синтактик алока ва унинг турлари. тенг ва тобелик(эргашиш) алокаси

DOC 85,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403260806_44210.doc синтактик алоқа ва унинг турлари www.arxiv.uz синтактик алоқа ва унинг турлари. тенг ва тобелик(эргашиш) алоқаси режа: 1. синтактик алоқа ҳақида 2. тенг алоқалар. 3. тобе(эргаш) алоқалар хусусида 4. хулоса. маълумки, алоқа атамасининг ўзи грамматикада жуда кенг қўлланади: ва уни шаклий жиҳатдан сўз ва сўз формаларининг боғланиши мисолида, мазмунан бир сўз ёки гапнинг бир-бирига боғлана олиш имкониятларида яққол кўра оламиз. алоқалар ўзига хос хусусиятларига кўра турли хил кўринишларда бўлиши мумкин. жумладан,синтактик алоқа, семантик, структурал ёки боғли, эркин алоқа каби турларни ҳам ўз ичига қамраб олади. шу ўринда алоқа ва муносабат тушунчаларининг бир биридан фарқли жиҳатларига ҳам эътиборни қаратмай иложимиз йўқ. сабаби, биз уларга дарсларимиз давомида жуда кўп марта мурожаат қилишимизга туғри келади. уларнинг изоҳли луғатларда берилган маъноларини қарайдиган бўлсак, жуда кўп бирини-иккинчиси билан тенгалаштирилгани ва ҳатто қориштирилганини ҳам кўрамиз. аммо биз уларнинг барчасини келтириб фикрни чалғитиб ўтирмай, грамматик нуқтаи назардан асосий фарқланиш мезони сифатида шакл ва мазмунни ҳисобга олиб кўя …
2
ти шаклий синтагматик муносабат саналади. сўзларнинг грамматик муносабатга киришуви билан ҳосил бўлгансинтактик конструкция қўшилма саналади. бу хилма-хил кўшилмаларнинг энг содда кўриниши икки мустақил сўздан тузилиб, унинг составидаги компонентларнинг ўзаро боғланиши бир(тобе) элементнинг иккинчи (хоким) элементга эргашиши формасида бўлавермайди. сўзлар нок ва олма, анжир ва анор, ўқиди ва ёзди шаклида - бири иккинчисига тобеланмай, тенг холда боғланиши ҳам мумкин. бу боғланиш моделлар шаклида от ва от, феъл ва феъл, от, от, феъл, феъл шаклларида сўз тизмаларини ҳосил қилади. бунда компонентларнинг ҳуқуқи тенг даражада бўлади, хоким-тобелик алоқаси кўзга ташланмайди. синтактик конструкциянинг компонентлари орасидаги боғланиш бу компонентлар орқали ифодаланган маъноларнинг (предмет, белги ва улар орасидаги муносабатни ифодаловчи маъноларнинг) боғланишини билдиради. бу маънолар материал дунёнинг киши онгида акс этишидан туғилади. ҳар қандай шаклий синтагматик алоқа маълум мазмуний синтагматик муносабатни ифодалайди ва бу икки муносабат бирлиги шакл ва мазмун диалектикасини акс эттиради. масалан, эга ва кесмнинг шаклий муносабатидан ташкил топган мен келдим синтактик қурилмаси субьект …
3
уриш мумкин: !сўзлараро синтактик алоқа !тенгланиш! !тобеланиш эргашиш !сўз тизмаси! !қўшма гап !! !қисмлараро синт- !кисмлар микдорига! ! ! !б-ли, б-сиз! ! алоқа ! кўра ! ! нопредикат алоқа !! предикатив алоқа ! ! сўз бир.маси !! гап ___ а)тенгланиш. ҳар бир синтактик конструкция икки компонентли бўлади: сўз сўз(сўз бирикмасида ва содда гапда булар кенгайган ҳолатда ҳам бўла олади) ёки гап қ гап (қўшма гап). тенгланиш алоқасининг хусусиятларидан бири алоқанинг очиқ ёки ёпиқ бўлишидир. ёпиқ алоқада икки компонент боғланган бўлади (ҳаво ёқимли, лекин совуқроқ), очиқ алоқада бир қанча компонентлар боғланган бўлади (баҳор. майин шамоллар, тиниқ сувлар, тоза ҳаво, кўм-кўк осмон ...). бунда компонентларнинг сони-миқдори мундарижа билан боғлиқ. очик ва ёпик алоқалар,бу алоқалар натижасида хосил булган синтактик конструкциялар бир-биридан турли белгилар билан фарқланади: очиқ алоқаларни бириктирувчи боғловчилар, айирувчи боғловчилар; ёпиқ алоқаларни эса зидловчи боғловчилар ифодалайди. ёпиқ алоқалар тобеланиш алоқаси билан умумий белгиларга эга. масалан, улар икки компонентнигина боғлайди. тенгланиш алоқаси-грамматик жиҳатдан …
4
карим, халим келишди каби қурилмаларда салим, карим, халим бўлаклари битта келди бўлаги устидан ҳокимлик қилиш туфайли ўзаро боғланади. аслида эса уюшиқ бўлаклар ўртасида шаклий боғланиш йўқ, улар биргаликда келди бўлаги билан алоқага киришади. т.п.ломтев уюшиқ бўлаклар ўртасида мазмуний муносабат мавжудлигини эътироф этади. унинг таъкидлашича, уюшиқ бўлаклар ўртасида шаклий муносабатнинг йўқлиги бу сўзлар орқали ифодаланган предметлар ўртасида муносабатнинг йўқлигини билдирмайди. предметлар ўртасида муносабат бор: бу муносабат уюшиқ бўлаклар орқали ифодаланган предметларнинг бир хил ҳолатдаги муносабатидир. уюшиқлик муносабати ифодаланмиш муносабатини акс эттирганлиги туфайли унга сўз шакллари ўртасидаги алоқа тури сифатида қаралиши мумкин эмас. лекин уюшиқ бўлаклар бир хил вазиятдаги синтактик бирликларнинг шаклий жиҳатдан маълум боғловчи воситалар (тенг богловчилар ва санаш оханги) ёрдамида боғланиши бўлганлиги сабабли, улар ўртасидаги шаклий синтагматик муносабатни инкор қилиб бўлмайди. демак, тенг сўзли бирикишларда икки ва ундан ортиқ сўз мустақил грамматик-семантик жиҳатдан ўзаро тенг муносабатга киришади. тенг сўзли бирикманинг таркибига кирган сўзлар бирикма доирасида ҳамда гап ичида ҳам алоҳида-алоҳида …
5
осини аниқлайди, изоҳлайди, тўлдиради. бош компонент грамматик жиҳатдан ҳоким ҳолатда бўлади. масалан, оққўрғоннинг анжири, -бош компонент -анжири, китобни севмоқ- бош компонент севмоқ, тез гапирмоқ -бош компонент гапирмоқ. бирикмалардаги бош компонентларнинг маънолари, ўринга хослик, обьект, актив ва пассив белгилар жиҳатидан аниқланган, конкретлаштирилган, тўлдирилган. ҳоким-тобеликни белгилашда компонентларнинг фақат ички маъно томони асос қилиб олинмайди. акс ҳолда навоийнинг ғазали (газал навоийники), каримнинг ўғли(ўғил каримга қарашли), дарахтнинг барги (барг дарахтники) каби бирикмаларда аниқ- ловчи компонент ҳоким,аниқланмиш компонент тобе ҳисобланган бўлар эди. ҳолбуки, грамматика тил фактларини ўрганаётганда, унинг формасини, грамматик маъносини ҳам ҳисобга олади. гапдаги айни бир сўз бошқа бир сўз учун ҳоким, иккинчиси учун эса тобе бўлиб келиши мумкин. масалан, навоийнинг ғазалини ўқиди гапида ғ а з а л сўзи навоийнинг ғазали бирикмасида ҳоким, ғазалини ўқимоқ бирикмасида эса тобе. эргаштирувчи воситалар(келишик, кўмакчилар) билан шаклланган тобе компонентлар бу воситаларни ҳоким сўз талаби билан қабул қилади. масалан: сизни кўрмоқ, сизга айтмоқ, сиздан олмоқ, сиз билан бормоқ, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "синтактик алока ва унинг турлари. тенг ва тобелик(эргашиш) алокаси"

