ижтимоий билиш

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354442575_40438.doc www.arxiv.uz режа: 1. “ижтимоий билиш” тушунчаси. 2. ижтимоий билиш методологияси ва тарих фалсафаси. 3. ижтимоий билиш методлари. ижтимоий билиш ҳақида сўз борар экан, энг аввало, масапанинг икки жиҳатига эътибор қаратиш керак: а) ҳар қандай билиш жамиятда пайдо бўлади, шаклланади ва маънавий-маданий асосларга таянади. бу хар қандай билим ижтимоийдир, у инсоннииг одамлар орасидаги фаолияти билан боғлиқ, деган маънони англатади; б) ижтимоий билиш инсон фаолияти шаклларидан биридир, яъни жамиятни, ижтимоий жараён ва ҳодисаларни билишдир. у билишнинг бошқа шакллари - табиатни билиш (табиатшунослик) ва тафаккурни билиш (гносеология, мантиқ)дан фарқ қилади. қуйида биз билишнинг айнан ана шу жихатини кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. ҳозирги замон фалсафасида «ижтимоий билиш», «гуманитар билиш», «ижтимоий-гуманитар билиш» тушунчалари синонимлар сифатида қўлланилади. моҳиятига кўра, ижтимоий билиш тарихий, ижтимоий-фалсафий, иқтисодий, социологик ва ҳоказоларга бўлинади. уларни муайян мўлжаллар, турли қадриятлар, далил, мақсад ва мазмунни акс эттиришига кўра, билишнинг бошқа шаклларидан фарқлайдилар. аввало, ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий билиш шакллари ўзаро алоқадорлиги, боғлиқлигини таъкидлаш лозим. …
2
змуни тушунарсиз, уларнинг моҳияти қоронғулигича қолаверади. ижтимоий (гуманитар) ва табиий (илмий) билимнинг мутаносиблиги ёки фарқини ҳал қилишда икки йўналиш мавжуд. биринчи йўналиш тарафдорлари табиий-илмий ва ижтимоий билиш ўртасида, унинг шакл ва методлари орасида фарқ йўқ, деб ҳисоблайдилар. масалан, шу йўналиш тарафдори, поляк олими е. топольский ижтимоий билиш шакли бўлган тарихий билини инкор қилади. у тарихий билишга хос муаммолар бир вақтнннг ўзида билишнинг бошқа шаклларида ҳам мавжуд, деб хисоблайди. натижада, ижтимоий ва табиий-илмий билиш ягона бир тизим сифатида бирлаштирилади. бу табиий фанлар аҳамиятини мутлақлаштиришга олиб келади. бундан фақат табиий фан соҳасига тегишли билимларгина илмий бўлиши мумкин, фалсафа, социология, политология, маданиятшунослик ва бошқалар илмий билим бўла олмайди, деган хулоса келиб чиқади. ижтимоий билишнинг моҳиятини тушунишда уни ижтимоий сифат, ижтимоий зиддият, ижтимоий-тарихий далил, ижтимоий назария каби тушунчалар билан аралаштириб юбормаслик керак. албатта, ижтимоий билиш учун билишга тегишли бўлган барча жараёнлар хосдир. далилларни изоҳлаш ва умумлаштириш (эмпирик босқич), тадқиқ қилинадиган ҳодисаларни тушунтириш, уларнинг қонун …
3
н бўлиб, унинг асосида табиий фанлар жадал ривожланган эди. ижтимоий билим соҳаси ва фалсафанинг махсус бўлими ҳисобланмиш тараққиёт жараёни ва тарихий воқеаларни илмий билишни акс эттирувчи тарих фалсафаси ҳам шу даврда юқори босқичга кўтарилди. ҳозирги кунда «тарих фалсафаси» атамаси қуйидаги мазмунларга эга: а) тарихий воқелик, унинг бир бутунлиги ва тараққиёти ҳақидаги таълимот; б) ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакнинг узвий бирлигини умумий тарихий жараён сифатида қарайдиган назария; в) тарихий жараёнларни рационал восита ва методлари билан тадқиқ қилувчи фан фалсафасининг таркибий қисми. яъни тарихий эпистемология; г) тарихий воқеликни билиш ҳақидаги фалсафий концепциялар мажмуи. ушбу фан «давр», «тарихий босқич», «тараққиёт», «ижтимоий фаолият», «қадрият», «инсон» ва шу каби категориялари билан тарихни фалсафий талқин қилади. энг умумий тарихни бир бутун ҳолда тасаввур қилиш бу соҳадаги тарихий билимнинг мақсади бўлиб ҳисобланади. шунинг учун ҳам фалсафий жиҳатдан ўрганишдан унинг яхлитлиги масаласи энг асосий муаммо сифатида қаралади. тарих фалсафасининг илдизларини «авесто ва «таврот»да, веда ва упанишадаларда, геродот ва …
