илк ислом даври адабиёти

DOC 54.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662752003.doc илк ислом режа: 1 илк ислом даврига умумий характеристика. 2 илк ислом даври адабиётидаги асосий жанрлар. 3. илк ислом даври шоирлари. илк ислом даврига умумий характеристика. yii аср бошларига келиб арабистондаги кўчманчи қабилалар хаёти жуда чуқур ижтимоий ва иқтисодий таназуллга юз тутди. сахровий хаётда сувнинг етишмаслиги бадавийларнинг ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтишга, дехқончилик билан шуғулланишга йўл қўймасди. бир вақтлар умум қабиланики бўлган сув ҳавзалари, қир-адирлар эндиликда секин-аста қабила зодогонлари йўлига ўтиб бораётган эди. шу боис камбағал бадавийлар борган сари қашшоқлашиб, бурунги қабила бирлиги йўқола бораётган, ижтимоий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган эди. бадавийниннг шахсий эрки қабила аҳллари томонидан ҳимояланмай қолди. қабилалалараро муносабатлар ҳам сусая борди. катта шаҳарлардан макка аҳллари савдогарчилик билан шуғулланиб, уларнинг карвонлари яман, сурия, ироқ, миср мамлакатлари билан савдо алоқаларини ўрнатган эдилар. мазкур барча ишларга қурайш қабиласи оқсоқоллари бош бўлиб, кундан-кунга уларнинг бойликлари кўпайиб, ерлари кенгайиб, қул ва чорвалари ортиб борар эди. қурайшларнинг иқтисодий қудрати макка атрофига ҳам тарқалган эди. маккадаги …
2
намларга сиғинишларини кўрган муҳаммаднинг кўнглида бу нарсаларга қарши бир туғён уйғонади. катта бўлгач, арабларни ягона аллоҳга сиғиниб, ислом динини қабул қилишга даъват этади. араблар иккига бўлиниб, бирлари муҳаммад (сав) тарафдорлари, иккинчилари унинг мухолифларига айланадилар ва тиш-тирноқлари билан расулуллоҳ тутган йўлга қарши чиқадилар. 622 йилга келиб, маккада муҳаммад (сав) га қарши бўлган мухолифларнинг душманлик муносабатлари кучайиб кетди. шундан сўнг пайғамбаримиз ўз сахобаи киромлари, яқинлари билан ясриб (мадина) шахрига ҳижрат қилдилар. муҳаммад (сав)нинг маккадан мадинага кўчган йиллари мусулмон хижрий санасининг бошланғич йили бўлиб ҳисобланади. ислом учун бўлган жангларда мухолифлар устидан аксарият холларда муҳаммад (сав) ғалаба қозондилар. бир неча йилдан сўнг кўпгина араб қабилаларини ягона ислом байроғи остига бирлаштиришга муваффақ бўлинди. араблар ўзаро қабилавий жангларга чек қўйиб, расулуллоҳ ва унинг халифалари ҳокимияти остида бирлашдилар. кейинчалик қатор қўшни давлатларга қарши ислом байроғи остида фатх юришларини бошладилар. шундай қилиб арабларнинг ислом дини туфайли бирлашуви уларнинг бирлигини мустахкамлашга, араб давлати асосини яратишга ёрдам берди. илк ислом …
3
