ўзбекистон фалсафаси тарихида билиш мавзуи

DOC 74,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354327605_40369.doc www.arxiv.uz режа: 1. билиш муаммосининг миллий фалсафий таҳлили. 2. қадимги давр ва “авесто”да билиш масалалари. 3. уйғониш даври мутафаккирлари билиш тўғрисида. 4. тасаввуфий тафаккур. ўрта асрлардаги тафаккур ривожи. билиш муаммосининг миллий фалсафий таҳлили билишнинг моҳияти, мазмуни билан боғлиқ масалаларнинг таҳлили узоқ ўтмишга эга. одамлар қадим замонлардаёқ ўзларини ўраб турган олам, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини ўрганганлар, уларнииг қадри ва аҳамияти тўгрисида фикр юритганлар. замонлар ўтиши, жамият ривожи давомида бу борадаги масалалар кўлами кенгайган, уларни ҳал қилишнинг аҳамияти ортаверган. онг ва билиш, гоя ва руҳ билан боглиқ мавзулар кўплаб афсона ҳамда асотирлар, диний, илмий-сиёсий қарашларнииг ўзаги, марказий қисмини ташкил этган. фалсафа тарихидаги аксарият оқимлар ва мутафаккирлар бу мавзуни четлаб ўтмаганлар, у ҳақда хилма-хил фикрларни баён қилганлар. алоҳида таъкидлаш лозимки, европа ва собиқ иттифоқнинг минтақамиздан бошқа ҳудудларида яшаётган мутахассисларнинг ушбу мавзуга бағишланган китоб, рисолаларида гап, асосан, гарб мутафаккир ва олимлари мероси, уларнинг гносеологияга қўшган ҳиссаси тўгрисида боради. бунда суқрот, платон, аристотель, …
2
г мифологик манзараси хилма-хил талқинда ўз ифодасини топган. ушбу дунёқарашда умумбашарий ва умуминсоний масалаларга кўпроқ эътибор берилган, уларнинг моҳияти, мазмуни турлича талқин қилинган. кдаимги одамлар борлиқ тўғрисида ўйлаганларини, афсона, ҳикоят ёки достонлар сўйлаганларида оламнинг яралиши, табиат ҳодисалари, коинот ва одамзот алоқалари, инсон онги ва тафаккурининг моҳияти, мазмуни кабиларга алоҳида эътибор берганлар, уларнинг аҳамиятини турлича изоҳлаганлар. оламнинг билиб олинган қонунлари, нарса ва воқеаларнинг англанган хусусиятларидан фойдаланганлар, англанмаганларини илоҳийлаштирганлар. оламни англаш мавзуси дастлабки диний дунёқарашлар ва уларнинг энг қадимги шаклларида ҳам ўз аксини топган, ҳар бир дин ўзига хос билиш ва ҳақиқат деб аталадиган далил ва хулосалар тизимига эга. улар бир-бирларидан ана шу тизим билан хам фарқланадилар. динларнинг тарихий шакллари такомиллашиб боргани сайин улардаги билимга хос далиллар тизими ҳам янгм-янги қирраларини намоён қилиб бораверган. уларнинг ҳар бири оламнинг ибтидоси, инсон билими, ақли, тафаккур ва тасаввури ҳақида ўзига хос «ҳақиқат»ларга таянган. аждодларимизнинг қадимги китоби «авесто» диний-фалсафий меросимизнинг энг ёрқин намунасидир. маълумотларга кўра, китоб …
3
аънавий қиёфаси, ижтимоий фаолияти, «эзгу фикр», “эзгу сўз” ва «эзгу амал»ида ўз ифодасини топади. ана шундай фазилатларга эга бўлган кишигина зулмат ва жаҳолат устидан ғалаба қилиши, яхшилик уругини сочиши, яхши ном қолдириши, бошқаларнинг тақсини ва миннатдорчлигига сазовор бўладиган билимларга эришиши мумкин. «авесто»да юртимиз заминида яшаган одамларнинг қадимги даврдаги табиий-илмий, айниқса ижтимоий билимларининг ривожланишига оид манбалар бор. бугунги кунда «авесто»нинг ўзбек тилида чоп этилгани уни гносеология нуқгаи назаридан таҳлил қилишни осонлаштиради ва бу борада махсус тадқиқотлар олиб боришга имкон яратади. билиш мавзуси «моний даври» фалсафий-илоҳий таълимотида ҳам яққол ифодаланган. моиий фикрича, икки дунё - «зулмат ва чиё дунёси» мавжуд, биринчисида адолатсизлик, зулмат, зўравонлик хукм сурган, иккинчиси абадий, емирилмайдиган, доимий ҳақиқатлар дунёсидир. моний таълимоти зардуштийлик, буддизм, иудаизм ва христианликнинг асосий гоялари жамланган, уларнинг умумий тизими мифология, фалсафа, космогония, алхимия, астрономия ва бошқа ижтимоий-табиий билим соҳалари билан боғлиқликда баён қилинган. бу мавзунинг излари vi асрда яшаган маздак (531 йилда қатл қилинган) таълимотида, хаг!қларимич …