4
длайди. у тарихийлик тамойилини амалда қўллар экан. жамиятнинг асосий жиҳатларини кишиларнинг реал фаолияти сифатида тадқиқ қилган, инсониятнинг оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига қараб, аста-секиилик билан тараққий қилишини эътироф этган. айни пайтда сен-симоннинг ижтимоий концепцияси ўз даврида табиатшунослик ва фалсафада ҳукмрон методологик доктрина бўлган механицизмдан холи бўла олмади. унинг фикрича, и. ньютон кашф этган дунёнинг ўзаро тортилиш қонуни янги фалсафанинг асоси, ўз навбатида, сиёсий фанларнинг пойдевори бўлиши мумкин. сен-симонда утопик ғоялар ҳам кўп. айнан жамият ривожини механистик тушуниш уни шундай ғояларга олиб келган эди. ушбу иллюзия асосида у механистик тарзда шакллантирган ташкилотлар, яъни коммуналар фаолияти самарасиз бўлиб чиқди. алалоқибат, уларга сарфланган куч ва маблаглар бекор кетган, машҳур файласуф хонавайрон бўлган эди. мумтоз тарих фалсафасининг якуни гегелнинг ижтимоий-тарихий концепцияси бўлиб, у диалектик методга асосланган. гегель табиий, тарихий ва маънавий дунёни ягона жараён сифатида тасаввур қилади. уларнинг доимо ўзгаришдалигини таъкидлаб, табиий-тарихий ва ижтимоий тараққиётни ички алоқадорликка эгалигини исботлашга ҳаракат қилган. гегель инсон фаолияти асосини …
5
рларининг узвий бирлиги уларнинг ҳар бирида акс этадиган ўзига хос хусусият ҳамда улар орасидаги фарқ мавжудлигига ҳалал бермайди. ижтимоий билишнинг асосий хусусият ва уни билишнинг бошқа шаклларидан фарқи қуйидагилардан намоён бўлади: 1. кенг маънода ижтимоий билишнинг предмети турли шаклларда намоён бўладиган инсон фаолиятидир. гегель объектив жараёнининг иккита асосий шакли мавжуд: табиат ва инсоннинг мақсадли фаолиятидир, деган эди. инсон фаолияти доимо объективлик (ижтимоий қонунлар) ва субъективлик (индивилуал маърифат, мақсад ва ҳ.к.) бирлигидан иборат. бошқача қилиб айтганда, маданиятни яратувчи инсондир, объектпв жараёнларнинг иккинчи шакли (инсоннинг мақсадли фаолияти) биринчисидан фаркли ўлароқ, табиатшуносликнинг предмети сифатидати табиатдир. бинобарин, гуманитар билим — инсонга зарур қадриятлар ҳақидаги билим, маданий қадриятларни яратувчи, тарқатувчи ва асровчи шахснинг ички бойлигини ташкил қилувчи субъектив реалликнинг яхлит ифодасидир. 2. гуманитар билим ижтимоий жараёнларга яъни ижтимоий ҳодисалар ривожланиши, тараққиёти қонунлари, сабаб ва манбаларини аниқлашга қаратилган бшшмдир. билишга хос бўлган қуйидаги икки вариантпи эътиборга олиш даркор: а) предметнинг ўзи, маълум маънода, ўзгармайди, балки унинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий билиш"

1354442575_40438.doc www.arxiv.uz режа: 1. “ижтимоий билиш” тушунчаси. 2. ижтимоий билиш методологияси ва тарих фалсафаси. 3. ижтимоий билиш методлари. ижтимоий билиш ҳақида сўз борар экан, энг аввало, масапанинг икки жиҳатига эътибор қаратиш керак: а) ҳар қандай билиш жамиятда пайдо бўлади, шаклланади ва маънавий-маданий асосларга таянади. бу хар қандай билим ижтимоийдир, у инсоннииг одамлар орасидаги фаолияти билан боғлиқ, деган маънони англатади; б) ижтимоий билиш инсон фаолияти шаклларидан биридир, яъни жамиятни, ижтимоий жараён ва ҳодисаларни билишдир. у билишнинг бошқа шакллари - табиатни билиш (табиатшунослик) ва тафаккурни билиш (гносеология, мантиқ)дан фарқ қилади. қуйида биз билишнинг айнан ана шу жихатини кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. ҳозирги замон фалсафасида «ижтимоий били...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий билиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий билиш DOC Бесплатная загрузка Telegram