1403260806_44210.doc синтактик алоқа ва унинг турлари www.arxiv.uz синтактик алоқа ва унинг турлари. тенг ва тобелик(эргашиш) алоқаси режа: 1. синтактик алоқа ҳақида 2. тенг алоқалар. 3. тобе(эргаш) алоқалар хусусида 4. хулоса. маълумки, алоқа атамасининг ўзи грамматикада жуда кенг қўлланади: ва уни шаклий жиҳатдан сўз ва сўз формаларининг боғланиши мисолида, мазмунан бир сўз ёки гапнинг бир-бирига боғлана олиш имкониятларида яққол кўра оламиз. алоқалар ўзига хос хусусиятларига кўра турли хил кўринишларда бўлиши мумкин. жумладан,синтактик алоқа, семантик, структурал ёки боғли, эркин алоқа каби турларни ҳам ўз ичига қамраб олади. шу ўринда алоқа ва муносабат тушунчаларининг бир биридан фарқли жиҳатларига ҳам эътиборни қаратмай иложимиз йўқ. сабаби, биз уларга дарсларимиз давомида жуда кўп м...

Формат DOC, 85,5 КБ. Чтобы скачать "синтактик алока ва унинг турлари. тенг ва тобелик(эргашиш) алокаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: синтактик алока ва унинг турлар… DOC Бесплатная загрузка Telegram