сабабли кириш кенгайтирувчилар кириш суз, кириш бирикма, кириш гап каби турларга булиб урганилади. аслида барча кириш кенгайтирувчилар номинатив бирликлардир. гарчи уларнинг айрим куринишлари гап характерида булса-да, уларни том маънодаги гап деб булмайди. масалан, юқорида келтирилган, мен сизга айтсам қурилмаси мазкур гап таркибида шаклан гап куринишида булса-да, унинг зиммасига фикр ифодалаш, ахборат узатиш вазифаси юклатилмаган. унда pm …
3
отиб, парадигмасидан вақтинча узилган булади. 3. кириш кенгайтирувчиларнинг барчаси узига хос ягона «сузловчининг уз фикрига муносабатини билдириш» умумий маъноси остида бирлашади. 4. кириш кенгайтирувчиларнинг гапдаги урни қатъий эмас. бу белгиларнинг барчаси кириш кенгайтирувчиларни узига хос луғавий-синтактик гурухни ташкил этишини курсатади. кириш кенгайтирувчилар гапда қуйидаги маъноларни ифодалайди. 1. таъкидлаш, тингловчининг диққатини баён қилинаётган фикрга тортиш. такрорлайман, мухими, ишонсангиз, масалан, мисол учун, таъкидлайман, айтиш керакки. 2. субъектив муносабат, хис-туйғуларни ифодалаш. бахтимизга, бахтга қарши, уйлайман, умид қиламан, уйлайманки, шубхасиз, эхтимол, шу маънода, қайсидир маънода, афсуски, аттанг, эссиз. 3. фикрни баён қилиш усулига муносабат: туғрисини айтганда, бир суз билан айтганда, содда қилиб айтганда, аниқроғи, қисқаси, гапнинг индаллоси. 4. фикрнинг боғланишини, матн таркибий қисмлари орасида муносабат, ички алоқа кабиларга сузловчининг қандай қарашини: демак, хулоса, сабаби, шундай қилиб, куринадики, маълум буладики, бунинг устига, одатда. 5. айтилаётган фикрнинг кимга тегишли эканлигини билдирувчи сузлар: менимча, фикримча, унинг сузига қараганда, айтишларича, хабар беришига қараганда. 6. фикрнинг тартибини, изчиллигини билдирадиган …
4
и каби изохлаш вазифасини утамоқда. киритма гапнинг нисбий мустақиллиги гап охангидан хам англашилиб туради. киритма гапнинг қушма гап таркибидаги содда гапдан фарқи унинг маълум гапга нутқ моментида туғилиб қолган эхтиёжга кура кутилмаган тарзда бирдан киритилишидир. бу уни соф нутқий ходисадек тасаввур қилишга олиб келади. бироқ сузловчи онгида киритма қурилмаларни гапга киритиш куникма ва малакаси мавжуд булиб, бу унинг лисоний ходиса тажаллиси эканлигидан, лисонда унинг нутқий қулланиш андозаси мавжудлигидан далолат беради. киритма қурилмаларнинг урни хам гап таркибида қатъийдир. у асосий фикрга қушимча, илова фикрни ифодалаганлиги боис гап аввалида кела олмайди. чунки асосий фикр бошланмасдан илова фикрни бериш ноуриндир. шунингдек, киритма гап охирида хам булмайди. киритма гапларнинг яна бир хусусияти унинг йиғиқ (кесимдангина иборат) булмаслигидир. 1.ялпиз (чул ялпизини айтганим йуқ) ошга солинади. 2. уша ёш болани (у ота-онасиз қолган эди) бойга қарол қилиб беришди. чунки, биринчидан, фикр қушимча булса-да, у мухим, шу боисдан, одатда, уни фақат кесим билан беришнинг имкони йуқ. иккинчидан, …
5
усади. гапларнинг ифода мақсадига кура турлари ифода мақсадига кура гапларнинг турланиши соф нутқий ходисадир. сузловчи нутқ жараёнида фикр ифодалаш билан бирга, маълум бир мақсадни кузлайди хам. гаплар сузловчининг кузлаган мақсадига кура турли-туман булади. 1.дарак гаплар: узоқдаги залворли тоғлар хаёлимни келдилар босиб. (а.о.) 2.суроқ гаплар: сен бахорни соғинмадингми?(а.о.) 3.буйруқ гаплар: мени кутгил... (к.с.) аммо бу турлар орасига кескин чегара қуйиб булмайди. бир тур иккинчи тур вазифасини бажаравериши мумкин. дейлик, шаклан дарак гап суроқ мазмунини, суроқ гап дарак мазмунини ифодалаши мумкин. мисоллар: 1. онани ким севмайди? (шаклан суроқ, мазмунан дарак.) 2.дастурхонга қарамайсизми? (шаклан суроқ, мазмунан буйруқ.) қарздор дехқонга бойнинг «куз келди» деб қичқиргани оддий дарак эмас, балки «қарзингни тула!» мазмунидаги буйруқ гапдир. (а.ғуломов) қушма гап таркибидаги содда гапларда ифода мақсади узига хосдир. эргаш гапли қушма гапларда ифода мақсади бош гапники билан бир бутун холда битта булади. тенг муносабатли қушма гапларда эса олдин турган гап фақат дарак табиатига эга булади. дарак гаплар. дарак …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари" haqida

1405919511_56984.doc гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари режа: 1. гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари 2. гапларнинг ифода мақсадига кура турлари 3. нутқий гапларнинг эмоционалликка кура турлари 4. гапда сузлар тартиби. актуал булиниш 5. қушма гап гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари кириш кенгайтирувчилар. маълум буладики, гап [pm] и таркибида майлғмодаллик маънолари хам мавжуд. модаллик гап кесимини шакллантиришда мухим ахамиятга эга. тилшуносликда модалликнинг узигина гапни ташкил этади деган қарашлар хам мавжуд. чунки гап [pm]ида мавжуд ва хилма-хил воситалар билан ифодаланган тахмин, гумон, шубха, ишонч, қатъийлик, шарт, истак, тилак, буйруқ, имконият, зарурият, мажбурийлик каби маънолар ифодаланган хар қандай хукм, фикрда ...

DOC format, 234,0 KB. "гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.