синтактик алока воситалари. формал, лексик-грамматик ва позицион муносабатлар

DOC 94.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403260759_44207.doc синтактик алоқа воситалари www.arxiv.uz синтактик алоқа воситалари. формал, лексик-грамматик ва позицион муносабатлар режа: 1. синтактик алоқани ифодаловчи воситалар: а) формал воситалар; 6) лексик-грамматик воситалар; в) тартиб(познцион) восита ва интонация, аслида синтактик алоқа бундан кўра кенгроқ тушунчани ўз ичига олади. у гапда сўзлар ва сўз бирикмаларининг ўзаро боғланишини билдириш билан бирга, нутқда гапларнинг маълум усул ва воситалар ёрдамида бир-бирлари билан боғланишини ҳам билдиради.ҳар бир тилда сўзларни синтактик алоқага киритувчи воситалар ҳар хилдир. ўзбек тилида сўзлар қўшимчалар, ёрдамчи сўзлар, тартиб ва интонация орқали синтактик алоқага киришади: ҳаётни севмоқ, қўл билан ушламоқ, бизнинг кўчамиз, бахтли турмуш каби бирикишлар бунинг ёрқин далилидир.сўзлар орасидаги алоқанинг турли воситалар билан ифодаланиши ўша сўзларнинг қайси сўз туркуми эканига ва уларнинг турли лексик-грамматик хусусиятларига боғлиқ. масалан, от – феъл алоқасида келишик қўшимчалари ва кўмакчилардан фойдаланилса, сифат - от алоқасида тартиб ва интонациядан фойдаланилади: бозорга бормоқ, завқ билан ўқимоқ, яхши қиз, ҳаёт гўзал каби. синтактик алоқа сўз бирикмаси компонентлари …
2
лиши таъкидланади.ўзбек тилининг қонун-қоидалари асосида маълум бир сўз ёки сўзлар гуруҳини боғли нутқнинг мустақил (содда, қўшма гаплар ва матн) ва номустақил (гап бўлаги ва сўз бирикмаси) хусусиятга эга бўлган бирлиги сифатида шакллантирувчи ва уларни боғловчи воситалар синтактик алоқа воситалари саналади. улар қуйидагилардан иборат: а)келишик, эгалик шакллари; б)ёрдамчи сўзлар; в)айрим ҳолатларда мустақил сузлар, асосан, олмошлар;г) гап ва матнда гап бўлакларининг ёки бошқа қисмларининг тартиби; д) оҳанг. синтактик алоқа воситаларини қанчалик чуқур ўрганилмасин, барибир энг асосийлари қаторида умумлашма тарзда қушимчали, яъни синтетик, ёрдамчи сўзли-аналитик, синтктик-аналитик (дадасини деб келмоқ), позицион ва интонацион турларини алоҳида қайд қилишга тўғри келади. а) формал воситалар. дарсликларимизнинг сўнгги нашрларида бу воситалар сўз формалари ёки сўз шакли каби атамалар остида ўрганилиб келинмоқда. булар синтактик вазифа бажарувчи аффикслар - сўз ўзгартувчи қўшимчалардир. сўз ўзгартирувчилар бир сўзнинг бошқа сўз билан боғланишини, умуман, синтактик алоқаларни ифодалашдаги грамматик воситаларнинг энг активларидандир. масалан: мен клубга бордим(мен бордим: -м аффикси, клубга бормоқ:-га аффикси). булар морфологик …
3
инога бормоқ, кинода кўришмоқ, уйга келмоқ), шу элементлар орасидаги муносабатнинг характерига қараб отнинг формаси ўзгаради. тусловчилар бажарувчи билан - белгининг эгаси билан бўлган муносабатни, шахс-сон маъноларини билдириб, шу компонентнинг ўз ҳоким сўзига боғланишида хизмат қилади(биз айтдик). демак, тусловчилар предикатив характердаги қўшилишда қўлланади (мосликни кўрсатадиган -лар аффикси ҳам тусловчига киради.масалан, қизлар планларини ошириб бажардилар. сўз формалари орқали, юқоридаги мисоллардан кўриниб турганидек, от билан от(субстантив характердаги олмошлар ҳам) от билан феъл боғланади. бу асосий холатдир. сўз формалари синтактик характерга эга бўлиб, улар грамматик маънони билдиради. грамматик маъно уя ифодаланиш формасига зга бўлган маънодир. сўз формалари билан боғланишда маркер (бу ўринда - морфологик элемент, формал кўрсаткич) қўлланмай қолиши ҳам мумкин. масалан, қуш(нинг) уяси. бу кўринишдаги омонимия ҳам нутқда контекст орқали конкретлик касб этади. таъкидланганидек, сўзларнинг грамматик формасини ўзгартиргани сабабли юқоридаги сўз шакллари сўз формалари орқали боғланиш деб юритилади. бундай сўзларни боғлашда кенг кўлланувчи мофологик шаклларнинг синтактик вазифалари хусусида тилшунослигимизда талайгина- тадқиқот ишлари ҳам …
