bilish falasafasi (gnoseologiya)

PPTX 19 pages 433.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
bilish falsafasi (gnoseologiya) билиш фалсафаси (гносеология) режа: билиш назариясининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари. билиш масаласига қарашлар билишнинг объекти ва субъекти. билишнинг шакллари гносеология -билиш инсон унинг онги ва билими тўғрисидаги фанлар орасида гносеология ва эпистемология ажралиб туради.”гносеология”- грекча сўз бўлиб, “gnosis”-билиш, “logos”-назария, яъни билиш назарияси, билиш тўғрисидаги таълимот ёки онг ҳақидаги таълимот ҳисобланади. ”эпистемология”- илмий билиш тўғрисидаги фан ҳисобланади. гносеология атамасини шотланд файласуфи ж.ферер (1854й)томонидан киритилган бўлса-да, бироқ зардушт, суқрот, афлотун ва аристотел даврлариданоқ шакллана бошлаган эди. билиш нима? билиш инсонга хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий зарурият; инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурларга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон- бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмаслиги; билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. билиш инсон қўлга киритадиган ахборотнинг энг олий даражаси; изчил ва ижодий фаолиятининг ижтимоий жараёни; интеллектуал манбага таянишни талаб қилади; билиш жараёнини тил ёрдамида амалга оширилади; янги, илгари …
2 / 19
кт бу субъект фаолиятининг йўналтирилган нарса ва ҳодисадир яъни объект турли моҳиятга эга бўлиши мумкин.объект бизни ўраб турган барча нарса ва ҳодисадир ва у конкрет ва мавҳум яъни майда заррачалардан тортиб, улкан голлактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. гносеологиянинг асосий муаммоси бизнинг барча билимларимиз тажрибада синалганми? деган «оддий» масалани ечишдан иборат рационализм инсонда туғма ғоялар, адолат, инсонийлик, уйғунлик ғоялари ва тажрибадан олиниши мумкин бўлмаган бошқа ғоялар(яъни онг ва билим орқали аниқласа бўлади деган фикр юритадиган) эмпиризм инсон, инсоният шахсий ёки ижтимоий тажрибага эга бўлгунга қадар бирон-бир ғоя мавжуд бўлинишни инкор этадиганлар (назарияларнинг аҳамиятини инкор қиладиганлар) билиш шакллари ва даражалари ҳиссий билиш; рационал билиш; интуитив билиш; ҳиссий билиш ва унинг шакллари сезги- бу энг оддий психик жараѐн бўлиб, нарса ва ходисаларнинг хусусиятлари физик жараѐнларни сезги органларига бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг хусусиятларини алоҳида алоҳида намоѐн бўлишидир рангни шаклни таъмни (кўриш,эшитиш, таъм билиш, тери ) идрок-деб сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган нарса-ҳодисалар …
3 / 19
лигини ифодаловчи тафаккур шакли. ҳукм нисбатан тугал фикр бўлиб, унда предмет билан унинг аниқ белгиси ҳақидаги билим ифодаланади. ҳукмлар тўғри (чин) ёки хато (ёлғон) ёхуд ноаниқ (тахминий) бўлиши мумкин. ҳукмлар объектив воқеликка мос келса тўғри (чин), мос келмаса хато (ёлғон) ҳисобланади. хулоса- тафаккурнинг асосий мантикий шаклларидан бири. унда мантиқнинг маълум қоидалари ёрдамида бир ёки бир неча ҳукм (асос)дан янги ҳукм чиқарилади. хулоса чиқариш чин асосларга таянса ва тўғри мантикий қоидалардан фойдаланса, у вақтда чиқарилган хулоса ҳам чин бўлади. интуитив билиш билишнинг энг олий билиш махсулидир.қалбан ғойибона билишдир. у ҳиссий ва рационал билишга таянади.узоқ вақт бирон нарсага эриша олмаган бўлсак, тасаввуримизда пайдо қилиш жараёни интуитив нисбатни беришимиз мумкин. фалсафада идрок этиш перцепция-лотинча (perseption- идрок этиш) ўзини қуршаган дунёдаги нарсалар ва ҳодисаларни сезгилар орқали идрок этиш. апперцепция-борлиқни ақл ёрдамида англаш, билиш уларни ғоялар ёрдамида ифодалаш. дунёни билиш мумкинми деган саволга? оптимистлар – дунёни билиш мумкинлигини таъкидлайдилар; агностиклар- аксинча буни рад этувчилар ҳисобланади; …
