билиш жараёниннинг даражалари ва босқичлари

DOC 81,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663445306.doc билиш жараёниннинг даражалари ва босқичлари режа: 1. билиш- воқеликнинг инъикосидир.. билишнинг объекти ва субъекти. 2. билиш зиддиятли диалетик жараён. билиш жараёнида амалиётнинг роли. 3.билишнинг босқичлари. хиссий ва ақлий (мантиқий) билиш уларнинг шакллари.. таянч тушунчалар: агностицизм — оламни билишни инкор этувчи таълимот скептицизм — оламни билиш мумкинлигига шубҳа билан қарайдиган таълимот эмпиризм — ҳиссий тажрибанинг ролини бўрттириб кўрсатадиган йўналиш рационализм — ақлий билиш оламни бнлишнинг ягона манбаи деб ҳисобловчи оқим 1.дунёни билиш масаласи доимо фалсафа фанининг диққат марказида бўлиб келган. қадимги файласуфлар ҳам дунёни билиш мумкинлигини эътироф қилганлар. масалан, атомистик назариянинг асосчиларидан бири бўлган демокрит оламни билиш ва ҳақиқатга эришиш мумкинлигини таъкидлайди. у билиш жараёнида ҳиссий органларимиз ва тафаккур ролини оддий ва содда ҳолда кўрсатади. ўрта осиёлик буюк мутафаккирлар хоразмий, форобий, беруний, ибн сино, мирзо улуғбек ва бошқалар ҳам ўз асарларида дунёни билишнинг, билиш жараёнида ҳиссий органлар билан ақлнинг роли ҳақида қимматбаҳо фикрларни олға сурадилар. билиш назариясининг ривожланиш тарихида xvii— …
2
и. декартнинг билиш назариясида сезгилар роли камситиб кўрсатилади. декартнинг ватандошлари дидро, голғбах, гелғвецийлар дунёни билиш жараёнида сезгиларимиз билан тафаккурнинг ролини тан олсаларда, уларнинг ўзаро муносабатларини тўла-тўкис очиб бера олмадилар. шунингдек, билиш жараёнида амалиётнинг ролини тўғри баҳолай олмадилар. маълумки, объектив дунё, унинг предмет ва ҳодисалари билишнинг бирдан-бир манбаини ташкил этади. шундай бўлсада, айрим файласуфлар ва дин таълимотида билишнинг манбаи сифатида қандайдир мистик, гўё инсондан ташқари мавжуд бўлган онг("мутлоқ ғоя", "олам руҳи" ва ҳоказолар) эътироф этилади. улар иуқтаи назарида инсон табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларининг моҳиятини билишга қодир эмас, у фақат илоҳ ижодининг натижаларини қайд қилишга ва туркумларга ажратишгагина қодир. агностицизмнинг йирик вакиллари инглиз файласуфи давид юм билан немис файласуфи иммануил кантдир. юмнинг фикрича, инсон ўз сезгилари чегарасидан ташқарига чиқа олмайди, у фақат ўз сезгиларинигина била олади. реал воқеликни инсон асло била олмайди. кант эса юмга қарама-қарши ўлароқ, инсон онги ва сезгиларидан ташқарида объектив олам бор деб ҳисоблайди. унинг фикрича бу объектив …
3
ларига хосдир. xix аср субъектив идеализмининг вакиллари бўлган махчилар ҳам бошқа субъектив идеалистлар сингари дунёни билиш мумкинлигини инкор этадилар, бизнинг сезгиларимиз аниқ, тўла инъикос хосил қилишига ишонмайдилар. инсонияг ижтимоий амалиёти ва илмий билиш тараққиётининг илгарилаб бориши билимни чегаралаб қўювчи агностицизмни пучга чиқармоқда. инсон ўз ақли билан олам сирларини билиши мумкин эканлигини айниқса ҳозирги замон фани ютуқлари исботламоқда. масалан, ҳозирги замон табиат фанлари, айниқса физика фани атом табиатини тузилишини ва хусусиятларини ўрганиш соҳасида катта ютуқларни қўлга киритди. атомли парчалаш, атом ички энергиясидан фойдаланиш, атом ядро заррачаларининг бир-бирига боғлиқлиги, умуман микрооламни билиш, астрономия, биологиядаги кашфиётлар илмий фалсафанинг билиш назариясини тўғрилигини тасдиқлайди. инсоннинг билиш қобилияти чекланмаган, лекин ҳар бир аниқ тарихий даврда ўзи хоҳлаган барча нарса ва ҳодисаларни эмас, балки билиш имкони борлиринигина билиб, билмаганини кейинроқ билади. лекин шуни айтиш керакки, инсон билимининг ҳам чексизлигини кўрсатади. дунёнинг моддийлигини на унинг ривожланиш қонунларининг инсон онгида акс этишини эътироф қилиш илмий фалсафа билиш назариясининг асосидир. …
