қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари

PPTX 27 sahifa 548,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
презентация powerpoint 3-мавзу. қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. исломдаги иқтисодий ғоялар. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. ўрта аср утопиялари. 1.араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар iii-viii асрларда шакллана бошлади. бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солиғини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. шу сабабли шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. иқлим ва турар-жой шароити туфайли, бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосидагина олиб борилиши мумкин эди. баъзи олимларнинг фикрича, шарқда ерга хусусий мулкчиликнинг йўқлиги ва бунинг асосий сабаби сунъий суғориш эканлигини айтади. ер бор бўлгани билан суғоришсиз ҳосил олиш мумкин эмас эди. суғориш иншоотлари қуриш, таъмирлаш жамоа ихтиёрида бўлган, қишлоқ жамоаси сақланган. шарқда ерга хусусий …
2 / 27
вазифа қилиб қўйилган. олим: «инсонга хос бўлган жиҳатларга яшаш учун маблағ, нарса топишга интилиш, бу учун меҳнат қилиш зарурияти ҳам киради», деб ёзади. давлатнинг яшаш давр ва босқичлари келтирилади, у бешга бўлинади ва ниҳоятда ибратлидир. меҳнат қилинмаса «бозор муносабати ҳам барҳам топади». «давлатнинг кучи ва қудрати, аҳолининг сони, бойлик ва фаровонликка боғлиқдир», деб ёзади олим. солиқлар зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келади. «аҳолининг бойлик манбаини бозор ва савдо муносабатлари ташкил этади», деганда олим худди бугунги иқтисодий ғояни қўллаб-қувватлайди. меркантилистик ғоя классик мактаб фикрлари билан тўлдирилади. «савдогар молига нарх қўйишда барча сарф-ҳаражатларни ҳисоблаб нарх ёзади». олимнинг бехосият, мевасиз дарахтлар экишдан четланиш хақидаги фикри ҳам қимматлидир. солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият таназзулига олиб келиши айтилади. ибн халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. у «одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг …
3 / 27
қади, яъни меҳнатнинг роли ва товарнинг фойдалилиги ҳам ҳисобга олинмоқда, бу жуда муҳим (маржинал ғоя бор). қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан бирга савдони ҳаёт учун табиий зарурат деб билган ва физиократлардан илгарилаб кетган. товар қийматига хомашё қиймати, меҳнат воситалари, оралиқ товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг қиймати киради. у айтадики, айрим ҳунарлар бошқа хунарларни ўз ичига олади: масалан, дурадгор ёғочдан ишланган буюмларни, тўқувчи йигирилган ипни ишлатади ва ҳоказо, яъни ишлаб чиқаришнинг ижтимоийлиги исботлаб берилади. товар-пул муносабатлари таҳлил этилган, нархлар бозорга олиб чиқилган товарлар массаси (талаб-таклиф)га боғлиқлиги айтилган. нонга баҳоларни мўътадил ушлаб туриш, фарованлик манбаи эканлиги кўрсатилади. солиқ тизимини тартибга солиш кераклиги қайд этилади; унингча солиқ пасайиши ижтимоий ҳаётни юксалтиради. бундан деярли 600 йил аввал бозор тушунчасига изох берилади. ибн халдун фикрича: «бозор - бу ҳунармандчиликни мукаммаллаштириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг гаровидир». абу ҳамид ал-ғаззолий (1058-1111 йиллар), бошқа араб олимлари каби жамиятнинг фалсафий, этик, социологик ва иқтисодий томонларини ўз даврининг устувор диний эътиқодларига …
4 / 27
давлат харажатлари, солиққа тортиш ва қарз олиш; танга пуллар ва танга пулларнинг арзонлашуви; фоиз ва судхўрлик; қай тарзда энг яхши усул билан солиқ солиш, жамият бўйлаб солиқ юкини енгиллаштириш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ҳам ўрганди. ўзининг замондошлари ва деярли беш юз йил уларга эргашиб келганлар каби, ал-ғаззолий иқтисодиётни бошқа фаолиятлардан ажратмади. унинг ўрганишлари ва таърифлашлари ҳар доим иқтисодий фаолиятни чеклаган ва айрим ҳолларда қоралаган кучли диний қарашлари кенгроқ нуқтаи назаридан амалга оширган. 2.исломдаги иқтисодий ғоялар. илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси қуръони каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган. vi асрнинг охири-vii асрнинг бошларида арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона давлат барпо этишга даъват кучайди. бу ҳаракат сўнгги дин - исломда ўз аксини топди. ислом таълимоти пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломга аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган қуръони каримда мужассамланган. исломдаги йўл-йуриқлар ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, шу жумладан иқтисодиётга доир масалаларга ҳам кенг ўрин берилган. қуръони каримдаги асосий …
5 / 27
етимлар хақига хиёнат қилиш энг катта гуноҳлардан деб эълон қилинган шунингдек, ўзаро ёрдам ҳам (5-сура, 3-оят) зарур, лекин ёмон ишларда ва душманликда эмас дейилади. ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса деҳқончилик, қўйчилик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган. ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш куръони каримдаги «енглар, ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб борилади (бу ҳозирги даврда энг актуал масалага айланган). «дарё бўйида тахорат қилсаларингиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб белгиланган. 3. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. классик ўрта аср давридаги иқтисодий ғоялар каноник, яъни қонуний доктриналар асосида ривож топди. бу соҳада черков, руҳонийлар катта фаолият кўрсатдилар. xii асрнинг ўрталарида болониялик монах-рохиб гроциан «каноник ҳуқуқлар тўплами»ни тузди, унда бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам берилган. улар умумий мулкчиликни идеал деб баҳолаб, хусусий мулкчилик худо томонидан одамларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари" haqida

презентация powerpoint 3-мавзу. қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. исломдаги иқтисодий ғоялар. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. ўрта аср утопиялари. 1.араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар iii-viii асрларда шакллана бошлади. бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солиғини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. шу сабабли шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. иқлим ва турар-жой шар...

Bu fayl PPTX formatida 27 sahifadan iborat (548,4 KB). "қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қадимий динларнинг иқтисодий жи… PPTX 27 sahifa Bepul yuklash Telegram