дунёниг илмий манзараси

DOC 79,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403264686_44325.doc дунёнинг илмий манзараси режа: 1. “дунёнинг илмий манзараси” тушунчаси. 2. “дунёнинг классик илмий ва ноклассик илмий манзараси”. 3. “дунёнинг постоноклассик манзараси”. 4. дунёнинг синергетик манзараси. оламнинг тузилиши ҳақида инсоният доимо ўз қарашларига эга бўлган. энг қадимги даврдаёқ кишилар баҳорда дарёлар тошиши, кун узая бошлаши, ёмғир ва момақалдироқлар кўпайиши ажиб бир қонуниятга бўйсунишини англаб етганлар. инсоният тарихида илк бор қум соатни ўйлаб топган ёки дастлабки йил тақвимини кашф этган аждодларимизнинг ҳам бу борада ўз даврига хос тушунчалари бўлган. дунёнинг дастлабки манзараси мифологик характерда бўлиб, оламнинг тузилиши, асосан, афсона ва ривоятлар, асотирларда ифодаланган тушунчалар, ғоя ва тамойилларда ўз аксини топган. улар ниҳоятда содда ва оддий тасаввурларга асосланган, аста-секин такомиллашиб, ўзгариб борган. дунёнинг мифологик манзараси давр билан бирга унинг диний манзараси ҳам шаклланган. диннинг илк шакллариданоқ оламнинг тузилиши илоҳий кучларга, худоларга боғлаб талқин қилинган, дунёнинг ибтидо ва интиҳоси ҳам у билан боғланган. жаҳон динларида дунёнинг яралиши, амал қилиши, олам ва унинг манзарасини …
2
рилган оламнинг геоцентри назарияси унинг вафотидан кейин ҳам бир неча асрлар давомида ўз таъсири ва аҳамиятини сақлаб қолган. бу даврда кўпгина олимлар, астроном ва мутахассислар оламнинг манзараси ҳақида кўплаб тахмин, гипотеза ва қарашларни баён қилган бўлсаларда, қуёш ва бошқа сайёраларнинг ер атрофида айланиши тўғрисидаги асосий гоя ўзгармай қолаверди. яъни, дунё илмий манзарасининг турлича изоҳлари ана шу ғоя доирасида амалга оширилар эди. ўрта асрларга келиб, гелиоцентрик назария ўз исботини топганига қадар бундай ҳол давом этаверди. “дунёнинг илмий манзараси” тушунчаси у ҳакдаги узуқ-юлуқ тасаввурлар, бир-бири билан боғланмаган кдрашлар йиғиндиси эмас, балки яхлит, узвий боғлиқликдаги ғоя, хулоса ва фикрлар мажмуидир. бу тушунчани ифодалайдиган билимлар муайян системани ташкил қилади. уларни тавсифлайдиган энг асосий белгилардан бири - системалилик тамойили бўлиб, у уйгунлик ва узвий боғликлик билан изохланади. «дунёнинг илмий манзараси» тушунчаси олам тўғрисидаги турлича қарашлар, хилма-хил ёндашувларнинг синтезидир. ана шу маънода мазкур тушунча билиш жараёнида интегратив (умумлаштирувчи) функцияни бажаради. бу вазифани бажарадиган тушунчалар билишнинг турли …
3
ахассислари турлича фикр юритадилар. масалан, табиатшунослар масалага физика ва астрономия нуқтаи назаридан ёндашадилар, оламнинг хилма-хил моделларини, математик, геометрик ёки тригонометрик формулаларини яратадилар. бунда олам яшашининг асосий шакллари бўлган макон, майдон, замон кабиларга алоҳида эътибор берилади. оламнинг бу соҳада эътироф қилинадиган ҳар қандай шаклдаги манзарасида энергиянинг сақланиши, энтропиянинг доимийлиги ва бошқа физик қонунлар учун асос бўладиган устувор тамойиллар ўз ўрни, аҳамиятини сақлаб қолади. бундай ёндашув қанчалик теран ва илмий бўлмасин, олам тўгрисидаги, асосан табиатшунослик ютуқларини акс эттиргани туфайли, кўпроқ бир томонлама қарашларни ифодалайди. аслида «дунёнинг илмий манзараси» тушунчаси кенг маъно, серқирра мазмунга эга бўлиб, муайян давр кишиларининг тафаккур услуби ва фикрлаш тарзини белгилайдиган олам тўғрисидаги аниқ-тарихий билимлар мажмуасидир. «дунёнинг илмий манзараси» оламнинг тузилиши, объектлар ўртасидаги тартиб, алоқадорлик, уларнинг генезиси, амал қилиши, ривожланиши, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муносабатларни ифодалайдиган назарий хулосалар, ғоялар, илмий асосланган билимлар, турлича ёндашувлар, қарашлар ва тасаввурлар мажмуини англатадиган тушунчадир. шу билан бирга, «дунёнинг умумий илмий манзараси» ва «дунёнинг …