4
араёнида объект билан субъект диалектикаси муҳим ўринга эга. у субъект, яъни инсон билан боғлиқ жараёндир. инсонсиз билиш жараёни бўлиши мумкин эмас. субъектнинг илмий билишдаги роли шундан иборатки, у объектив мавжуд бўлган қонуний боғланишларни очиб беради. объектга нисбатан ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ёндошади. немис физиологи гелғмголғцнинг фикрича, инсон аввал ўз сезгиларида ташқи оламни яратади, ўз сезгиларини нарса, ҳодисага айлантиради, кейин эса уни билишга интилади буюм тасвирини буюмнинг ўзи билан тенглаштиради. сезги объектив олам тасвири бўлмай оламнинг ўзи бўлиб қояади. демак, символлар (рамзий) назариясига кўра, нарса билан нарсанинг тасвири орасида фарқ йўқ. мавжуд объектив олам фақат сезги ва тасаввурда бор. сезги мазмунини предметлар хоссалари билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлмагак белгилар, символлар билан алмаштириш нотўғри. сезги образи моддий дунё нарса ва ҳодисаларининг инсон сезги аъзоларида акс этиши натижасида юзага келади. демак, сезги ва тушунчада нарсанинг ўзи эмас, нарсага нисбатан иккиланган кўриниши ҳосил бўлади. тасвир, сезги ва тушунчадан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин …
5
ина шаклланади. сезиш инсон миясининг ташқи олам билан дастлабки ва бевосита боғланишидир. бевоситалик сезгиларнинг энг муҳим хусусиятидир. сезги образи содир бўлиши учун уни қосил қилувчи нарса ёки ҳодиса объектив мавжуд бўлмоғи керак. бу эса билиш жараёнидаги энг муҳим шартдир. объектив оламнинг субъектив образи — сезги қотиб қолган, ўлик нарса эмас, балки билиш жараёнида ўзгариб туради. шунинг учун ҳам билиш бу мураккаб ва зиддиятли жараёндир. билишнинг зиддиятли жараён эканлигини билимларимизнинг тўлароқ, чуқурроқ бўлиши учун далил ва маълумотлар тўплашга, эски далил ва маълумотларнинг янгисига тўғри келмай қолишида кўришимиз мумкин. зиддиятли муносабатлар ҳал қилиниши билан билиш жараёни ривожланиб боради. бизнинг онгимиз эса бу тараққиётни ўзида акс эттириш билан бирга ҳодисаларнинг юзаки хусусиятлари ва билишдан моҳиятни билишга томон борувчи тарихий жараен эканини кўрсатади. хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, билиш инсоннинг ўз сезгилари, ҳис ва тушунчалари билан дунёни инъикос этиш жараёнидир. 2.ташқи оламнинг инсон миясида инъикос қилиниши мураккаб диалектик жараёндир. билиш жараёнида нарсани, ҳодисани тўла …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"билиш жараёниннинг даражалари ва босқичлари" haqida

1663445306.doc билиш жараёниннинг даражалари ва босқичлари режа: 1. билиш- воқеликнинг инъикосидир.. билишнинг объекти ва субъекти. 2. билиш зиддиятли диалетик жараён. билиш жараёнида амалиётнинг роли. 3.билишнинг босқичлари. хиссий ва ақлий (мантиқий) билиш уларнинг шакллари.. таянч тушунчалар: агностицизм — оламни билишни инкор этувчи таълимот скептицизм — оламни билиш мумкинлигига шубҳа билан қарайдиган таълимот эмпиризм — ҳиссий тажрибанинг ролини бўрттириб кўрсатадиган йўналиш рационализм — ақлий билиш оламни бнлишнинг ягона манбаи деб ҳисобловчи оқим 1.дунёни билиш масаласи доимо фалсафа фанининг диққат марказида бўлиб келган. қадимги файласуфлар ҳам дунёни билиш мумкинлигини эътироф қилганлар. масалан, атомистик назариянинг асосчиларидан бири бўлган демокрит оламни билиш ва ҳақиқатг...

DOC format, 81,5 KB. "билиш жараёниннинг даражалари ва босқичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.