синтаксис. суз бирикмаси

DOC 57,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403261079_44222.doc синтаксис www.arxiv.uz синтаксис. сўз бирикмаси режа: 1. синтаксис ҳақида умумий маълумот. 2. гапда сўзларнинг ўзаро бирикиш усуллари. 3. сўз бирикмаси ва унинг турғун бирикма ва гапдан фарқи. 4. сўз бирикмасининг бирикиш усуллари. 5. сўз бирикмасининг тасниф қилиш йўллари. 1. синтаксис ҳақида умумий маълумот. синтаксис грамматиканинг бир бўлими бўлиб, унда сўз бирикмаси ва гап, уларнинг тузилиши ҳамда турлари ўрганилади. сўз бирикмаси ва гап мустақил синтактик бирликлар бўлиб, гап коммуникатив, яъни алоқа воситаси вазифасини бажаради. сўз бирикмаси предмет, белги, ҳаракат каби тушунчаларнинг номларини аниқлаштиради. сўз бирикмаси мустақил сўзлардан тузилади, бу сўзлар сўз бирикмасининг ҳоким ва тобе компонентларини ташкил қилади. масалан: яхши, талаба, китобни ўқимоқ, ракетадан тез сўз бирикмалари таркибидаги талаба, ўқимоқ, тез сўзлари ҳоким, яхши, китобни, ракетадан сўзлари эса тобе компонентлардир. гап бир сўздан ёки сўзларнинг бирикувидан тузилади. масалан: субҳидам. тоғлар қорайиб кўрина бошлади. (ч.айт.) биринчи гап фақат бир сўздан, иккинчи гап эса сўзларнинг маъно ва грамматик жиҳатдан боғланишидан ташкил топган. …
2
ро маъно ва грамматик жиҳатдан боғланиб, эргаш боғланишли сўз бирикмасини ташкил қилади. шу мисолдаги 5-боғланиш (шабада олиб келади) эса эга ва кесимдан ташкил топган бўлиб, у предикатив боғланиш саналади. шунинг учун ҳам ё гап ҳосил қилади. шундай қилиб, сўз бирикмасини ҳосил қилиш учун камида икки мустақил сўзнинг бўлиши ҳамда шуларнинг ўзаро эргашиш (тобеланиш) йўли билан боғланган бўлиши шарт. демак, маъно ва грамматик жиҳатдан ўзаро боғланиб келган икки ва ундан ортиқ мустақил сўз бирикмаси дейилади. 3. сўз бирикмаси ва унинг турғун бирикма ва гапдан фарқи. сўз бирикмаси турғун бирикмалардан фарқ қилади. турғун бирикмалар тил бирлиги бўлиб, бир лексик маъно ифодалайди ва кўпинча битта гап бўлаги вазифасини бажаради. масалан: нотиқ таклифларни овозга қўйишни сўради. сўз бирикмаси эса нутқ бирлиги бўлиб, нутқ сўзланаётган пайтда тузилади ва таркибидаги компонентлар бошқа-бошқа гап бўлаги бўлиб келади. сўз бирикмасини гапдан ҳам фарқлаш лозим. сўз бирикмаси тушунча ифодалаб, номинатив (аташ) вазифасини бажаради, шунинг учун интонацион тугалликка эга эмас. …
3
алаб қилмоқда бошқарув йўли билан тузилган сўз бирикмасида ҳоким сўзнинг талаби билан тобе сўз кўмакчили формада ҳам бўлади. масалан: меҳнат бирла иноқлашсанг, тан оғриғин кўрмассан. (мақол.) бунда меҳнат бирла иноқлашсанг бирикмасида ҳоким сўзнинг талаби билан тобе сўз (меҳнат бирла) кўмакчили шаклда келган. боғланишнинг бу турида ҳоким сўз кўпинча феъл билан ифодаланади. баъзан сифат, равиш ва бошқа сўзлар ҳам ҳоким сўз бўлиб келиши мумкин. масалан: темирдан мустаҳкам, ҳаммадан секин, улардан биттаси каби. ҳоким ва тобе сўзнинг ўзаро тартиб ҳамда оҳанг ёрдамида муносабатига киришуви битишув дейилади. битишув йўли билан тузилган сўз бирикмаси таркибидаги сўзлар қуйидаги муносабатларни кўрсатади: 1. сифатловчи-сифатланмиш: ҳар бир қурилишнинг лойиҳаси жуда кўп жойларнинг тасдиғидан ўтиб келади.(п.қ.) 2. равиш, равишдош, сифат, тақлид сўзлар билан ифодаланган ҳол – феъл билан ифодаланган бирор бўлак: сени пойлаб, анчагина ўтирди. (о.) дарахтлардан тўкилиб улгурмаган япроқлар ора-сира ширт-ширт узилади. (о.) бу гапларда пойлаб ўтирди, анчагина ўтирди, ора-сира узилади, ширт-ширт узилади сўз бирикмалари битишув йўли билан …
4
бола, узун толали пахта, пахтадан юмшоқ, улардан учтаси, чўққига чиқаётганлар каби 2) феълли: институтда ўқийди, қувнаб ишламоқда, тез югуриб, катталарга кўмаклашгач. 3) равишли: қушдан тез, ундан юқорироқда. 4) модал сўзли: ҳаёсизда вафо йўқ вафосизда ҳаё йўқ сўз бирикмаларига бўлинади. сўз бирикмалари тобе сўзнинг қандай гап бўлаги вазифасини бажаришига кўра қуйидаги сўз бирикмаларига бўлинади: 1) тўлдирувчили: талабалар билан суҳбатлашмоқ, ўқувчиларга топширмоқ, хонани тозаламоқ; 2) аниқловчили: бепоён дала, мингларча халқлар каби. 3) ҳолли: минбарга чиқмоқ, жиддий гаплашмоқ каби. сўз бирикмалари тузилишига кўра икки хил бўлади: 1) содда сўз бирикмалари; 2) мураккаб сўз бирикмалари. содда сўз бирикмаси икки гап бўлагининг бирор усул билан ўзаро бирикувидан ташкил топади. масалан: мазмунли суҳбат, завқ билан меҳнат қилмоқ. мураккаб сўз бирикмаси иккидан ортиқ мустақил сўзларнинг турли усулда бирикувидан тузилади. масалан: қодир... имтиҳонлардан яхши ўтганидан хурсанд. (шуҳрат.) бунда яхши ўтганидан, имтиҳонлардан ўтганидан бирикмалари содда сўз бирикмаларидир; яхши ўтганидан хурсанд бирикмаси эса мураккаб сўз бирикмасидир. бу бирикмада ҳоким компонент …
5
синтаксис. суз бирикмаси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"синтаксис. суз бирикмаси" haqida

