мақсуд шайхзода ижоди (максуд шайхзода ижоди) реферат

DOC 69,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662751778.doc ма+суд шайхзода ижоди р е ж а 1. мақсуд шайхзода ижодининг озарбайжон ва ўзбек адабиётларида тутган ўрни. 2. мақсуд шайхзоданинг таржимаи ҳоли. 3. мақсуд шайхзоданинг озарбайжон тилидаги илк ижоди. 4. мақсуд шайхзоданинг ўзбек тилидаги поэзияси. 5. мақсуд шайхзода драмалари. 6. мақсуд шайхзода ижодининг танқид ва адабиётшуносликдаги талқини. мақсуд шайхзода (1908-1967) мақсуд шайхзода хх аср ўзбек адабиёти тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган истеъдодли шоир, драматург, адабиётшунос олим, таржимон ва моҳир педагогдир. у 1908 йилнинг 25 октябрида озарбайжоннинг машҳур ганжа вилоятидаги оқтош шаҳрида табиб оиласида дунёга келган. миллати озарбайжон бўлган бу йигит 1921-1925 йилларда бокудаги дорулмуаллиминда абдулла шоиқ, ҳусаин жовид каби машҳур шоирлардан таълим олган. сўнг доғистондаги дарбанд, бўйноқ шаҳарларида ўқитувчилик қилган ҳамда боку педагогика институтининг сиртқи бўлимини тугатган. ўша йиллари шайхзода баъзи қарашлари учун ноҳақ равишда миллатчиликда айбланиб, 1928 йилда тошкентга сургун қилинади ва умрининг охиригача шу ерда қолиб кетади. ўзбекистонда шайхзода наримонов номли мактабда дарс берди, “шарқ ҳақиқати”, “қизил ўзбекистон”, …
2
нда халқ масали” деган илк достони эълон қилинган бўлиб, у ёш шоирнинг ҳаётни кенгроқ кўламда қамраб олишга интилаётганлигидан, изланишлар жараёнини бошидан кечираётганлигидан далолат берарди. тошкентда шайхзода ўз она лисонига жуда яқин бўлган ўзбек тилида ижод қила бошлайди ҳамда бадиий адабиёт оламидаги изланишларини давом эттиради. шу изланишларнинг дастлабки самараси сифатида 1929 йилда “шарқ ҳақиқати” газетасида шайхзоданинг “трактор” деб аталган ўзбек тилидаги биринчи шеъри босилиб чиқади. бу шеър бадиий жиҳатдан заиф бўлса-да, ёш шоирнинг ўз олдига инсон меҳнатини улуғлаш учун муносиб ташбеҳлар топишга интилишдек эзгу мақсад қўйганлигидан гувоҳлик берар эди. шундан кейин бирин-кетин ёш шоир мақсуд шайхзоданинг шеърий китоблари нашр этилади. улар жумласига “лойиқ соқчи” (1932), “ўн шеър”, “ундошларим” (1933), “учинчи китоб” (1934), “жумҳурият” (1935), “ўн икки”, “янги девон” (1937), “сайлов қўшиқлари” (1938) шеърий тўпламлари киради. мазкур китоблардаги шеърларида шайхзода рус мумтоз поэзиясидан, айниқса, в.в.маяковский ижодидан таъсирланиб, ўзбек адабиётида эркин вазнни қўллай бошлади ҳамда рус ва шарқ шеърияти анъаналарини чамбарчас чатиштириб юборишга …
3
арта биз бой! илк китобларидаги шеърларида шайхзода ҳали гўё ўзига мос услуб, овоз қидирарди, шунинг учун ҳам айни бир сўзни ёки ташбеҳни қайта-қайта қўллар, машқдан-машққа кўчирарди. бунга иқрор бўлмоқ учун “юлдузларга бўлдим ҳамсоя” шеъридан қуйидаги мисраларни ўқиш мумкин: уч ватан, уч ватан, яшин каби тез, илонлар бошини яшин каби эз! унинг дастлабки китобларида ҳали изланишлар давом этаётгани шунда кўринардики, шоир ўзига ёқиб қолган тасвирий воситаларни, тимсолларни шеърдан-шеърга кўчирар ёки айни бир асарнинг ўзида қайта-қайта такрорлар эди. бунинг мисоли “ватан” шеърида учрайди: ёндирмоқчи бўламан лабимдаги папиросни осиё қуёшидан, - худди шу тимсолни ёш шоир “юртим” шеърида мана бу тарзда такрор қўллайди: бунга файз ёғдирар сендаги оташ, сендан папиросни тутатай йўлдош. 30-йилларда шайхзода кўплаб достонлар яратиб, ўша давр руҳини, сиёсий вазият ҳароратини ўзича ифодалашга уринди. бундай асарлар жумласига “ўртоқ мулк”, “чироқ”, “ўртоқ”, “мерос”, “тупроқ ва ҳақ” сингари достонлар киради ва шоирнинг мазкур жанрда жиддий муваффақиятга эришмаганлигидан далолат беради. мақсуд шайхзоданинг ижодий изланишлари …
4
ўтиб, ҳақиқий ижод йўлига кирганлигидан гувоҳлик берар эди. унинг бадиий адабиётдаги энг қийин жанр ҳисобланувчи драмага мурожаат қилиб, уруш йиллари “жалолиддин” пьесасини яратиши ҳам худди шу хулосани тасдиқларди. шайхзоданинг илк драмаси ўз вақтида ғоявий жиҳатдан қораланган эди. танқидчиликда мазкур асарда жалолиддин сиймоси идеаллаштирилганлиги қораланиб, муаллифга ноҳақ айблар қўйилганди. халқнинг мўғул босқинчиларига қарши кураши манзараларини гавдалантирувчи “жалолиддин” драмасида аслида ғоявий хатолар йўқ эди. фақат бу пьеса бадиий жиҳатдан мукаммал эмас эди, чунки ундаги кўпчилик воқеалар хусусан, жалолиддиннинг синглисига алоқадор сюжет чизиғи драманинг асосий йўналишига, руҳига муваффақиятли равишда чатиштириб юборилмаганди. бундай нуқсоннинг бўлиши табиий эди, албатта, чунки мазкур асар муаллифнинг драматургия соҳасидаги илк тажрибаси ҳисобланарди. энди ижоднинг ҳақиқий йўлига кирган вақтларда, яъни урушдан кейин шайхзода ҳаётида фожиали воқеалар юз берди. 1952 йил сентябрь ойида шайхзода қамоққа олинади. унга асарларида аксилинқилобий ғоялар мавжудлиги, ўзи эса шундай яширин ташкилот етакчиси деган айб қўйилди. бу айбномага ўша даврнинг ҳаммага маълум ва машҳур бўлган 12 зиёлиси …
5
пиёла сув бўлса, чанқоқини босгали йўловчига тутилса! шундай қўшиқ саналгай сафарнинг қатновчиси, шундай шоир бўлолгай гўзаллик яловчиси! худди шу хусусиятни шоирнинг “тошкентнома” номли достонида (1958 йил) ҳам яққол кўриш мумкин. унда муаллиф кўпроқ тошкент шаҳрини мадҳ этса-да, асосий эътиборини шу ерда яшовчи кишилар руҳини, ўй-кечинмаларини очишга, ҳаётнинг моҳияти, яшашнинг мазмуни тўғрисидаги фалсафий фикрларини ифодалашга қаратган эди: ҳар қачон, ҳар қайда дейилса “тошкан”, дегайсан ёзларга ёзлар туташган, ҳа, “тошкан” дейилса, эсга келар ёз... ҳа, “тошкан” дейилса, қуёш эсда шай. қуёшки, умрзоқ авлодга дамсоз, бу ерда ҳамма дер: - “қуёшча яшай”... шаҳарлар боқийдир, умр – ўткинчи, дарёлар собитдир, сувлар – кўчкинчи. ижодининг етуклик даврида, аниқроғи, 60-йилларда шайхзода ўзининг шоҳ асари бўлмиш “мирзо улуғбек” трагедиясини яратади. унда амир темурнинг машҳур набираси мирзо улуғбек ҳаётининг сўнгги йиллари жонлантирилган бўлиб, мана шу буюк олим ва фожиали тақдир эгаси ҳисобланган шоҳнинг сиймоси, курашлари, изтиробга тўлиқ руҳий кечинмалари, оламшумул фикрлари таъсирчан манзараларда, зиддиятларда, урушлар гирдобида, шекспирона бўёқларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мақсуд шайхзода ижоди (максуд шайхзода ижоди) реферат"

