уйғун ижоди

DOC 63.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662746185.doc уй/ун ижоди уйғун ижоди р е ж а 1. уйғун ижодининг ғоявий-бадиий қиймати. 2. уйғун биографияси. 3. уйғун поэзияси. 4. уйғуннинг тарихий мавзудаги драмалари. 5. уйғуннинг замонавий мавзудаги драмалари. 6. танқид ва адабиётшуносликда уйғун ижодининг ўрганилиши. уйғун янги ўзбек адабиётининг иккинчи бўғин авлодига мансуб бўлиб, 20-йилларнинг иккинчи ярмида ижод майдонига кириб келди. “уйғун” шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, унинг асл исми раҳматилла отақўзиевдир. у 1905 йилнинг 11 февралида жанубий қозоғистон вилоятидаги марки қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. раҳматилла бошланғич маълумотни ўз қишлоғида олади, 1923 йилда тошкентга келиб педагогика техникумига ўқишга киради. худди шу техникумда раҳматилла қалбида адабиётга, ижод қилишга муҳаббат туғилади. натижада, у кичик-кичик шеърлар ёза бошлайди ва улар техникумдаги “тошқин” деворий газетасида ҳамда бошқа вақтли матбуот саҳифаларида босила бошлайди. раҳматилланинг шоир сифатида етилишида унинг 1927-1930 йиллар давомида самарқанддаги педагогика академиясининг тил ва адабиёт факультетида таълим олиши муҳим роль ўйнади. ўша йиллари бу олий ўқув юрти йирик фан ва адабиёт ўчоғи …
2
юлдузлар, шошиб-пишиб ётоғига кеткали. даргоҳига еткали, олтин шоҳи этагини судрайди... кўрамизки, шоир табиатни ниҳоятда нозик ҳис қилади ва унинг ажойиб манзарасини чизади. лекин уйғун дастлабки шеърларидаёқ шунчаки соф табиат манзараларини чизиш билангина чекланмайди, балки уни ва айниқса, баҳорни инсон ҳаёти, қалби, меҳнати билан боғлиқ ҳолда акс эттиради. масалан, у илк шеърларидан бирида баҳорнинг моҳиятини қуйидаги тарзда очиб беради: баҳорда қайнайди меҳнат эрлари, баҳорда томчилар манглай терлари, баҳорда завқ эмар дала қизлари, баҳорда йўрғалар олтин трактор. оҳ, баҳор нашъали, баҳор гўзалдир. аммо “баҳор севинчлари” тўпламига кирган шеърлар орасида заиф, номукаммаллари ҳам бор эди. уларда уйғуннинг ўзи айтганидек, “юзакилик, олинган мавзуларнинг моҳиятига ... тушунмаслик, эстетизмга берилиб кетиб мазмунни суюқлаштириш” сингари нуқсонлар мавжуд эди. 30-йиллар ижодида уйғун бу нуқсонлардан қутила борди ва ўша давр ўзбек лирикасининг нодир намуналарини яратди. уйғун ўзининг узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида ўнлаб шеърий тўпламлар, йигирмадан ортиқ пьеса яратиб, адабиётимизнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган. уйғуннинг илк шеърий тўплами, айтганимиздек, …
3
у кузнинг ўзи” каби мисралардаги образли талқинлар бунинг далилидир. табиат ва жамият ҳодисаларини, лавҳаларини қиёс қилиб, ёнма-ён қўйиб тасвирлаш, ҳис-туйғуни бўрттириб ифодалаш усули уйғуннинг иккинчи жаҳон уруши даври шеъриятида янада такомиллашганини кузатиш мумкин. “тасаввур”, “бинафша”, “қор” каби шеърларида табиат кўринишлари урушга нафрат, тинчликка муҳаббат ғояларини ифодаловчи янги поэтик мазмун касб этади. шоирнинг уруш даври ижодида ишқ-муҳаббат