4
оси даврида кўпгина миллий қадриятларимиз йўқолган, тафаккур ва тизимизда ўзгаришлар бўлган. бу ҳақда абу райҳон беруний «қадимдан қолган ёдгорликлар» асарида афсус билан ёзган. тушунча ва атамалар тафаккурни белгилашини, идрок ва тасаввурни бошқаришини, миллат ва халқларнинг турмуш тарзида ифодаланишини ҳисобга олсак, ўша даврдаги туб ўзгаришнинг моҳият ва мазмунини янада чуқур англаш мумкин. буни оддийгина сўз ўзгариши эмас, балки тафаккур ўзгармиш кам рўй бергани яққол намоён бўлади. яна шуни таъкидлаш керакки, юртимиз халқлари цивилизацияси, онги ва тафаккури, миллий қадриятлари араб дунёси, мадаиияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатгани шубҳасиз. хоразмий, форобий, беруний, ибн сино, улуғбек каби мутафаккир олимлар, ал-бухорий, ат-термизий, нажмиддин кубро, аҳмад яссавий, баҳоуддин нақшбанд каби илоҳиёт илминииг забардаст алломалари, лутфий, юсуф хос хожиб, навоий, бобур, бедил, машраб каби улуг зотларнинг камолотида нафақат исломий тафаккур, балки цивилизациямиз маданияти ва қадриятлари таъсири беқиёсдир. уларнииг ислом фалсафасига уни замона зайллари орасидан ўтиши жараёнига таъсири тўғрисида махсус тадқиқотлар олиб бориш мумкин. замонавий ислом илоҳиётчилари ал-бухорий …
5
алари ибрат бўлиши мумкин. о. файзуллаев бир суҳбатда «мен ул ал-хоразмий асарларидаги математик формулалар асосида фалсафа ётганини излаш асосий мақсад бўлган. хоразмийнинг математик олим эканини бутун дунё билади, аммо уни фаиласуф сифатида талқин қилиш учун изланиш лозим эди», деганида ҳақ эди. қолаверса, юқорида номлари тилга олинган алломалар ўз даврида кенг тарқалган табиий-илмий билимлардан хабардор бўлганлар, уларни ўрганганлар, ушбу билимларга таяниб, ўзларининг ижтимоий-фалсафий қарашларини баён қилганлар. ўлар ўша даврнинг онтологик ва гносеологик тушунча ҳамда тамойилларини муайян ҳақиқатлар сифатида қабул қилганлар ва ўз асарларила қўллаганлар. милоднинг ix асрига келиб, юртимиз ижтимоий ҳаётида нисбатан барқарорлик даври бўлди, маданият, илм-фан, адабиёт тараққиёти учун имконият очилди. атоқли мутафаккир муҳаммад ибн мусо ал-хоразмий айнан шу даврда яшади. у халифа ал-мзъмуя ташкил қйлган академия - «байт-ул ҳикма»да катта мавқега эга эди. унинг яратган асарлари ва ғояларида олам сирларини англаш масалалари, билиш фалсафасинииг кўшина томонлари изоҳланган. алломанинг «ал-жабр ал муқобала» асари нафақат ўз даври, балки жаҳон олимлари учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон фалсафаси тарихида билиш мавзуи"

1354327605_40369.doc www.arxiv.uz режа: 1. билиш муаммосининг миллий фалсафий таҳлили. 2. қадимги давр ва “авесто”да билиш масалалари. 3. уйғониш даври мутафаккирлари билиш тўғрисида. 4. тасаввуфий тафаккур. ўрта асрлардаги тафаккур ривожи. билиш муаммосининг миллий фалсафий таҳлили билишнинг моҳияти, мазмуни билан боғлиқ масалаларнинг таҳлили узоқ ўтмишга эга. одамлар қадим замонлардаёқ ўзларини ўраб турган олам, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини ўрганганлар, уларнииг қадри ва аҳамияти тўгрисида фикр юритганлар. замонлар ўтиши, жамият ривожи давомида бу борадаги масалалар кўлами кенгайган, уларни ҳал қилишнинг аҳамияти ортаверган. онг ва билиш, гоя ва руҳ билан боглиқ мавзулар кўплаб афсона ҳамда асотирлар, диний, илмий-сиёсий қарашларнииг ўзаги, марказий қисмини ташкил этган...

Формат DOC, 74,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон фалсафаси тарихида билиш мавзуи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон фалсафаси тарихида б… DOC Бесплатная загрузка Telegram