1662751778.doc ма+суд шайхзода ижоди р е ж а 1. мақсуд шайхзода ижодининг озарбайжон ва ўзбек адабиётларида тутган ўрни. 2. мақсуд шайхзоданинг таржимаи ҳоли. 3. мақсуд шайхзоданинг озарбайжон тилидаги илк ижоди. 4. мақсуд шайхзоданинг ўзбек тилидаги поэзияси. 5. мақсуд шайхзода драмалари. 6. мақсуд шайхзода ижодининг танқид ва адабиётшуносликдаги талқини. мақсуд шайхзода (1908-1967) мақсуд шайхзода хх аср ўзбек адабиёти тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган истеъдодли шоир, драматург, адабиётшунос олим, таржимон ва моҳир педагогдир. у 1908 йилнинг 25 октябрида озарбайжоннинг машҳур ганжа вилоятидаги оқтош шаҳрида табиб оиласида дунёга келган. миллати озарбайжон бўлган бу йигит 1921-1925 йилларда бокудаги дорулмуаллиминда абдулла шоиқ, ҳусаин жовид каби машҳур шоирлардан таълим олган. сўнг д...

Формат DOC, 69,5 КБ. Чтобы скачать "мақсуд шайхзода ижоди (максуд шайхзода ижоди) реферат", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мақсуд шайхзода ижоди (максуд ш… DOC Бесплатная загрузка Telegram