1403261079_44222.doc синтаксис www.arxiv.uz синтаксис. сўз бирикмаси режа: 1. синтаксис ҳақида умумий маълумот. 2. гапда сўзларнинг ўзаро бирикиш усуллари. 3. сўз бирикмаси ва унинг турғун бирикма ва гапдан фарқи. 4. сўз бирикмасининг бирикиш усуллари. 5. сўз бирикмасининг тасниф қилиш йўллари. 1. синтаксис ҳақида умумий маълумот. синтаксис грамматиканинг бир бўлими бўлиб, унда сўз бирикмаси ва гап, уларнинг тузилиши ҳамда турлари ўрганилади. сўз бирикмаси ва гап мустақил синтактик бирликлар бўлиб, гап коммуникатив, яъни алоқа воситаси вазифасини бажаради. сўз бирикмаси предмет, белги, ҳаракат каби тушунчаларнинг номларини аниқлаштиради. сўз бирикмаси мустақил сўзлардан тузилади, бу сўзлар сўз бирикмасининг ҳоким ва тобе компонентларини ташкил қилади. масалан: яхши, талаба, китобни ўқимоқ,...

DOC format, 57,0 KB. "синтаксис. суз бирикмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: синтаксис. суз бирикмаси DOC Bepul yuklash Telegram