мавзуининг ёритилишини кўздан кечириш, тадқиқ қилиш ҳам қизиқарлидир. унинг “суръат”, “қуёш йўли”, “висол табассуми” каби шеърларида, “кел”, “кут”, “мардонавора айтинг”, “арзимни ёра айтинг”, “жоним келур” каби ғазалларида ҳам поэтик мазмун ошиқ ва маъшуқа образлари туйғулари тасвиридан ҳосил бўлади, душманни енгиб ортга қайтгач, висол шодиёнасига эришиш орзуси куйланади. шоир ўз шеъриятида салмоқли ўрин эгаллаган севги-муҳаббат мавзуини урушдан кейин ҳам давом эттирган. “севганлигим рост”, “сен дединг”, “ўша учрашувдан бошланди бу ҳол”, “гул юборибсан”, “гул шайдоси”, “кетмас бўлиб кел”, “гулсану ўзинг” каби шеърлари фикримизнинг далилидир. 1946-1948 йиллардаги асоссиз танқидлар, баъзи кимсаларнинг доклад ва мақолаларидаги таҳқир ҳамда камситишлар …
4
араққиётида алоҳида аҳамият касб этади. у йигирмадан ортиқ саҳна асари яратган. унинг “она” (1942), “ҳаёт қўшиғи” (1947), “абу райҳон беруний”, “алишер навоий”, “навбаҳор”, “ҳуррият”, “парвоз” каби драмалари, “қалтис ҳазил” комедияси шулар жумласидандир. умуман, уйғун драмаларини мазмунига кўра икки гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳга “абу райҳон беруний”, “абу али ибн сино”, “зебуннисо бегим” каби тарихий пьесалар мансуб бўлиб, улар орасида иззат султон билан ҳамкорликда ёзилган “алишер навоий” драмаси муаллифларга энг катта шуҳрат келтирди ва уруш даври ўзбек адабиётининг энг жиддий ютуқлари қаторидан ўрин олди. уйғун саҳна асарларининг иккинчи гуруҳини замонавий мавзудаги драмалар ташкил этади. улар орасида “парвона” пьесаси ҳаммадан кўра кўпроқ халққа манзур бўлди. уйғун ўз ижодий фаолияти давомида таржимонлик билан ҳам шуғулланган. у а.с.пушкиннинг “тобутсоз”, “белкин қиссалари”, “арзрумга саёҳат”, л.н.толстойнинг “ ҳожимурод” повестини, шекспир сонетларини, т.шевченко, и.чавчавадзе, с.маршак каби шоирларнинг бир қанча шеърларини ўзбек тилига таржима қилди. а д а б и ё т л а р уйғун асарлари: 1. …
5
уйғун ижоди - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "уйғун ижоди"

1662746185.doc уй/ун ижоди уйғун ижоди р е ж а 1. уйғун ижодининг ғоявий-бадиий қиймати. 2. уйғун биографияси. 3. уйғун поэзияси. 4. уйғуннинг тарихий мавзудаги драмалари. 5. уйғуннинг замонавий мавзудаги драмалари. 6. танқид ва адабиётшуносликда уйғун ижодининг ўрганилиши. уйғун янги ўзбек адабиётининг иккинчи бўғин авлодига мансуб бўлиб, 20-йилларнинг иккинчи ярмида ижод майдонига кириб келди. “уйғун” шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, унинг асл исми раҳматилла отақўзиевдир. у 1905 йилнинг 11 февралида жанубий қозоғистон вилоятидаги марки қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. раҳматилла бошланғич маълумотни ўз қишлоғида олади, 1923 йилда тошкентга келиб педагогика техникумига ўқишга киради. худди шу техникумда раҳматилла қалбида адабиётга, ижод қилишга муҳаббат туғилади. натижада, у кичик-...

DOC format, 63.0 KB. To download "уйғун ижоди", click the Telegram button on the left.

Tags: уйғун ижоди DOC Free download Telegram