4
галилей ва ньютон физикаси эришган ютуқлар асосидаги тараққиётнинг бир чизиқли, ўтмишдан келажакка томон узвий боғлиқликка амалга ошадиган ҳаракат тўғрисидаги тасаввурларга асосланган билимлар мажмуи тушунилади. бунда ўтмиш ўзидан кейинги даврни, у эса, ўз навбатида, келажакни тўғридан тўғри белгилаб беради. дунёнинг бу тахлит тушуниладиган илмий манзарасида гўёки хамма нарса ҳисоблаб топилган, оламдаги чексиз ўзгаришлар ҳам, азалийликдан иборат ўтмиш ҳам ҳаттоки бениҳоя келажак ҳам аниқ ҳисоблаб чиқилиши мумкин. механика қонунлари ва бутун олам тортишиш қонуни, коперникнинг гелеоцентрик назарияси кашф қилинган бир даврда дунёнинг тузилиши масаласида ҳамма нарса аниқдек бўлиб қолгандай. физиклар учун оламнинг кашф этаётган қонунлари қолмагандай туюлган замонлар бошланди. табиатшунослар физиканинг чексиз имкониятлари борлиги ва ўз кашфиётлари уммондан бир томчи эканлигини англаб етган гениал устозлари и. ньютоннинг қуйидаги сўзларини унутиб қўйгандек эдилар: ҳар доим бирор янгилик ёки ютуққа эришганимда, денгиз қирғоғидан қимматбаҳо тош топиб олган ёш боладек суюниб кетман, қаршимда эса чексиз уммон ястаниб ётибди. механика қонунларига асосланган дунёнинг илмий манзараси устувор …
5
анзарасининг график тасвири синусоиданинг тараққиётни акс эттирувчи бош чиққан чексиз яқинлашиб бориши тарзида ифодаланади. бунда ушбу системанинг ривожи назарда тутилади, аммо унинг ҳар бир дақиқадаси маълум ҳолати муайян вақт доирасида аниқ намоён бўлиши шарт, деб қаралмайди. нарса ва воқеалар жараёнига бундай ёндашилганида, сабабият тамойилининг янада мураккаб манзараси ҳосил бўлади. дунёнинг постноклассик манзарасида тизим ва тузилмаларнинг тахлили очиқ тизимларини ўрганишни тақозо қилади, ушбу тизимлар фаолияти турли омиллар, ўзгаришларга боғлиқ бўлади. бу борадаги энг асосий тамойил тизимнинг бир йўнадишдан бошқасига, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга тез, сакраб ўта олиши ҳамда «тизим хотирасининг йўқолишидир». xx асрнинг охирига келиб, табиий ва ижтимоий фанлардаги ютуклар натижаси ўлароқ, дунёнинг илмий манзарасига, у билан боғлиқ объект ва субъект, маънавийлик ва моддийлик, тадқиқотчи ва тадқиқот объекти, табиат ва жамият, инсон ва табиат, турли табақа ва гурухлар ўртасидаги муносабатларга янгича ёндашув шаклланди. ана шундай ёндашув моҳиятини тушунтиришга қаратилган таълимот ва илмий билиш методи сифатида вужудга келган синергетика ўз-ўзидан ташкил булиш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дунёниг илмий манзараси"

1403264686_44325.doc дунёнинг илмий манзараси режа: 1. “дунёнинг илмий манзараси” тушунчаси. 2. “дунёнинг классик илмий ва ноклассик илмий манзараси”. 3. “дунёнинг постоноклассик манзараси”. 4. дунёнинг синергетик манзараси. оламнинг тузилиши ҳақида инсоният доимо ўз қарашларига эга бўлган. энг қадимги даврдаёқ кишилар баҳорда дарёлар тошиши, кун узая бошлаши, ёмғир ва момақалдироқлар кўпайиши ажиб бир қонуниятга бўйсунишини англаб етганлар. инсоният тарихида илк бор қум соатни ўйлаб топган ёки дастлабки йил тақвимини кашф этган аждодларимизнинг ҳам бу борада ўз даврига хос тушунчалари бўлган. дунёнинг дастлабки манзараси мифологик характерда бўлиб, оламнинг тузилиши, асосан, афсона ва ривоятлар, асотирларда ифодаланган тушунчалар, ғоя ва тамойилларда ўз аксини топган. улар ниҳоятда содда ...

Формат DOC, 79,0 КБ. Чтобы скачать "дунёниг илмий манзараси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дунёниг илмий манзараси DOC Бесплатная загрузка Telegram