4
олиб киpмaбcaн . (тyйғyн). ботир билан бўстонни москвага узатиб қўйдилар (с.н.) уларнинг келишикли-кўмакчили ҳолатдаги синтактик муносабатларига ҳам жуда кўплаб мисоллар топиш мумкин. тилшунослигимизга систем-назарий тадқиқотларнинг кириб келиши ва шаклланиши морфологик воситаларнинг синтактик моҳиятини ҳам чуқур англашга кенг йўл очди. шунга кўра, дейди ушбу мавзу маллифи б.менглиев, морфологик шаклларнинг синтактик имкониятларини ўрганишда уларнинг синтактик имкониятини ўта тор, яъни сўзларни бир-бирига боғлаш билан чегараланган деб эмас» балки анча кенг, яъни гап ва микроматнларни шакллантира олиш имкониятига эга бўлган категориялар деб ҳам тушунишимиз керак. демак, морфолорик шакллар: а)бир сўзни иккинчи сўзга боғлаш учун хизмат қилиши(яъни синтактик қобилиятини сўз бирикмаси доирасида воқелантириши); б)гап қурилишини белгилаши (синтактик қобилиятини гап доирасида воқелантириши); в)синтактик имкониятларини гапдан каттароқ бутунликлар -микроматн доирасида воқелантириши мумкин. келишик ва эгалик категориялари, феълнинг функционал шакллари ва қисман сон категорияси формалари ўз синтактик имкониятларини сўз бирикмаси доирасида воқелантирса, феъл нисбатлари ҳосил қилувчи шакллар сўз бирикмасидан каттароқ нутқий доирани талаб этади. чунки улар феъллардаги бўлишли …
5
ўмакчилар ҳам худди сўз ўзгартирувчи шакллар каби гап бўлакларини ва қўшма гап қисмларини синтактик алоқага киритувчи восита вазифасини бажаради. бу воситалар от ёки от ўрнида алмашиниб келган олмошларни бошқа сўзлар (асосан, феъллар билан) боғлаб келади. масалан, она ўғлининг сўзи билан овунди. (п.т). ватан учун тўккали йўқми бир қошиқ қонинг. (ҳ.о). кўмакчилар ўзи боғланган сўз билан бирга битта гап бўлаги вазифасида келади. билан кўмакчиси баъзан тенглик муносабатини ифодалаб боғловчи вазифасида бўлиши ҳам мумкин. айрим холларда кўмакчилар келишик шакллари билан алмашина оладилар. мисол: она ўглининг сўзи билан овунди. она ўғлининг с ў з и д а н овунди. акам мактаб томон кетди. акам мактабга кетди ёки бир вақтнинг ўзида келишикли-кўмакчили шаклда қўлланиши мумкин: акам мактабга қараб (томон) кетди. шунинг учун ҳам сўзларнинг келишикли (мактабга), кўмакчили (мактаб томон), ва келишикли-кўмакчили (мактабга томон) шакллари шу сўзларнинг синтактик шакллари саналади. бу синтактик шакллар ўртасида маълум мазмуний фарқланишлар бор. кўп холларда келишикли шакл билан кўмакчили шакл …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "синтактик алока воситалари. формал, лексик-грамматик ва позицион муносабатлар"

1403260759_44207.doc синтактик алоқа воситалари www.arxiv.uz синтактик алоқа воситалари. формал, лексик-грамматик ва позицион муносабатлар режа: 1. синтактик алоқани ифодаловчи воситалар: а) формал воситалар; 6) лексик-грамматик воситалар; в) тартиб(познцион) восита ва интонация, аслида синтактик алоқа бундан кўра кенгроқ тушунчани ўз ичига олади. у гапда сўзлар ва сўз бирикмаларининг ўзаро боғланишини билдириш билан бирга, нутқда гапларнинг маълум усул ва воситалар ёрдамида бир-бирлари билан боғланишини ҳам билдиради.ҳар бир тилда сўзларни синтактик алоқага киритувчи воситалар ҳар хилдир. ўзбек тилида сўзлар қўшимчалар, ёрдамчи сўзлар, тартиб ва интонация орқали синтактик алоқага киришади: ҳаётни севмоқ, қўл билан ушламоқ, бизнинг кўчамиз, бахтли турмуш каби бирикишлар бунинг ёрқин далили...

DOC format, 94.0 KB. To download "синтактик алока воситалари. формал, лексик-грамматик ва позицион муносабатлар", click the Telegram button on the left.