қайтишни талаб килиб, муҳаммад ва исломни ҳажв қилиб асарлар ҳам ёзди. кейинчалик акаси маслаҳатига кўниб мадинага борди ва расулуллоҳдан узр сўраб қасида ўқиб берди. пайғамбаримиз уни кечириб ўз чакмонларини хадя қилдилар ва у қасида «бурда»номини олди. қасида уч қисмдан иборат бўлиб, улар куйидагилар: 1) қадимги шоирларнинг анъаналарини давом эттирилиб ёзилган рубобий насиб қисми; 2) ўз махбубаси висолига ошиқаётган шоирни олиб кетаётган туясининг васфи; 3) пайғамбаримиздан авф этишларини сўраб, расулуллоҳни ва уларнинг сахобаларини мадҳ этиб ёзилган қисми. қасиданинг насиб қисмида шоирнинг ички кечинмалари тасвири ўқувчини диққатини тортади. маъшуқанинг оҳуга ташбеҳ этилиши, май васфи ажойиб бадиий чизгилар орқали тараннум этилади. васф қисмида тасвирланган табиат ва унинг гўзалликларини кўра билиш хусусияти шоирниннг аусий мактаби маҳоратини яхши ўзлаштирганидан далолат беради. мадҳ қисмида пайғамбаримизнинг доно раҳбарликлари, ақл-заковати, обрўлари, сахобаларининг шижоат ва матонатлари оташин мисраларда ифода этилади. бу қасида ибн дурайд (933), ат-табризий (1109), ибн хишом (1360) ва ал- бажурий (1860)лар томонидан шарх этилган. шунингдек, мазкур …
4
уни қайд этиш керакки шоир кўпроқ ҳижо (ҳажвия) жанрида ижод этган. қолган барча шеърлари расулуллоҳ ва уларнинг сахобалари мадҳига бағишланган. шоир ижодий мероси тўрт қисмга бўлинади. бу қисмлар: “ҳассан-ўз қабиласи шоири”, “ҳассан-сарой шоири”, “ҳассан-базму жамшид куйчиси”,”ҳассан-ислом шоири”, деб номланган. ҳассан янги дин ҳимоясига отланаркан, эски тартибга жон-жахди билан тирмашган қурайш қабиласи аҳлларини ҳажв қилишни мақсад қилиб олади. бироқ пайғамбаримизнинг мазкур қабилага мансублиги уни қийин аҳволга солиб қўяди. ривоят қилишларича, шоир қурайш қабиласини ҳажв қилмоқчи бўлганида расулуллоҳ сўрабдилар: ”мени нима қиласан?”(ўзларини ҳам шу қабилага мансубликларига ишора этганлар) шунда шоир: “сизни хамирдан қил суғургандек ажратиб оламан”,- деб жавоб берибди. шундан сўнг расулуллоҳ қурайш қабиласидан кимларни ҳажв қилиш кераклигини кўрсатиш учун абу бакрни шоирга устоз этиб тайинладилар.шу туфайли ҳассан ўз асарларида пайғамбаримизга ва уларнинг йўлларига ашаддий қаршилик кўрсатган абу жаҳл, абу лахаб ва абу суфён ибн харасларни ҳажв килиш билан кифояланади. унинг асарлари х1х аср ўрталарида бир неча бор ҳиндистонда, тунис, мисрда нашр …
5
илк ислом даври адабиёти - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илк ислом даври адабиёти"

1662752003.doc илк ислом режа: 1 илк ислом даврига умумий характеристика. 2 илк ислом даври адабиётидаги асосий жанрлар. 3. илк ислом даври шоирлари. илк ислом даврига умумий характеристика. yii аср бошларига келиб арабистондаги кўчманчи қабилалар хаёти жуда чуқур ижтимоий ва иқтисодий таназуллга юз тутди. сахровий хаётда сувнинг етишмаслиги бадавийларнинг ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтишга, дехқончилик билан шуғулланишга йўл қўймасди. бир вақтлар умум қабиланики бўлган сув ҳавзалари, қир-адирлар эндиликда секин-аста қабила зодогонлари йўлига ўтиб бораётган эди. шу боис камбағал бадавийлар борган сари қашшоқлашиб, бурунги қабила бирлиги йўқола бораётган, ижтимоий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган эди. бадавийниннг шахсий эрки қабила аҳллари томонидан ҳимояланмай қолди. қабилалалараро муносабатла...

DOC format, 54.0 KB. To download "илк ислом даври адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: илк ислом даври адабиёти DOC Free download Telegram