4 / 19
ибн сино, улуғбек, навоий – инсон табиат ва жамиятни ҳамда ўзини билишга қодир, инсон билиши сезги ва идроклардан бошланиб, тафаккурга томон ривожланиб боради. инсон ақли – фаол, у билишнинг асосий қуролидир. улар инсон билиши маълум нарсалардан номаълум нарсалар томон ривожланиб боради деб кўрсатади. инглиз ф.бэкон ( xvii – xviii аср) – инсон билиши сезгилардан бошланади, билишнинг манбаи тажрибадир. фр. декарт – бирдан – бир тўғри билиш – тафаккурдир. билиш шакллари. илмий билиш – оддий билишдан фарқ қилиб, у борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг қонунияларини, унинг моҳиятини билишдир. ҳиссий билиш – инсоннинг ҳис қилиши, сезги аъзолари орқали предмет, ҳодисалари, уларнинг ташқи томонларини, белги ва хусусиятлари билишдир. бу билиш хайвонларга ҳам хос ва фарқ ҳам қилади. мантиқий билиш – инсоннинг предмет ва ҳодисаларни тафаккур орқали умумлаштириб, мавхумлаштириб, конкретлаштириб, уларни фикрда билишдир. индуктив билиш – ўз табиатига кўра, ҳеч бир бевосита ҳиссий идроксиз ва мантиқий муҳокамасиз бирор бир янги тасаввурлар ёки янги фикр нинг …
5 / 19
ён деб биладилар, бунинг натижасида онгда оламни акс эттириш билан ўз-ўзини ўрганади. агностицизм тарафдорлари инсоннинг оламни билиш имкониятларига ёки умуман билиш мумкинлигига ишонмайди ёки оламни қисман билиш мумкин деб билади. агностиклар орасида энг машҳури и.кантдир. у агностицизмнинг изчил назариясини илгари сурди. улар билиш идеал онгнинг мустақил фаолияти деб ҳисоблаганлар. хулоса 1. билиш доимо қандайдир янги, илгари номаълум бўлган нарсани яратишга йўналган ижоддир. ижоднинг бош мезони (кўрсаткичи) – олинган натижаларнинг янгилиги ва ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги. у жуда катта ақлий ва жисмоний ҳаракат («ижод машаққатлари» деб бежиз айтмайдилар), баъзан фуқаролик жасорати ва ҳатто жонбозлик талаб қилади. 2. шундай қилиб, инсоннинг билиши ривожланиб борувчи, фаол жараёндир. бу, аввало,жамиятда янги эҳтиёжларнинг туғилиши, тегишли равишда амалиётнинг ривожланиши ва такомиллашуви билан белгиланади. 3. айни шу сабабли билиш «мангу ҳаракат, қарама-қаршиликларнинг юзага келиши ва уларнинг ечилиши жараёни» деб қаралиши лозим. image1.png /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bilish falasafasi (gnoseologiya)"

bilish falsafasi (gnoseologiya) билиш фалсафаси (гносеология) режа: билиш назариясининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари. билиш масаласига қарашлар билишнинг объекти ва субъекти. билишнинг шакллари гносеология -билиш инсон унинг онги ва билими тўғрисидаги фанлар орасида гносеология ва эпистемология ажралиб туради.”гносеология”- грекча сўз бўлиб, “gnosis”-билиш, “logos”-назария, яъни билиш назарияси, билиш тўғрисидаги таълимот ёки онг ҳақидаги таълимот ҳисобланади. ”эпистемология”- илмий билиш тўғрисидаги фан ҳисобланади. гносеология атамасини шотланд файласуфи ж.ферер (1854й)томонидан киритилган бўлса-да, бироқ зардушт, суқрот, афлотун ва аристотел даврлариданоқ шакллана бошлаган эди. билиш нима? билиш инсонга хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий зарурият; инсон ўзини қуршаб турган атроф-м...

This file contains 19 pages in PPTX format (433.0 KB). To download "bilish falasafasi (gnoseologiya)", click the Telegram button on the left.

Tags: bilish falasafasi (gnoseologiya) PPTX 19 pages Free download Telegram